cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Davronbek Tolibjonov

Узбекистонда юз бераётган ижтимоий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал !

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
416
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-37 kunlar
-2 43430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

02:54
Video unavailableShow in Telegram
Yangi yil shumqorlari~2.mp411.74 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучларга  бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди Унда мудофаа вазирининг ҳисоботи тингланди ва қўшинларнинг жанговар шайлиги, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Президент томонидан ҳарбий соҳани рақамлаштириш, замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш, алоқа тизимлари такомиллаштириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга 14 январь Ватан ҳимоячилари кунин юксак савияда ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. @Davronbek_Tolibjonov
Hammasini ko'rsatish...
#Eslatma Эртадан, яъни 3-январдан бошлаб барча педагог ходимлар учун 2024-йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади Янги йил байрами муносабати билан барча ходимларга кетма-кет 4 кунлик дам олиш куни берилди. Эртадан, яъни 3-январдан бошлаб барча педагог ходимлар учун 2024-йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади. Мактабларда дарс бўлмаган вақт яъни, ўқувчилар учун берилган қишки таътил пайти барча педагог ходимларга иш куни саналади. Бу пайтда ўқитувчилар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Ўқувчилар учун таътил 2024-йил 10-январгача давом этади. ИИИ чорак дарслари 2024-йил 11-январдан бошланади. @Davronbek_Tolibjonov
Hammasini ko'rsatish...
АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида иккита портлаш рўй берди Гувоҳларга кўра, тебранишлар Квинс ва Манҳеттен туманлари ҳамда Рузвелт оролида билинган. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум, катта эҳтимол билан техноген характерга эга. @Davronbek_Tolibjonov
Hammasini ko'rsatish...
Ўқитувчилар қишки таътил вақтида ишламай тўлиқ ойлик оладими? Айни вақтда ижтимоий тармоқларда педагог ходимлар ўқувчиларга берилган қишки таътил вақтида ишламаслиги, уларнинг иш ҳақи эса тўлиқ сақланиши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Ушбу хабарлар асоссиз бўлиб, Меҳнат кодексининг 181-моддасига кўра ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақти ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 200-моддасига кўра иш берувчи ходимларнинг ишга келиши ва ишдан кетиши ҳисобга олинишини ташкил этиши шарт. Педагог ходимларнинг иш вақти улар томонидан бажарилган педагогик юкламага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади. Амалдаги қонунчиликка кўра мактабда дарслар бўлмаган вақтларда ўқитувчилар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактабларда дарс бўлмаган пайт, яъни таътил вақти ўқитувчилар иш жойига келмасликка ҳақли эмас. Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қишки таътил мобайнида таълим муассасаларида қандай ишлар олиб борилиши бўйича алоҳида кўрсатма ҳам берилган. @Davronbek_Tolibjonov
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
#Bilasizmi ⚡️“Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун субсидия ажратилади ✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади. ❗️Бунда эр-хотиннинг ҳар иккиси ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) бўлиши, мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган, илгари мақсадли дастурлар доирасида имтиёзли ипотека кредитлари орқали квартира ёки якка тартибдаги уй-жойлар билан таъминланмаган, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ёки уй-жойлар таъминоти билан боғлиқ бошқа имтиёзлардан фойдаланмаган ҳамда ҳар иккиси ёки бири “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиши талаб этилади. 📑 Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори. 🌐 Ҳавола: https://lex.uz/uz/docs/-6051791 @Davronbek_Tolibjonov
Hammasini ko'rsatish...
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади: 🔘 йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб): гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз; гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз; 🔘 йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб): гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз; гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз. @Davronbek_Tolibjonov
Hammasini ko'rsatish...
👍 2🔥 1
🇰🇿 Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб. Қозоғистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилади. @Davronbek_Tolibjonov
Hammasini ko'rsatish...
🔥 1
АИ-80 нинг нархи ошгани йўқ, имтиёз бекор бўлди холос 2022 йилнинг декабрь ойида газ «заправка»лари фаолиятига чеклов қўйилиши ортидан бензинга талаб кескин ошиб кетиб, ўшанда АИ-80 бензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғини «ноль» ставкада қўллашга рухсат берилган эди. Аввалига 2022 йилнинг 10 декабридан 2023 йилнинг 1 мартига қадар, кейинчалик бу муддат 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилганди. Ушбу имтиёз мамлакатдаги барча заправкаларга нисбатан қўлланилган бўлишига қарамай, фақат «Ўзбекнефтгаз»га қарашли UNG Petro шохобчаларида АИ-80 бензин нархи 6050 сўмдан ошмади. Бошқа заправкалар эса 8000 сўмгача бўлган нархларда сотишди. Очиғи, бу имтиёздан фақат хусусий заправкалар мазза қилди деса бўлади. Давлат бюджети эса бир йил давомида 1,2 трлн сўмдан зиёд зарар кўрди. Арзон бензин илинжидаги истеъмолчилар ҳам яйрашгани йўқ. Аксарияти совуқ кунларда «Ўзбекнефтгаз» заправкаларида соатлаб навбат кутишга мажбур бўлишди. АИ-80 маркадаги бензиндан бутун дунё аллақачон воз кечиб бўлган. Ўзбекистон бу бензинни реализация қиладиган камдан-кам давлатлардан бири. Бу бензиннинг экологияга зарари бўйича китоб ёзиб, Нобель совриндори бўлиш мумкин. Россия ва бошқа мамлакатлар фақатгина Ўзбекистоннинг буюртмаси билан бу маркадаги бензинни ишлаб чиқариб, бизга етказиб беришади. АИ-80 бензиндан воз кечиш шарт ва АИ-92 ва АИ-95 маркали бензинларга акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш лозим. Электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки уларни импортига нисбатан имтиёзлар киритиш ҳам АИ-80 дан бир-икки йилда қутулиб кетишимизга имкон берган бўларди. @Davronbek_Tolibjonov
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.