cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Yusuf Shayx

Салимов Юсуфжон Ғафуржоновичнинг телеграм каналига хуш келибсиз. Боғланиш учун телефон рақам +998997765053

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
719
Obunachilar
-224 soatlar
-17 kunlar
+3430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Гар қулоқдан қалбинга кирмаса нур, Сичқон ковагидан на фарқи бўлур?! Абдурраҳмон Жомий роҳматуллоҳ алайҳ http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
ИНСОНИЙЛИК Кишига билганингни ўргат-у, ақл ўргатма. Бошқаларга қулоқ тут, бироқ айтилган гапларнинг барини тўғри деб ўйлама. Сукут сақлаган кишини бевоқиф, кўп гапирган кишини ақлли, деб билма. Ҳаммани ўзингдай кўр. Ким бўлишидан қатъи назар, кишини паст деб топиш – аҳмоқлик, кўкка кўтариш – қўрқоқликдир. Онгли равишда содир этилган жасоратгина ҳақиқий жасорат, саводсизликдан келган жасорат – жаҳолатдир. © Жалолиддин Румий http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
ВАҚТ ҲАКАМДИР    Аллоҳга ишонинг!    Гарчи сизга махфий бўлсада, Унинг тортиқларининг кечикишининг ҳикмати бор!    Баъзи нарсаларни агар барвақт қўлга киритсак зое қилган бўлар эдик. Ўртада вақт ўтиши ҳам ижобатнинг бир бўлагидир аслида. Аммо инсон шошқалоқ!    Гарчи идрок қилмасангизда, Унинг ман қилиб туришида раҳмат бор!    Истаган нарсаларимизга эриша олмай қанчалар маҳзун бўлганмиз, йиғлаганмиз. Сўнгра вақт ўтиб маҳрумлигимиз қанчалар буюк неъмат эканлигини англаганмиз!    Вақт ўтиши билан ҳар нарсада Роббимизнинг ҳикмати борлигини англайверасиз!    Вақт ўтиши билан Аллоҳ сизга истаган нарса ўзингизнинг истакларигиздан яхшироқ эканлигини англайверасиз!      http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
Yusuf Shayx

Салимов Юсуфжон Ғафуржоновичнинг телеграм каналига хуш келибсиз. Боғланиш учун телефон рақам +998997765053

КЎНГИЛ    Эҳтимол сизнинг ҳам нажотингизга кўнглини олган, кўзёшларини артган, ғамини аритган, қайғусида ҳамдард бўлган кишингизнинг дуоси сабаб бўлар!    Жаннатга киришингизга эҳтимол қайсидир беморга ҳар ой сотиб олиб бераётган бир неча қути дорингиз, етимларга берадиган пулингиз, талабаларга тақдим қилаётган маблағингиз боис бўлар!    Аллоҳнинг раҳматига лойиқ бўлишда кўнгил олишдан кўра яхшироқ сабаб йўқ!    Кўнгил олинг, раҳматга ноил бўлинг! http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
Yusuf Shayx

Салимов Юсуфжон Ғафуржоновичнинг телеграм каналига хуш келибсиз. Боғланиш учун телефон рақам +998997765053

ГУНОҲДАН ТИЙИЛИШ Бир хотиннинг эри жуда кўп сафар қиларди. Шунинг учун у эри ва фарзандларининг фитнага тушиб қолишидан қўрқар эди. Бир куни эри унга: — Ғалати ишлар бўляпти. Масалан, ҳаром нарсаларга қараш, номаҳрамлар билан гаплашиш ёки шунга ўхшаш шариат ман қилган нарсалардан мени нимадир тўсяпти, — деди. Бошқа куни катта ўғли келиб: — Ойижон! Менга нима деб дуо қиляпсиз? Курсдошларим билан қизлар коллежига борсам, юрагим сиқилиб, қайтгим келади. Курсдошларим қизларнинг телефон рақамини беришса, ўша қизлар билан телефонда гаплашганимда юрагим шунақанги сиқиладики, гапни тугатмагунимча ёзилмайди. Ёлғиз ўзим интернетда ўтирсам ҳам, нимадир мени ҳаромга қарашдан тўсади, — деди. Шунда она ҳар намоз кетидан қуйидаги дуони ўқишини айтди: — Аллоҳумма, инний аставдиъука дийний ва амаанатий ва зурриятий ва завжий, ва қолбий ва қолби зурриййатий ва қолби завжий ва самъиҳим ва абсориҳим ва жамииъи жаваариҳим (Маъноси: Аллоҳим! Динимни, омонатимни, фарзандларимни, эримни, қалбимни, фарзандларимнинг қалбини, эримнинг қалбини, уларнинг қулоғини, кўзларини ва барча аъзоларини Ўзингга топширдим. Уларни барча гуноҳ ишлардан сақла). http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
08:10
Video unavailableShow in Telegram
Ҳофиз Мажидхон Саидов ижросида жонли куйланган "Ўлсин" номланувчи қўшиқни тинглаб ором олинг http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
1183.19 MB
ЁМОН КЎЗ, СЎЗ, ҲАСАДДАН САҚЛАНИШ Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн (Ихлос, Фалақ ва Наас сура)ларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Шайтонлар, токи қўлларида телефонлар бор экан, уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади. Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг,  фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келишимовчиликлар кўпаймайди. Шайтонлар оила аъзоларининг ақллари ва қалбларига ҳужум қилолмайди. Магарам бу яхшиликни (яъни дуо ва зикрларга эътиборсиз бўлиб) зое қилсаларгина шундай бўлади. http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
🥰 1
СУННАТ АМАЛЛАР Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саломатликка оид суннатлари: • эрта туриш; • меъёрида овқатланиш; • сув истеъмол қилиш; • рўза тутиш; • хурмо тановул қилиш; • доимий ҳаракатда бўлиш. http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
1
Photo unavailableShow in Telegram
Янги туғилган чақалоқнинг товон изи билан онасининг бармоқ изи бир хил бўлишини билармидингиз? Болалар алмашиб кетмасин деб буюк Аллоҳ Таоло томонидан қилинган мукаммал бир тадбирдир. Аллоҳ барча камчилик ва нуқсонлардан покдир! Барча ҳамдлар унга бўлсин! http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
1
Photo unavailableShow in Telegram
ҲАЁ Ушбу расмда доғистонлик аёл рўмолини қўлида ушлаб, бошини ёпмасдан тургани тасвирланган. У қуролланган иккита ўзаро рақиб гуруҳлар ўртасида турибди. Эркаклар номаҳрам аёлдан юзларини ўгириб туришибди. Бундай ҳолат Кавказ халқларида баъзан қон тўкилишини тўхтатиш учун ягона чора бўлган. Турли қабилалар орасида ҳалокатли жанжал бўлиши хавфини сезганида, аёл киши кўпинча рақиблар орасига бошяланг кириб келарди. Номаҳрам эркаклар дарров кўзларини пастга қаратиб, жанг майдонидан узоқлашишарди. Бу охир-оқибат жанжални тўхтатарди. Қадр-қиммат, рижоллик ва аёлларни ниҳоятда ҳурмат қилиш тушунчалари диний ва анъанавий қадриятлардан келиб чиққан. Aёллар ўтмишда бундан кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва қон тўкилишини олдини олиш учун фойдаланишган. Бугун эса эркаклар бегона аёлларнинг баданларига қарашдан ҳам ҳазар қилмай қўйишган! http://t.me/yusufshayx
Hammasini ko'rsatish...
👍 1🥰 1