cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси Курсларга ёзилиш учун тел: +99890-010-86-15 +99833-993-18-80

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
4 076
Obunachilar
+424 soatlar
+247 kunlar
+13830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бошланади. Ҳа айтганча, тез кунда 72 соатлик гуруҳ ҳам бошланиши режалаштирилмоқда. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Раҳбар зарарнинг ўрнини ихтиёрий тартибда қоплашни рад этган тақдирда, етказилган зарар суд тартибида ундирилади.Anonymous voting
  • Тўғри
  • Нотўғри
0 votes
👍 3
#tavsiya Интизомий жазо буйруғи эълон қилинади ва таништирилади. Бу тавсиямиз, "кадровик"ларга. Қаранг, ҳозир интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқда ходимнинг танишганлик ҳақидаги муносабатини бундай кўрсатяпсиз-а: "танишдим" деган ёзув ва ходимнинг тасдиқ имзоси, шундайми? Шахсан менинг фикрим, бу вариант унчалик тўлиқ бўлмаган амалиёт. Қаранг, МК 313-моддасининг 5 ва 6-қисмларида шундай дейиляпти: ➖иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади. ➖ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади. Юқоридаги икки қоидада икки хил сўз кетяпти, биринчиси "эълон қилиш" ва иккинчиси "таништириш". Яъни, аслида бу қоидаларга кўра интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқни ходимга биринчи навбатда эълон қилишингиз керак бўляпти. Шундан сўнг, ходим буйруқ унга эълон қилинганлиги ва таништирилганлигини тасдиқлаб буйруқнинг тегишли жойига имзо қўйиб бериши керак. Шундан келиб чиқиб, интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқнинг тегишли қисмига (масалан орқа томонига) ходим томонидан мана бундай деб ёзиб, имзо қўйилишини тавсия қиламиз: ➖"Буйруқ эълон қилинди ва таништирилди", имзо ва сана. 👉@yuristkadr
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Интизомий жазо тури қайси жавобда нотўғри кўрсатилган?Anonymous voting
  • огохлантириш
  • хайфсан
  • мш ни бекор қилиш
  • интизомий жарима
0 votes
👏 4
САВОЛ: Корхонамизда ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Ходим текширувчиларга халақит бермоқда, унга қандай чора кўрсак бўлади? Ишдан четлатиш керак дейишяпти, уни ишдан четлатсак иш ҳақи тўланадими, у ходимга? ЖАВОБ:
Амалдаги Меҳнат Кодексининг 309-моддасига кўра ходимнинг иш жойида бўлиши хизмат текширувига халақит берса, иш берувчи ходимнинг ишдан четлатишга ҳақли.
Агарда ходимингиз хизмат текшируви комиссия аъзоларини текширув ўтказишларига халақит бераётган бўлса, комиссия раисининг билдиргисига асосан у ишдан четлатилади, албатта бу холат, иш берувчи буйруғи билан расмийлаштирилади. Юқоридаги модданинг 3-қисмига кўра ўзига нисбатан Хизмат текшируви ўтказилганлиги сабабли ишдан четлаштирилган ходимга ишдан четлаштиришнинг бутун даври учун ўртача иш ҳақи сақланади. Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
Hammasini ko'rsatish...
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар ...Anonymous voting
  • рағбатлантириш турларига киради.
  • хизмат сафарлари харажатлари хисобланади.
  • рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди.
  • иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
0 votes
👎 3👍 1
Интизомий жазо олган ходимга рағбатлантириш чоралари қачонгача қўлланилмайди?Anonymous voting
  • 1 йилгача
  • интизомий жазо олиб ташлангунча
  • интизомий жазо амал қилиш муддати тугагунча
  • 2 чи ва 3 чи жавоб тўғри
0 votes
👍 9👏 1
ФУҚАРО УСТИМДАН ШИКОЯТ ҚИЛДИ, РАҲБАР ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ ТАЙИНЛАДИ, ШУ ТЎҒРИМИ? САВОЛ: Мен кассада ишлайман. Бир фуқаро устимдан “қўпол муомала қилди” деб шикоят ёзиб ташлаб кетибди. Рахбарим мени устимдан хизмат текшируви тайинлади ва мени ишдан четлатди. Шу тўғрими? ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 303-моддасида “Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун оммавий ахборот воситаларининг хабарлари, ходимнинг бевосита раҳбари билдиргиси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилган деб тахмин қилиш учун асос берадиган бошқа маълумотлар асос бўлади” – дейилган. Ҳозирги вазиятингизда фуқаро томонидан қилинган шикоят ҳам сизга нисбатан хизмат текшируви тайинлаш учун асос бўлган. Шу жумладан Меҳнат кодексининг 309-моддасининг 1-қисмида “агар ходим иш жойида бўлиши хизмат текширувига халақит бериши мумкин деб тахмин қилиш учун асосли сабаблар мавжуд бўлса иш берувчи ходимни ишдан четлатишга ҳақли” эканлиги ҳам кўзда тутилган. Шу асосга кўра сиз хизмат текшируви вақтида ишдан четлаштирилгансиз. Лекин шуни ҳам билиб қўйганингиз яхши, ушбу четлаштириш вақтида четлаштиришнинг бутун даври учун ўртача иш ҳақингиз сақланиб қолади. Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
Ходим ўз шаъни ва қадр қимматига етказадиган маълумотни рад этиш учун хизмат текшируви ўтказилишини талаб қилишга ҳақлими?Anonymous voting
  • йўқ, фақатгина иш берувчи ҳақли
  • касаба уюшмаси рози бўлса, ҳақли
  • ҳақли албатта
0 votes
👍 6👏 1
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
Hammasini ko'rsatish...
👏 5👍 2