cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🌺@Sahobalar_yoʻlidan***🌺

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh kanalimizga hush kelibsiz Kanalda sahobalar va islom diynimizga oid malumotlarni qo‘yib boramiz. Kanal 03kun09oy 2023yil yaratildi Postlar boshqa kanallardan ham olinadi hato va kamchiliklar uchun uzur.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
204
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+37 kunlar
+130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Аёлларга мурожаат Эй аёллар жамоаси, тилла-тақинчоқ, зебу-зийнат, турли модадаги либосларни кўпайтиришни бас қилиб, ҳақиқий эркакларни етиштиришни кўпайтиринглар! Бу уммат ем бериб, семиртириб боқиладиган ҳайвонларга эмас, балки иймонли қалб соҳиби бўлган бақувват эркакларга муҳтож. Сизларни вужудингизда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ўхшаган зотлар шаклланиши керак. Эй аёллар жамоаси, фарзандларингизга бомдод ва бошқа намозларни масжидда адо этиш лозимлигини, уйда фақат аёллар намоз ўқишини ўргатинглар. «Анфол» ва «Муҳаммад» каби суралар минглаб рижолларни етиштириш учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинганини тушунтиринглар. Ўзини ўйлаб яшайдиган инсонда яхшилик йўқ эканини англатинглар. Шунингдек, нафсининг хоҳиш-истакларига қул бўлиб яшайдиганларда ҳам яхшилик йўқлигини ўргатинглар. Эй аёллар жамоаси, аввало Аллоҳнинг иродаси, сўнгра Умму Айман розияллоҳу анҳо бўлмаганларида Усома розияллоҳу анҳу ҳам бўлмас эди. Хўш бу Усома ким? Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари билан катта бир қўшинга қўмондон этиб тайинланган пахлавон йигит. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб ётганларида «Усоманинг юришини амалга оширинглар!» дедилар. Бу қўшин ичида Умар ибн Хаттоб, Абу Убайда, Саъд ибн Абу Ваққос, Абул Аъвар Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ва бошқа аввалги муҳожирлардан бирор киши қолмай, ҳамма бор эди. Ансорийлардан ҳам кўпчилик бор эди. Жумладан, Қатода ибн Нўъмон, Салама ибн Аслам ибн Ҳурайш ва бошқалар. Ана шундай пахлавон ўғлонни Умму Айман исмли она тарбия қилган эди. Аввало, Аллоҳ таолонинг иродаси, сўнгра Асмо розияллоҳу анҳо бўлмаганларида Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу бўлмасдилар. Эй аёллар жамоаси, сизлар бу уммат ичидаги оналарсиз. Аллоҳнинг изни ила фарзандларни яхши тарбиялаш орқали жамиятга жуда катта хизмат қила оласизлар. Қуръони Каримдаги бир сура бежизга «Нисо» сураси деб номланмади. Аёлларнинг шаъни улуғлиги, пешқадам умматни етиштиришда хизмат қилиш масъулияти катталиги учун шундай номланди. Бу уммат қўшиқчи эркаклар, раққослар, аёл табиат кимсалардан ҳазар қилади. Шундай экан, бизга Бухорийдек имомларни, Берунийдек қомусий олимларни, Ибн Синодек тиббиёт олимларини, Ал Хоразмийдек аниқ фан олимларини, Навоийдек мутафаккирларни, Нақшбандийдек руҳий тарбия устозларини, Амир Темурдек буюк қўмондонни, сизу биз билан замондош бўлган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдек алломаларни етиштиринглар. Сизлардан илтимос, ҳимматни баланд, ниятни олий қилиб, бизга ҳақиқий рижоллар етиштириб беринглар. Нозимжон Ҳошимжон таржимаси Муҳаррир Хуршид Маъруф тафаккур ва мулоҳаза
Hammasini ko'rsatish...
