cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ойим " Тошмасжид Жоме Масжиди"

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 267
Obunachilar
-324 soatlar
-57 kunlar
+2130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

02:25
Video unavailableShow in Telegram
Оқ фотиҳа олган шариат ходимлари ва эҳтиромдан масрур уламо Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май) 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
👍
Hammasini ko'rsatish...
“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди  Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар...
🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
01:03
Video unavailableShow in Telegram
Сийрат   Биз бутун ҳаётимиз мобайнида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этсак, лекин у зотнинг суннатларига амал қилмасак, бу мақтов семиртирмас ва очликни ҳам кетказмас.   Фаразан, бир жоҳил боланинг отаси катта олим. Мана шу бола умр бўйи отасини катта олим эканини айтиб, мақтаб ўтса ҳам ўзи жоҳил бўйича қолверади.   Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий   Ибрат:   Ҳақиқий муҳаббат билан даъвонинг ўртасини амал ажратиб туради.   Дуо ва илтижо:   Ё Роббий! Бизларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат қўювчи, суннатларига амал этувчи, ҳаётларини ўрганувчи ва кўп саловот айтувчи умматларидан қилгин! 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
5
#muftiy_minbari 🌐 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДА 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
#jannat_darvozasi 🌙 АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(Аллоҳга қарз берувчи борм?)
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Тўрт нарса жаннат конларидандир: 1) садақани махфий қилиш; 2) мусибатни беркитиш; 3) қариндош-уруғлик ришталарини боғлаш; 4) «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи. Уч дуо мустажобдир, уларда шак йўқ: 1) Ота-онанинг дуоси; 2) Мусофирнинг дуоси; 3) Мазлумнинг дуоси. Тўрт тоифа кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади: 1) қасамхўр сотувчи; 2) мутакаббир камбағал; 3) зинокор қария; 4) золим бошлиққа. Насоий ва Хатиб ривоятлари. @yunusalioxund
Hammasini ko'rsatish...
👍 7👏 1
#СИЙРАТ ​“Сени энди танидим...” Бир мўмин тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Расулуллоҳ унга ҳеч эътибор бермадилар. Шунда у одам изтиробга тушиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деб сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар. “Унда нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар. “Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтган. Лекин мен сенда менинг ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига боғлиқ”, дедилар. Одам уйғонганда тушини ўйлади ва шу онданоқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини ўз ҳаётига татбиқ этишга киришди. Бир муддат ўтгач, такроран Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Пайғамбаримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энди танидим”, дедилар. Севикли Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, у зотни чин дилдан севиш, таълимотларига амал қилиб, дунё ва охират саодатини топиш йўлида ҳаракат қилишимиз, қиёмат кунида шафоатларидан умидвор бўлишимиз лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31-оят) деб таъкидлайди. Демак, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни чин дилдан севиш, у зотга ҳақиқий уммат бўлишга ҳаракат қилиш Аллоҳ таоло муҳаббатига, гуноҳларни мағфират қилинишига олиб келар экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш, у Зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД. 👉 ☑️ Яқинларингизга улашинг!!! Каналга обуна бўлиш⤵️ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEYmTbbf6ycc5qUoiA
Hammasini ko'rsatish...
Umar ibn Xattob (R.A)

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم🌸🍃 Ilmiy va ma'rifiy kanalimizga xush kelibsiz

👍 5
​​Ҳамма билиб лекин кўпчилик амал қилмайдиган амал: Бу истиғфор ва унинг ажойиботлари. ➖Кўнгил роҳати, қалб ҳотиржамлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Бадан саломатлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Бало-офатларни даф қилишни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Фитналардан омонлик хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Солиҳ фарзанд, яхши зуррийёт хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Кенг баракали ризқ хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Ёмонликларни ўчирилишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!!!. Cиз истиғфорни кўп айтинг ҳаётизда бўладиган ўзгаришларни кўрасиз... ●Аллоҳдан кечиришини сўрайман. ●Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ. ( أستغفر الله وأتوب إليه )● ●Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг. ОТИНОЙИЛАР
Hammasini ko'rsatish...
👍 10👌 1