cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

КАРМАНА ТАЪЛИМ ЖШ-2024

Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман бўлинмаси кенгаши расмий канали

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
218
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-17 kunlar
-1330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠 Ассалому алайкум. Бугун 30-35 йил ичида болаларга берилган тарбия қандай натижалар берганлигини кўриб турибмиз. Мен умуман ўқитувчини айбламайман. Нимага илгариги замонларда ўқитувчи шогирдини ёки устоз ўқувчисини дўппослаган ҳолати ҳақида маълумотлар тарихий асарларда учрамайди? Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” асари коммунист-большевикларнинг буюртмаси асосида тўқиб ёзилган уйдирма асар. Чунки, бундай бўлмаган. Битта синф ёки гуруҳда 5 тадан 15 тагача ўқувчи бўлган холос. Шунингдек, ҳамма болани мактабга қамаб, ўқийсан, деб мажбурланмаган. Иқтидори борларини ўқитилган, қолганлари ҳунар эгаллаган. Бугунчи, 30-35 тагача болани хонага қамаб, 40 минут ичида фан мавзусини боланинг “миясига қуясан”, деб ўқитувчини мажбурлаяпмиз. Янги институтлар очавермасдан, янги мактаблар очиш керак, улар сонини кўпайтириш керак. Битта синфда бола сонининг 15 тадан ортиб кетиши, бу оммавий саводсизлик, дегани. Илгари болалар ота-боболар тарбиясини олган бўлса, бугун “интернет тарбияси”ни оляпти. Аксар оталар Россия, Қозоғистон, Корея ва бошқа жойларда рўзғор ташвиши билан юрибди. Хорижда топган пули (инвестициясиси)ни боласининг таълими учун эмас, тўйлар, машиналар, участкалар учун сарфлаяпти. Ўзи 2-3 та боласини эплаб тарбиялай олмайди-ю, яна 30 та болани эплаб бошқармаяпти, деб ўқитувчидан шикоят қиладими? Ўқитувчи шу касб учун шартнома асосида давлатга пул тўлаб, 4-6 йил олийгоҳда ўқиди. Унинг ҳам оиласи бор. Бошқа ишга кета олмайди. Унақа маош берадиган ишнинг ўзи йўқ. Бизга мазкур видеода ўқитувчи болани дўппослаётганлигини кўрсатишди. Аммо, хонага киргунга қадар ўқувчи залда нима гапларни гапирган ва қандай ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган эди, кўрсатилмади. Хулоса учун шошилмайлик. Яқинда бир мактабда институтни “Имтиёзли” дипломга битирган инглиз тили ўқитувчисини устидан синфдаги 5-6 та бола масҳара қилиб, дарс ўтишга қўйишмади. Ваҳоланки, у ўша мактабга 2 марта америкалик мутахассисларни олиб келиб, “мастер класс” ўтиб берган, тадбирлар ўтказган, ҳар бир дарс учун турли кўргазмали қуролларни сотиб оладиган иқтидорли ўқитувчи эди. Дарсда безори ўқувчилар оёғини туфлиси билан олдиндаги парта устига чиқариб олиб, писта чақиб ўтирган, нон еб, баклашкада минерал сувлар ичиб, қулоғига қулоқчинни ўрнатиб олиб, ҳоҳолаб кулишиб ўтираверган. Устига устак ўқитувчи хомиладор бўлгани учун, улар еяётган овқатларнинг ҳиди унга салбий таъсир қилиб, кўнглини айнита бошлаган. Шунда ўқитувчи болалардан тартибга риоя қилишни талаб қилган. Аммо улар баттар авжига чиқиб, ўчакишган. Шунда, бирини телефонини олиб қўймоқчи бўлганида, 8 синф ўқувчиси-ўғил бола, уни юзига мушт билан тушириб, кўзойнагини синдириб юборган. Яхшиям кўзойнак синиқлари ўқитувчининг кўзига кириб кетмаган. Шунда ўқитувчи: “Ҳе, ифлос”, деган. Эртасига ўқувчининг ота онаси чақиртирилган. Аммо, дадаси Кореяда 5-6 йилдан бери ишлаётгани, 1-2 йилда бир маротаба келиб, яна қайтиб кетаётганлиги сабабли, онаси келган. Онаси ўқитувчини “боламни ҳақорат қилди”, деб судга бераман, деб ғавғо кўтарган. Шу ўринда кимда ким мени гапимга эътироз билдирса, четдан туриб маҳмадоначилик қилмасин. Мард бўлса, ўша синфда, ўша мактабда, ўша муҳитда ўзи дарс бериш учун бориб ишга жойлашсин. 