КУРЪОН ХАКИДА МАЬЛУМОТ. Албатта Қуръони карим Аллоҳ азза ва жалланинг каломидир, махлуқнинг каломи эмас. Қуръони карим суралари – 114та. Қуръони карим поралари – 30та. Қуръони каримда ярим пора - 60та. Қуръони каримда ярим поранинг 4/1 бўлаги – 240та. Қуръони карим оятлари сони – 6236та. Қуръони карим сўзларининг сони – 77845та. Қуръони карим ҳарфларининг сони – 330733та. Қуръони каримдаги маккий сураларнинг сони – 86та. Қуръони каримдаги маданий сураларнинг сони – 28та. Қуръони каримдаги сажда оятлари сони – 15та. Қуръони каримниг бошқа номлари : ал-Фурқон ат-Танзийл аз-Зикр( ﺍﻟﺬﻛﺮ ), ал-Китаб ал-Ваҳий Аҳсан ал-ҳадис ас-сирот а мустақийм ( ﺍﻟﺼﺮﺍﻁ ﺍﻟﻤﺴﺘﻘﻴﻢ ), ар-руҳ ( ﺍﻟﺮﻭﺡ ) ва ҳ.к.з. Қуръони каримдаги энг катта сура – Бақара сураси бўлиб, 286 оят. Қуръони каримдаги энг узун оят – қарз ҳақидаги оят бўлиб, у Бақара сурасининг 282-ояти. Қуръони каримдаги энг узун сўз 11 - ﻓﺄﺳﻘﻴﻨﺎﻛﻤﻮﻩ та ҳарф. Қуръони каримдаги энг кичкина сура – Кавсар сураси, 3 оятдан иборат. Қуръони каримдаги энг қисқа оят - Қуръони каримдаги пайғамбарлар исми билан номланган суралар – Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад. Қуръони каримдаги ҳайвонлар билан номланган суралар – Бақара, Намл, Фил, Наҳл, Анкабут. Қуръони каримдаги зикри энг кўп келган пайғамбар – Мусо алайҳиссалом бўлиб, 136 марта зикр қилинган. Қуръони карим – 23 йил давомида нозил қилинган. Қуръони каримдаги вақт номлари билан келган суралар – Фажр, Лайл, Зуҳо, Аср. Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар – сигир ( ﺍﻟﺒﻘﺮﺓ), чивин( ﺍﻟﺒﻌﻮﺿﺔ ), пашша( ﺍﻟﺬﺑﺎﺑﺔ), чумоли( ﺍﻟﻨﻤﻞ ), ари( ﺍﻟﻨﺤﻞ ), илон( ﺍﻟﺜﻌﺒﺎﻥ), туя ( ﺍﻻﺑﻞ )кучук ( ﺍﻟﻜﻠﺐ )қарға ( ﺍﻟﻐﺮﺍﺏ ), фил( ﺍﻟﻔﻴﻞ ), ўргимчак ( ﺍﻟﻌﻨﻜﺒﻮﺕ ), шер( ﺍﻷﺳﺪ), чигиртка( ﺍﻟﺠﺮﺍﺩ ), бўри( ﺍﻟﺬﺋﺐ ), урғочи туя( ﺍﻟﻨﺎﻗﺔ ), от( ﺍﻟﺨﻴﻞ), хачир( ﺍﻟﺒﻐﺎﻝ ), эшак( ﺍﻟﺤﻤﺎﺭ ), чўчқа( ﺍﻟﺨﻨﺰﻳﺮ ). Қуръони каримда зикри келган фаришталар – Жибрил, Микоил, Молик, Ҳорут ва Морут алайҳимуссаломлар. Қуръони каримда зикри келган ўсимликлар – пиёз ( ﺍﻟﺒﺼﻞ ), анжир( ﺍﻟﺘﻴﻦ ), хантал уруғи( ﺍﻟﺨﺮﺩﻝ ), анор( ﺍﻟﺮﻣﺎﻥ ), райҳон( ﺍﻟﺮﻳﺤﺎﻥ ), ёввойи зайтун( ﺍﻟﺰﻗﻮﻡ), занжабил ( ﺍﻟﺰﻧﺠﺒﻴﻞ ), сидр( ﺍﻟﺴﺪﺭ), ясмиқ дони( ﺍﻟﻌﺪﺱ), тарра, узунчоқ бодринг ( ﺍﻟﻘﺜﺎﺀ ), хурмо ( ﺍﻟﻨﺨﻞ ),саримсоқпиёз ( ﺍﻟﺜﻮﻡ ), тамариск( ﺍﻷﺛﻞ), ошқовоқ ( ﺍﻟﻀﺮﻳﻊ ), узум( ﺍﻟﻌﻨﺐ ), аччиқ банан( ﺍﻟﻄﻠﺢ), зайтун( ﺍﻟﺰﻳﺘﻮﻥ). Қуръони каримнинг машҳур тафсирлари – тафсири Тобарий, ибн Касир, Авсий, Қуртубий. Қуръони каримда ﺍﻟﺤﻤﺪ билан бошланадиган суралар 5та – Фотиҳа, Каҳф, Фурқон, Саба, Фотир Қуръони каримда зикри келган касб-корлар- темирчилик( ﺍﻟﺤﺪﺍﺩﺓ), дурадгорлик( ﺍﻟﻨﺠﺎﺭﺓ ), ип йигириш( ﺍﻟﻐﺰﻝ ), тўқувчилик ( ﺍﻟﻨﺴﻴﺞ ), деҳқончилик ( ﺍﻟﻔﻼﺣﺔ ), ғаввослик( ﺍﻟﻐﻮﺹ ), заргарлик( ﺍﻟﺼﺒﺎﻏﺔ), денгизчи ( ﺍﻟﻤﻼﺣﺔ ), ошпазлик( ﺍﻟﻄﺒﺦ ), қассобчилик( ﺍﻟﺠﺰﺍﺭﺓ ). Қуръони каримни энг яхши билган саҳоба - Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу. Қуръони каримда ўз номи билан тугайдиган суралар – Масад, Нас, Мааъун. Қуръони каримда ﺣﻢ билан бошланувчи суралар – Ғофир, Фуссилат, Шуро, Зухруф, Духон, Жосия, Аҳқоф. Қуръони