cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Safoyev Fikri ️

Билимнинг чегараси бор, Аҳмоқлик эса чек-чегарасиздир!

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 339
Obunachilar
-1524 soatlar
-467 kunlar
-28830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

“ҚАДРИНГНИ БИЛ” Сени бирор нарсадан (ишдан) воқиф (хабардор) этишмадими – сўраб-суриштирма. Чақирилмадингми – борма. Энг охирги дақиқада, яъни кеч чақиришдими – рад эт. Хулоса: сиз ҳеч қачон уларнинг режаларининг бир қисми бўлмагансиз, сиз бор-йўғи тасодифан қулай одамга айлангансиз холос. Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
Hammasini ko'rsatish...
“МЕН УЧИБ КЕТАМАН” Махатма Ганди Лондонда ҳуқуқшуносликка ўқиб юрган чоғларида, уни жуда ёмон кўрадиган профессор Питерс исмли бир ўқитувчиси бўлган. Аммо Гандини ҳам қўрқитиш осон эмасди. Кунларнинг бирида ошхонада профессор овқатланиб ўтирган столга Ганди ҳам бориб ўтиради. Профессор: -“Мистер Ганди чўчқа ва қуш биргаликда овқатланмаслигини билмайсизми?”,-дейди зардаси қайнаб. “-Майли, агар шундоқ бўлса мен учиб кетаман...”-деб жавоб беради ва бошқа столга бориб ўтиради Ганди. Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
🔥 11👍 9😁 6 2👏 2
“ҲАЁТ ВА ИНСОНГА КЕНГЛИК ҚИЛИНГ” – Сиз америкаликмисиз – деб сўради бир қиз. – Йўқ, немисман. – Немисларга сира тоқат қилаолмайман. – Мен ҳам , - унинг фикрига қўшилдим. Қиз менга ҳайрон бўлиб тикилиб қолди. – Мен - французман. Сиз мени тушунишингиз керак. Уруш... – Тушунаман,- дедим бепарволик билан. Германиянинг фашистик режими жиноятлари учун мени жавобгар қилиш биринчи марта содир бўлмаётганди. Ва вақт ўтиши билан бундай айблов менинг жаҳлимни чиқармай қўйганди. Мен Францияда озодикликдан маҳрум этилган гражданлар лагерида ҳибсда сақланган бўлсамда, французлардан сира ҳам нафратланмаганман. Дарвоқе суҳбатдош қизга ва бошқалар буни тушунтиришнинг фойдаси йўқ. Фақат нафратланадиган ёки фақат яхши кўрадиган одам – ўтакетган содда ва жўн инсондир. Эрих Мария Ремарк, « Тени в раю » Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
👍 14 2🔥 2🙏 2
“ТАҚДИР ҲАЗИЛИ” Барча аҳмоқларга - бахт ақлсизликларидан , Барча ақллиларга эса кулфат - ақллилик балосидан келади Александр Грибоедов Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
😁 12👏 4 3
“МАНИПУЛАЦИЯ ҚИЛИШ НЕГА ОСОН?” Минг йиллар ўтиб одамлар оқ-қора, яхши-ёмонни таниб боргани сайин халқни манипулация қилиш ҳам осоннлашиб бормоқда – нега?: чунки ҳар бир инсон у омадсизми ёки катта муваффақиятларга эришганми – бундан қатъий назар ўзини қандайдир бахтсиз ҳис этади, бошқача ва яхши ҳаётни орзу қилади. Инсон қанчалик майда ва нотавон бўлса унда ўзининг сийқа ҳаётини ўзгартиришга ва буюк ўзгаришлар ва воқеаларга дахлдор бўлиш истаги шунчалик кучли бўлади. Шу боис асрдан асрга одам боласи руҳиятини қийнаётган азобларни оташин ва ўта жўн шиорлар билан буркаётган ибтидоий сафсатабозлар халқларни бошқармоқда. Эдвард Радзинский, ёзувчи ва драматург Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
👍 10👏 5
“ИНСОНЛИККА ҚАЙТИШ ИМКОНИЯТИ – МУҲАББАТДИР” “Инсон 17 ёшида ҳамма нарсани билади. Мабодо 27 ёшида ҳам ҳали-ҳамон барча нарсани билса – демак у ҳали 17 ёшда”. *** “Яшаб қолиш учун ҳаёт мазмуни нимадан иборат деб сўраб-суриштиришни, тагига етаман деб уринишни бас қилиш керак. Бизни қийнаётган саволларга ҳаётнинг ўзи яхшигина жавобдир”. *** “Муҳаббат – бу кимдир инсонга ўзлигига қайтиш имкониятини яратишидир! Рэй Дуглас Брэдбери, америкалик ёзувчи Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
👍 7👏 7
“ИНСОНДЕК ЁВУЗ ҲАЙВОН ЙЎҚ” Мабодо унинг эҳтирос ва майллари қаторига ҳокимиятга ҳирс ҳам қўшилса, инсондек ёвуз бошқа ҳайвонни тополмайсиз. Плутарх, Рим даврининг қадимги юнон файласуфи Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
👍 8🔥 5
“ИНСОНДЕК ЁВУЗ ҲАЙВОН ЙЎҚ” Мабодо унинг эҳтирос ва майллари қаторига ҳокимиятга ҳирс ҳам қўшилса, инсондек ёвуз бошқа ҳайвонни тополмайсиз. Плутарх, Рим даврининг қадимги юнон файласуфи Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
Safoyev Fikri ️

Билимнинг чегараси бор, Аҳмоқлик эса чек-чегарасиздир!

“ИНСОНДЕК ЁВУЗ ҲАЙВОН ЙЎҚ” Мабодо ҳокимиятга муккасидан кетар даражада эҳтирос ва майл ҳам қўшилса, инсондек ёвуз бошқа ҳайвонни тополмайсиз. Плутарх, Рим даврининг қадимги юнон файласуфи Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
🔥 1
“ҲАММАСИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ” Яратган эгам инсонга тақрибан мана шундай даъват қилиши мумкин: “Мен сенинг қалбингга яхшилик ва эзгуликларни инъом этдим. Уларни парваришлаш ва ривожлантириш энди бу сенинг ишинг. Шу боис сенинг бахтинг ёки бахтсизлигинг ўзингга боғлиқ”. Иммануил Кант, файласуф Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
Hammasini ko'rsatish...
👍 5🔥 5👏 4