cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

Каналимизга хуш келибсиз! Ушбу канал орқали сиз шоир Ҳамдам Аллаёр ижоди билан яқиндан танишиб борасиз. Қўшиқ, шеър, идеа, мурожаат учун +998995060077 Адмен: +998883963336 @hamdamallayor

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 457
Obunachilar
-324 soatlar
+4777 kunlar
+43830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Alisher Yusupov - Nomard kimsalarga qoldi bu dunyo.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 1🔥 1
БЕВАҚТ ЎЛДИРМА ХУДО! Орзуларим сўлдирма худо, Қалбимга дард тўлдирма худо, Нима қилсанг розиман фақат, Мени бевақт ўлдирма худо. Бахт мурғагин бураганим йўқ, Ҳаёт хаққин тўлаганим йўқ, Сендан дунё сўраганим йўқ. Мени бевақт ўлдирма худо. Кўзларимда кулгу камнамо, Ғамлар менга эмас муаммо. Тўрт ёнимда яқинлар аммо. Мени бевақт ўлдирма худо. Яшаяпман бандаларга хос, Болам учун ўтинч шу холос, Ёлвораман, сендан илтимос, Мени бевақт ўлдирма худо. Синдим ташлаб кетди улфатлар, Бошим узра ёғди кулфатлар, Қолмай яхши-ёмон суҳбатлар, Мени бевақт ўлдирма худо. Кўнгилда дард, камларим билан, Кўзимдаги намларим билан, Аламларим, ғамларим билан, Мени бевақт ўлдирма худо. Душманга тош отганимча йўқ, Чин дўстларим сотганимча йўқ, Гуноҳларим ювганимча йўқ, Мени бевақт ўлдирма худо. (Бурчим адо этгунимча то) Мени бевақт ўлдирма худо. ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 9🔥 3
Ҳар ким ўзи туғилиб ўсган ота уйини ва қишлоғини соғинса керак. Барибир ҳам сиз ўйнаб-кулиб катта бўлган жой бошқачада-е, шаҳарда-чи, шаҳарда маҳалла тугул домдаги қўшнилар қарийб бир-бирини танимайди. Нега экан-а? Ахир шундай мақол бор-ку "Гилам сотсанг қўшнингга сот, Бир четида ўзинг ўтирасан" Лекин, аммо, бироқ, шаҳарда қишлоқдагидек "Ён қўшни - жон қўшни" мақолларини ўнчалик кўрмадим. Нега экан а -?... Қ Ў Ш Н И ! Йиғолмайин эсни ҳам ҳушни, Ғийбат қилиб, соддани, бўшни, Шаҳар жуда ўзгариб кетган, Қўшнисини танимас қўшни! Қишлоғимда бўлсам қанийди, Бир – бирини ҳамма танийди, Шаҳарда-чи, бир-бирин ейди, Қўшнисини танимас қўшни! Кўрсам кўнгил тўлмаса керак, Чақирсангиз келмаса керак, Шаҳарда дўст бўлмаса керак, Қўшнисини танимас қўшни! Наҳот ёддан ўчиб ҳам кетар, Дуч келсангиз чўчиб ҳам кетар, Уч кун ўтмай, кўчиб ҳам кетар, Қўшнисини танимас қўшни! Дегани шу, кимсиз сиз ўзи?, Гапирмайсиз жимсиз сиз ўзи, Эй воҳ бунча шумсиз сиз ўзи, Қўшнисини танимас қўшни! Ҳол сўрашлар насияга ҳам, Кўришмайди бесиёга ҳам, Қўшилмайсиз таъзияга ҳам, Қўшнисини танимас қўшни! Оқибатдан кечиб кетайми, Қалбингиздан ўчиб кетайми, Ё бу ердан кўчиб кетайми, Қўшнисини танимас қўшни! Ё бу ердан кўчиб кетайми, Қўшнисини танимас қўшни! ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 10 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
💐26 май - Қўшнилар куни Бизда ҳам “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган нақл бежиз айтилмаган. Бугун қўшнилардан хабар олиш, уларга ёрдам беришнинг айни вақти. Афсуски шаҳарда ҳамма ҳам бир бирини танимайди, ҳаттоки қўшни-қўшниси билан салом-алик қилмайдиганлар ҳам топилади, зеро...
