cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃

Kuchli bo'lgan hamma insonlarning orqasida ularga kuchli bo'lishdan boshqa chora qoldirmagan bir hikoyasi bor. MENING SIZLAR BILAN JANGIM TUGADI...... 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
753
Obunachilar
-1324 soatlar
-967 kunlar
-17430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

01:00
Video unavailable
XULOSA O'ZINGIZDAN 👆 ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
Hammasini ko'rsatish...
2.99 MB
👍 1
00:49
Video unavailable
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0759.MP46.86 MB
👍 1
​​Саломат юрибсизми? — Ваалайкум ассалом, сингилжон, ўзингиз омонмисиз? Уй ичилар тузукми? Ҳамид 30-35 ёшлар атрофидаги бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажраб, ногирон бўлиб қолган эди. Кўнгли очиқ, бировга тариқча ҳам ёмонликни раво кўрмайдиган бу йигитни Зарина ниҳоятда ҳурмат қилар, аксарият пайтларда у билан суҳбатлашиб, билмаган нарсаларини билиб оларди. Ҳамид ҳам ўз навбатида қизга туғишган синглисидек муносабатда бўлиб, кўнглидагини очиқ-ойдин айтар эди. У 20 ёшида автоҳалокатга учраб анча пайт касалхонада ётишга тўғри келган. Ўша пайтлари меҳрибон, самимий бир ҳамшира қизнинг далдаси, кўнглига малҳам бўлиб у билан тақдирини боғлади ва бироз аҳволи ўнглангач тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Ҳозир шу билим даргоҳининг 7- босқичида таҳсил оляпти. Нигоҳлари ҳамиша бахтиёр порлаб турувчи йигит Заринага ўсмоқчилагандай қаради: — Зарина қиз, келинойингиз бир гап топиб келди, билмадим ростми-ёлғонми? — Қанақа гап экан? — Зарина қандай гаплигини билса-да, ийманибгина сўради. — Бу... бизнинг маҳаллага келин бўлиб тушармишсиз? — Ҳа... Шунақа бўп қолди. Энди, ота-она розилиги... фарзанднинг бахти-да... — Ота-она ризолиги билан фарзанд бахтли бўлса-ку, яхши. Аммо, акси бўлса, фарзандининг чеккан изтироблари ота-она қалбини ханжар бўлиб тиғлайди-да. — Ҳамиднинг мулоҳазали гаплари Заринани сергаклантирди. — Тўғри... — “Нега Ҳамид ака бунақа деяпти?” — Сингилжон, катталар куёв бўлмишни сўраб суриштиришганми? — Ҳа... — Заринанинг хавотири юз чандон ошиб, кўнгли баттар ғашланди. Ҳамид эса ғизнинг бу ҳолатини ҳамма нарсадан хабардорликка йўйди. — Жон синглим, инсон ҳаётга бир бор келади. Билсангиз, бу ёруғ оламда тўрт муччангиз соғломлиги ва кўнгил хотиржамлигидан ортиқроқ бахтни топиш мушкул. Ҳар нарсани борида қадрлаган афзал. Сиз бўлғуси шифокорсиз, ичкилик ва гиёҳвандликка ружу қўйган одамнинг фарзандлари майиб-мажруҳ, ногирон туғилишини биласиз. Нима учун энди тақдирингизни шундай одам билан боғлашга кўндингиз? Ахир сиз ақлли қизсиз, бойлик, мол-дунё кишига ҳаммавақт ҳам бахт бермаслигини била туриб, ўз тақдирингизга ўзингиз бефарқ қараяпсизми?.. Йигитнинг қолган гаплари Заринанинг қулоқларига кирмади. Оёқларидан мадор кетиб, ерга ўтириб қолгудек бўлди... ... Дастурхонни қайтаришганида қуда томон роса жанжал кўтарди. Айниқса, аёл қуданинг шанғиллаши ҳамманинг нафратига дучор бўлди. — Йигитчиликда ичмагану чекмаган бўладими?! Кўрамиз, фотиҳаси бузилган қизингларни ким оларкан?! Ҳали бошларингга ёстиқ қилиб, қариқиз қилиб юрасанлар! Йигирмадан ошган, фотиҳаси бузилган қизни ким ҳам оларди? Ҳатто, хотин қўйгану хотини ўлган ҳам бунақаларга яқинлашишга юраги бетламайди. Ҳали ўғлимга бермаганингга бир пушаймон бўласанлар, бир пушаймон бўласанлару ўрни босилмайди... Заринанинг унаштируви бекор қилинди-ю, қуда бўлолмаган аёл айтганчалик маломат бўлмади, ҳартугул. Тўғри, эътиборсизлиги учун эл-юрт ота-онани изза қилишди, лекин бунда қизнинг айби йўқ эди. Хуллас, собиқ қуданинг “холис ният”и амалга ошмай қолди. Зарина, гиёҳванд йигитга тегмагани учун ота-онасига ёстиқ бўлиб қолмади. Университетда дарс берадиган бир йигит билан турмуш қуришди. Она бўлди Бирам бахтиёрки, кўрсангиз ҳавасингиз келади. Фаррух-чи, дейсизми? У... юзига ёпишган қора доғ устига яна балчиқ суркаб юрибди... Ҳозир қатъий тартибда даволанаётган беморлар бўлимида экан.. АЛЛОХ БАХТ ЙУЛИДА АДАШТИРМАСИН ХЕЧ БИР БАНДАНИ.
