cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

𝑄𝑈𝑅𝑅𝑂.𝑈𝑍 / القرآن الكريم

Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. 3.Исломий маърифат таратиш. 4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш. 5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
735
Obunachilar
+624 soatlar
+77 kunlar
+2630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

01:35
Video unavailableShow in Telegram
Иблиснинг кофир бўлишига сабаб?
Hammasini ko'rsatish...
11.36 MB
3🔥 1
САФЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ ТЎҒРИСИДА Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (ﷺ): «Сафларингизни жипслаштиринглар, уларнинг орасини яқинлаштирингиз, бўйинларни баробарлаштиринг! Менинг жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, мен шайтонларнинг сафдаги очиқлардан қўзичоқлардай бўлиб кираётганларини кўрурман», дедилар».
Hammasini ko'rsatish...
🔥 2
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Makkada imom namozdan oldin arabcha nima deb aytadi?.. bilasizmi?.. #ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафларингизни текисланглар, чунки намознинг мукаммаллиги сафни текислашдандир» Муттафақун алайҳ.
Hammasini ko'rsatish...
1.51 MB
1
00:33
Video unavailableShow in Telegram
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم 🍃 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун Якшанба 23- июнь 2024 17- Зулҳижжа 1445 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ🌹
Hammasini ko'rsatish...
3.28 MB
👍 1 1😇 1
#Қуръон_фазилатлари Қуръон ўқилганда сакинат тушиши ҳақида. عن أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ، أَنَّ أُسَيْدَ بْنَ حُضَيْرٍ بَيْنَمَا هُوَ لَيْلَةً يَقْرَأُ فِي مِرْبَدِهِ، إِذْ جَالَتْ فَرَسُهُ، فَقَرَأَ، ثُمَّ جَالَتْ أُخْرَى، فَقَرَأَ، ثُمَّ جَالَتْ أَيْضًا، قَالَ أُسَيْدٌ: فَخَشِيتُ أَنْ تَطَأَ يَحْيَى، فَقُمْتُ إِلَيْهَا، فَإِذَا مِثْلُ الظُّلَّةِ فَوْقَ رَأْسِي فِيهَا أَمْثَالُ السُّرُجِ، عَرَجَتْ فِي الْجَوِّ حَتَّى مَا أَرَاهَا، قَالَ: فَغَدَوْتُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ بَيْنَمَا أَنَا الْبَارِحَةَ مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ أَقْرَأُ فِي مِرْبَدِي، إِذْ جَالَتْ فَرَسِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اقْرَأِ ابْنَ حُضَيْرٍ" قَالَ: فَقَرَأْتُ، ثُمَّ جَالَتْ أَيْضًا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اقْرَأِ ابْنَ حُضَيْرٍ" قَالَ: فَقَرَأْتُ، ثُمَّ جَالَتْ أَيْضًا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اقْرَأِ ابْنَ حُضَيْرٍ" قَالَ: فَانْصَرَفْتُ، وَكَانَ يَحْيَى قَرِيبًا مِنْهَا، خَشِيتُ أَنْ تَطَأَهُ، فَرَأَيْتُ مِثْلَ الظُّلَّةِ فِيهَا أَمْثَالُ السُّرُجِ، عَرَجَتْ فِي الْجَوِّ حَتَّى مَا أَرَاهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "تِلْكَ الْمَلَائِكَةُ كَانَتْ تَسْتَمِعُ لَكَ، وَلَوْ قَرَأْتَ لَأَصْبَحَتْ يَرَاهَا النَّاسُ مَا تَسْتَتِرُ مِنْهُمْ". البخاري: 5018، مسلم: 796. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Усайд ибн Ҳузайр кечаси оғилхонасида Қуръон ўқиётган вақтида тўсатдан оти (у ёқ-бу ёққа юриб) безовта бўла бошлади. Ўқишдан тўхтаса, от ҳам тўхтади. Ўқиса, от яна безовта бўлди. Ўқишдан тўхтаса, от ҳам тўхтади. Ўқиса, от яна безовта бўлди. Усайд айтади: “Ўғлим Яҳё отга яқин жойда ухлаётган эди от Яҳёни босиб кетишидан қўрқдим. Ўғлимни бошқа ерга тортиб олиш учун отни ёнига борганимда, бошимни тепасида чироқлари бўлган сояга ўхшаш нарсани кўрдим. У ҳавога кўтарилиб, кўздан йўқолди. Эрта тонгда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордим ва: “Эй Расулуллоҳ, кеча тунда оғилхонамда Қуръон ўқиётганимда тўсатдан отим безовталанди”, дедим. У зот алайҳиссалом: “Эй Ибн Ҳузайр, ўқишда давом этавермабсан-да”, дедилар”. Усайд: “Яна ўқидим, от яна безовта бўлди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ибн Ҳузайр, ўқишда давом этавермабсан-да”, дедилар. Усайд айтди: “Ўқидим, от яна безовталанди”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ибн Ҳузайр, ўқишда давом этавермабсан-да”, дедилар. Усайд: “Отнинг ёнига бордим. Ўғлим Яҳё унинг яқинида эди. От ёнига борганимда бошим тепасида чироқлари бўлган сояга ўхшаш нарсани кўрдим. У ҳавога кўтарилиб, кўздан йўқолди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Булар фаришталар. Сенинг қироатингга қулоқ солиб туришган эди. Агар давом этганингда ерда тонг оттиришарди. Ва беркинолмай қолишар, одамлар уларни кўришарди”», дедилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар. 📚 "Қуръон фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис" китобидан.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2🕊 2
#Пайғамбарлар_қиссалари «19.Иброҳим алайҳиссалом 4-кун»
Hammasini ko'rsatish...
19_Пайғамбарлар_қиссалари_Иброҳим_алайҳиссалом_4_кун.mp326.50 MB
👍 2
ТАҲОРАТГА ДОИР ФАТВОЛАР 31-ФАТВО Бир оёғида жароҳати борлигидан уни ювиш ёки унга масҳ тортишнинг иложи бўлмаса, иккинчи оёғига масҳ тортиши мумкин. Шунингдек, оёғининг ошиғидан пастки қисми кесиб ташланган киши ҳам иккинчи оёғини ювиши ва пойабзал устидан масҳ тортиши жоиздир. Кесилган жойда уч бармоқ миқдори жой қолган бўлса, ўша жойга масҳ тортади. Ундан кам бўлса, тортмайди. («Оламгирия», «Муҳит») 32-ФАТВО Жанобатдан ғусл қилганда баданида тангадек жой сув тегмай қуруқ қолган бўлса, ўша жойини пояфзал кийгандан кейин ювса, ҳадас етгандан кейин таҳорат қилганда пойафзалга масҳ тортаверади. («Оламгирия», «Хулоса») 33-ФАТВО Таҳорат қилганда тангадек жой ювилмай қолган бўлса, ўша ер ювилмагунча оёқ кийимини кийиб, масҳ тортиши жоиз эмас. («Оламгирия», «Табйин») 34-ФАТВО Яра устидаги матоҳ (бинт)га масҳ тортиш унинг остини ювиш билан баробардир. Шунга кўра, бир оёғига масҳ тортиб, иккинчи соғ оёғини ювган одам ҳар икки оёғини ювган ҳисобланади. («Оламгирия», «Табйин») 35-ФАТВО Бир оёғидаги жароҳат устига масҳ тортгач, иккинчи оёғини ювиб, шу соғ оёғига пойабзал кийиб олса, кейинги таҳорат қилганда масҳ тортиши жоиз эмас. Аммо иккала оёғига пойабзал кийиб олса, масҳ тортаверади. («Қозихон», «Оламгирия», «Муҳит»). 36-ФАТВО Оёқ кийимларига масҳ тортиб қўйишни бошқа кишига буюрса ҳам жоиздир. («Оламгирия», «Хулоса») 📚«Минг бир фатво» китобидан.
Hammasini ko'rsatish...
