cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Yarim koʻngillar

Yozuvchi:Sevara Asarlari: #Sevgim #Alam #Ko'ngil hislari #Yurak #SENI DEB...(Yurak 3) #Yarim koʻngillar #Rishta #MENI SEVMA #XATO #Yillar

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
508
Obunachilar
+1724 soatlar
+387 kunlar
+7830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

---бошқасини олиб бераман, кел энди қўлингни бер. Ҳушнуд яна қўлини чўзди. Бу сафар хўрсинганча мен ҳам қўл узатдим. ---ўзим юра оламан, керак эмас. Қўлларимни "йўқ" ишорасида қимирлатдим. Нима бир марта қилган хатойим учун энди... Бу таҳқирлашни? ---хурсанд эмасмисан? Машинага миниб орқада ўтирганим учун ойначадан қараб савол берди. Йиғлаганимни пайқабди. ---хурсандман. Сохта жилмайиш қилдим. Менимча тушундию хўрсинди..
Hammasini ko'rsatish...
😢 4👍 1
Акам уйга олиб келганларидан буён, деярли хонамдан чиқмайман. Нима қилишни ҳам билмайман. Тиззаларимни қучоқлаганча йиғлайман. Мендек ғурурли қизни, севги синдирди, ҳаммасига аслида ўзим айбдорман. Юсуфникига бориб хато қилдим, Ҳушнудга қўнғироқ қилганим ҳам, ичганим ҳам.. бир ҳафтадан буён шу аҳвол, телефоним жиринглайвергани боис телбаларча бассейнга отиб юбордим. Билишимча Ҳушнуд акамга ҳеч нима демаган. "Телефон қилганини ва мени меҳмонхонада эканлигимни" билганмиш. Шунда "келиб кўрса мен ҳаммаёғим қон бўлиб ётганмишман". ---Ҳушнуд яхши йигит, қолаверса анчадан буён ёнимда, яна бир ахмоқгарчилик бошлама, сен ота-онамиздан қолган ягона ёдгоримсан, сенга ёмонликни раво кўрмайманку тўғрими гўзал синглим.. Акам розилик сўрадиларми? Тасдиқладиларми билмайман. Кафтлари орасига юзимни олган кўйи меҳр билан қараяптилар. Мен ҳам кўзимга келган ёшни артиб, бош силкидим. Бошқа чорам бормиди. Ҳушнуд акамга, "сиз уйдан ҳайдаганингиз учун, ўз жонига қасд қилган, телефонда йиғлаб шундай деди" деб айтибди. Ўзимга қолса ҳеч қачон У билан турмуш қурмасдим, аммо бошқа иложим йўқми? Мендек сарқитни ким ҳам рафиқа қилади. Акам қароримдан хурсанд бўлдилар. Хонамдан кетгач болаларини олдига боради. Бир биридан асал жиянларим бор, яхшики бор бўлмасам бу уйда қандай ўтираман? ---нега телефонинг ўчиқ. Унаштирув бўлиб ўтгач, индинга эшигимизни безрайиб тақиллатиб келибди. ---сувда турибди, истасанг олиб ёқиб бер. Бассейнга ишора қилдим, кўзимни сузганча, нима дейишарди "эрталабдан кўзим учиб турибдида" ми? Тушунқирамай қараб турди. ---бизга ширинлик олиб келдингизми? Икки жияним бирин кейин чиқиб келишди. Улар Ҳушнудни жуда яхши кўришади. ---албатта сизларни қуруқ қолдирармидим? Аввал салом? Улар билан суҳбатга киришиб кетди. Мен эса бепарво эшикдан нари кетиб, уй ичига одимладим. ---тўхта, ўтир кетдик. Буйруқ оҳангда ортимдан гапирди. Барбир асабийлашаман. Менга бу оҳангда буйруқ берганлар ёқмайди. ---нима мен сизга қўяманми? Қаёққа етакласа, кетдик деса кетадиган.. заҳрини сочдим, гўё