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
менга таниш туюляпти-да... — Э, қўйсанг-чи, — она енгил тортгандай хотиржам кулиб қўйди. — Кимсан шундай обрў-эътиборли хонадоннинг фарзанди... Йўқ, болам, бошқа унақа деб юрма, тағин онасининг қулоғига етиб қолса хафа бўлишади. Энди одамларнинг исми бир хил бўлади-да. Мен нима дейсан деб ўтирибман. — Барибир юрагим ғаш ойижон. — Зарина бу сафар анчайин хавотир билан гапирди. — Мен наркология диспансерига бориб, архивдаги даволанганлар рўйхати билан танишмоқчи эдим, аммо, у ердаги барча маълумотлар сир сақланиб, ҳеч кимга кўрсатилмас экан. — Қизим, бўлди қил энди. Гумон иймондан айиради, дейдилар. Бировнинг боласи ҳақида бунақа фикрларга бориш яхши эмас. Кўнглингдаги шубҳаларни тарк қил. — Билмадим... — Совчиларга бир нима дейишимиз керак, қизим? — Она қизига саволчан тикилди. — Яна бир марта учрашиб кўрай, кейин бир нарса дерман. — Она қизим, бу пайсалга солинадиган иш эмас... — Учрашай дедим-ку, ойижон... — Зарина онасига бошқа гап уқтиролмаслигига кўзи етиб, индамай қўя қолди. ...Кўп ўтмай унаштириш маросими бўлиб ўтди. Қудалар келишиб, тўйни камхаржроқ қилишга, ортиқча чиқиму харажатларни кўпайтирмай, оқ ўраш, фотиҳа тўйи каби тадбирларнинг ҳаммасини бир йўла никоҳ куни ўтказиб юборадиган бўлишди. Зарина қуда томон ва ота-онасининг бу қарорини маъқуллади. Ҳали олдинда қанча харажатлар турибди, энди Университетнинг бешинчи курсини тамомлаяпти. Ҳали яна икки йил ўқиши, кейин магистратура таҳсилини давом эттириши керак. Уларга ҳам анча-мунча пул сарфланмайди-ку! Ота-онаси ҳам куёв томон ҳам жуда мулоҳазали кишилар экан. Зарина анча енгил тортди. Шундай тушунган хонадонга келин бўлар экан, демак, пешонаси ярқираган, толеъи баланд қиз экан у... Унаштиришдан бир ҳафта ўтиб-ўтмай қуда тарафдагилар тўй деб келишди. Зарина уларнинг бу ишидан роса жаҳли чиқди. Уларни тушунган, фаҳм-фаросатли одам деб юрса-ю, қилган ишлари ақлли одамларнинг ишига ўхшамаса. Ахир у бўлажак тиббиёт ходимаси қандай қилиб никоҳни расман қайд этмай, тиббий кўриклардан ўтмай турмуш қуриши мумкин? — Йўқ! Аввал ФҲДЁга ариза берамиз, ана ундан кейин ҳаммаси бадастир амалга ошади, — Қатъий гапирди онасига. — Болам, улар “тўйдан кейин ўзимиз тўғрилаймиз” дейишяпти. Унақа ҳадеб шарт қўяверма-да, қизим. — Ойижон, мен ҳеч қандай шарт қўймаяпман, бор гапни айтяпман холос. Ўзим бўлғуси шифокор бўла туриб, қандай қилиб шошма- шошарликка йўл қўйишим мумкин? Бу мумкин эмас ахир! Мен оила қуряпман, шунчаки саёҳатга ёки ўйнагани кетмаяпман. Ойижон, сиз доимо менга ёш қизалоққа қарагандек қараб келгансиз. Ахир мен кичкина эмас, 23 ёшли қизман. Худога шукр, яхши тарбия бергансиз. Оқ-қорани, яхши-ёмонни ажрата оламан. Мен расмий никоҳдан ўтмай туриб ҳеч қандай тўйга розилик бермайман. — Ота ҳам қизининг гапини маъқуллади: — Қизим тўғри гапиряпти. Булар эртагаёқ ФҲДЁга ариза беришади. