cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Islom Ofiyati ☪️

🇺🇿Farg'ona viloyati, Bag'dod tumani, Ultarma jom'e masjidi rasmiy kanali. Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. Taklif yoki savollar uchun @Islomofiyatibot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
298
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
-730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#duo #arafa 🤲 АРАФА КУНГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар.
Hammasini ko'rsatish...
Ultarma jome masjidi Bomdod 03:55 Peshin 12:45 Asr 17:55 Shom 20:01 Xufton 21:40 https://t.me/islomofiyatii
Hammasini ko'rsatish...
Islom Ofiyati ☪️

🇺🇿Farg'ona viloyati, Bag'dod tumani, Ultarma jom'e masjidi rasmiy kanali. Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. Taklif yoki savollar uchun @Islomofiyatibot

👍 1
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00 🤲 Саҳарлик дуоси: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. 🤲 Ифторлик дуоси: Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин. 🟢Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар. 🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути: ⏺Тошкентдан олдин: Ангрен - 1/4,  Андижон - 9/14,  Хонобод - 11/17, Шаҳрихон - 7/13, Хўжаобод - 9/16, Наманган - 7/11, Поп - 4/9, Чортоқ - 8/11, Чуст - 6/9, Фарғона - 4/13, Риштон - 2/12, Қўқон - 2/10, Қува - 6/14. ⏺Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-3), Бухоро - 29/15, Газли - 31/19,  Ғиждувон - 26/14, Қоракўл - 33/15, Гулистон - 7/0, Сардоба - 9/1, Жиззах - 14/1, Зомин - 12/0, Фориш - 14/5, Ғаллаорол - 15/2, Навоий - 24/11, Конимех - 23/13, Нурота - 19/12, Учқудуқ - 18/26, Нукус - 31/42, Мўйноқ - 23/49, Тахтакўпир - 24/42, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 29/47, Самарқанд - 20/4, Иштихон - 20/6, Мирбозор - 22/9, Каттакўрғон - 21/7, Ургут - 20/2, Термиз - 24/(-5), Бойсун - 31/(-3), Шўрчи - 26/(-5), Қарши - 29/6, Деҳқонобод - 29/1, Косон - 29/7,  Муборак - 29/10, Шаҳрисабз - 24/2, Ғузор - 29/3, Урганч - 35/35. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #arafa #roza #vaqtlar https://t.me/islomofiyatii
Hammasini ko'rsatish...
Islom Ofiyati ☪️

🇺🇿Farg'ona viloyati, Bag'dod tumani, Ultarma jom'e masjidi rasmiy kanali. Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. Taklif yoki savollar uchun @Islomofiyatibot

