cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ijtimoiy axborot

Ижтимоий-ҳуқуқий канал ----- Алоқа: @ijtimoiyaBot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
10 232
Obunachilar
-324 soatlar
+247 kunlar
-4530 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓Ёзда қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак? 🌅 Юртимизда ёз мавсуми бошланди. Албатта бу фаслда минтақамизга хос бўлган қуруқ иссиқ ҳаво кузатилади. Айниқса, сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳарорат юқорилаб боряпти. ❓Шундай экан бундай пайтда қандай тавсияларга амал қилиш керак? 👨‍⚕️Ушбу саволга Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов жавоб берди. ☀️ — Кўпчилигимиз ёз фаслида қуёш нурларидан баҳраманд бўлишга одатланганмиз, — дейди мутахассис. — Аммо бу доим ҳам фойдали эмас. Айниқса, қуёшда ультрабинафша нурлари юқори бўлган пайтда очиқ ҳавода юриш саломатлик учун зарарли. 👚Шу боис иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ. Мавсумга мос бундай либослар терини қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоялаб, унинг нафас олишига ёрдам беради ҳамда тана қизиб кетишининг олдини олади. 👕 Тадқиқотларга кўра, қизил, кулранг ва сариқ рангли кийимлар иссиқликни, ялтироқ ва шойи матолар эса ультрабинафша нурларини яхши қайтаради. 👒 Шундай бўлса-да, имкони борича тўғри тушаётган қуёш нурларидан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим. Чунки бош териси бошқа тери каби қуёш нурларидан куйишга мойил. 🕰 Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаган маъқул. 🥋 Аммо ташқарига чиқиш лозим бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак. 🫗Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун бундай пайтда кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бироқ паст ҳароратдаги салқин ичимликларни ичишдан тийилиш зарур. 🖇 Сабаби улар бутун организмга, ошқозон ичак йўллари фаолиятига салбий таъсир этади. Қолаверса, салқин ичимлик ичганда тонзиллит каби сурункали касалликлар кучайиши мумкин. 🧃Шу боис иссиқ кунлари илиқ ёки хона ҳароратида бўлган суюқлик ичиши тавсия қилинади. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув органгизмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилайди. 🥤Бундан ташқари, чанқоқ пайти олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар, яшил ва ўсимлик чойлари (ялпиз, ромашка ва бошқалар) чанқоқни тез босади. ☕️⛔️ Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади. 🍷❌ Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди. 🥂🚫 Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
4 47544Loading...
02
➖@ijtimoiyaxborot➖ ⚡️Республика ижро этувчи ҳокимият органларида ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштирмоқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлик ва идораларда ички аудит хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ☝️Ички аудит хизматлари вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида белгиланган бошқарув ходимларнинг чекланган сони доирасида қуйидаги мезонлар асосида ташкил этилади: ➖ бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлар белгиланганда; ➖ штат бирликлари сони 100 нафардан ортиқ бўлганда; ➖ давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 000 бараваридан юқори бўлганда. Ички аудит хизматларининг штат бирликлари сони ички аудит хизматлари ташкил этишнинг энг кам меъёрлари ва мезонларига асосан белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
3 97515Loading...
03
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️ Давлат томонидан кафолатланган ижтимоий тўловлар: олиш тартиби, бериш мезонлари, миқдор ва муддатлари ▫️ Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақалари; ▫️ Болаларга ногиронлик ва парваришлаш нафақаси; ▫️ Суюнчи пули ва дафн нафақаси; ▫️ Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам; ▫️ Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
17 641179Loading...
04
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида: ➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм; ➖базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм; ➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм; ➖ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм; ➖ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм; ➖меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм; ➖белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм; ➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм; ➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
10 934182Loading...