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлгандан кейин тўй бошлармиз. Қудалар иложсиз ортга қайтишди. Эртаси куни бўлажак келин-куёвлар никоҳдан ўтиш учун ариза беришди. Никоҳдан ўтиш тартиби бўйича зарур мутахассислар шифокорлар кўригидан ўтаётганларида бўлажак куёвнинг аллақандай таниш-билишларига “югуриш”и ёки пул билан тўғрилашга уриниши Заринанинг ҳам энсасини қотирарди, ҳам юрагидаги ғашликни оширарди: “Тавба, соғлом бўлса нега бунча пайтавасига қурт тушгандек уёғдан буёққа бесаранжом бўляпти?..” Ҳар қанча уринмасин на саволларига жавоб топарди, на кўнглидаги зулмат тарқаб юраги ёришарди. Шундай ташвишлар билан юрган кунларининг бирида ўзларидан икки курс юқорида ўқийдиган Ҳамдам деган йигитнинг гаплари Заринани бутун бошли хавфдан огоҳ этди-ю, қизгинанинг бахтини асраб қолди. Бир куни кутубхона ўқув залидан чиғиб кетаётган Заринани таниш овоз тўхтатди. — Заринахон, бир дақиқага мумкинми? — Қиз ўгирилиб қараган эди. Юқори курсдаги Ҳамидни кўриб, чеҳраси ёришганча унга пешвоз чиқди: — Ассалому алайкум, Ҳамид ака, яхшимисиз?
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
📝ЁР ТАНЛАШДА АДАШМАНГ! ВАКТИДА ОЧИЛГАН СИР... Ойижоним, ҳов ойижон... — Зебинисо қизининг ҳовлиқиб кириб келишидан юраги ёрилай деди: — Вой ўлмасам, тинчликми? Нима бўлди? Опанг қани? — у оёғига шиппагина илишга улгурмай шошилиб гапира кетди. — Э, дарров “ўлсам-ўлсам” деманг ойижон, сизга супер янгилик! — Зарнигор онасини қучоқлай кетди. — Бўлди қилсанг-чи, нима гап ўзи? — Ҳалиги Сожи аммам айтган йигит бор эди- ку, ўша бугун опам икковимиз ўқишдан қайтаётганимизда йўлимизни пойлаб ўтирган экан. Институтимиз яқинидаги бекат олдида учратиб қолдик. Эй, шу қизингизга ҳайронман-да, ойи, бола бечора илтижо қилиб, Худонинг зорини қилди, аммо анави ойимчангиз унинг машинасига ўтирмади. Баҳонада иномаркада бир айланардик-да. — Зарнигор лабини қимтиб, бошини ўйнатди. — Эсинг жойидами, сен қизнинг? Биринчи марта кўрган одамнинг ҳам мошинасида кетаверадими киши?! Ўша бекат олдида гаплашишяптими?! — Ҳа. Орқасида кичик қаҳвахона бор-ку, ўша ерга киришди. Зарина опам ўша қаҳвахонага киришга ҳам зўрға кўнди ўзиям. — Қизим роса андишали, мулоҳазали-да, барака топсин, — Қизини алқаб қўйди она. — Боланинг кўриниши дурустми? Ранг-рўйи, гап- сўзи?.. — Сўраманг, ойижон, сўраманг. Эй, йигит эмас, нақ шаҳзода! Вой-во-ей, келишган қадду қомат, кетворган қошу кўз. Хушмуомалалигини айтмайсизми. Қиз болага Худо бахт бераман деса, киройи шунақасидан берсин-да! Опажонимнинг пешонаси ярқираган экан, ойижон. — Зарнигор тўлиб-тошиб йигитни мақтади. — Илоҳим икковингга ҳам чиройли бахт, яхши жойлар насиб бўлсин. — Ойижон, — кийимини алмаштиргани ичкари хонага кираётган Зарнигор яна орқасига қайтди, — ишқилиб бу галги куёв бўлмишдан опам бирор айб топмасинлар-да. — Яхши ният қил... — Она кўнглидан кечган ўйни қизига сездирмади... ...