аламимни олаётгандек. Ўзимга қойил, шунча гап ўтган бўлса ҳам У билан тортишяпман. ---сенга телефон оламиз. ---уни ҳам бассейндан олиб берасизми кейин? Бир хўрсинди. Мен чиққан зиналардан чиқиб қўлимдан ушлаб ташқарига олиб чиқа бошлади. ---биз ҳозир келамиз сизлар ўтириб туринг. Авваллари ҳам тез-тез келгани учун бемалол хўжа бўлиб юрибди. Бир баҳона ҳам топилмайди бунга, ўзи биз ҳақимизда ҳаммасини билади. Болалар десам "энага бор" дейди. ---қаерга олиб кетяпсиз? Машинага ўтириб, жойлашгач савол бердим. ---сирли жойга. Кўзини қисиб қўйди. Яна одатимга айланган усул билан кўзларимни суздим. ---сирли жоймиш. Кесатдим. ---қаерга келдик? У олиб келган манзарадан ҳайратда қолиб машинадан тушдим. ---баландликни яхши кўрасанку.. биз баланд адир жойда эдик. Ҳамма ёқ ям яшил, яна атрофда қия тошлар ҳам бор бўртиб бўртиб турибди. Пастдан шаҳар кафтдек кўринади. Жуда чиройли манзара. Шабада ҳам эсиб турибди. Негадир неча кундан буён ёришмаётган дилим анча енгил ҳис қилди ўзини. Асосийси эса арғумчоқ. Ипдан қилинган. Жуда ажойиб, атайлабми, бошқами билмадиму, жарлик устидаги тошда жойлашган.. Бундан йиқилиб кетган инсон сўзсиз ерпарчин бўлади. ---йўқ ундай қилмайсан. У мен қараган жойга қараб шундай деди. ---нима мени яна ўзини ўлдиради деб ўйлайсизми? Шундай деб ўша тошни устига чиқдим. ---балки бас қиларсан туш. Қўлини чўзди. Унга жавобан бориб арғумчоққа ўтирдим. Секин секин уча бошладим. Қаердадир эшитгандим. Инсон арғумчоққа учса гуноҳлари тўкилар эмиш. Зора меники ҳам бироз бўлсада камайса, кўзларимни юмган ҳолатда мароқ билан учяпман. ---вой тушиб кетди. Пастга ирғиб кетган оёқ кийимимга ишора қилдим.
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Аллақандай овозлар...ота онамнинг норози нигоҳлари... Гапириш учун оғиз жуфтлаганимда, овозим чиқмади... Қўлларимда оғриқни ҳис қиляпман... Кўзларимни очмоқчи бўляпман... Бунчалар оғир киприкларим борлигини энди билдим.. ғира-шира кўряпман..қўлларимни кўрдим..билагим боғланган...Стулда кимдир бор...Ҳушнуд.. қўлларини қовуштириб ухлаяпти.. ҳаммасини эсладим...ўлганим яхшийди.. наҳотки У қутқарган бўлса, яна ихтиёрсиз ёш тўкяпман, У дунё ҳам мени қабул қилмади, шунчалик ботқоқликка ботган инсондек ҳис қиляпман ўзимни. Ҳиқичоқ тутиб қолди, одатда менда шундай, йиғлайверсам, ҳиқичоқ тутади. Шу сабаб Ҳушнуд уйғонди. Унга қараган кўйи йиғлайвердим. Дарров туриб, сув қуйиб узатди. Қўлларим қалтираб, стаканни олиб қуруқшаб кетган лабларимга олиб бордим. Жуда ҳам чанқаган эканман. Сув ичиб, бироз тинчлангандек бўлдим. Ҳиқичоқ ҳам кетди. ---қўрқитиб юбординг. ---асло, асло яқинлаша кўрма. Ҳушнуд қучоқламоқчи бўлганини билиб, қўлларимни "йўқ" ишорасида қилдим. ---кет, кўринма кўзимга, йўқол. Унга қарамасдан гапирдим. Уни олдида ростан ҳам ожиздек ҳис қиляпман ўзимни. ---Хадича мени эшит. ---йўқоооол. Бақирдим. ---хўп фақат тинчланиб ол. Бу гапи ҳам ортиқчалик қилиб, стаканни отиб юбордим. Акам келдилар. Йиғлаганча бағриларига отилдим. ---мени кечиринг ака, мен сизга лойиқ сингил бўлолмадим ---ундай дема. Акам ҳам мени қучдилар.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 16 3👍 2