Hammasini ko'rsatish...
Мактабни тамомлаганимизга ҳам 15 йил бўлибди, эҳ уша дамлар...соғинмаган одам бўлмаса керак 😢😢😢 Сўнги қўнғироқ! Мана ёшлик ӯтиб бир пасда, Ишқ боғида юрагим хаста, Ясар эдим ишқдан гулдаста, Гулим қолиб қўлимда шундоқ, Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Дарров ўтиб тўққиз - ўн йил ҳам, Сақлаб дилда исмингизни ҳам, Бир ушлолмай қўлингизни ҳам, Хаёлимда жавобсиз сўроқ... Чалинмоқда сўнгги кўнғироқ! Кўнгил уртар, соғинч тўлмайди, Сизни ташлаб кетгим келмайди! Кўзим кулар, қалбим йиғлайди. Соғинаман сизни дўст, ўртоқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Умидворман ортга қайрилиб, Бизлар шундай кетсак айрилиб!, Нахот тезда қолдик улғайиб?, Умидларим саробдир бироқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Шу мактабда олиб биз таълим, Тарк этмоққа етдими галим?, Яхши қолинг устоз - муаллим!!! Ҳар сўзингиз бизларга сабоқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Гоҳо тўкиб соғинч ёшларни, Суйган эдим қалам қошларни, Бағрим босиб синфдошларни, Хайр дейман қалбимда титроқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Йўлимизга интизор мактаб, Қайтишимга умидвор мактаб, Болаликдек беғубор мактаб, Афсус сенга тутмабман қулоқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Йиллар оҳи умримни олди, Гоҳ қувонч гоҳ қайғулар солди, Болалигим ортимда қолди, Борай десам йўлларим йироқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ!!! Мен-ку қайтсам ёшлик қайтмас ҳеч, Содда қалб, бебошлик қайтмас ҳеч, Илк севгим ҳам қўлим тутмас ҳеч, Нахот тушиб, ўртага фироқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 3 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🔔 Бугун 25 май -  мактабларда сўнги қўнғироқ куни. Соғиняпман сизни синфдош! Дунё ортга қайтгандай бир дам, Юзларимни ювмоқда кўз-ёш. Ёш ўттиздан ошган бўлса ҳам, Соғиняпман сизни синфдош! Ҳаёт ташвиш банд этар харни, Унут бирдам, дунёни зарни, Кўргим келди... бугун сизларни, Соғиняпман сизни синфдош! Тиниб борар тошган селимиз, Акси экан қайсар феълимиз, Айро бўлди тақдир йўлимиз, Соғиняпман сизни синфдош! Рўзғор ғори тўлмас эканда, Дил хотиржам бўлмас эканда, Биринчи ишқ ўлмас эканда, Соғиняпман сизни синфдош! Ёд этсанг дил ғашланар экан, Танда титроқ бошланар экан, Қирқда ҳам кўз ёшланар экан, Соғиняпман сизни синфдош! Олов эдик сўниб боряпмиз, Дарё эдик тиниб боряпмиз, Ташвишларга кўниб боряпмиз, Соғиняпман сизни синфдош! Йўқламайсиз, маломатмисиз, Валийми сиз, аломатмисиз, Қайдасиз дўст, саломатмисиз? Соғиняпман сизни синфдош! 25.05.2024й. Ҳамдам АЛЛАЁР.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 4👍 3 2