Шу катта қизи Зебихоннинг ўзига тортди-да. Камгап, камсуқум, одамови. Китобидан бош кўтармайди. Биров билан иши йўқ. Кўча- кўйда уч-тўрт қиз бир бўлволиб гап талашса, аралашмайди. “Ўлларинг-е кампирларга ўхшаб ғийбатлашмай” деганча уйига киради қўл силтаб. Қизи институтга кириб ҳам берилиб ўқишга шўнғиб кетди. Заринани ҳатто яқин қариндошлари ҳам яхши танишмайди. Тўю ҳашам, гап-гаштакларни жини суймайдиган Зебинисо, баъзида жиғибийрон бўлганча қизини койийди: — Ҳа, бегоналар-ку майли, ҳеч бўлмаса қавм- қариндошнинг маърака-мавридига қатнашиб тур. Эрта-индин ўзинг ҳам улғаясан, шуларнинг сафига қўшиласан. Бундоқ одамларга аралашиб юр, қизим. — Вақти келар, ойижон. Сизга ўхшаб катта аёл, меҳрибон ойижон бўлсам албатта давраларнинг тўрини эгаллаб, гап сотишдан бери келмайман. Аммо ҳозир бунинг мавриди эмас. Ҳозир менинг ўзимга яраша ташвишим, қиладиган ишларим бор. — Заринанинг ҳаргалги жавоби бу. Вақти келиб остонага совчилар қадам қўя бошлашди. Қиз ҳеч бирига рўйхушлик бермаяпти. Бирининг кўриниши ёқмаса, бошқасининг гап-сўзи маъқул келмайди. Бир ҳафта олдин кичик қайнсинглиси бир гап топиб келди. Ўзи билан “гап” ўйнайдиган дугоналаридан бири жиянига келин излаб юрганини, уникида Заринани кўриб меҳри тушиб қолганини айтибди. Шундай қилиб бугун ўша йигит билан учрашишибди. Ишқилиб бир-бирларига маъқул келишсин-да... — Болам, салкам бир ойдан бери совчилар келиб кетишяпти. Уларга бир нима дейишимиз керак... Ё бирорта... ваъдалашганинг борми?.. Буёғи ёшинг ҳам йигирмадан ошяпти. Қиз болани жойи чиққанда узатган маъқул... — Зебихон қизига илтижоли термулиб гап бошлади. Зарина ҳам анчадан бери онасига айтмоқчи бўлиб юрган гапларини тугиб қўйган экан шекилли, мулоҳаза билан секин гапира кетди: — Ойижон, эсингиздами 3-курсда наркология диспансерида амалиёт ўтагандим. — Ҳа... — ҳайрон бўлиб тикилди она. — Ўшанда амалиёт ўргатувчи шифокор опа беморларнинг касаллик варақасини тўлдиришни менга айтгандилар... — Хўш? — Шу... ҳалиги йигитнинг исми-шарифи негадир
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
00:16
Video unavailable
Инсонга бахт куши 1 марта конади у учиб кетса бахтни яана яарата олмайсиз шунинг учун сани севсам сан хам мани севгин😒
Hammasini ko'rsatish...
3.23 MB
🔥 3
Кичиролсанг кечир 😒 Ало кайфият тарк этмасин 😘
Hammasini ko'rsatish...
yzg8v0zewqlyyhyjh6cd.m4a3.01 MB
👍 1🙏 1
Sogʼingan qalblar uchun 🥰
Hammasini ko'rsatish...
