cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🕌 ulamolar_ziyorati_uz 🇺🇿

Ушбу каналда: • Юртимиз уламолари зиёратидан видеолавҳа ва расмлар жойлаб борилади. • Илмий суҳбат ва баҳслар ташкил этилади. • Юртимиз ва жаҳон мусулмонлари янгиликлари. Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш!

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
189
Obunachilar
-124 soatlar
-67 kunlar
-1730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА 🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди. 💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди. 🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди. 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Каналга уланиш: https://t.me/ulamolar_ziyorati_uz
Hammasini ko'rsatish...
2
03:48
Video unavailableShow in Telegram
#МАСЖИДУЛ_ҲАРАМ #МАСЖИДУН_НАБАВИЙ Олмалиқ шаҳар бош имом хатиби Суннатуллоҳ Абдулвосит домла қуйидаги ҳадисни шарҳлаб бердилар... ⬇️ ⬇️ ⬇️ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Менинг шу масжидимда ўқилган битта намоз, бошқа ерларда ўқилган мингта намоздан афзалдир. Масжидул-Ҳарамда ўқилган битта намоз бошқа масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир. ♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️ 📌Каналга уланиш: https://t.me/ulamolar_ziyorati_uz
Hammasini ko'rsatish...
16.41 MB
3👍 2🥰 1👏 1
#Ҳикмат Қалбнинг давоси бештадир: солиҳлар билан ўтириш, Қуръон қироати, оч юриш, кечалари ибодатда бўлиш, саҳарда тазарру билан дуо қилиш. ©️Абдуллоҳ Антокий Каналга уланиш: https://t.me/ulamolar_ziyorati_uz
Hammasini ko'rsatish...

Photo unavailableShow in Telegram
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧА ДУОСИ... «Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳим! Албатта Сен афв қилувчи ва карамлисан. Афвни яхши кўрасан. Бас, мени афв қилгин», дегин», дедилар». Шарҳ: Албатта, Лайлатул қадр кечаси дуонинг қабул бўлиши энг қулай фурсатлардан бири эканини ҳамма яхши билади. Бу саволни бошқача қилиб, «Дуо энг қабул бўладиган вақтда қайси дуони қилай?» десак ҳам бўлади. «Афв» сўзи луғатда тарк қилиш, ўчириш ва йўқ қилиш маъноларини ифода этади.
Hammasini ko'rsatish...
4👍 2👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
#ҲОФИЗИ_ҚУРЪОН «Ким Қуръонни ўқиса ва ундаги нарсага амал қилса, унинг ота-онасига қиёмат куни тож кийдирилади. Агар у орангизда бўлса эди, унинг зиёси бу дунё уйларидаги қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлар эди. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг», дейилган. [Абу Довуд ривоят қилган] Марҳамат тумани, Қора-қўрғон қишлоғимизнинг зиёси бўлган АбдулВалий қори «Бозорбоши» масжидимизда ҳатмонани якунлади. Йигирма етти кун давомида қалбимизга сурур бағишлади. Аллоҳ таоло қори укамизни икки дунё яхшиликлари ила мукофотласин! Ота-онасига жаннатда тож кийдирсин! Бизлардан ва бизларни зурриёдларимиздан ҳам ҳофизи Қуръонлар чиқишини насиб этсин! ♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️ Каналга уланиш: https://t.me/ulamolar_ziyorati_uz
Hammasini ko'rsatish...
3👍 1🥰 1👏 1
00:49
Video unavailableShow in Telegram
Қудратимизга шубҳа қилсангиз биз қурдирган иморатларга боқинг! ©️ Амир Темур *** Кучимизни билмоқчи бўлсангиз бизни қўллаётган рижол дўстларга боқинг! ©️ Саййид Неъмат Каналга уланиш: https://t.me/ulamolar_ziyorati_uzhttps:// Фейсбук: www.facebook.com/share/v/No8fwx3zJ1SyCtaA/?mibextid=oFDknk
Hammasini ko'rsatish...