05
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️Имтиҳонсиз грант асосида талабаликка тавсия этиш бўйича тартиб белгиланди Президент фармонига кўра, имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар Давлат комиссиясининг қарорига асосан таълим шаклидан қатъи назар, рўйхатдан ўтишда имтиёз амал қиладиган доирада танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар (ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда "Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган етим болалар, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) йигирма беш ёшга тўлмаган етим болалар бундан мустасно) улар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади. ✅ Алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда қатнашиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтишда танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича умумий тартибда танловда иштирок этади. ♻️ Халқаро спорт мусобақалари ғолиблари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишларига спорт турларининг соҳа бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. ❌ Имтиёз билан давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентга ушбу имтиёздан такроран фойдаланишга рухсат этилмайди. 🚫 Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади, шунингдек, олий таълимнинг тегишли босқичига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабага иккинчи марта таълимнинг ушбу босқичи учун давлат гранти ажратилмайди. Олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ҳамда ҳарбий-академик лицейларга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг ягона базаси ҳар йили 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритиш орқали шакллантириб борилади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
8 61368Loading...
06
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️Давлат ОТМлари Бакалавриатига қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади ☝️ Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади. Абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади. 📁 Давлат ОТМлари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади: 1️⃣ босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди; ➖ ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади; 2️⃣ босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди; 🗓 2025/2026 ўқув йили қабулидан фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади. ✅ Барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
5 63636Loading...
07
➖@ijtimoiyaxborot➖ 👨‍🦽Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш)дан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра: ✅ болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
11 399101Loading...
08
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓ Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими? Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
8 50960Loading...
09
➖@ijtimoiyaxborot➖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги «Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 318-сон қарори. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
6 695191Loading...
10
➖@ijtimoiyaxborot➖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 316-сон қарори. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
6 590164Loading...
11
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️ Қисқартиришга тушган ходимлар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади. Умумий қоида бўйича ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: ➖ эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; ➖ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган. Шуни айтиш керакки, Қонуннинг 14-моддасига кўра қисқартириш ҳолатлардаги эркаклар 58 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги ҳақидаги имтиёз белгиланган. Унга кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: ➖ эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; ➖ аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. ✅ Шунга кўра корхонага ходимлар сони қисқарганда ёки корхона бутунлай тугатилганда унда ишлаётган юқоридаги тоифадаги ходимлар имтиёзли равишда пенсияга чиқишга ҳақлидир. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
15 478117Loading...
12
➖@ijtimoiyaxborot➖ 📣 Oliy ta’lim klassifikatori Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vaziri buyrug‘i bilan Oliy ta’lim yo‘nalishlari va mutaxassisliklari klassifikatoriga tegishli o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritilgan holda qayta tasdiqlandi. Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
8 71861Loading...
13
➖@ijtimoiyaxborot➖ 📃Pensiya va nafaqa miqdori to‘g‘risida ma’lumotnoma onlayn beriladi ☝️Ariza beruvchilar davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) orqali murojaat qiladi. 👫Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi: Jismoniy shaxslar 🏛Vakolatli organ: O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi 🗂Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan ma’lumotlar: 📎So‘rovnomada shaxsga oid quyidagi ma’lumotlar ko‘rsatiladi: ➖familiyasi, ismi va otasining ismi (o‘zgargan bo‘lsa, bu haqda ma’lumotlar ko‘rsatiladi); ➖pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi ma’lumotlari (JShShIR ma’lumotlari); ➖ma’lumotnoma tili (o‘zbek/rus); ➖boshlang‘ich davr; ➖yakuniy davr; ➖elektron manzili (mavjud bo‘lsa) va telefon raqami. 💰Davlat xizmatini ko‘rsatganlik uchun undiriladigan yig‘im miqdori: Bepul 📆Davlat xizmatini ko‘rsatish muddati: Real vaqt rejimida Asos: O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20.11.2023 yildagi 612-son qarori Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
9 17940Loading...
14
➖@ijtimoiyaxborot➖ ⚡️Телеграмда вирус тарқалмоқда! ☝️Агар Сиз ушбу дастурни ўрнатсангиз банк картангиздаги пул маблағлари ечиб олинади ва контактларингизга ушбу хабар тарқала бошлайди. ⚠️ Унутманг! фирибгарларнинг мақсади: 1. пул маблағларингизни ўзлаштириш, 2. аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш. 🛡 Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
16 361123Loading...