369572876513.m4a4.28 MB
2
  Паризодани ой куни яқинлиги учун уни авайлашар кўнглига қарашарди.  -Қизим бирор нарса ейсанми? Онаси атрофида парвона. Отаси ўзи сўролмай хотини орқали сўратарди. Ҳамид акани умиди қизи туққач соғайиб кетади дерди. Интиқлик билан набирасини кутарди. -Даданг чет элга иш билан кетишларига тўғри келяпти. Илоҳим келгунларича туғиб қўймасанг бўлди. -Ойи оғриқ йўқку, туғилмаса керак. Паризодага қўшнилари тўлғоқ оғриқ билан бошланади деб, ўз бошидан кечирганларини айтиб беришарди. Ҳамид ака Туркия кетди. Келгунича эса хотини тинмай дуо қилиб ўтирди. Робия опани дуоси ижобат бўлди. Ўн кундан ортиқ сафарда бўлиб қайтган Ҳамид ака уйига кириб келди. Барчаларига совға салом олганди. Ўша кеча эса Паризодани тўлғоқ тутди. Ёз ойи эди. Ҳали бирор марта она бўлмаган Паризода нима бўлаётганини тушунолмасди. Ёз иссиқ эди. -Қизим докторга бормасак бўлмайди. -Бошландими? -Рангларингам оқаринқираган. Мен дадангни чақираман. Сафардан қайтиб келиб дам олаётган Ҳамид ака дарҳол машинани ўт олдирди. -Кетдик. Паризода оғриқни ҳис қилмасди. Аммо боласи қимирламай қўйганини сезарди. Докторлар текшириб кўргач Паризодани туғруққа тайёрлигини айтишди. -Бир соатга ҳам бормай қизингизни кўзи ёрийди ҳавотир олманг. Паризода эса наноғриқни билди, на туғруқни. Ухлаб ухлаб кўзи ёригани эсида. Аллоҳга қилган илтижолари етиб бориб ширингина қизалоқни дунёга келтирди. -Табриклайман, ҳудди ўзизга ўхшайдиган қизалоқли бўлдингиз. Қуйиб қуйгандек ўзингиз. Паризода яна уйқуга кетди. Бошқа хонага кўчиришгач эса Паризода яна эрига қўнғироқ қилди. -Яна нимага қўўнғироқ қилдинг? -Табриклайман. Ота бўлдингиз. Паризода хурсандчилигини эри билан бўлишди. Уни ҳам хурсанд бўлади деб ўйлаганди. -Мен сенга айтдимку безовта қилма мени деб. Менга бола керак эмас. Қизиғи ҳам йўқ. Давоми бор https://t.me/+Y-Bions4CO43MDRi
Hammasini ko'rsatish...
🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃

Kuchli bo'lgan hamma insonlarning orqasida ularga kuchli bo'lishdan boshqa chora qoldirmagan bir hikoyasi bor. MENING SIZLAR BILAN JANGIM TUGADI...... 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃

👍 3
. 📚Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 17-қисм -Сизга тушунтирсам... -Мен сизни эшитишни истамайман. Паризода нечта докторга кирса ҳаммаси шу гапни айтди. Аммо у бирортасини ўзига олмади. Ўз қарорида қолди. Яшаши учун берилган ёлғизгина умидидан ажраб қолишни истамади. -Болажоним сен яшайсан. Сен ҳаётимга нур бўлиб кирдингку, энди ёруғ кунларим келиши учун ҳам яшайсан. Паризода туну, кун боласи билан гаплашар, қорнини силар унга Қуръон ўқир, ҳадислардан айтиб берарди. -Мен докторларни сўзига ишонмайсан. Аллоҳим сени менга соғлом беради. Бандаси эмас Аллоҳ билгувчи. Бирорта ҳам намозини қолдирмади. Тахоратни канда қилмади. Ана шундай кунларда у интернет оламига ташриф буюрди. Секин аста яхши одамлар орқали сайтларда фаолият юритиш соҳасини эгаллай бошлади. Телефонида ҳамма функциялар бўлмаганига ўзи юритган фаолиятидан пул топиб телефонини янгилади. Энди ўзини ўзи таъминлай бошлаганди. Ҳар қалай егиси келган нарсани олиб ея оларди.  