Photo unavailableShow in Telegram
Ғафлатда қолманг! Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг! Эртага, 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.✔️ Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Hammasini ko'rsatish...
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: • 15 июнь — 5 маҳал • 16 июнь — 5 маҳал • 17 июнь — 5 маҳал • 18 июнь — 5 маҳал • 19 июнь — 3 маҳал Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #takbiri_tashriq
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ЖУМА МУБОРАК✨ Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. Аллоҳумма солли аьлаа Муҳаммад https://t.me/islomofiyatii
Hammasini ko'rsatish...
ЖАМОАТГА КЕЧ ҚОЛГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ #намоз ❓1043-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар намозга кечикиб қўшилган одам қандай намоз ўқийди? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга кеч келиб, имомга иқтидо қилган киши, имомни намознинг қаерида топса ҳам унга иқтидо қилади. Агар имом товуш чиқариб (жаҳрий) қироат қилаётган бўлса, “Такбири таҳрима”ни айтиб (яъни, “Аллоҳу акбар” деб), сано (“Субҳанакаллоҳумма...”)ни ўқимасдан унга эргашади. Бироқ, бундай ҳолатда, етолмаган ракатини ўқиш учун турганида “Сано”, “Аъузу...” ва “Бисмиллоҳ...”ни айтиб қироатни бошлайди. Агар имом овозини чиқармай (махфий) қироат қилаётган бўлса, кеч қолиб имомга эргашган одам санони ўқийди. Жамоатга кеч қолиб келган киши имом билан бирга руку қилса, ўша ракатга етган ҳисобланади. Агар имом билан бирга руку қила олмаса, ўша ракатдан кеч қолган ҳисобланади. Бу хусусда “Аддуррул мухтор” китобида қуйидагилар келтирилади: )وَلَوْ اقْتَدَى بِإِمَامٍ رَاكِعٍ فَوَقَفَ حَتَّى رَفَعَ الْإِمَامُ رَأْسَهُ لَمْ يُدْرِكْ ) الْمُؤْتَمُّ ( الرَّكْعَةَ( “Рукуъда турган имомга иқтидо қилиб, туриб қолса, имом бошини рукудан кўтарса муқтадий ушбу ракатни топмаган бўлади”. “Раддул муҳтор”да ушбу иборанинг шарҳлаб шундай дейилади: وَكَذَا لَوْ لَمْ يَقِفْ بَلْ انْحَطَّ فَرَفَعَ الْإِمَامُ قَبْلَ رُكُوعِهِ لَا يَصِيرُ مُدْرِكًا لِهَذِهِ الرَّكْعَةِ مَعَ الْإِمَامِ “Шунингдек, иқтидо қилиб кутиб турмаса, балки рукуга эгилса, имом унинг рукусидан аввал бош кўтарса, имом билан ушбу ракатни топмаган бўлади”. Кечикиб келган киши имом салом бериб намозини тугатганидан кейин ўрнидан туради ва қолган ракатларни адо қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "إذا سمعتم الإقامة فامشوا وعليكم السكينة والوقار، ولا تسرعوا، فما أدركتم فصلوا، وما فاتكم فاقضوا" “Қачон иқоматни эшитсанглар виқор ва сокинликни лозим тутиб юриб боринглар, шошилманглар. Улгурган ракатларни ўқинглар. Улгурмаган ракатларни қазосини ўқинглар” деганлар. (Имом Аҳмад ривоятлари). Шунга кўра, жамоатга кеч қолган инсон улгурган ракатларини имом билан ўқийди. Имом салом бергандан кейин туриб улгурмаган ракатларини ўзи ўқийди. Имом билан ўқигани намозининг охири, ўзи ўқиган намозининг аввали ҳисобланади. Кўпчилик намозхонлар кеч қолганда имомдан кейин намозни тугатиб қўйишни яхши биладилар. Бироқ қуйидаги икки ҳолат озгина мураккаброқ бўлгани учун батафсил баён қиламиз: 1) Тўрт ракатли пешин, аср ва хуфтон намозларининг тўртинчи ракатига етишган киши имом билан бир ракат ўқийди, имом салом берганидан кейин туриб, “Сано”, “Аъузу...” ва “Бисмиллаҳ...”ни айтади. Кейин Фотиҳа ва зам сура ўқийди, руку ва сажда қилганидан кейин ташаҳҳудга ўтиради. Чунки бу унинг учун саноқ жиҳатидан иккинчи ракат (қироат жиҳатидан биринчи ракат) ҳисобланади. Ташаҳҳуддан турганида учинчи ракатга турган бўлади. Яна “Бисмиллаҳ...”, Фотиҳа ва зам сура ўқийди (чунки бу қироат жиҳатидан қолиб кетган иккинчи ракат), руку-сажда қилади ва охирги ракатга туради. Шу охирги ракатда фақат Фотиҳани ўқийди, руку-сажда қилиб, ташаҳҳудга ўтиради ва салом бериб намозни тамомлайди. 2) Уч ракатли шом намозининг учинчи ракатига етишган киши ҳам имом салом бергандан кейин туриб бир ракатни зам сура билан ўқийди ва ушбу ракатда қаъдага ўтиради. Кейин туриб бир ракатни яна зам сура билан ўқиб намозни тугатади. Бу ерда эътиборли томони кечикиб келган киши қолиб кетган ракатларни ўқиб олиш учун ўрнидан турганда у ёлғиз ўқувчи ҳукмида бўлади. (Фатавои Ҳиндия, Шарҳи виқоя). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатва маркази.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