19.80 MB
4👍 1🔥 1👏 1
#ҚАДР_КЕЧАСИ #ҚАЗО_НАМОЗЛАР Фуқаҳоларимиз "зиммасида вақтида ўқилмаган фарз намозлари бор одамлар, нафл билан машғул бўлгандан кўра мазкур фоита намозларининг қазосини ўқишлари афзал", деганлар. Лекин, бунда равотиб суннатлар яъни беш вақт намознинг суннатлари, шунингдек, рағоиб нафллар яъни равотиб суннатлардек таъкидли бўлмаса ҳам ўқишга тарғиб қилинган нафллар мустаснолигини айтганлар. Бу ўринда рағоиб деганда "салотур-рағоиб" деб аталувчи ва Ражаб ойининг илк жумасида шом ва хуфтон орасида ўқилувчи махсус намоз назарда тутилмаяпти. Зеро, салоту-р-рағоиб деб аталувчи бундай намозни кўп уламолар бидъат дейишган ва мазкур намозни ўқиш учун жамланишни ҳам кареҳ кўришган. Шундан тушунамизки, фуқаҳоларимиз зиммасида фавоит (ўқилмай қолган) намозлари бор одам нафл билан машғул бўлиш ўрнига мазкур намозларнинг қазосини ўқиши афзал ва авло деганларида ҳар қандай нафл намозларни эмас, равотиб ва рағоибдан бошқа нафл намозларни назарда тутганлар. Равотиб даражасида бўлмаса ҳам тарғиб келган намозларга, зуҳо намози, таҳийятул масжид намози, асрдан аввал ўқиладиган тўрт ракъат намоз, таҳоратдан сўнг ўқиладиган икки ракъат намоз каби нафл намозлар ҳам киради. Қадр кечаси умид қилинадиган кечада махсус шаклда адо этиладиган намоз бўлмаса ҳам аммо, мазкур кеча рамазоннинг ичида бўлгани учун таровеҳ намозини ўқиш ҳам қадр кечаси намозларидан саналади. Ҳолбуки, таровеҳ намози таъкидли суннатлардан ҳисобланади. Шундай экан, менинг фалон миқдорда фоита намозим бор, деб таровеҳни ўқимай қўйсак ҳам тўғри иш бўлмайди. Мисол учун бир инсоннинг ойлар ёки йиллар давомида ўқимаган юзлаб, минглаб ракъатли фоита намози бўлиши мумкин. Биргина Қадр кечасида уларнинг ҳаммасини ўқий олмайди. Агар бундай инсонга, сен Қадр тунида нафл ўқимай тур дейилса, униси ҳам, буниси ҳам қолиб кетади. Зиммасидаги фарз намозлар ҳам ўқилмайди, нафллар ҳам тарк этилади. Шу боис, камина фақирнинг ожиз фикри шундан иборатки, қазосини ўқиши керак бўлган намозлари жуда кўп бўлган инсон ўзига тартиб қилиб олиб, малолланмайдиган ва диндан совиб кетмайдиган шаклда мазкур қарзларини узиб бориши мақсадга мувофиқ. Масалан, ҳар куни маълум миқдорда қазо намозини ўқишни белгилаб олиб шу тартибда давом этади. Баъзилар, ҳар фарз намоздан сўнг, худди ўша намозни такрорлайди, энг охири фавт бўлган мазкур намознинг қазоси дея ният қилган ҳолда. Яна бир масалани тушуниб олиш фойдадан холи эмас, зиммасида фоита намозлар мавжуд бўлган инсоннинг нафл ўқиши шаръан ҳаром эмас, балки, макруҳ саналган ишлардан. Лекин, мазкур кароҳият таҳрим маъносида эмас, танзиҳ маъносидадир. Бўлиб ҳам ўқимоқчи бўлинган нафл намозлар равотиб суннатлар ёхуд рағоиб нафллар бўлса, ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, агар кимнингдир зиммасида кунлар давомида ҳам ўқиб тугатиш қийин бўлган миқдорда фавт бўлган намозлари бўлсаю, Қадр кечаси умид қилинадиган кечаларга етишса, у инсон мазкур кечада нафлни буткул тарк этиши тўғри эмас, чунки, бу кечаларни нафл ибодатлар билан жонлантириш ҳадиси шарифларда тарғиб қилинган улуғ ишлардан. Қуръони каримда ҳам Қадр кечаси нақадар улуғ кеча эканлигига далолат қилувчи оятлар бор. Тавсия шуки, зиммасида кўплаб фарзлардан қарзи бор инсон, ҳар куни ўзига қийин келмайдиган миқдорда қазосини ўқиб юрсин ва Қадр кечаси умид қилинадиган кечаларда ҳам қазо намозларидан ташқари, нафлларга ҳам жой қолдирсин. Токи, бу кечанинг яхшиликлари ва баракотларидан насибадор бўлгай. ©️ Алишер Султонходжаев (фейсбук саҳифасидан)
Hammasini ko'rsatish...