5-10 кунга эмас, балки, бир умрга ишлашга борсин. Болани урмасдан, сўкмасдан, одоб-ахлоқ номаларидан чиқмасдан, “маданиятли ва маълумотли” зиёлига хос бўлиб ўша безори болаларни тарбиялаб кўрсин. Агар шу муҳитда бир умрга ишлаб, болаларни урмасдан, сўкмасдан дарс бериш мумкинлигини исботлай олса, ана ўшанда мен унга тан бераман. Аммо ундай қила олмайди, гапирган одам аввал пичоқни ўзига уриб, ўша ўқитувчининг ўрнига ўзини қўйиб кўрсин. Ҳадиси шарифда “Қиёматга яқин болаларни тарбиялаш кўппакларни тарбиялашдан ҳам қийинлашиб кетади”, дейилган. Бу аксиома эканлигига иймон келтириб турибмиз холос. Туну-кун телевизор тагида сериал кўришдан бўшамайдиган, кўчама-кўча, бозорма-бозор юриб, бўш вақтини бошқалар қадамини ўлчаш билан ўтказадиган оналар тарбиялаган болаларни ўқитиш муаллим учун жазо холос. ушбу постни улашишда   кўмаклашинг ҳурматли ҳaмкacблар. 🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Умумий пенсия ёшини 5 йилга қисқартирган ҳолда пенсияга чиқиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4413-савол: Ассалому алайкум юрист хизматига савол билан мурожаат килмокчи эдим. 1 жойда яъни аклий ва жисмоний ривожланиши оркада колган (ногиронлиги бор) болалар учун ихтисослаштирилган мактабда 25 йил иш стажига эга булган педагог ходим ёшидан катъий назар имтиёзли пенсияга чикиши мумкинми ёки ёш чегараси борми? Туман пенсия жамгармасига килган мурожаатимга тайинли жавоб ололмадим ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади. Умумий қоида бўйича  ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; ➖ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган. Шу билан бирга пенсияга чиқиш ёшини камайтириш бўйича бир қатор имтиёз бор. Буларнинг биринчиси ушбу қонун 12-1-моддасида белгиланган, унга кўра камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бундан ташқари қонун 10-моддасида ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга касблар тоифаси белгиланган. Бироқ улар қаторида ақлий ва жисмоний ривожланиши оркада колган (ногиронлиги бор) болалар учун ихтисослаштирилган мактаб педагог ходимлари келтирилмаган. Ушбу қонун 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида тасдиқланган Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати 7-қисмида ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари, ҳарбий академик литсейлар, ўқув колониялари ўқитувчилари келтирилган. ✅ Шунга кўра сиз ҳам умумий пенсия ёшини 5 йилга камайтирган ҳолда пенсияга чиқишингиз мумкин.
Hammasini ko'rsatish...
❗️Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми? @Yurist_Xizmati 4412-савол: Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat ЮРИСТ ЖАВОБИ:Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри. Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ. 🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас. Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. ❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади. ❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.
Hammasini ko'rsatish...