15
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓ Пенсия миқдори фақат ойлик иш ҳақидан ҳисобланадими ёки устама ва мукофот пуллари ҳам инобатга олинадими? 🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомининг 82-бандига мувофиқ: ▫️- пенсия ҳисоблашда иш ҳақи таркибига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари; ▫️- 2019 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади. 💰 Яъни, фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари давомида олган иш ҳақларига қўшимча равишда тўланган устама ва мукофот пуллари пенсия ҳисоблашда инобатга олинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
11 21957Loading...
16
➖@ijtimoiyaxborot➖ ⚡️ Ички ишлар ходимларининг ижтимоий ҳимояси учун “махсус” платформа! Ички ишлар вазирлиги тизимдаги ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақадида https://e-ijtimoiy-himoya.iiv.uz/ электрон платформасига ишга туширилган. Ушбу платформа орқали: ➖ Хизмат уйи; ➖ Имтиёзли кредитлар; ➖ Даволаниш; ➖ Санаторияга йўлланма олиш ва бошқа масалаларда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган бир қатор имкониятлар яратилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
9 573110Loading...
17
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️Sudlanmaganlik (yoki sudlanganlik) to‘g‘risida ma’lumotnoma 👫Ariza beruvchilar davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) orqali murojaat qiladi. 👫Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi: Jismoniy shaxs (O‘zbekiston Respublikasi fuqarosi, O‘zbekiston hududida doimiy yashovchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami mavjud bo‘lgan chet el fuqarosi (shu jumladan MDH davlatlari fuqarosi) hamda fuqaroligi bo‘lmagan shaxs) Jismoniy shaxs yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini va bolalari) 🏛Vakolatli organ: O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Huquqiy statistika va tezkor-hisob ma’lumotlar markazi 🗂Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan ma’lumotlar: 📎So‘rovnomada shaxsga oid quyidagi ma’lumotlar ko‘rsatiladi: ➖familiyasi, ismi va otasining ismi (o‘zgargan bo‘lsa, bu haqda ma’lumotlar ko‘rsatiladi) ➖pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi ma’lumotlari (JShShIR ma’lumotlari); ➖ma’lumotnoma tili (o‘zbek/rus); ➖yashash manzili; ➖elektron manzili (mavjud bo‘lsa) va telefon raqami. 📃Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan bo‘lsa). ➖Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma talab etilmaydi. 💰Davlat xizmatini ko‘rsatganlik uchun undiriladigan yig‘im miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi 📆Davlat xizmatini ko‘rsatish muddati: 2 ish kuni Asos: O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20.11.2023 yildagi 612-son qarori Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
7 94824Loading...
18
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓ Пенсионер фуқарода қачон жамғарилган пенсия маблағларини олиш учун асос пайдо бўлади? ▫️ Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотлар фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиши учун асос бўлади. ▫️ Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотларга асосан бундай тўловларни олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади. ❓Ногиронлиги бўлган шахс белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтмаса, пенсияси тўхтатиладими? 👩‍🦽Ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади. ❓Тўхтатилган пенсия қачон қайта тикланади? ✅ Ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтиб, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади. ❓Бу қандай тартибда амалга оширилади? 👉 Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан 3 йил учун амалга оширилади. ❓Қайта ногиронлик белгиланган вақтда шахс бошқа гуруҳга ўтказилса, тўхтатилган даврда пенсия тўлаш қандай амалга оширилади? ✅ Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
10 24855Loading...
19
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
8 50237Loading...
20
➖@ijtimoiyaxborot➖ ⚡️ Олий таълим муассасаларига ўқишга киришнинг янги тартиби 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади: Бунда: а) абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади; б) давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: Биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади; ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади; Иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди; Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
18 045131Loading...
21
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 21.10.2021 йилдаги 654-сон қарори. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
10 81048Loading...