Kimda oshiqcha akk bor kimda bo'lsa @Ad_minkaa_7 yozinglar akk evaziga kanalilarga 100 ta obunachi yigib beraman
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailable
9
---нималар қилиб қўйдим? Кўзларимни очишим билан, ёнимда ётган Ҳушнудга қарадим, ўзим ҳам... Мен кеча, йўқ ундай бўлиши мумкин эмас... --- Эй худойим, бошларимни чангалладим. ---сен мендан фойдаландинг ярамас аблах.. Ҳушнудни ёстиқ билан урдим.. ---тинчлан, тинчлан, у ўрнидан туриб, қўллари билан зарбаларни тўсмоқчи бўляпти, мен қандай тинчланай кеча умримда қилмаган ишни қилиб, катта хато қилдим, жуда катта... Энди нима қиламан, қаерданам ичдим ўша гўрсўхтани... ---тинчлан... Бирдан бақириб қўлимда ушлаб турган ёстиқни олди... Йиғлашга тушдим, ўзим айбдорман, ичкилик ичдим, кейин эса том воқеаси, кейин мен ўзим билмаган ҳолда Ҳушнудга осилдим... Мен етим, ёлғиз, чорасиз, севгисиз, меҳрсиз эдим.. энди уларни ёнига номуссиз деган ном ҳам қўшилди.. ---сени ёмон кўраман, сен мендан фойдаландинг.. у яқинлашмоқчи бўлганда силтаб яна юзларимни ёпганча йиғлашга тушдим.. ---мен энди ҳеч кимга керак эмасман...акамга нима дейман? Йиғлашда давом этдим...қанчалар иложсизман. ---кеча ўша ердан тушиб кетганим яхши эди.. нега мени қутқардинг?.. ---мана ол ичиб ол. У ўрнидан туриб, менга сув узатди, яна хотиржам тарзда.. бу мени жаҳлимни чиқарди, стаканни олдимда юзига сепдим, йўқ у қандай хотиржам бўлиши мумкин қандай? ---ўзинга кел Хадича, ҳаммаси яхши бўлади, кечаги иш ўртамизда қолади.. гаплари оғир ботгани боис юзига тарсаки тушириб, ювиниш хонасига кириб кетдим. Жин урсин ҳаммасини қанча ишқаласам ҳам кетмаяпти бу излар... Ўзимдан ҳам нафратланиб кетяпман... Кеча унга осилиб, олганимдан кейин севги изҳор қилгани эсимда... Кейин эса мен юзсизларча уни ўпдим.. нақадар шармандалик... Меҳмонхонага келишни ҳам мен илтимос қилдим.. мен билан қолшини ҳам... ---Хадича...эшикни тақиллатди.. ---йўқол, ўшқирдим. ---мен келгунимча шу ерда туриб тур... У эшикдан чиқиб кетганини билдим, қаерга кетди мен нима қиламан, энди ўзим орзу қилган шаҳзода нима бўлади? Юсуфчи? Ҳеч бўлмаса ортимдан излаб келишини кутгандим... Энди унга мос эмасман, нафақат унга балки ҳеч кимга керагим йўқ... Ювиниш хонасидаги кўзгуга боқдим.. мен ростан ҳам кераксизманми? Акам ҳам мендан воз кечди, Юсуфни севгани бор? Ота онам йўқ, дугоналарим иккиюзламачи, Ҳушнуд...аммо у нима десин? Сен рад этгандинг мен фойдаландим десинми? Ёки сен ўзинг осилдинг десачи? Қўлим билан бир урин кўзгуни синдирдим, кесилган бўлакларни олиб, қўлимга олиб бордим, алвидо..мен сизларни олдингизга кетяпман..ойижон...дадажон..