👍 5 1🔥 1👏 1
Азизлар, муҳим бир нуқтага эътиборингизни қаратмоқчиман. Қадр кечасининг айнан қайси кунга тўғри келиши бирорта ҳадиси шарифда аниқ қилиб айтилмаган, балки шуниси аниқки, бу улуғ кеча рамазоннинг сўнги ўн кунлигига яширилган. Ҳадиси шарифлар мазмунига кўра, мазкур ўн кунликнинг тоқ кечаларида учраш эҳтимоли кучли, энг кўп умид қилинадиган кеча эса 27-кечадир. Лекин, бу қатъий ва аниқ эмас, баъзилар гумон қилганидек. Балки, йигирма еттинчи кеча лайлатул қадр бўлиши кўпроқ умид қилинадиган кечадир, холос. Шундай экан, бошқа кечаларга бепарво бўлиб, лайлатул-қадрни фақат йигирма еттинчи кечага хослаб олиш тўғри эмас. Ким рамазоннинг сўнги ўн кунлигида ибодатга бел боғлаб, кечаларни ибодат, зикру дуо, истиғфор ва тасбеҳ ҳамда Қуръони карим тиловати билан жонлантирса, иншоаллоҳ у инсон қадр кечасига етишибди, деб умид қилинади. Кейин, Қадр кечасида ўқиладиган махсус намоз йўқ. Ким у кечада намоз ўқимоқчи бўлса, икки ракъат-икки ракъатдан нафл намоз ўқиб, дуо қилиб, зикр ва тасбеҳлар билан у кечани иҳё қилади. Инстаграм, телеграм каби ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим турк тилидаги аудиохабарларга кўра, лайлатул қадрда икки ракъат намоз ўқиб, ҳар ракъатида фотиҳадан сўнг, етти марта ихлос сураси ўқилиши, намоз тугагач, етмиш марта истиғфор айтса, ундай бўлиши, бундай бўлиши, ўзи ҳам, ота-онаси ҳам жаннатга кириши ҳақидаги ҳадислар ишончли эмас. Мазкур "ҳадис" шиаларнинг "мафотийҳул жинон" номли китобида зикр қилинган ва бирорта сунний муҳаддис уни ривоят қилмаган. Бу китоб (яъни мафотийҳул жинон)ни ёзган шайх Аббос Қуммий (Эроннинг Қум шаҳрига нисбатан) ҳам 1359 ҳижрий санада яъни 1940 йилда вафот этган одам. Яъни, яқинда яшаб ўтган инсон. Туркияликлардан бирор ҳадис эшитганда уни текшириб кўриш фойдадан холи эмас. Чунки, турк ёзувчилари ўз китобларида ҳадис келтиришда ниҳоят даражада бепарволик қиладилар. Ҳадислар текширилмайди, айнан қайси муҳаддиснинг китобида келтирилганлиги ҳам зикр қилинмайди, қайси саҳобийдан ривоят қилинаётгани ҳам айтилмайди балки, "Пайғамбар афандимиз бундай деганлар: ..." дея зикр қилинаверади. Арабчаси ҳам келтирилмайди. Ҳадиси шарифларга эса бундай ёндашилмайди. Интернет бўйлаб тарқалиб кетган ва ҳамма бир-биридан нақл қилавериб, ўзгаришга учраган турли афоризмлар, ҳикматли сўзлар каби ривоят қилиш мумкин эмас, уларни. Балки, қайси саҳобийдан ривоят қилиняпти ва қайси китобда келтирилган, шу жойлари ҳам зикр қилиниши керак. ©️Алишер Султонходжаев (фейсбук саҳифасидан)
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 1🔥 1
#ҚАДР_КЕЧАСИ #ҚАЗО_НАМОЗЛАР Фуқаҳоларимиз "зиммасида вақтида ўқилмаган фарз намозлари бор одамлар, нафл билан машғул бўлгандан кўра мазкур фоита намозларининг қазосини ўқишлари афзал", деганлар. Лекин, бунда равотиб суннатлар яъни беш вақт намознинг суннатлари, шунингдек, рағоиб нафллар яъни равотиб суннатлардек таъкидли бўлмаса ҳам ўқишга тарғиб қилинган нафллар мустаснолигини айтганлар. Бу ўринда рағоиб деганда "салотур-рағоиб" деб аталувчи ва Ражаб ойининг илк жумасида шом ва хуфтон орасида ўқилувчи махсус намоз назарда тутилмаяпти. Зеро, салоту-р-рағоиб деб аталувчи бундай намозни кўп уламолар бидъат дейишган ва мазкур намозни ўқиш учун жамланишни ҳам кареҳ кўришган. Шундан тушунамизки, фуқаҳоларимиз зиммасида фавоит (ўқилмай қолган) намозлари бор одам нафл билан машғул бўлиш ўрнига мазкур намозларнинг қазосини ўқиши афзал ва авло деганларида ҳар қандай нафл намозларни эмас, равотиб ва рағоибдан бошқа нафл