cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
933
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
+2830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

​​ВАЪДАНИ БАЖАРМАГАЧ... Подшоҳ қаҳратон кечаларнинг бирида қасрига қайтаётган эди. Юпун кийиниб олган кекса соқчини кўриб қолди. Унга яқинлашиб: - Совқотяпсанми? - деди. - Ҳа, совқотяпман. Аммо иссиқ кийимим ҳам йўқ, совуққа чидашдан бошқа чорам ҳам йўқ, - деди соқчи. - Ҳозир қасрга кириб, хизматкорларимнинг биридан иссиқ кийим чиқариб юбораман, - деди подшоҳ. Буни эшитган соқчи хурсанд бўлиб кетди. Бироқ подшоҳ қасрга кирганидан кейин соқчига берган ваъдасини унутиб қўйди. Тонгда чиқиб қарашса, ҳалиги кекса соқчи ҳаётдан кўз юмган экан. Ёнида бир парча қоғозга қалтираган қўлда ёзилган хатда: ''Подшоҳим! Ҳозиргача кечалари совуққа чидаб келаётган эдим. Лекин сизнинг _''Иссиқ кийим олиб чиқиб бераман'', деб менга берган ваъдангиз бор қувватим ва тоқатимни тортиб олиб, мени ҳалокат сари йўллади'', деб битилган эди. ''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан. https://t.me/Romitoniy\uz
Hammasini ko'rsatish...

🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
#хайрли_тонг Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!  Бугун Пайшанба               27    Июнь,              2024               21    Зулҳижжа,     1445 «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар». Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Hammasini ko'rsatish...
هل تعرف متى تفشل الأسرة.. ؟ - نفشل عندما: نقدر الغرباء أكثر من أولئك الذين يعيشون في منزلنا.: - نفشل عندما: نكتب نصوص تكريم عظيمة ، أو نخطط لحفلة للأصدقاء أو القليل من المعارف ، وننسى تكريم عائلتنا كل يوم. - نفشل عندما: الكأس الجميلة للزوار ، ولكن لمن في المنزل ، الكأس المكسور : - نفشل عندما: نحاول جاهدًا إرضاء الآخرين ، لكن تقديم خدمة لأمي يعد عبئًا.. ن- فشل عندما: في دوائر الأصدقاء أو على وسائل التواصل الاجتماعي ، نظهر حبًا غير مشروط لعائلتنا ، لكن في المنزل نرفض إحضار كوب من الماء لهم. الأسرة هي أعظم ثروة للبشر.  دعنا نعتني بها. 🕌 Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми? 🔻Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади. 🔻Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади. 🔻Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади. 🔻Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади. 🔻Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади. Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик. 👉https://t.me/bobirromitaniy
Hammasini ko'rsatish...
Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
11790. Ҳотам Асом (вафоти 237 йил) деди: “Аҳмоқнинг аломати учтадир: – Жавобни тез бериши; – Ортиқча илтифот қилиб юбориши; – Ҳамма одамга ишониб кетаверишидир. 👉https://t.me/bobirromitaniy
Hammasini ko'rsatish...
👍 1👏 1
01:00
Video unavailableShow in Telegram
1.32 MB
​​📝 ҚИЁМАТЛИ  ДЎСТЛАР! Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда, ҳеч қачон адашмаслиги керак. Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи, сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан. Мен улардан: -  Амаки, фарзандларингизни қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз, - деб сўрадим. Улар менга: -  Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо, яна иккита қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман, - деди. Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга: - Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг иккита қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди, — деб тушунтириш берди. – Дўстим - жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда  у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун - дўст тутинганмиз- деди. Таксист амаки, яна: - Шу дўстимнинг иккита қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларни тўйига анча сеп сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман, - деди. Мен кўзимга  ёш  келди... - Ҳа, ҳали шундай имони мукаммал инсонлар орамизда бор экан. Ўшалар борлиги учун бу дунё - шунча разолатлар билан ҳам қиймат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим. Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИМОНИ билан бирга - қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан.Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлар кўпайсин. Имонли инсонлар бор булсин! https://t.me/bobirromitaniy
Hammasini ko'rsatish...
Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Аллоҳ дўстлари зарурат бўлгандагина гапирадилар. Зарурат бўлмаса одатлари сукут ва тилсизликдир. Уларни Аллоҳнинг тақдири гапиртиради. Бу дунёда уларнинг тилини Аллоҳ ҳаракатга келтириб гапиртиради. Худди қиёматда Аллоҳ аъзоларни гапиртирганидек. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу ┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 Каналга уланиш 👇 https://t.me/bobirromitaniy
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарларига энг яқин чизма. Расулулоҳ алайҳиссалом учинчи қаватга ўтириб муборак оёқларини иккинчи қаватга қўяр эдилар. Абу Бакр сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб эса иккинчи қаватда ўтирганлар, Ҳазрати Усмони зуннуройни ҳам аввалги олти йилда шундай қилдилар, кегин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиргандек ўтирганлар. https://t.me/bobirromitaniy
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
#Тарих сўзлаганда ☪️ Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир... Андалус қулади ва масжидлари каниса ва черковларга айланди. Лекин мусулмонларнинг ولا غالب إلا الله - «Ва лаа ғолиба  иллаллоҳ» шиори мамлакатнинг турли бурчакларида, биноларнинг, нақшинкор безакларида худди боқий мўъжиза каби сақланиб қолди. Черков бу шиорни ўчиришга қанча уринган бўлмасин, бу калима Ислом билан боғлиқлиги боис очиқ-ойдин бўлиб қолаверади. 🔻Изоҳ: «Ва лаа ғолиба иллаллоҳ» - шиорини ҳукмдор Юсуф Ёқуб Мансурнинг Арокда насронийлар билан жангдаги ғалабасидан сўнг муваҳҳидлар ўз байроқларига ёзиб осадиган бўлишган. Ушбу жанг ҳижрий 591 йили, шаъбон ойининг 9-сида бўлиб ўтган. Шунингдек, ولا غالب إلا الله шиорини Бану Аҳмар қабиласидагилар ҳам ўзларини муваҳҳидларнинг авлоди деб билиб, қабул қилганлар. Ва яна ولا غالب إلا الله шиори Андалусдаги Қасрул Ҳамро (The Alhambra )даги устунларининг юқори қимлари, бинолари ва Ғарнота қироллигининг бошқа саройларида нақш қилиб ўйилгандир. Бу шиорни баъзилар Қуръоннинг Юсуф сурасидаги: «Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», дея баён қилинувчи 21- оятидан олинган десалар, бошқалар бу Қуръоннинг Оли Имрон сурасидаги: «Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ» дея баён қилинувчи 160 -оятидан олинган дейишади. 👉https://t.me/bobirromitaniy
Hammasini ko'rsatish...
Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

👍 2
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.