Basriya
Kanalga Telegram’da o‘tish
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Ko'proq ko'rsatish6 515
Obunachilar
+1124 soatlar
-357 kun
+4330 kun
Postlar arxiv
6 497
Шу вақтгача олган сертификат ва ижозаларим ✨
Қуръондан олганим китобли, бу суратда йўқ. Яна 2 та ижозам ҳам ҳали чиқарилмаган…
Тўғриси бу ерга қарасам, уйқусиз тунларим, турли машаққатлар, тинимсиз харакатлар кўриняпти. Лекин ўзгача бахт…
Хей мени ўқувчиларим жуда бахтли инсонлар, сабаби кўплаб илмларни биргина устозани устоз тутиб ўрганиш имконига эга. Мен эса бу илмларни устоз излаб, қидириб юриб, турли устозлардан ўзлаштирдим. ИншааАллоҳ уларга ундай қийинчилик бўлмайди.
Пс: Ижозаларга бир ҳил рамка қилиб қўйишим керак экан🌟
6 497
Кеча натижалар билан бўлишаман деган эдим, аммо ижозаларни чиқартиргани улгурмаганим учун бўлиша олмагандим. Аллоҳни фазли билан + 5 ижоза ва +1 сертификатга эга бўлдим. ИншааАллоҳ бу ижозалардан мен ҳам ўз толибаларимга берсам бўлади. Ўрганган илмимни Роббим аввало ўзимга, оиламга ва сизларга ҳам манфаатли қилсин. Аллоҳ илмига амал қилгувчилардан қилсин амийн🤲
Сизлар билан қувончимни бўлишгим келди)
Басрия
6 497
“Нафл намозлари қўлланмаси”
Аллоҳ таъоло манфаатли қилсин, тузувчига ажр савоблари бориб турсин🤲
6 497
Охирги вақтлар Марям туғилгандан бери деярлик борса 2 соат ухлаяпман холос. Бола, дарслар, имтихонлар билан базан чарчоқ бўлади ва шу вақт сизлардан кутилмаган хабарлар шу даражада қувват бўладикии…
Яхшиям борсизлар🤍
6 497
Хайирли кун, бир неча кундан бери имтихонлар билан бўлиб, канални яхши юрита олмадим. Имтихонлар тугади, альҳамдулиллаҳ юзим ёруғ бўлди. Кечроқ натижалар билан бўлишаман))
Сизларга ҳам яна янги илмлар устида ишладим. ИншааАллоҳ жуда манфаатли✨
6 497
Бизда янги мутолаа. Бу китобни даражаси энди бошланғич бўлганлар ҳам тушуниб ўқий олади. Мутолаасини яхшиламоқчи бўлганлар учун, сўз бойлигини оширмоқчи бўлганлар учун араб тилидаги зўр китоб.
6 497
Бугун Марям 7 кунлик бўлганди, мехмонлар кузатдим, суннатга мувофиқ тим қора узун сочларини олиб, кумушга ўлчаб бердик. Чўмилтирдик, ишқилиб ажойиб кун бўлди, шу ерда қолақолсин))
Шу учун ҳам каналга бўшамадим…
6 497
Хайирли кеч, аслида буни кеча ташлашим керак эди, улгурмадим. Кеч бўлсада манфаатли бўлади деган умитдаман…
6 497
Зулҳижжа ойи — ислом тақвимидаги энг улуғ, баракали ва мукофотларга бой ойлардан биридир. Бу ойнинг асл қадри ва фазилати, айниқса, унинг дастлабки ўн кунлигида мужассамдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда бу кунларнинг ўрни алоҳида эътироф этилган.
