Basriya
Kanalga Telegram’da o‘tish
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Ko'proq ko'rsatish6 510
Obunachilar
+324 soatlar
-97 kun
-9330 kun
Postlar arxiv
6 506
Хозирда меваларнинг роса пишган вақти, кимнидур уйида ўриклар, кимнидур уйида олмалар пишиб етилди. Бу неъматларни исроф бўлмаслиги учун ўзингиздан ортса қўнни - қўшнига тарқатинг. Шундан ҳам кунлик тўкилган меваларни бир идишга солиб, мазали шарбат тайёрлаб музлатгичга солиб қўйинг. Бу иссиқда кўчадан кирган оила аъзолариларга ёки болаларга жуда ёқимли иш бўлади иншааАллоҳ. Сизларниям ёшлигиларда бувилар шундай кундалик истемол учун кампотлар қилиб берармидилар?
6 506
Repost from Basriya bilan
Нонушта учун хаммага бирдек ёқадиган, ажойиб рецепт. Пп дагилар учун ҳам айни муддао, фақат греческий йогурт ишлатасизлар сметанани ўрнига.
📎Бу видеони анча олдин олгандик, насиб шу кунларга экан. Бир тайёрлаб кўрилар, ҳар куни эринмай нонуштага тайёрлайдиган бўласизлар)
6 506
Муслималаримизга муҳим эслатма🌱
Онанинг фикри-ҳаёли уй, таом ва интернет бўлса - фарзанд қандай қилиб солиҳ бўлсин? Она соатлаб ижтимоий тармоқларда ўтириб, боласининг тарбияси учун бир соат ҳам ажратмаса - фарзанд қандай қилиб мўмин бўлсин? Она ўз фарзандига ярим бет ҳам Қуръон ёдлатиш салоҳиятига эга бўлмаса - фарзанд қандай қилиб қори(а) бўлсин? Она эртаю-кеч янги либос ва тилла-буюм дардида бўлса - фарзанд қандай қилиб фақиҳ бўлсин? Она ўз жуфти ҳалолининг ризқига ношукур бўлса - фарзанд қандай қилиб сабрли бўлсин? Она фарзандига саҳобалар ва уларнинг ҳаёси, тақвоси ҳақида айтиб бермаса - фарзанд қандай қилиб тақволи бўлсин? Она ўз фарзандига отани қандай ҳурмат қилишни ўргатмаса - фарзанд қандай қилиб мужоҳид бўлсин? Яна безларча "Фарзандим тарбиясини телефон бузди" дейишлари қандоқ бўлди? Тарихнинг машҳур мужоҳид, имом-у фақиҳларининг барини етук инсоний тарбия кўришида уларнинг оналари асосий рол ўйнаган эди. Оналар фарзандларини кейинчалик улғайганида кўп пул топадиган қилиб эмас, инсонларга манфаати тегадиган қилиб тарбия қилишар эди. 1. Имом Моликнинг онаси Алия бинт Шориқ ибн Абдураҳмон Асадий фарзандини ёшлигидан устозлар тарбиясига берганди. Кичкина Моликка энг покиза либослар кийдириб, уни олимларнинг ҳузурига олиб борарди. У фарзандини нафақат ташқи кўринишини, балки тарбияси устида ҳам қаттиқ ҳаракат қиларди. Келажакда Имом Молик Мадинанинг энг катта олими, мазхаб асосчиси бўлиб етишди. 2. Имом Шофеъининг онаси Унинг отаси у чақалоқлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан тўлиқ онаси шуғулланади. Боласи ўқиган ва олган илмини онаси уйда сарҳисоб қилар ва ундан нималарни ўрганганини сўраб, хатоларини тўғирлаб, уйда унга қўшимча таълим берарди. Келажакда Имом Шофеъи буюк фақиҳ ва катта олим бўлиб етишди. 3. Имом Бухорийнинг онаси Бухорийнинг отаси вафот этгач, отасидан қолган барча мол-мулкни онаси фарзандининг таълим-тарбияси учун сарфлади. У боласини ёшлигиданоқ ўзи қўлидан етаклаб масжидларга олиб борар, уламоларнинг дарсларига етакларди. Кундузи унинг тарбияси билан, кечаси эса у учун дуо қилиш билан машғул бўларди. Бухорийнинг кўзлари ожиз бўлганида онасининг илтижоси сабаб Аллоҳ шифо бергани оламга машҳур воқеа. Натижада Бухорий уммат учун Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб - "Саҳиҳул Бухорий"ни қолдирди. Агар аёллар фарзанд тарбиясига совуққон бўлсалар, уларни умматга хизмат қиладиган қилиб эмас, мол-давлат топишга ўч қилиб тарбиялар экан - уларнинг ҳам, умматнинг ҳам хорлиги якун топмайди! Зеро, "Токи улар ўзларини ислоҳ қилмагунларича, Аллоҳ ҳам уларнинг ҳолатини ислоҳ қилмас!"