22
‼️ ДИҚҚАТ ☝️ Ижтимоий ҳимоя соҳасига оид фойдали группалар: ▫️@Ijtimoiynomzod - Ижтимоий ходим фаолиятига қизиқувчи номзодлар учун махсус группа. Группада ижтимоий ходим иш фаолияти, бўш ваканциялар ва ишга кириш босқичлари тўғрисида фикр алмашиниш мумкин. ▫️@ijtimoiyxodim - Маҳаллалардаги ижтимоий ходим ва ижтимоий ходим ассистентлари учун махсус группа Группада маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашиниш мумкин. ▫️@ijtimoiytulovlar - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан бериладиган ижтимоий тўловлар (нафақа, моддий ёрдам, бир марталик тўловлар ва ҳ.к) ҳақида фуқаролар ва соҳа масъуллари учун махсус группа.
10 62366Loading...
23
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитлар Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
12 336117Loading...
24
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️My.gov.uz муҳим янгиликни эълон қилди Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин. My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган. Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумот: Видео: https://youtu.be/V4HIzDAWmKY Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
23 146225Loading...
25
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️"Bolnichniy" olish tartibi bilan tanishing! 👩‍⚕️Vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqasini olish haqidagi videolavhamizni tomosha qiling. ☝️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-fevraldagi PF-27-son Farmoniga muvofiq, vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqalari ma’lumotnomalari elektron shaklga o‘tkazilgan. ▫️ Tibbiyot muassasalari tomonidan fuqarolarning kasalligi sabab beriladigan vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqalarini olish uchun ushbu muassasalarga tashrif buyurish shart emas. ▫️ Shunchaki, my.gov.uz portali orqali “Sog’liqni saqlash” bo’limidan kerakli xizmatni tanlab, mehnatga layoqatsizlik varaqalarini onlayn yuklab olish kifoya. Xizmatdan foydalanishda hech qanday hujjat talab etilmaydi. Shuningdek, mutlaqo bepul va qulay! Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
8 04159Loading...
26
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓Иш ҳақим тўғрисидаги маълумотлар умуман йўқ. Менга пенсия тайинлашда иш ҳақи қандай аниқланади? ☝️ Қонунчиликка мувофиқ, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. ❓Мавсумий ишларда банд бўлган фуқароларга пенсия тайинланиши учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади? ☝️ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ: Mавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. ❓ 5 йилдан кам ишлаган фуқаро пенсия тайинланиши учун мурожаат қилса, унинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай аниқланади? ☝️ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади. ❓Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмасига кўра аниқланиши мумкинми? ☝️“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 77-бандига мувофиқ, иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади. Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. ❗️ Штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
10 72833Loading...
27
➖@ijtimoiyaxborot➖ ☝️ my.gov.uz портали орқали қуйидаги давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин: ▫️ my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш; ▫️ my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш; ▫️ my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш; ▫️ my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш ▫️ my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш; ▫️ my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш; ▫️ my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш. ▫️ Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича; ▫️ online-mahalla.uz — ушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин; ▫️ ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари; ▫️ Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича; ▫️ smart-market.uz — йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд. ▫️ talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz — таълим кредити олиш учун; ▫️ Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун; ▫️ bank-kredit.uz —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш; ▫️ portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун. ▫️ my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store ‼️ Юқорида кўрсатилган хизматлардан фойдаланиш учун «ONE ID» тизимидан рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги👇 видеойўриқномани кўришни тавсия этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
35 787680Loading...
28
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓Уй субсидияси кимларга берилади? ✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган. ⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади: 🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача); Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot 🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача). ❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм
16 706170Loading...
29
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия қандай ҳисоблаб чиқарилади? “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига кўра, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади. Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар: ➖ ёшга доир пенсиялар учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан; ➖I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан; ➖II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан; ➖оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан; ➖ ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Мисол учун, иш стажи тўлиқ бўлмаган II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро ногиронлик пенсиясига чиқиш учун мурожаат қилди ва унинг пенсияси миқдори дейлик 450 000,0 сўм атрофида чиқди. Бунда, мазкур модданинг тегишли банди қўлланилган ҳолда фуқаронинг пенсияси миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизи (яъни 543 минг сўм) этиб белгиланади. Лекин қонунчиликдаги сўнги ўзгаришларга кўра пенсиянинг миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас. Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда, иш стажи тўлиқ бўлмаганда пенсиянинг миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатлари (бугунги кунда 648 минг сўм)дан оз бўлиши мумкин эмас. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
12 09359Loading...