Hammasini ko'rsatish...
👍 24😱 6🔥 4 2👏 1
---бу ерда нима қиласан? Эсингни еганмисан? Ўша янги қурилаётган бинога бордим. Ҳушнуд олиб борди. ---ҳеч нима истасанг қол. Унга шундай деб машинадан тушдим, ҳали кеч тушмаган, қуёш энди ботай-ботай деб турибди, бинонинг тепасига чиқдим.. бу ердаги ҳиссиётлар камлик қилди, қўлимни кенг ёйганча, тўсиққа чиқдим. ---Хадича.. Ҳушнудни овозини эшитдим. ---нималар қиляпсан? Гапини тўлдирди. ---ўйнаяпман. Ҳушнудга кулиб қарадим. ---ичганмисан? ---озгина.. қўлимни шунга ишора қилдим. ---қаердан олдинг? Йўқ, яхшиси кел бу ёққа, кел.. қўлини чўзди, ---ёқ бормайман... Унга қараб гапираман деганимда оёғим чалкашиб кетди, ортга йиқиламан ва ҳеч ким мени севмайдиган дунёдан кўз юмаман... Кўзларимни юмдим. Аммо қўлимдан ушлаб ўзига тортган куч сабабли ортга эмас, олдинга тушдим. Яна юмшоқ ўрингая,... Ҳа айтганча Ҳушнуд шу ерда эдику.. уни устида турибман, унинг кўзлари қора экан, тунда яна ҳам қоронғу кўриниб кетяпти.. ---соқолингни суқма юзимга.. юзи тегар тегмас, гашим келганини билдирдим... Секин аста ўрнимдан турдим ---жин урсин қаердан ола қолдинг? Менимча ичкиликка ишора қиляпти.. ---сен машинадан "ишим бор" деб тушдингку, ўшанда... Дедим чайқалиб, яна у келиб тутиб қолди..уни кўзларига қарадим ---севилишни истайман...шундай деб уни бўйнидан қўлларимни ўтқаздимда кўзларимни юмдим..
Hammasini ko'rsatish...
👍 13🔥 5😢 5👏 1
---сизга ёқдими? Умид билан пиширган пирогимни еяётган Юсуфни онасига қаратдим. ---ширин бўлибди, ростан ҳам ўзинг пиширдингми? ---албатта. Тасдиқлаб бошимни силкитдим. У киши билан анча суҳбат қурдик, ўзим ҳақимда айтиб бердим. Мени бағриларига босдилар. Бу умуман бошқача ҳис туйғу.. ҳали бирор марта мени ҳеч ким бағрига босмаганди.. Юсуф билан ҳаммаси яхши у ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим, у намоз ҳам ўқир экан, шу сабабми, бир икки чақиб олишдан ташқари, ҳеч ортиқча гапирмайди, фақатгина қарашлари билан жазолайди, лекин буни эплолмайди, қаердан билсин, жаҳл қилиб қарашини мен болаларча беғуборликка йўйсам.. унга ҳавасим ҳам келади, мен каби етим ўсмаган ҳеч бўлмаганда ёнида онаси бор,менда эса акамдан бошқа ҳеч ким, яна мен унга жаҳл қилиб, ахмоқларча бу ерга келиб ўтирибман. Юсуфни кўнглини олиш ҳар йўлдан юряпман ўзи ҳам, келиши билан атай жиғига тегиш учун "ҳелло" дейман. Рўмол ўрасан ҳеч бўлмаса бошқача бўлади деб ўйладим. Нега у бунчалар эътиборсиз бошқа йигит бўлганда аллақачон ақлдан озган бўларди, у бўлса, ундан ҳаттоки севгани ҳақида ҳам сўрамадим, нега сўрай, бўлса ҳозир менинг ўрнимда бўларди, ҳар қалай севгилисини ёрини қўш қўллаб менга бериб қўймасди, атайлаб уни жиғига атегавераман.. тўғри лекин медек ҳамма шароитлари