cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

USLB & HUQUQ

Адолат Аллоҳдан - Биз сабабчи холос https://t.me/uslbhuquqadmin_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
435
Obunachilar
+124 soatlar
-17 kunlar
+1130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#кўрган - билганимиз Хаммада калла бор - лекин ақл йўқдек. Хаммада ҳуқуқ бор - лекин мажбурият йўқдек. Хамма билади - лекин амал қилмайдигандек. Хамма қўрқади - лекин у кунга ишонмайдигандек. @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
Ўч олиш васвасаси қалбни ҳалок қилади. Ибн Қаййим @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
#Судлар ЙХҲБ ходимларини суд процессига чақиришга ваколати етмайдими? Хозирги кунда ижтимоий тармоқларда кенг мухокамаларга сабаб бўлаётган автотранспорт воситасини ойналари меёрдан ортиқча қорайтириш холатлари бўйича айрим судларнинг одилона тўхтамларини кўриб жуда хайратландик. Лекин хамма судлар бир хил ишламасмикан ёки айрим судлар қонунга бўйсунмайдими деб ўйлаб қолдим, бунга асосим бор. Хуллас яқин танишимни мурожаати асосида у билан шартнома тузган холда унинг манфаати юзасидан Андижон шахар ИИО ФМБ ЙХҲБ инспекторининг 15.05.2024 йилдаги қарори устидан яшаш худуди бўйича ЖИБ Андижон туман судига 20.05.2024 йилда шикоят аризаси берганман. (Шикоят девонхона томонидан қабул қилинган) Мени суд 24.05.2024 йилда шикоят аризам бўйича чақиртирди ва шикоят аризам бўйича судга тушунтириш бердим, химоям остидаги шахс ва автотранспорт эгаси хам судга келиш кераклигини айтганлиги сабабли ушбу куни уларни хам суд процессига чақиртирганмиз. Улар хам холатни суднинг раисига тушунтиришди. Хуллас ЙХҲБ ходимлари химоям остидаги шахснинг бошқарувидаги транспорт воситасини 13.05.2024 йил куни тунги вақт саот тахминан 22:00 ларда тўхтатиб, ойнаси нур ўтказиш 30% фоиз бўлиш кераклигини, лекин 19% фоиз ўтказаётганлигини билдирган. Химоям остидаги шахс ва автотранспорт воситаси эгаси ушбу автомашинани 2023 йил ноябрь ойида сотиб олишганлигини, сотиб олган вақтида ойнасини қорайтиришга рухсатномаси билан сотиб олишганлигини, ушбу автомашинага улар плёнка тортмаганлигини, агарда меёрдан ортиқча бўлса ечиб юборишлари мумкинлигини айтганида ЙХҲБ ходими рухсат бермасдан жарима майдонига олиб кириб қўйган. Эртаси куни автотранспорт воситасини жарима майдонидан плёнкаларини ечиб олиб чиқиб кетишган ва расимга олиб қўйишган. Автотранспорт воситасига плёнка тортган аввалги эгаси белгиланган меёрда қорайтирилганлигини маълум қилган. Судга ушбу қарор ва баённома қуйидаги асосларга кўра нотўғри тузилганлигини билдирдик; - химоям остидаги шахс бошқарувида бўлган транспорт воситасини ойналарини нур ўтказиш мосламаси қандай тартида ишлашини тушунтирмагани ва яроқлилик сертификатларини кўрсатмаганлигини; - тунги вақтда транспорт воситасини нур ўтказиш тасирини хисобга олмаганлигини; - трнаспорт воситаси ёнғир сабабли лой сувлар билан ифлосланган холатда текширганлигини; - МЖтКнинг 126-моддаси билан қарор қилган бўлиб, ушбу моддада “қорайтириш учун тегишлик рухсатнома берилган транспорт воситаси мустасино” деб қайд этилганлигини, ушбу транспорт воситасини рухсатномаси борлигини айтдик. Шунингдек автотранспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетишдан олдинги суратни тақдим қилдик. Суд раиси ЙХҲБ ходимини хам чақиришини унга қадарли жаримани тўламай туришимизни билдирди. Мана орадан 2 ойга яқин вақт ўтди, ЙХҲБ ходимини судга келмаганлиги асоси билан хозирга қадарли якуний тўхтам йўқ. Орада судья қарорни янгилаш бўйича ЙХҲБга ариза қилиб беришимизни сўради, ЙХҲБ 04.07.2024 йилда МЖтК бўйича 316-модда асосида қарорни муддатини тиклаб бермаслигини билдирди. Судья ўзи тиклаб кўраверишини билдирди. Шунча вақт ўтганидан сўнг 15.07.2024 йил куни судга мурожаат қилсак энди суд раиси эмас, шикоятимиз судья кўриб чиқар экан. У хам ЙХҲБ ходимини чақиртириб кейин кўриб чиқишини маълум қилди. Нахотки суд ЙХҲБ ходимини судга вақтида чақиртиролмаса? Хуллас суд процесси тугаганидан сўнг яна бу мавзуга албатта тўхталамиз. Бизни кузатинг, зеро сизнинг хақ-ҳуқуқингиз ином қилинмайди, балким ўзингиз талаб қиласиз. @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