30
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми? 📌 Бугун ер юзи аҳолисининг аксарият қисми оёқ томир тортишининг у ёки бу туридан азият чекади. 🔶 Мутахассисларнинг таъкидлашича, қон-томир касалликлари, бўғимларда туз йиғилиши, ревматизм, веналарнинг варикоз кенгайиши, склероз, асаб хасталикларининг ривожланиши каби бир нечта омиллар томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин. 🟢 — Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва бир неча сониядан бир неча дақиқагача давом этиши мумкин, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. — Тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минераллар, биринчи навбатда, қонда Д витамини ва кальций миқдори кам бўлганда юз беради. ❗️Шунингдек, мушаклар тонусининг ошиши асаб зўриқиши, камҳаракатлик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли касалликлар билан ҳам боғланиши мумкин. 🫳🏻 Одам ўтирганда, юрганда томири тортишса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш лозим. 📌 Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз, оёқ мушакларини бўшаштиринг. 👣 Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Ёки ўрнингиздан туриб, аста ҳаракатланинг. Имкони бўлса, пол устида оёқяланг юринг. ‼️ Агар оёқ оғриб, томир тортишиши такрорланаверса, шифокор кўригидан ўтиш лозим. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
8 09941Loading...
31
➖@ijtimoiyaxborot➖ ✅ Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади: ▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли; ▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли; ▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. ❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади. ☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
11 82765Loading...
32
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсларнинг реестри юритилади ✅ Қарор билан, тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади: ➖2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида; ➖2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида. 📁 Бирламчи кўмак хоналарида: 🔸жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади; 🔸шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади. 🗓 2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади; 📝 2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади; 🔍 2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
7 85030Loading...
33
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓Bolalar nafaqasi yoki moddiy yordam tayinlanishning yangi tartibidan xabardormisiz? 🎬 Yuqoridagi video orqali onlayn ariza berish tartibi bilan batafsil tanishing. 📌 Eslatib o'tamiz: Bolalar nafaqasi yoki moddiy yordam tayinlash bilan qo'shimcha savol va murojaatlaringizni Ijtimoiy himoya milliy agentligining 1140 qisqa raqamiga qo'ng'iroq qilgan holda yo'llashingiz mumkin. Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
18 618228Loading...
34
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❓II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса, пенсиянинг таянч миқдори ўртача иш ҳақининг 55 фоизида ҳисобланадими ёки 75 фоизиданми? “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, пенсиянинг таянч миқдори I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдоридан аниқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
7 37832Loading...
@ijtimoiyaxborot ❓Ёзда қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак? 🌅 Юртимизда ёз мавсуми бошланди. Албатта бу фаслда минтақамизга хос бўлган қуруқ иссиқ ҳаво кузатилади. Айниқса, сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳарорат юқорилаб боряпти. ❓Шундай экан бундай пайтда қандай тавсияларга амал қилиш керак? 👨‍⚕️Ушбу саволга Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов жавоб берди. ☀️ — Кўпчилигимиз ёз фаслида қуёш нурларидан баҳраманд бўлишга одатланганмиз, — дейди мутахассис. — Аммо бу доим ҳам фойдали эмас. Айниқса, қуёшда ультрабинафша нурлари юқори бўлган пайтда очиқ ҳавода юриш саломатлик учун зарарли. 👚Шу боис иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ. Мавсумга мос бундай либослар терини қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоялаб, унинг нафас олишига ёрдам беради ҳамда тана қизиб кетишининг олдини олади. 👕 Тадқиқотларга кўра, қизил, кулранг ва сариқ рангли кийимлар иссиқликни, ялтироқ ва шойи матолар эса ультрабинафша нурларини яхши қайтаради. 👒 Шундай бўлса-да, имкони борича тўғри тушаётган қуёш нурларидан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим. Чунки бош териси бошқа тери каби қуёш нурларидан куйишга мойил. 🕰 Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаган маъқул. 🥋 Аммо ташқарига чиқиш лозим бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак. 🫗Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун бундай пайтда кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бироқ паст ҳароратдаги салқин ичимликларни ичишдан тийилиш зарур. 🖇 Сабаби улар бутун организмга, ошқозон ичак йўллари фаолиятига салбий таъсир этади. Қолаверса, салқин ичимлик ичганда тонзиллит каби сурункали касалликлар кучайиши мумкин. 🧃Шу боис иссиқ кунлари илиқ ёки хона ҳароратида бўлган суюқлик ичиши тавсия қилинади. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув органгизмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилайди. 🥤Бундан ташқари, чанқоқ пайти олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар, яшил ва ўсимлик чойлари (ялпиз, ромашка ва бошқалар) чанқоқни тез босади. ☕️⛔️ Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади. 🍷❌ Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди. 🥂🚫 Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...