Ma'muriy javobgarlikka tortilgan xodimga ham intizomiy jazo qo'llasa bo'ladimi? #savolimbor Assalomu alaykum ustoz xodim ish davomida yo'l qo'ygan kamchilik yuzasidan ma'muriy javobgarlikka tortildi. Shu kamchilik yuzasidan ish beruvchi ham tartibga chaqirish maqsadida intizomiy javobgarlikka tortmoqchi cheklov yo'qmi bo'laveradimi? mehnathuquqi javobi 📤: Меҳнат кодексининг 313-моддаси 3-қисмига кўра, ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. ⚠️Эътибор беринг, гап фақат битта интизомий жазо хусусида кетмоқда. Яъни ходимга масалан, ҳам ҳайфсан, ҳам жарима қўллай олмайсиз. Фақатгина Меҳнат кодексининг 312-моддасидаги интизомий жазолардан фақат бирини қўллай оласиз.  Маъмурий ёки жиноий жазо эмас, айнан интизомий жазо хусусида гап кетмоқда МК 300-моддасига кўра, интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш (ушбу Кодекс 301-моддасининг иккинчи қисми) содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир. Яъни интизомий жавобгарлик юридик жавобгарликнинг бир туридир. Юридик жавобгарликнинг маъмурий, жиноий, фуқаролик, интизомий, моддий жавобгарлик каби турлари бор. Ходимни маъмурий жавобгарликка тортилиши, иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жавобгарлик қўллаш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. ✅  Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан бевосита боғлиқ бўлса ҳамда ходим маъмурий жавобгарликка тортилса, иш берувчи ходимга бемалол интизомий жазо қўллаши мумкин. 👉Масалан, шифокор ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди (МЖТК 59-1 моддаси). Бу ҳолатда шифокорга Меҳнат кодексининг 312-моддасидаги интизомий жазолардан бирини қўллаш мумкин. 📌Эътибор беринг, агар ташкилотнинг  ички меҳнат тартиб қоидаларда тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш сифатида кўрсатилган бўлса, бундай шифокор билан меҳнат шартномасини 161-модда иккинчи қисмининг 5-банди билан ҳам бекор қилиш мумкин. 💡Энди масалага бошқа томондан қараймиз. Шифокор тезликни оширгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди (МЖТК 128-3-моддаси). Лекин бу ҳолатда иш берувчи бу ходимга интизомий жазо чораси қўллай олмайди. ⚠️ Чунки, МК 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади.
Hammasini ko'rsatish...
❗️ҲОДИМЛАРНИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА МАЖБУРЛАГАН МАНСАБДОРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ ? ⚡️САВОЛ; Ҳодимларни мажбурий меҳнатга мажбурлаган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Конституциянинг 44-моддаси хамда Меҳнат кодексининг 5-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган. ❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз баравари (34 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Мажбурий меҳнат ташаббускори бўлган ўша мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин яна шундай қилмишни такрорласа, Жиноят кодексининг 148 прим 2-моддасига асосан, у жиноий жавобгарликка тортилади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
2024 йил 7 март куни тумандаги 17-умумтаълим мактаб бошланғич касаба уюшма раиси Файзиева Манзура Рустамовна кўп йиллик самарали мехнатлари хамда касаба уюшмасидаги фидокорона фаолиятини инобатга олиб "ЎЗ КАСБИНИНГ ФИДОИЙСИ" эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
1
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум, азизлар Азиз онажонлар, меҳрибон опа-сингилларим, мунис келинларим, уйларимиз файзи бўлган гўзал  қизларимиз. Бугун-эрта шаънингизга мақтовлар ёғилади. Баҳорнинг илк кунлари ҳам сизни олқишлаб бошланади. Аслида, оиласи ислоҳи, фаровонлиги, фарзандлари  камоли, ота-онасининг муборак шаъни учун тиним билмайдиган сиз мунисалар баҳоси йўқ хазинасиз Азиз онажонлар, жонфидолар, қўли қадоқ, юраги оқ меҳрибонлар, дуогўй фаришталар, кириб келаётган байрам муборак. Уйларимиз файзи, гўзал қизларимиз. Ота-онасининг ғамхўри, нигоҳларидан меҳр ёғиладиган фариштамиз, фарзандларимиз ичида  энг ширини, хушбўй райҳонимиз, доим кулиб юринг. Кошонадек уйларидан кечиб, шунча йил бағрида авайлаб вояга етказган ота-онасини тарк этиб, уйларимизга эгилиб кириб келган муниса келинларимиз. Соғ бўлинглар!!! Хурмат билан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман кенгаши
Hammasini ko'rsatish...
video_2024-03-07_10-46-42.mp41.19 MB
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди. Кўпчилик иш берувчилар томонидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлашлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз. Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур: 👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно. 👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда. 👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда. 👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда. 👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда. 👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда. 👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда. 👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда. Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади? Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ 👉  уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан; 👉  уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан; 👉  беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан; 👉  ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан; 👉  ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонликлар март ойида 13 кун(деярли ярим ой) дам олади Президент фармонига кўра, март ойида Ўзбекистон аҳолиси учун қуйидаги дам олиш кунлари мавжуд: 📌 8 март – жума (байрам); 📌 21 март – пайшанба (байрам); 📌 22 март – жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун); 📌 23 март - шанба (олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун). 📌 Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун кетма-кет дам олади. ✅ Шундай қилиб, якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари 13 кун дам олади.
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.