Қуйида Зулҳижжа ойининг энг асосий фазилатлари ва нима учун бу ой мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин тутиши ҳақида батафсил маълумот берамиз. 🔖Аллоҳ таоло Қуръонда бу кунлар билан қасам ичган! Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Фажр” сурасида шундай марҳамат қилади: “Тонгга қасам. (Зулҳижжадаги) ўн кечага қасам...” (Фажр сураси, 1–2-оятлар) Ислом уламолари (жумладан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу) ушбу оятда зикр қилинган “ўн кеча” айнан Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни эканини таъкидлаганлар. Аллоҳ таолонинг бирон бир махлуқ ёки вақт билан қасам ичиши — ўша нарсанинг Ўз ҳузурида нақадар қадрли ва улуғ эканига далолат қилади. 🔖Йилнинг энг афзал кунлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу кунларни дунёдаги энг хайрли кунлар деб атаганлар: “Дунёдаги энг афзал кунлар — Зулҳижжанинг ўн кунидир.” (Имом Баззор ривояти) Ҳатто бу кунларда қилинган оддийгина солиҳ амал (зикр, садақа, яхшилик) бошқа ойларда қилинган амаллардан, ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳам савоблироқ деб кўрилган (фақатгина жиҳодга чиқиб, жони ва моли билан қайтмаган киши бундан мустасно). 🔖Барча буюк ибодатлар жамланган ягона вақт! Зулҳижжа ойининг энг бетакрор томони шундаки, унда исломнинг барча буюк ибодатлари бир вақтда жам бўлади. Ҳофиз Ибн Ҳажар айтганларидек: “Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилатли бўлиш сабаби — унда энг асосий ибодатлар жамланганидир. Булар: намоз, рўза, садақа ва ҳаждир. Бу ибодатлар бошқа ҳеч бир вақтда бундай жамланмайди”. Ушбу кунларда бутун дунё мусулмонлари Байтуллоҳни тавоф қилиб, Исломнинг улуғ арконларидан бири — Ҳаж ибодатини адо этадилар. 🔖Унда Арафа куни бор Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни ҳисобланади. Бу кун йилнинг энг улуғ кунларидан биридир. Арафа куни ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: 🔖Гуноҳлардан озод бўлиш: “Аллоҳ таоло бирон бир кунда Арафа кунидагичалик кўп бандани дўзахдан озод қилмайди”. (Имом Муслим ривояти) 🔖Улкан каффорат: Арафа кунида тутилган рўза ўтган ва келгуси бир йиллик (кичик) гуноҳларга каффорат бўлиши ваъда қилинган. 🔖Қурбонлик ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳо) Бу ойнинг 10-куни мусулмонларнинг энг улуғ байрами — Қурбон ҳайити бошланади. Бу кунда қодир бўлган кишилар қурбонлик сўядилар. Қурбонлик қилиш нафақат ижтимоий кўмак (муҳтожларга гўшт улашиш), балки банданинг Аллоҳга бўлган тақвоси ва буюруқларига содиқлигини (Иброҳим алайҳиссалом суннатларини) кўрсатадиган гўзал ибодатдир. Хулоса: Бу ойдан қандай унумли фойдаланиш керак? Зулҳижжа ойи кирганда дангасаликни бир четга суриб, худди Рамазон ойидагидек ғайрат қилиш лозим. Кунларни рўза тутиш, тунда намоз ўқиш, тилни беҳуда сўзлардан тийиб, “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар” зикрлари билан банд қилиш — ушбу ой фазилатига эришишнинг энг тўғри йўли
6 497
+1
Бу хаётда яшар эканман ўзим ва фарзандларим учун қилган эээнг катта яхшилигим бу ўқишдир.
Басрия
6 497
Бир нарсани мақтаниб олай дийми🌟
Билмадиму жуда кўп академияларни кўраман реклама сотиб олишади бошқа. Шу академия очилгандан бери бирор марта рекламага бермапман. Тўғри одами ҳам жуда кўп эмас, аммо ўқувчилар сони кўп))
Шу ўқиятганларни 90% кимнидур тавсияси билан келган бўлади. Ишонилар жуда хурсанд бўламан. Чунки дарслардан фойда олмаган киши хечкимга тавсия этмайди))
6 497
Хўп энди мухим эслатма!
ИншааАллоҳ янги ҳафтадан барча дарсларни ўзим ўтаман. Шунингдек айрим дарсликлар бошланадиган бўлганлиги учун қабул ёпилади. Шунга эслатма қилай.
Душанба куни қабул ёпиладиган дарсликлар:
🟢40 - фарз илми (мусулмон киши билиши шарт бўлган 40 фарз батафсил ўтилади)
🟢Руҳий тарбия ( Ҳазратнинг руҳий тарбия китоби шархи билан ўтилади)
🟢Тасҳиҳ ижоза ( 30 пора тўлиқ тажвийд билан хатм қилинади)
🟢Сийрат (Балоғатга етган ҳар бир мусулмон кили билиши шарт бўлган илм. Пайғамбаримиз 🤍 ҳақидаги илм. Икки китобдан ўтилади. Охирида ижоза олиш имконияти ҳам мавжуд!)
Энди эса, энди қабул янги очилаётган дарслик:
🟢Арбаун нававий 40 - ҳадис ( шарҳи билан ўтилади, имтихондан ўтганга ижоза берилади!)
Ёзилиш ёки малумот учун:
@academy_menedjir
6 497
Бир Қуръондан ижоза ичида, устоза деган жойида исминг бўлиши ва ўз мухринг туриши бу қанчалик даражада бахт ва масулият✨
Еткизганига шукур✨
Шу кунларда 40 - ҳадис ва туҳфатул атфолниям ижозалари тайёр бўляпти. ИншааАллоҳ униям пдф қилмай чиройли холатда ўз эгаларига еткизаман)
6 497
+1
Оила, уй ўз йўлига, иш ўқиш ўз йўлига. Бу ижозаларни почтага тайёрлаб раддомга кетган эдим. Энди хотиржам бўлиб чиқаряпмиз))
