cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши 🇺🇿l Расмий канал

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши сайтининг расмий Telegram каналига хуш келибсиз! 📡Сиёсий канал /Таҳлилий мақолалар ⚖️Адолат очиқликдан бошланади! 🤝Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг! ☎️Таклиф ва Мурожаатлар учун: +998554016543

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 237
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-47 kunlar
-2930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

“Adolat” SDP Qamashi tuman Kengashi tomonidan Bunyodkor MFYda “Muammo bilan yuzma-yuz” loyihasi doirasida deputatlar saylovchilar bilan uchrashuv tashkil etildi va aholi muammolari o’rganildi.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Судья сўз сўрайди Янги Конституциядан бутун жамиятимиз баҳраманд бўлсин Мен узоқ йиллардан буён судья сифатида фаолият олиб бораман. Жамиятимизда адолатни қарор топтириш учун барча имкониятларимни ишга солаяпман. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастуридаги ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш, қонун устуворлигига эришиш, адолатни ҳаётимизнинг бош мезони этиб белгилаш каби ғоялари менга жуда ёқади. Шу туфайли ҳам “Адолат” СДПнинг хайрихохи сифатида сиёсий куч аъзолари томонидан ислоҳотлар жараёнида амалга оширилаётган ишларга жиддий эътибор бераман. Айниқса, партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудованинг ташаббуси билан Конституциямизнинг аудиокитоби яратилгани айни муддао бўлди.Энди нафақат ёшларимиз балки бутун халқимиз бўш вақтларини унумли ўтказиб, бош Қомусимизнинг муҳим нормаларини самарали ўрганиш имконига эга бўлдилар. Дарҳақиқат, бош Қомусимиз дунё ҳамжамияти эътироф этганидек, демократик Конституциядир. Ўтмишда синалган ҳамда умуминсоний, умумбашарий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этган ҳуқуқий ҳужжатдир. Конституциянинг ҳар бир моддасидаги ғоя ва нормалари ўзбек халқининг теран тарихий илдизларига асосланган бўлиб, у кўп йиллик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини ўз ичига олган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, янгиланган Конституциямизда халқимизнинг олий мақсади – Янги Ўзбекис¬тонни барпо этиш бўйича эзгу тилаклари ва интилишлари ўз аксини топди. Бугун баралла айта оламиз янгиланган Конституция халқимиз учун адолатли жамият, озод ва обод Ватан қуриш йўлидаги улкан қадам бўлди. Зеро, бош Қомус давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Конституциядир. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъбирлари билан айтганда, “Мамлакатимиз тараққиётида мутлақо янги даврга қадам қўймоқдамиз. Чунки янгиланган Конс¬титуциямизни қабул қилиш билан биз Учинчи Ренессанс учун ҳуқуқий пойдевор яратдик. Бугун халқимиз интилаётган ана шу буюк мақсадни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшаман, деган ҳар бир юртдошимиз, аввало, ушбу пойдеворга таяниб, ҳаракат қилиши лозим”. Давлатимиз раҳбарининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи нав¬батдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ҳам давлат органларининг иш фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш ва ташкил этиш, фуқаролар ўз ҳаётида халқ Конституцияси руҳини яққол ҳис этиб туришини таъминлаш бўйича қатор устувор вазифалар белгилаб берилган.Конституцияни ўрганиш уни кенг омма ўртасида тарғиб қилишда биз судьялар ҳам бош-қош бўлаяпмиз. Конституция мустақил Ўзбекистоннинг Асосий қонуни. У партия томонидан яратилган аудиокитобда акс эттирилганидек. давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакл-лантирилиш тартиби, демократия асосидаги сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, одил суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради. Конституциямизнинг барча нормаларида “Адолат” СДП каби адолат тамойиллари ғояси илгари сурилган. . Бу бежиз эмас, албатта. Тарихдан маълумки, “Зафарнома” асарида Амир Темур бобомизнинг қуйидаги сўзлари келтирилади: “...ўз қудратимни сақлаш учун мен бир қўлимда адолат шамини ва иккинчи қўлимга беғаразлик шамини тутиб, ҳар иккала шам билан бутун умр бўйи ўз йўлимни ёритиб юрдим. Барча қилмишларимда ана шундай адолат қоидаларига риоя қилдим”. Шу ўринда алоҳида эътироф этишимиз керакки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий мафкурасига мос бўлган “Ҳуқуқий давлат” тушунчасининг янги Конституциядан ўрин олиши советлар даврида топталган ва мустақиллик йилларида тикланган инсон қадрини янада улуғлаш, ҳимоя қилиш ва шахсий ҳаёт дахлсизлигини мукаммал таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлардир.