@ijtimoiyaxborot➖ ⚡️Республика ижро этувчи ҳокимият органларида ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлик ва идораларда ички аудит хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси
☝️Ички аудит хизматлари вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида белгиланган бошқарув ходимларнинг чекланган сони доирасида қуйидаги мезонлар асосида ташкил этилади: ➖ бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлар белгиланганда; ➖ штат бирликлари сони 100 нафардан ортиқ бўлганда; ➖ давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 000 бараваридан юқори бўлганда. Ички аудит хизматларининг штат бирликлари сони ички аудит хизматлари ташкил этишнинг энг кам меъёрлари ва мезонларига асосан белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
@ijtimoiyaxborot➖ ☝️ Давлат томонидан кафолатланган ижтимоий тўловлар: олиш тартиби, бериш мезонлари, миқдор ва муддатлари ▫️ Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақалари; ▫️ Болаларга ногиронлик ва парваришлаш нафақаси; ▫️ Суюнчи пули ва дафн нафақаси; ▫️ Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам; ▫️ Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
@ijtimoiyaxborot ☝️Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида: ➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм; ➖базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм; ➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм; ➖ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм; ➖ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм; ➖меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм; ➖белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм; ➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм; ➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
@ijtimoiyaxborot ❗️Имтиҳонсиз грант асосида талабаликка тавсия этиш бўйича тартиб белгиланди Президент фармонига кўра, имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар Давлат комиссиясининг қарорига асосан таълим шаклидан қатъи назар, рўйхатдан ўтишда имтиёз амал қиладиган доирада танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар (ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда "Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган етим болалар, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) йигирма беш ёшга тўлмаган етим болалар бундан мустасно) улар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади.
✅ Алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда қатнашиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтишда танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича умумий тартибда танловда иштирок этади. ♻️ Халқаро спорт мусобақалари ғолиблари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишларига спорт турларининг соҳа бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. ❌ Имтиёз билан давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентга ушбу имтиёздан такроран фойдаланишга рухсат этилмайди. 🚫 Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади, шунингдек, олий таълимнинг тегишли босқичига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабага иккинчи марта таълимнинг ушбу босқичи учун давлат гранти ажратилмайди. Олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ҳамда ҳарбий-академик лицейларга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг ягона базаси ҳар йили 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритиш орқали шакллантириб борилади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...

@ijtimoiyaxborot
❗️Давлат ОТМлари Бакалавриатига қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади
☝️ Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади. Абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади. 📁 Давлат ОТМлари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади: 1️⃣ босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди; ➖ ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади; 2️⃣ босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди; 🗓 2025/2026 ўқув йили қабулидан фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади. ✅ Барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
@ijtimoiyaxborot 👨‍🦽Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш)дан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра:
✅ болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
@ijtimoiyaxborot Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими? Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
@ijtimoiyaxborot Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги «Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 318-сон қарори. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
ВМнинг_31_05_2024_йилдаги_318_сон_карори.pdf1.42 MB
@ijtimoiyaxborot Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 316-сон қарори. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
ВМнинг_31_05_2024_йилдаги_316_сон_карори.pdf4.36 MB