НАМОЗНИНГ АВВАЛГИ ҚАЪДАСИДА САЛАВОТГА ЎТИБ КЕТИШ #намоз ❓1169-CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг иккинчи ракатида Аттаҳиятдан кейин туришни унутиб саловатни ҳам адашиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди. Бу ҳақида “Фатовои оламгирия” китобида бундай дейилган: وَلَوْ كَرَّرَ التَّشَهُّدَ فِي الْقَعْدَةِ الْأُولَى فَعَلَيْهِ السَّهْوُ وَكَذَا لو زاد على التشهد الصلاة على النبي صلى الله عليه وسلم كذا في التبيين ... فقال بعضهم: يجب عليه سجود السهو بقوله: اللهم صل على محمد وقال بعضهم: لا يجب عليه حتى يقول: وعلى آل محمد والأول أصح “Намозхон аввалги қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб юборса, саждаи саҳв вожиб бўлади. “Табйин”да шундай. Баъзи уламолар “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадингача ўқиса, саждаи саҳв вожиб бўлади” деганлар. Яна бошқалари “Ва ала оли Муҳаммадингача ўқиса, вожиб бўлади”, деганлар. Энг тўғри гап биринчисидир”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Hammasini ko'rsatish...
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ? #намоз #сано ❓1170-CАВОЛ: Баъзи вақтларда жамоатга кечикиб келиб, такбир айтиб, жамоатга қўшиламиз. Шу ҳолатда санони ўқиймизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди. Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди. Агар биринчи ракатни топса, лекин имом қироатни бошлаган бўлса, санони ўқимай, жим туради. Чунки санони ўқиш суннат, имомнинг қироатига қулоқ солиш вожиб саналади. Бу ҳақида “Фатовои оламгирия”да қуйидаги маълумотлар келтирилган: (منها) أنه إذا أدرك الإمام في القراءة في الركعة التي يجهر فيها لايأتي بالثناء، كذا في الخلاصة. هو الصحيح، كذا في التجنيس. وهو الأصح، هكذا في الوجيز للكردري. سواء كان قريباً أو بعيدًا أو لايسمع لصممه، هكذا في الخلاصة. فإذا قام إلى قضاء ما سبق يأتي بالثناء ويتعوذ للقراءة، كذا في فتاوى قاضي خان والخلاصة والظهيرية. وفي صلاة المخافتة يأتي به، هكذا في الخلاصة. ويسكت المؤتم عن الثناء إذا جهر الإمام هو الصحيح، كذا في التتارخانية في فصل ما يفعله المصلي في صلاته وَإِنْ أَدْرَكَ الْإِمَامَ فِي الرُّكُوعِ أَوْ السُّجُودِ يَتَحَرَّى إنْ كَانَ أَكْبَرُ رَأْيِهِ أَنَّهُ لَوْ أَتَى بِهِ أَدْرَكَهُ فِي شَيْءٍ مِنْ الرُّكُوعِ أَوْ السُّجُودِ يَأْتِي بِهِ قَائِمًا وَإلَّا يُتَابِعُ الْإِمَامَ وَلَا يَأْتِي بِهِ وَإِنْ أَدْرَكَ الْإِمَامَ فِي الْقَعْدَةِ لَا يَأْتِي بِالثَّنَاءِ بَلْ يُكَبِّرُ لِلِافْتِتَاحِ ثُمَّ لِلِانْحِطَاطِ ثُمَّ يَقْعُدُ . هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ فِي صِفَةِ الصَّلَاةِ . “Намозга кечикиб келган шахсга оид ҳукмлардан яна бири шуки, намозхон имом жаҳрий қироат қилаётган вақтда қўшилса, санони ўқимайди. Мазкур муқтадий имомга яқин ёки узоқда бўлса ҳам, ёки имомнинг қироатини эшитмайдиган кар бўлса ҳам санони ўқимай, жим туради. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатларини ўқиш учун турганда санони ўқиб, ортидан аъузуни айтади. Махфий қироат қилинадиган намозларда шундай ҳолат бўлиб қолса, иқтидо қилган ракатида санони ўқийди. Киши биринчи ракатни топса-ю, аммо имом фотиҳани ўқишни бошлаган бўлса, жим туради. Имомни руку қилаётган ёки сажда қилаётган ҳолда топса қарайди, агар санони ўқиб руку ёки саждага улгура олишига кўзи етса, тик турган ҳолда санони ўқийди (кейин имомга иқтидо қилади). Агар улгуришига кўзи етмаса санони ўқимасдан имомга иқтидо қилади. Агар имомни қаъдада топса, санони ўқимайди, балки намозга киришиш учун такбир айтади, сўнгра эгилиш учун такбир айтади, сўнгра қаъдага ўтиради. “Баҳрур роиқ”да шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
ТУЗАТИШ ВА УЗРНОМА  Ҳурматли юртдошлар! 2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан "КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?" деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қиламиз. Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз. Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз. Аллоҳ таоло барчамизга рушду ҳидоят берсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🗣 Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING
Hammasini ko'rsatish...
👍 1🤔 1