Hammasini ko'rsatish...
Шуни мамнуният билан айтмоқчиманки, сўнгги йилларда судларнинг амалдаги чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида Президентимиз ташаббуслари билан салмоқли ишлар амалга оширилди. “Адолат” СДП ташаббуси билан судьялар қонун доирасида фаолият юритишлари учун катта имкониятлар яратиб берилаяпти.Судьялар уй-жой, етарли миқдорда иш ҳақи билан таъминланган. Жамиятда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бирига айланди ва бу ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, мустақил орган – Судьялар олий кенгаши ташкил этилгани ва бу билан судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизими жорий этилгани ҳам яхши самара бера бошлади. Имконияти чекланган фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлик маданиятини юксалтириш борасида янги аудиокитоб яратилгани жуда яхши иш бўлди, десам муболаға қилмаган бўламан, албатта. Энг муҳими, унда ёшлар ва имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга ҳам эътибор қаратилган. Бу жараёнда замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган қулай аудиокитобга айни пайтда талаб юқори. Конституциямизнинг аудиокитоби юртдошларимизнинг барча қатлами учун унинг нормалари мазмун-моҳиятини қулай, осон тарзда тушуниш, эслаб қолиш имкониятини яратади. Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудованинг бевосита саъй ҳаракатлари асосида яратилган мазкур аудиокитобда бир қатор соҳа мутахассислари ва партия фаолларининг таклиф ва тавсиялари ҳам ўз аксини топган.Айни пайтда партия томонидан мазкур аудиокитобни кенг халқ оммаси онгига сингдириш мақсадида қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар, таълим муассасалари, имконияти чекланганлар билан ишлаш жамиятлари ва Миллий кутубхона тизимидаги ахборот ресурс марказлари билан ҳамкорликда тақдимот тадбирлари ўтказилмоқда.Бу каби хайрли тадбирларда биз судьялар ҳам партия ташкилотларига камарбаста бўлаяпмиз. Умуман олганда, бош Қомусимиз янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча соҳалардаги кенг кўламли ишлар, хусусан, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори саналади. Шундай экан, унинг асосида амалга оширилаётган бунёдкорликлар, ислоҳотлар том маънода, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади. Музаффар Раупов, Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси.
Hammasini ko'rsatish...
Зўравонликка учраган аёлларга ёрдам тизими кучайтирилмоқда Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, жонажон ватанимизда ҳаётимиз гултожи бўлмиш аёлларимиз учун барча имкониятлар яратилаяпти. Хусусан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида қонун қабул қилинди. Бу билан Ўзбекистон «Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторидан ўрин олди. Албатта бу қонунлар Янги Ўзбекистондаги тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради. Шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва ёш қизларнинг ўлими ҳамда уларнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолишининг муҳим сабаблари кўрсатиб берилди. Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғузор туман Кенгаши ва Оила ҳамда хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Пачкамар МФЙ да партиянинг “Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида “Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз” мавзусида бўлиб ўрган тадбирда ҳам шулар хусусида сўз юритилди. Тадбирда Давлат қурилиши академияси Қарши ҳудудий филиали ўқитувчиси, “Аёллар қаноти” фаоли Дилафруз Шониёзова аёлларни зўравонликдан ҳимоялаш, зўравонликка учраган аёлларга тиббий ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш хусусида маъруза қилди. -Инсон зотига қилинган ҳар қандай таҳдид кечирилмас ҳолдир,-деди Дилафрўз Шониёзова.