ТАҲОРАТ САБОҚЛАРИ (11-қисм) Савол: Қўлларни ювиш қаердан бошлаб қаерда тугатилади? Жавоб: Қўлларни ювишда аввал бармоқларнинг учлари, кейин бармоқларнинг ўзи, кейин панжанинг ички ва ташқи томонлари, кейин билаклари ва охирида тирсак бўғимигача чиғаноқлар билан ювиб тугатилади. Савол: Бармоқларни ювишда нима фарз? Жавоб: Бармоқларни ювишда бармоқларнинг буришган жойларини ва бармоқнинг учини ёпиб турадиган тирноқларнинг остини ювиш фарздир. Савол: Тирноқларга лак ёки терига бўёқ теккан бўлсачи? Жавоб: Тирноқларга ёки терига сув етишига тўсиқ бўладиган ҳар қандай нарса - лакми, бўёқми ёки бирор бошқа нарсами – уларни кетказиш фарздир. ТАҲОРАТ САБОҚЛАРИ (12-қисм) Савол: Агар бармоғида узук бўлсачи? Жавоб: Агар бармоғида узук бўлса, таҳоратда ҳам, ғуслда ҳам уни қимирлатиб тагига сув етказиш фарздир, агар узук кенг бўлса, қимирлатмоқ суннатдир (чунки узук кенг бўлса, озгина қимирларлатиб қўйса ҳам тагига сув етади). (“Хулоса”) Савол: Оёқларни ювишни қаердан бошлаб, қаерда тугатилади? Жавоб: Оёқни ювиш аввал бармоқларининг учидан бошланади, кейин ўртаси, кейин пошнаси ва охирида тўпиқларини ювиш билан тугатилади. Савол: Агар киши икки оёғини ёғласа, ундан кейин таҳорат қилса, таҳорати дуруст бўладими? Жавоб: Агар бир киши икки оёғини ёғласа, ундан кейин таҳорат қилса ва икки оёғининг устидан сув ўткарганда, ўрни ёғлик бўлганлиги сабабидан сувни қабул қилмаса ҳам, таҳорати дурустдир. (“Захира”, “Фавойид”) 📚(Илҳом Қаҳҳоровнинг “Шариатни мукаммалроқ билайлик” китобидан) Бу ерда 👉 1- 2- 3- 4- 5- 6- 7- 8- 9- 10- ...
Hammasini ko'rsatish...
00:13
Video unavailableShow in Telegram
#Мулоҳаза Ўлаётган одамларнинг армонлари. Австралиялик ҳамшира Бронние Варне сўнгги беш йил давомида шифохонада ишлаб ўлаётган беморларнинг армонларини ёзиб борибди. У яқинда бир конференцияда ўлаётган одамларнинг энг кўп айтилган бешта армони ҳақида гапирибди: 1. Мен йиллар давомида бошқалар мендан кутган ҳаётни эмас, балки ўзим яхши кўрган ҳаётни яшашни истар эдим. Мен эса одамлар мендан кутган ҳаётни яшадим, ўзим бўла олмадим. 2. Бунчалик қаттиқ ишга берилмасам бўлар экан, деярли ҳар бир аёл ишга берилиб фарзандларининг болалиги ва ёшлигини ўтказиб юборганидан армонда. 3. Ўз ҳис-туйғуларимни очиқ айта олишга жасоратим бўлганда эди. 4. Дўстларим, яқинларим билан кўпроқ вақтимни ўтказишим керак эди. 5. Бахтли бўлиш менинг танловим эди, ўзимни янада бахтиёр ҳис қилишим, бахтли яшашим учун барчаси бор эди, лекин мен бошқача йўлни танладим. 🔹Хулоса: Бизлардан не қолур, савоб ва гуноҳ, Бир кун омонатин олади Аллоҳ! Дўстлар унутмайлик бир ҳақиқатни, Барчамиз борар жой бир ҳовуч тупроқ.
Hammasini ko'rsatish...
a5cf84f79fb6459bb4c465fa9d69bca7.mp41.33 MB
💯 3😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
Иккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим! Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг! ©️ Мубашшир Аҳмад
Hammasini ko'rsatish...
😢 4 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.