Basriya
Kanalga Telegram’da o‘tish
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Ko'proq ko'rsatish6 513
Obunachilar
+224 soatlar
-97 kun
-10230 kun
Postlar arxiv
6 516
Ўзини англаган инсон бошқалар билан эмас, аввало ўзи билан банд бўлади. Чунки у ўз камчиликлари устида ишлаш кераклигини, ўзини ривожлантириши шартлигини англаб етади. Бундай инсон ўз устида шунчалик кўп меҳнат қиладики, бошқаларнинг камчиликлари ёки заиф томонларини муҳокама қилишга на вақти, на хоҳиши, на тоқати қолади.
Билишимиз керак бўлган нарсалар шу қадар кўпки, уларни амалга ошириш эса ундан ҳам кўпроқ куч ва диққат талаб қилади. Вақт эса беамал ўтмоқда. Эртага "қайтадан ўша вақт қайтса эди, ана у ишни қилардим", деб афсусланмаслик учун бугунданоқ ўз устида ишлашимиз зарур.
Бу – шунчаки шахсий фикрим.
6 516
Масъулият
Устозлардан бундай сўзларни эшитганимдан сўнг. Хатто каналимга бир пост ёзолмай қолдим. Инсонга баъзи масулиятлар, бирор бир ишни қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб, сўнг қилишга ундайди. Аллоҳ бизга ҳам шогиртларимизга шундай масъулиятни омонат қилиб қолдиришликни насиб қилсин…
Амийн ажмаийн.🌷
Басрия
6 516
Устоз бўлишлик бу илмни ўрганиш билангина хосил бўладиган иш эмас. Устозликга лойиқ бўлишингиз учун илмда, амалда, хулқда аввало ўзингизда мужассам қилишингиз керак. Ўқувчиларингиз сизга ойна, сиз илмни ўрганиб, унга амал қилмасангиз, улар ҳам амал қилмайди. Сиз шогирдларингизга ўрнак бўласиз. Ўзингизни тутишингиз, фаросатингиз, иффатингиз, нутқингиз, илмингиз, сабрингиз билан. Шундай мақомни сизга омонат қилиб беряпмиз экан, сиз омонатга хиёнат қилмаслигингиз лозим. Устозлик бу енгил қарайдиган масала эмас. Сиз ўзингизни ҳар томонлама ислоҳ қилишингиз лозим. Хозир сизга ишониб бу сўзларни айтаётганим каби, сиз ҳам бу сўзларни, бу илмни, бу хулқни ўз ўқувчиларингизга мерос қилиб қолдирасиз. Аллоҳ ўрганаётган илмингизни нафақат ўзингизга, оилангизга, бутун умматга манфаатли қилсин.
Устозимдан.
6 516
Кўпчилик “ҳаё” билан “хижолат бўлиш”ни аралаштириб, бу иккисини битта нарса деб ўйлайди. Аслида эса улар орасида ер билан осмон қадар фарқ бор. Ҳаё - мақталган хулқдир. Хижолат бўлиш эса ёмон хулқдир, шахсиятнинг заифлигидир.
Ҳаё буюк хулқ бўлиб, диндаги салобатдан келиб чиқади, яъни ҳаёли инсон барча қилмишини Аллоҳ кўриб тургани учун У Зотдан ҳаё қилади. Ҳаё хақида айтилган энг гўзал жумла қуйидаги жумладир:
“Ҳаё - Аллоҳ сени қайтарган нарсаларида топмаслиги, буюрган нарсаларида йўқотмаслигидир!”Китобдан олганларим📚 Басрия.
6 516
💗 У тебя новое анонимное сообщение!
Siz qolgandiz anonim qilmagan
Қизиқ… Мен роса камдан кам қиламанку.
Аллоҳ Аллооҳ
6 516
Бугун имтихондан яхши ўтиб олганим муносабати билан, чуқууур бир хўрсиниб,суҳбатиларни бир олай дедим)
t.me/anonaskbot?start=osw1m
6 516
Хозирги саволим, саҳифамдаги оналарга)
Бир кунда неча минглаб асаб толаларингиз узилиб кетади деб ўйлайсизлар?
6 516
Қуръонни тарк қилишнинг турлари:
— Унга амал қилмаслик
— Уни тиловат қилмаслик
— У ҳақида тафаккур қилмаслик
— Уни ўрганмаслик
— Ўзгаларга ўргатмаслик (ўргатишга қодир бўлган кичи учун)