6 506
Кўринишидан диндор бўлганларнинг ҳаммаси ҳам хулқли бўлавермайди. Шунинг учун ҳам Расули акрам алайҳиссалом: ".. дини ва хулқига рози бўлган кишингиз..", деганлар.
6 506
Будилник уйғотиши✖️
Азон эшитиб уйғониш✅
📎 Аллоҳни фазли билан қаерга кўчсам ҳам, ўша ер масжидга жуда яқин бўлади. Бу ер масжидни рўўпараси, азон овози билан бемалол намозга турса бўларкан…
6 506
Хақиқатда уйни гуллатадиган ҳам, қурутиб, баракасини кеткизадиган ҳам, ўша уйдаги инсонлар бўлади…
6 506
Ўқимаган киши учун ҳеч бир китоб ёзилмаган, тингламаган киши учун ҳеч бир ҳикмат айтилмаган.
Шамс Табризий
6 506
Қарелар, вайфайни қандай тушуриш керак уйга? Кейин ўша ишни онлайн қилса ҳам бўладими ёки йўқ?
6 506
Хайирли кун нихоят ишлардан бўшаб, энди телеграмга кирдим. Мен учун бу икки кун, оғир кун бўлди. Кўчган одам билади. Кўчиш ишлари жуда қийн. Хамма нарсамни 3 чи этаждан ташиб, яна бошқа уйга обориб, уям камига 3 чи этаж. Хуллас аммаллаб ташиб чиқиб, у ерни тозалаб, жойлаш ҳам бор. Аллоҳга шукур жойлашиб ҳам олдин. Лекин хечкимга раво кўрмиман, қайта - қайта кўчишни. Мен кўп ўйлаб фикр қиламанки. Инсон аслида бир уйлик бўлиши учун ҳам анчагина мехнат, анчагина вақт талаб қилади. Албатта бизга қийн бўлган ишлар, Аллоҳ таолога осон. Аммо хамма яхши нарсаларга яхшигина мехнат орқали эришилади. Шунинг учун тушунмайман, махрга нечидир хонали ўйни оддий нарсадек сўрашларини… Вахоланки катта эхтимол билан 20/25 ёшли болларда у қадар катта пул бўлмайди. Унақа уй сотиб олгани. Бўлса ҳам балки ота - онаси ёрдами билан бўлар. Манимча бундай нарсалар икки киши биргалашиб эришадиган нарсалар. Эх яна билмадим. Мени бу фикрларим, ўзим реал хаётни қанақалигини кўриб, билиб келиб чиқиб айтяпман. Бу вертуал оламдагига ўхшаш хаёт, у қадар ранг - баранг эмас. Бекорга оқ - қора, паст - баланди бор дейилмиди…
6 506
Хайрли кун, нихоят бу янгилик билан бўлишиш вақти келди. Жуда кўпчилик ботимга, личкамга вақти келса кўришганимда, доим берадиган саволи бу, “қачон ўрганган билимларизни биз билан ҳам бўлишасиз?” . Ха азизлар сизлар кутган кунлар яқинлашяпти. Аллоҳни изни билан бу хайрли ишни тез кунда бошлаймиз иншааАллоҳ🌷