Талабалик олтин даврим деб бекорга айтишмаган экан. Эҳ ўша дамларим, қанийди қайтсайди. Сессиялар... устознинг қадрига етадиган пайт. Баҳо... талабанинг қадр-қиммати. Имтихондан "уч" бўлса ҳам баҳосини олган талабадан бахтли одам йўқ. Олти ой ўқимаган талаба сессия вақти бир хафта ухламай ўқиб дарс қилиб чиқар эдик. Кечалари тушларимизга баҳолар кириб чиқар эди-я... Имтихонлар қандай бўляпди ҳурматли талабалар??? Битта баҳо қўйсайди! Устоз бунча тошбағир, «Икки»ларга тўйcайди, Тинглаб дардим сўнгги бор, Битта баҳо қўйcайди! Интиқ кўнглим оздирар, Ўқишдан ҳам бездирар, «Реферат»лар ёздирар, Битта баҳо қўйcайди! Кетолмайман имкон йўқ, Ичим ёнар мисли чўғ, Дейди: - сенга баҳо йўқ, Битта баҳо қўйcайди. Боқсам замон зайлига, Киролмасман кўнглига, «Уч» бўлса ҳам майлига, Менга баҳо қўйсайди! Керак эмас «бешлари», Омон бўлсин бошлари, Анча катта ёшлари, Битта баҳо қўйcайди! Юриб холдан толганман, Дарслардан кўп қолганман, Зўрға рухсат олганман, Битта баҳо қўйcайди! Чидолмайди юрагим, Эзаверманг кукрагим, Ҳали бор контрактим, Битта баҳо қўйсайди! Умидларим сўлдирмай, Хафсаламни ўлдирмай, Курсдан-курсга қолдирмай, Битта баҳо қўйсайди! «Уч» бўлса ҳам майлига, Менга баҳо қўйсайди! Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 10🔥 2👏 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
СЕВМАЙ ҚУЙДИМ БИРОРТА ҚИЗНИ! Қиз дегани, қайсар, ўр экан, Юрагимда сезгандим жизни. Қийноқлари бирам зўр экан, Севмай қуйдим бирорта қизни. Жонга тегиб кетди зардаси, Унут бўлиб берган ваъдаси, Узатдилар бойга дадаси... Севмай қуйдим бирорта қизни. Кўз - қараши, ақлимни олган, Нозлар қилиб ҳар куйга солган, Менга бугун, ёд бўлиб қолган, Севмай қуйдим бирорта қизни. Юрагимга армон бўлди у, Муҳаббатим арзон билди у. Унутишга фармон бўлди у, Севмай қуйдим бирорта қизни. Қалбимга ғам солиб кетдида, Ундан кўнглим қолиб кетдида. Юрагимни олиб кетдида... Севмай қуйдим бирорта қизни. Яшаяпман кўзларимда нам, Ўтиб борар ортга қайтмас дам. Ё, кўксимни қоплаган алам, Севмай қуйдим бирорта қизни. Номус учун ордан кечганман, Ўлган ишққа кафан бичганман. Севмасликга қасам ичганман. Севмай қуйдим бирорта қизни. Майли дилдан кўчирингизлар, Гуруҳдан ҳам ўчирингизлар, Аллоҳ учун кечирингизлар, Севмай қуйсам бирорта қизни. Ҳамдам АЛЛАЁР.
Hammasini ko'rsatish...
👍 8 1🔥 1👏 1
УЙЛАНМАГАН ЖЎРАЛАРИМ ! Менинг беку - тўраларим, Бахтдан кўнгли яраларим. Омонмисиз, бормисизлар? Уйланмаган жўраларим?! Ҳар жабҳада аълосизлар, Гап бўлса бас, балосизлар. Бир дардга мубталосизлар, Уйланмаган жўраларим! Қиз танлашдан толмайсиз ҳам, Дуч келганин олмайсиз ҳам, Бирор тўйдан қолмайсиз ҳам, Уйланмаган жўраларим! Гоҳ ташвишлар қолар четда, Like босасиз интернетда, Лек, шўрликда ният битта, Уйланмаган жўраларим! “Тонг”и шомда отса керак, “Шом”и тонгда ботса керак, Ёстиқ қучиб ётса керак, Уйланмаган жўраларим! Ҳар сўзингиз жумбоқ, савол, Ҳар ёзганим сизга малол, Сизда орзу, сизда хаёл, Уйланмаган жўраларим! Бир кун бахтни тутарсизда, Бахт йўлидан ўтарсизда, Тўй қилсангиз айтарсизда, Уйланмаган жўраларим! Ҳамдам АЛЛАЁР. ♻️ Doʻstlaringizga ham ulashing Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
Hammasini ko'rsatish...
Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

Каналимизга хуш келибсиз! Ушбу канал орқали сиз шоир Ҳамдам Аллаёр ижоди билан яқиндан танишиб борасиз. Қўшиқ, шеър, идеа, мурожаат учун +998995060077 Адмен: +998883963336 @hamdamallayor

👍 7🔥 3 1