🔥 4😁 1🤯 1👨‍💻 1👀 1
00:10
Video unavailableShow in Telegram
#фикр қил. Ғалабани ота-онаси кўп бўлади - мағлубият эса ҳар доим йетимдир. ✍🏻Напалеон Бонапарт Сен ютуққа эришсанг сабабчи ва асосчилар кўп - пастга қуласанг фақат ахмоқлигингни сабаб ва асос қилишади. ✍🏻Ўзбекча талқинда. @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7188.MP41.54 MB
👍 5🔥 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
#якунХудога шукр, катта-катта уйларда яхши яшаётган аҳолимиз кўп. Улар бир эмас, икки эмас, ўнтагача кондиционер ишлатади”. 11.07.2024 й. РАВШАН МИРСОЛИХОВ Электр энергия сотишни автоматлаштириш маркази” филиали Бош директори Ps: 200 кВт етади деган раддияда эса вазирлик 70 фоиз ахоли ушбу меёргача ишлатяпти деганди. Кунига 2 та эмас 1 та кондиционер ишлаб турса, қанча электр энергия сарифлар экан 1 ойда. Булар тахлил қилишни хам тахлил қиворишибдими ёки мен нотўғри тушуняпманмикан. Қайси бирига куйинасан, сиқилма бир гап бўлар - пулинг бўлса электр ишлатасан, бўлмаса электрсиз хеч ким ўлмаган. Агар бошқа кулгилик баёнотлар бўлмаса, бундан кейин электр нархи бўйича қизиқмайман, отам электрга ўзи тўлайдиган бўлди. @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
😁 4👍 3🤔 2
#дўст Дўстинга пул берсанг воз кечиб бер - пулинг қайтмаса дўстингдан хам ажраб қолишинг мумкин. 🗣️Алишер дўстим пул беришдан олдинги гапи. Лекин менга бу гапни айтганига хозирда афсус қилаётган бўлса керак. 🤦‍♂️ @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
🤣 9😁 4👍 2🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
#шунақа қилса хам бўладими? Бу боланинг исми-шарифи - Ламин Ямал. У испаниялик футболчи ва унинг ёши 16 да. Бугун Ямалнинг рекордлари ҳақида ҳам, унинг шедеврга айланиб бораётган ўйини ҳақида ҳам, умуман, футбол ҳақида ҳам гапирмоқчи эмасман. Мен сизларга бугун Испания ва Германияда қонунларнинг ишлаши ва ким бўлишидан қатъий назар бу қонунлар барча учун баробарлиги ҳақида гапирмоқчиман. Дастлаб Испания ҳақида. Германия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати мусобақасида Испания ҳам мувафақиятли қатнашмоқда. Жамоа таркибида юқоридаги ўспир йигитча ҳам бор. У ҳам Германияга келган ва жамоаси билан финалга қадар етиб борди. Аммо мусобақа ўтаётган бир даврда Ямалнинг мактаб имтиҳонлари бошланиб қолди ва у Испанияга учди. Мактабига борди, имтиҳонларни топширди ва шундан сўнг яна Германияга, мусобақага қайтди. "У мамлакатимизнинг ёш футболчиси, истиқболли спортчи, майли баҳосини қўйиб беринглар, унга тегманглар", дейишмади. Европанинг энг зўр футболчисини бўлмайсанми, ўзинг учун, келиб имтиҳонларни топшир дейишди. Энди Германия ҳақида Германияда соат 23:00 дан кейин 18 га тўлмаганларнинг ишлаши тақиқланади. Жарима 30 000 Евро. Ямал эса 16 ёшда. Испания термаси 23:00 га яқин ўйинларда бу қоидага амал қилди. Ямални озроқ ўйнатиб, кейин уни бошқа футболчига алмаштирди. Пулимиз кўп, қоидангни бузсак ма ол, оғзингга сиққанича сўра, демади. ©️ Сарвар Раҳимий @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
👍 7❤‍🔥 1 1🔥 1
#Эркак Ҳақиқий эркаклар эркак бўлиш учун муайян вақтни кутиб ўтирмайдилар. Оналари уларни эркак қилиб туққан бўлади. Айман Ёғий @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
👍 10 1🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ математиклари 30 йил деганда хитойликлардан устун келибди. @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
😁 12👍 2🤣 2🤯 1😱 1🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
“Ҳоким қаматтирса, вазир чиқарса, Судья амалдорга этса тавозе. Менга ёқмади бу адолат дарси, ҚОНУНнинг уйида йўқми дарвоза?! Нимаям қилардик овора бўлиб, Тақдирни буйруқлар ҳал этган кунда. Судларни халқ учун қишловга бериб, Қомусни печкада ёқайлик унда?!”
ЭРКИН БОЗОРОВ, Актёр, шоир @uslb_huquq
Hammasini ko'rsatish...
👏 7👍 3
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.