карим да келган энг катта сон – 100 минг. Қуръони каримда зикри келган инсон аъзолари – қалб( ﺍﻟﻘﻠﺐ ), қўл( ﺍﻟﻴﺪ ), қорин ( ﺍﻟﺒﻄﻦ ), тил( ﺍﻟﻠﺴﺎﻥ), кўз( ﺍﻟﻌﻴﻦ), оёқ( ﺍﻟﺮﺟﻞ ), пешона( ﺍﻟﺠﺒﻬﺔ ), орқа томон( ﺍﻟﻈﻬﺮ ), тери ( ﺍﻟﺠﻠﺪ ), қулоқ( ﺍﻷﺫﻥ ), бош ( ﺍﻟﺮﺃﺱ), оғиз( ﺍﻟﻔﻢ ), бўйин ( ﺍﻟﻌﻨﻖ), юз( ﺍﻟﻮﺟﻪ), тирсак(), тўпиқ( ﺍﻟﻜﻌﺐ ), бармоқ учлари ( ﺍﻟﺒﻨﺎﻥ ), яноқ( ﺍﻟﺨﺪ ), бўғиз ( ﺍﻟﺤﻨﺠﺮﺓ ), кўкрак( ﺍﻟﺼﺪﺭ), лаб ( ﺍﻟﺸﻔﺔ), қадам( ﺍﻟﻘﺪﻡ ), тиш ( ﺍﻟﺴﻦ), ёнбош( ﺍﻟﺠﻨﺐ ), суяк ( ﺍﻟﻌﻈﺎﻡ ).
Hammasini ko'rsatish...
Изоҳ: Пайғамбар билан суҳбат қилишдан олдин мискинларга садақа қилишга буюрувчи Мужодала сурасининг 12-ояти нозил бўлгандан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундаги буйруқни жорий қилиш учун Али ибн Абу Толибдан маслаҳат сўрайдилар. Али розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг бир динорга қурби етмаслигини, бир арпа дони миқдорича эҳсон қилишга имконияти етиши мумкинлигини айтади. Аммо Али розияллоҳу анҳу ўнта масала сураб бўлиши билан бу оят кейингиси билан мансух (ундаги ҳукм бекор) бўлди. Шу сабабли Али розияллоҳу анҳу Мужодала сурасининг 12-ояти мансух бўлишида ўзини сабаб қилиб кўрсатган. Муснади Кеший китобидан. mehrob uz
Hammasini ko'rsatish...
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур Юракка иймонни, ихлосни солиб, Кўзлардан уйқуни, ғафлатни олиб, Энг ширин ором ҳам бир четда қолиб, Бомдодда уйғотган ўзингга шукур! Aзон садолари шундайин саским, Беҳаловат руҳга беради таскин, Намозга турмаган - ҳақиқий мискин, Бомдодда уйғотган ўзингга шукур! Барвақт турмоқ, асли, вужудга даво, Aтрофда кезади энг тоза ҳаво, Энг буюк табобат, энг буюк сафо, Бомдодда уйғотган ўзингга шукур! Хаёлларни узиб дунё ўйидан, Этакларни силтаб дунё уйидан, Сақлабон шайтоннинг базму тўйидан, Бомдодда уйғотган ўзингга шукур! Ризқимизга хайр барак бериб, Кибримиз эзғилаб, тупроққа қориб, Энг сара тақдирни муносиб кўриб, Бомдодда уйғотган ўзингга шукур! Саждага теккан бош мағрур бўларкан, Юрак шафоатга, бахтга тўларкан, Ҳар саҳар неча минг ҳаёт сўларкан... Бомдодда уйғотган ўзингга шукур! ©️ Вафо Мўмин
Hammasini ko'rsatish...
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم 08.05.2024y.  29.SHAVVOL.1445y          Chorshanba. Toshkent vaqti bilan.   Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!                                                     03:40  TONG      Saharlik tugashi.                04:35  BOMDOD.   05:11  QUYOSH.    12:24  PESHIN.      17:21  ASR.              19:30  SHOM          Iftorlik vaqti. 20:58  XUFTON.  «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103) Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик.!🎁🕊
Hammasini ko'rsatish...
#Дуо 📖Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда: بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ 📖Ўқилиши:«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар. 🔖Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир. 📚Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Hammasini ko'rsatish...