cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Poytaxt Info

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 518
Obunachilar
-824 soatlar
-707 kunlar
-42330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:41
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда амалий таълим бўйича Халқаро конференция бўлиб ўтди Конференцияда Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея ва бошқа бир қатор давлатларнинг олий таълим муассасаларидан раҳбар ва олимлар ташриф буюрди. Конференция доирасида дунёда илк маротаба амалий фанлар университетлари ректорлари форуми ҳам бўлиб ўтди. @poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда ўзбек эстрадаси асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди @poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Пойтахт марказидаги кўчалардан бирида транспорт қатнови бир томонлама чекланади Шота Руставели - Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур - Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. @poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди Март ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойлар ўртача нархи атиги 0,2 фоизга ошган бўлса, апрел ойида мос равишда 1,1 фоизга ошган. Нарх ўсиши энг юқори суръатлари Бектемир – 3,8 фоиз, Яккасарой – 3,6 фоиз ва Чилонзор туманларида қайд этилди – 3,1 фоиз. Манба @poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади Президентга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди. Шу йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 20 фоиз ўсди, 200 миллион долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди. Бунда асосий улуш Тошкент шаҳрига тўғри келади. Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади. @poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари қўҳна Самарқандда, 16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia 2024: фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида анъанавий XVII халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференция доирасида Халқаро ҳамдўстлик форуми, соҳа юзасидан матбуот анжуманлари, илмий-амалий семинар-тренинглар, Марказий Осиё давлатларидаги кутубхоналар директорларининг махсус кўргазмали учрашувлари, ялпи мажлис, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари ўтказилади. Оммавий ахборот воситалари ва медиа вакиллари, илм иштиёқида бўлган барча соҳа мутахассисларини 14-17 май кунлари Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўлиб ўтадиган Central Asia 2024 XVII халқаро конференцияга таклиф қиламиз! @poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...
⚡️Тошкентдаги пойгада 27 ёшли йигит вафот этди Сергилидаги пойгада 27 ёшли йигит вафот этди. 24 ёшли ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар, Сергели туманида 27 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Автотунинг устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. KIA Stinger русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилганда вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. @poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...
00:45
Video unavailableShow in Telegram
#hunarmand #imkoniyat #sanʼat #ijtimoiy_himoya Bugungi kunda hukumat tomonidan nogironligi boʻlgan hunarmandlar uchun yaratilayotgan qulay imkoniyatlar ularning mehnatini chinakam ma’noda qadr topishiga va moliyaviy tomondan yuksalishiga turtki bermoqda. ✅ Telegram ✅ Facebook 🌐Instagram 📹YouTube 🌐Veb-sayt
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда «Инсон учун» савдо кўргазмаси бўлиб ўтди 📹 Гулшода Шарипова, ҳунарманд:
«Фаолиятимни 3 та тикув машинаси билан бошлаганман. Ҳозир 20 кишини иш билан таъминладим. Келгусида ҳар бир вилоятда корхонамиз филиалини очиш ниятидаман. Ўтган йили буюртма асосида қурилиш ишчилари учун махсус кийимлар тикиб, чет элга етказиб бердим. Ҳозир ҳар қандай инсон, имконияти чекланган бўлса ҳам, ҳаракат қилса, муваффақиятга эриша олади.Чунки зарур шароитларнинг барчаси муҳайё қилинган».
@poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, яъни дам олинадиган байрам куни бўлгани сабабли бугун қисқартирилган иш куни бўлади. Ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин. @poytaxtdanxabarlar
Hammasini ko'rsatish...