- Шу билан биргаликда зўравонликнинг ҳар қандай тури ҳам инсон ҳуқуқларига қарши жиноятдир. Айни пайтда вилоятимизда 1 миллион 756, 4 минг нафар аёллар истиқомат қилади. Кейинги йилларда хотин-қизларнинг моддий ва маънавий имкониятларини кенгайтириш борасида кўпгина хайрли ишлар қилинмоқда. Айниқса,оилавий зўравонликка, тазйиққа учраган аёлларга ёрдам бериш, муаммоларига ечим топиш мақсадида реабилитация ва мослаштириш марказлари билан ҳамкорликда ишлар қилинаяпти. Тадбирда ҳозиргача “Аёллар дафтари” га киритилган 87 минг нафардан зиёд хотин-қизларга ижтимоий кўмак кўрсатилгани қайд этилди. Сўнгги пайтларда вилоятда аёллар билан боғлиқ бир неча мудҳиш ҳодисалар рўй бераётгани боис ечилиши лозим бўлган қатор муҳим муаммолар борлиги ҳам эътироф этилди. Шунинг учун ҳам воҳада нафақат аёллар, умуман, инсон шаъни ва қадр-қимматини юксалтириш учун ҳали кўп ишлар қилиниши кераклиги таъкидланди. Хотин-қизлар билан учрашувда ҳуқуқшунос Баҳоргул Намозова, “Аёллар қаноти” фаоли Наргиза Хамроева ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, аёлнинг ўз жонига қасд қилишга олиб келадиган оилавий ва шахслараро низолар, бундан ташқари, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олишга қаратилган, маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар тизими ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар бердилар.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Аёл- ҳаёт гултожи Аёл –борлиқ кўзгуси. Миллатнинг дунёқарашини шакллантиришда, маънавиятини юксалтиришда аёлнинг ўрни беқиёс. Шу туфайли ҳам давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, ҳокимият ҳамда бошқарув соҳаларида салоҳиятини тўла намоён этиши учун зарур шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилаяпти. Айниқса, оилаларда хотин-қизларни ҳақ-ҳуқуқлари топталишига йўл қўймаслик учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бугун “Адолат” СДП Яккабоғ туман Кенгаши томонидан Қўшчинор МФЙ да “Хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик” мавзусида ташкил этилган тадбирда ҳам асосан аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга, сиёсий билимларини шакллантиришга эътибор қаратилди. - Айни пайтда барча давлат идораларида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан гендер тенглик масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолият олиб бормоқда,-деди ҳуқуқшунос Дилрабо Чориева.- Бундан ташқари, Президентимиз ташаббуслари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларнинг билим олиши учун олий таълим муассасаларига 4 фоизли давлат грантлари ажратилди. Мазкур янги тизим асосида вилоятимизда 2023 йилда эҳтиёжманд оилалардаги 4 минг нафардан зиёд қиз олий таълим муассасаларига имтиёзли 4 фоизли квота асосида ҳамда йиллик иш стажига эга бўлган 1 минг 510 нафар хотин-қиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга кириши учун тавсияномалар берилди. Вилоятимизда ҳозиргача “Аёллар дафтари”га киритилган 87 минг нафардан зиёд хотин-қизларга ижтимоий жиҳатдан кўмаклашилди. Партиянинг “Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида 288 нафар ишсиз хотин-қизлар ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилди. Тадбирда “Аёллар қаноти” фаоллари Дилбар Мусаева, Манзура Раҳимова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Жаҳонгир Кенжаевлар ҳам сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан аёллар учун кенг имкониятлар яратилаётган бўлишига қарамай, хотин-қизларни ўқиши ва ишлашини истамайдиган эркаклар ҳам ҳамон борлиги эътироф этилди. Энг аянчли ҳолат сифатида, хотин-қизлар турли зўравонликларга учраётганликлари кечириб бўлмас ҳолат эканлиги қайд этиб ўтилди. Мамлакатимизда “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинганлиги таъкидланди. Шунингдек, тадбирда ҳуқуқий асос мавжудлигига қарамай, шаҳар ва қишлоқларимизда кўплаб қизлар, аёллар ҳамон гендер билан боғлиқ камситишларга дуч келаётгани қайд этилди. Тадбир савол жавоблар асосида ташкил этилгани боис самарали бўлди. Муқаддам Очилова, “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1