бор уйда яшаган қиз учун бу ер сал торлик қилади, озгина ҳаракат қилсам бир кун у менга яхши муомалада бўлади, севиб қолади деб ўйлабман, токи ўша кунгача, Атайлаб хонасига кирдим, ўзимни тозалагандек тутиш учун, у ер бу ерни тозалаган бўлдим, фақатгина очилган тортмадан чиққан сурат ҳаммасини тугатди, мен нималар қилиб қўйдим, энди билдим севилмаслик қанақа бўлишини... Жуда оғир экан, менга бир оғиз севганим бор деса ҳам майли эди, мен ҳам ахмоққа ўхшаб бирор марта сўрамабман ҳам... Нима ўй хаёллар билан юргандим, нималарни ўйладим... Уни севгани бор, менимча менга жазо бу, шунча йигитни қалбини синдирганим учун,... Кўзимдан ёш оқиб тушди, анча ўйладим, уни онасига "ягонам" деб мурожат қилишини кўрсангиз эди, мен ҳаттоки шу онасини ҳам ойламабман, борсам қандай қабул қилишию, дили вайрон бўлиши хаёлимга ҳам келмабди, балки мени ҳам ойим бўлганда мен мана бунақа ўзимни ерга уриб юрмасмидим... ---менга ёрдаминг керак... Кимга қўнғироқ қилишни нима қилишни билмай охири Ҳушнуддан бошқасини тополмадим. У келиб олиб кетди.
Hammasini ko'rsatish...
15👍 5👏 1
---эсингни ебсан. Акамга дилимдагиларни айтгач, юзимга тарсаки тушириб шу сўзларни айтдилар. Негадир дилим оғримади. ---ёқол, ўшани олдига. Кўчани кўрсатдилар. ---сиз ҳам гуноҳкорлигингиз учун шу пайтгача ёлғиз юрибсизми? Севги қандай эканлигини ўзингиз мендан кўра яхшироқ биласиз, тушунасиз деб ўйлабман... Акамга ичимдагиларни тўкиб сочиб олдим. Мен ҳам ота онасиз ўсганим боис доим ёнимда турган акам, бу сафар ҳам менга ён босадилар, тинглайдилар деб ўйлабман. Яна ўзлари ҳам бу савдони бошдан кечирганликлари учун. Ўша кун, нарсаларимни олиб қаерга боришни узоқ ўйладим. Мийямга келган ўйдан айёрона жилмайиб уни уйи томон бордим. Менга уни қамалган, қамалмагани аҳамиятсиз эканини англаб бўлгандим ва боришим мумкин бўлган дугоналаримникини ҳам унутдим. Жуда без қизман. Уялмасдан ёлғон тўқиб ташладим. Аммо уни ойисини кўриб юрагим бирам бўшаб кетди. Нотўғри иш қилаётганимни айтса ҳам худбинлик қилдим. Балки катта хато қилгандирман, билмам... Юсуф мени мен ўйлагандек кутиб олмади... Шундай бўлишини билгандим. Лекин негадир гапларидан дилим оғриди. "Бойни эрка синглиси" дейди. У қаердан билсин, мен эркалигимни ота онамга қилолмаганимни, бой бўлиб, бир кам дунёда, ёлғиз бўлишни, сингил бўлиб, тузук иш қила олмаётганимни... Ўзимни ёмон кўриб кетдим. Ўзимни ойим бўлмаса,нега уникини хафа қилишим керак. Шу сабабли нимадир қилиб кўнгилларини кўтаришни истадим. бошимга ўзим олиб келган рўмолни ўраб сочимни сал кўрсатиб қўйдим. Биб-бинойидек қиз бўларканман. Энди ошхонага ўтсак..
Hammasini ko'rsatish...
15👍 8👏 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.