Тилида фақат Аллоҳни зикр қилар, фарзандини соғ омон туғилиши учун тинмай ибодат қиларди. Отасини уйига ҳам икки уч кунга бориб дарров изига қайтарди. Ҳомиладорлик уни яна ҳам гўзаллаштириб юборди. Дунёни ёрқин рангларда кўра бошлади. Қалбидаги ғуборларни чиқаришга ҳаракат қиларди. Тунги ибодатларни ҳам тарк этмади. Агар ёлғизлик уни азобласа дарҳол Қуръони Каримни ўқишга ўтирар, қалби таскин топарди.   *** Онасини соғингани учун кўргани борганди. -Паризода қизим, биринчи эрингни қарғагандинг эсингдами? Паризодани бу сўзлар ҳаёлидан кўтарилганди. Аранг эслади -Ҳа эсладим. Нима бўлди ойи? -Бешинчи маротаба уйланибди. Қизим қарғишингни қайтиб ол. Ўша бешинчиси билан тинч яшаб кетсин. -Ойи мен барини Аллоҳга ҳавола қилганман. Аллақачон кечириб бўлганман. Паризодани бу боргани сумалак вақтига тўғри келганди. Синфдош қизлар йиғилмоқчи бўлошиб турган экан, Паризодани ҳам таклиф қилишди. Бориб яйраб келди. Ўзини бахтлидек тутди. Ичидан ўтганларни сиртига чиқармади. Базм бўлган  дугонасини уйидан чиқаётганда эса уларни уйига қариндоши кириб келди. Паризода унга эътибор бермапти. Аммо у аёлга Паризодани кимлигини айтишибди. -Манзура ҳозир чиқиб кетган қизни кўрдизми? Манзурани бу уй холасини уйи эди. -Ҳа кўрдим, оппоққина чиройли экан. Рўмоли ҳам бирам ярашган. -Ўша сизни эризни биринчи хотини бўлади. -А? Манзура ҳайратини яширолмади -Ҳа шунақа. -Уни касал дейишгандику, бу соппа соғлом, ҳатто ҳомиладор. -Ҳа соғлом мана юрибдику. *** Паризода уч ойликка ўтиб олганидан кейин Элёрга айтишга қарор қилди. Уни рақамини терди. Узоқ чақирувдан сўнг зўрға жавоб берди. -Алло. -Элёр ака. -Сен. -Ҳа мен.  -Мени безовта қилма дегандимку. -Сизга янгилигим бор. Шуни айтишга қўнғироқ қилдим. -Сенам, янгилигингам муҳиммас. -Мен ҳомиладорман. -Нима? -Фарзанд кутяпман. Бизнинг фарзандимиз. -Менга сени фарзанд кўролмайди дейишганди. Паризодани оёқ қўли титраб ўтириб қолди. -Тушунмадим. -Нимасини тушунмайсан, мен сен билан умуман яшамайман. Болангам, ўзингам менга қизиқ эмассан.  Паризода сўзсиз телефонни ўчирдию йиғлаб юборди. Уч хонали уйнинг ўрта хонасига кириб эшикларни беркитиб бор овозича бақириб йиғлади. Бу унинг биринчи бор шунақа йиғлаши эмасди. Доим ўзи ёлғиз, ҳеч кимга дардларини айтолмасди.  Унга фақатгина фарзандини борлиги яшашга ундарди. Йиғлаб бўлгач енгил бўлиб тахорат олардию, кейин саждага кетарди. Намозини канда қилмасди. Ҳақиқий ҳаловатни шундан кейин туярди.  Кунлар ўтар Паризода эри билан яшамаётганини усталик билан яширарди. Эрини ҳали сафарда, ҳали тижорат бўйича қаергадир кетди, ҳали у ҳали бу деб алдарди. Табиатан оғир ҳарактерли Ҳамид ака буни икир чинирига суриштирмасди. Қизини бахтли деб ўйларди. Паризоданинг яна бир ютуғи эрини уйида яшаши эди. Шу сабаб ҳам ота-онаси шубҳага бормасди. Парзидани ҳомиласи тўққизинчи ойга етганда аҳволи бироз оғирлашди. Ҳаракатлар чекланди. Шундаги ота уйига қайтди. Шу ҳолидаям сир бой бермади.
Hammasini ko'rsatish...
👍 6