cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🕌"МУЛЛА АБДУҚОДИР БОБО"жоме масжиди

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
240
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-27 kunlar
-1230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Кўпинча Аллоҳ учун сени яхши кўраман деймиз. Аслида Аллоҳ учун яхши кўриш нима эканини ростан ҳам биламизми? Аллоҳ учун яхши кўриш, у инсон сизни бирор иш билан хафа қилса ёки жахлимизни чиқарса, ёки унинг бизга ёқмаган жиҳатлари ёқадиган жиҳатларидан кўп бўлса ҳам, унинг ўзини эмас мана шу ёмон ҳислатини ёмон кўриш, ва унинг бу ҳислатини тўғирлашига кўмакчи бўлиш, қилган дилхиралигини эса Аллоҳ учун кечириш ва ҳеч кимга чурқ этмасликдир. Қийинга ўхшаб туйилади тўғрими? Чунки биз ўрганиб қолганмиз биродаримизни гўштини ейишга, бировларга ундан хафа бўлганимизни айтишга. Ваҳоланки бизга бирор яхшилик қилса, оғзимиздан бол томиб сени Аллоҳ учун яхши кўраман деймиз. Доим яхшилик қилиб, ёмон кунда ёнида туриб, кўнглимизга қараб яхши нарсалар билан меҳмон қилса ёқадиган дўстни билингки биз Аллоҳ учун эмас, шунчаки бизга яхшилик қилаётгани учун яхши кўрадиган бўламиз. Бундай инсонларни кўчадаги мушуклар ҳам Аллоҳ учун яхши кўриб қўяверади:) Демоқчи бўлганим, бир мўмин-мусулмонни Аллоҳ учун яхши кўрдикми, уни қилган хато ва дилхираликларини Аллоҳ учун кечириб, буни ичимизда ҳам сақламай унутиб юборишимиз керак. @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
Агар ўзгаришни мақсад қилган бўлсангиз - японлардан ўрнак олинг. Бирор япон компанияси оғир ахволда қолса, биринчи навбатда компания президентининг маоши қирқиб қолинади. Агарда вазият жуда хам жиддийлашиб кетса, айнан у истеъфога чиқади. Японияда ишдан бўшатишни ходимлардан бошлашмайди. Японларнинг фикрича, ёмон аскарлар бўлмайди, фақат ёмон генераллар бўлади. @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
Эркак кишининг кун бўйи телефондан бош кўтармай ўтириши жуда хунук ҳолат. Кўчада юрганида семичка чақиб, сақич чайнаши жуда хунук ҳолат. Бир ишни келишиб қўйиб, хотиним (онам) унамаяпти деб айниши жуда хунук ҳолат. Эртадан-кечгача диванда ағанаб, телевизор кўриб ётиши жуда хунук ҳолат. Хотини ишлаб, ўзи уйда овқат пишириб, уй тозалаши жуда хунук ҳолат. Бола туғдириб қўйиб, таъминот ва тарбиясиз ташлаб қўйиши тоқат қилиб бўлмас даражада ёмон ҳолат. Бозор ва дўконларда аёллар ички кийимини сотиб ўтириши жуда хунук ҳолат. Эркак кишининг тақинчоқ (цепь,браслет) тақиб, эркаклар салонида сочини причёска қилдириши, қизил, гулдор кийим кийиши жуда хунук ҳолат. МИБчилар келганида аёлини чиқариб, сен гапга устасан деб ўзини орқага олиши жуда хунук ҳолат. Оилада ҳал қилувчи сўзни хотини гапирсаю, у индамай итоат қилса жуда хунук ҳолат. Бўй етган қизлари, келинлари олдида майкачан ёки ич кийимда юрса жуда хунук ҳолат. Чойхонадан бери келмай, ошма-ош, гапма-гап юрса жуда хунук ҳолат. Оила таъминоти ва бошқарувини аёлига ташлаб қўйиб, яна ўзини “эркакман” деб айтиши жуда-жуда хунук ҳолат. Давом эттириш сиздан... @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг оналари Собирахон аянинг тақвоси ва диёнати ҳақида келинлари Хайринисо ая шундай хотирлайди: "Онамиз вафот этганларида, отамиз Муҳаммад Юсуф домла жамоа олдида шундай дедилар: "Халойиқ, эшитинг! Мен бу аёлдан мингдан-минг розиман! Аллоҳ жаннатининг тўридан жой насиб этсин! Мен чизиқ чизсам, ҳаё қилиб ўша чизиқдан бир қадам нарида юрарди. Мен бу аёлдан розиман, сизлар гувоҳсиз!" Албатта АЁЛнинг турмуш ўртоғидан бундай ризоликни топиши улкан бахт ва саодатдир! Бундай саодатга АЁЛ итоат, меҳнат, сабр ва қаноат ила эришади... Аллоҳим икковларини ҳам раҳмати билан сийласин. Бизларга ҳам шундай гўзал хотима насиб этсин!" @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
Ривоят қилинишича, бир киши ҳакимлардан бирининг ҳузурига келиб: — Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? — деб сўрабди. Шунда хаким зот: — Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, — деб жавоб берган экан. @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Кучли инсон - камтарин, ожиз инсон кибрли бўлади. Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали ташаббуси билан Хоразм вилоятидаги имконияти чекланган фуқароларга Урганч шаҳар “Кўзли ота” масжидида “Сиз бизга кераксиз” шиори остида диний ва маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, “Вақф” фонди Хоразм вилояти филиали раҳбари Алишер домла Матяқубов, ЎМИ мутахассиси Мунира Абубакирова ҳамда эшитиши ва гапиришида нуқсони бўлган фуқаролар иштирок қилдилар. Тадбир кўргазмали маърузалар, видеороликлар билан ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Тадбир сўнгида озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди. Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тўрт тоифадан жуда мухтож ҳолингда ҳам ҳеч нарса сўрама: - аразчидан; - ҳасадгўйдан; - бахилдан; - пасткашдан! Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...
04:12
Video unavailableShow in Telegram
Мусулмонга нима ҳалол, нима ҳаром? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Исро кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига иккита қадаҳ келтирилди. Бирида шароб, иккинчисида сут бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг икковига қараб туриб сутни олдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: «Аллоҳга ҳамд бўлсин. У сизни ҳақ бўлган Ислом фитратига ҳидоят қилди. Агар шаробни олганингизда, умматингиз залолатга кетар эди», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...