намозларни назарда тутганлар. Равотиб даражасида бўлмаса ҳам тарғиб келган намозларга, зуҳо намози, таҳийятул масжид намози, асрдан аввал ўқиладиган тўрт ракъат намоз, таҳоратдан сўнг ўқиладиган икки ракъат намоз каби нафл намозлар ҳам киради. Қадр кечаси умид қилинадиган кечада махсус шаклда адо этиладиган намоз бўлмаса ҳам аммо, мазкур кеча рамазоннинг ичида бўлгани учун таровеҳ намозини ўқиш ҳам қадр кечаси намозларидан саналади. Ҳолбуки, таровеҳ намози таъкидли суннатлардан ҳисобланади. Шундай экан, менинг фалон миқдорда фоита намозим бор, деб таровеҳни ўқимай қўйсак ҳам тўғри иш бўлмайди. Мисол учун бир инсоннинг ойлар ёки йиллар давомида ўқимаган юзлаб, минглаб ракъатли фоита намози бўлиши мумкин. Биргина Қадр кечасида уларнинг ҳаммасини ўқий олмайди. Агар бундай инсонга, сен Қадр тунида нафл ўқимай тур дейилса, униси ҳам, буниси ҳам қолиб кетади. Зиммасидаги фарз намозлар ҳам ўқилмайди, нафллар ҳам тарк этилади. Шу боис, камина фақирнинг ожиз фикри шундан иборатки, қазосини ўқиши керак бўлган намозлари жуда кўп бўлган инсон ўзига тартиб қилиб олиб, малолланмайдиган ва диндан совиб кетмайдиган шаклда мазкур қарзларини узиб бориши мақсадга мувофиқ. Масалан, ҳар куни маълум миқдорда қазо намозини ўқишни белгилаб олиб шу тартибда давом этади. Баъзилар, ҳар фарз намоздан сўнг, худди ўша намозни такрорлайди, энг охири фавт бўлган мазкур намознинг қазоси дея ният қилган ҳолда. Яна бир масалани тушуниб олиш фойдадан холи эмас, зиммасида фоита намозлар мавжуд бўлган инсоннинг нафл ўқиши шаръан ҳаром эмас, балки, макруҳ саналган ишлардан. Лекин, мазкур кароҳият таҳрим маъносида эмас, танзиҳ маъносидадир. Бўлиб ҳам ўқимоқчи бўлинган нафл намозлар равотиб суннатлар ёхуд рағоиб нафллар бўлса, ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, агар кимнингдир зиммасида кунлар давомида ҳам ўқиб тугатиш қийин бўлган миқдорда фавт бўлган намозлари бўлсаю, Қадр кечаси умид қилинадиган кечаларга етишса, у инсон мазкур кечада нафлни буткул тарк этиши тўғри эмас, чунки, бу кечаларни нафл ибодатлар билан жонлантириш ҳадиси шарифларда тарғиб қилинган улуғ ишлардан. Қуръони каримда ҳам Қадр кечаси нақадар улуғ кеча эканлигига далолат қилувчи оятлар бор. Тавсия шуки, зиммасида кўплаб фарзлардан қарзи бор инсон, ҳар куни ўзига қийин келмайдиган миқдорда қазосини ўқиб юрсин ва Қадр кечаси умид қилинадиган кечаларда ҳам қазо намозларидан ташқари, нафлларга ҳам жой қолдирсин. Токи, бу кечанинг яхшиликлари ва баракотларидан насибадор бўлгай. ©️ Устоз Алишер Султонхўжаев
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Фидя нима? Маълумки, Исломда инсонни тоқатидан ташқари ишга таклиф қилиш йўқ. Жумладан, рўза масаласида ҳам. Шу маънода Аллоҳ таоло ўта қариб қолганлари туфайли рўза тутса қийналиб қоладиган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат берган. Бу ҳақда Бақара сурасида оятлар келган. Биз ўрганаётган ривоятда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ана шу ояти кариманинг ҳукмини тушунтириб бермоқдалар. Фитр садақа нима? Фитр садақаси (садақаи фитр) ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожиб бўлган иқтсодий амалдир. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот берар эди. Аммо садақаи фитрда молнинг ўсиб бориши шарт эмас. Нисобга етса бўлди, ўсмаса ҳам садақаи фитр бериши вожиб бўлаверади, чунки фитр садақаси бериш имкони борларга вожиб қилинган. Манба: islomuz @dilmurodmallayev
Hammasini ko'rsatish...
4👍 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.