cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ADVOKAT VA YURIST MASLAHATI

Barcha turdagi yurudik xizmatlar Barcha turdagi hujjatlar yozib online joylashtirib berish xizmati Murojaat uchun👇 @Advokat_yurist_konsultatsiya Spam fuqarolarimiz uchun: @Feruzaxon_Toychiyeva_bot Telefon orqali konsultatsiya +998338342403

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
345
Obunachilar
+124 soatlar
+27 kunlar
-1430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from АДВОКАТ 24
❗️ОТА БОЛАГА ТЎЛАГАН АЛИМЕНТИНИ ВАҚТИ КЕЛИБ ҚАЙТАРИБ ОЛИШИ МУМКИНМИ ? ⚡️САВОЛ; Турмуш ўртоғим хозирда бир нафар фарзандимга алимент тўлайди. У менга бола 18 ёшга тўлганида уни алиментга бериб тўлаган пулларимни қайтариб оламан деябди. ❗️Шундай бўлиши мумкинми ? 👉 Тўлаган алиментини қайтариб ололмайдию лекин ўзи учун таъминот талаб қилиши мумкин. Ота-она учун таъминот бериш тартиби Оила кодексида белгилаб қўйилган. Фақат қонунда бу алимент эмас таъминот деб юритилади. Кодексда нафақат ота, она хам уларни моддий томонлама ихтиёрий таъминламай келаётган вояга етган болаларидан суд тартибида таъминот талаб қилиши мумкин. ❗️Хамма ота-она хам бу таъминотни талаб қилса бола тўлайвериши керакми ? 👉 Бу таъминотни тайинлашда судлар ота-онанинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлик даражасидан келиб чиқиб иш кўради. Ким судга таъминот сўраб ариза ёзса масала унинг фойдасига хал бўлди дегани эмас бу. ❗️Бундай таъминот болаларнинг нечтасидан ундирилади ? 👉 Ота-она учун алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади. ❗️Масалан вояга етган бола ўқишда бўлса у таъминотни тўлашга имкони бўлмайдику ? 👉 Шу сабабли таъминот миқдорини белгилашда суд болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган холда иш кўради. ❗️Бу таъминотни энг кам миқдори қанча бўлади ? 👉 Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 050 000)нинг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак. ❗️Бу таъминотни тўламаса хам бўладими ? 👉 Агар суд ота-онанинг ўз вақтида болалари олдидаги ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болаларни меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига хам таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Hammasini ko'rsatish...
Repost from АДВОКАТ 24
Ерга бўлган ҳуқуқни белгиловчи хужжат! Ер муносабатлари билан боғлиқ постлардан сўнг кўплаб тадбиркор ва фуқаролардан ерга бўлган ҳуқуқни белгиловчи хужжатлар ҳақида маълумот беришимни сўраб мурожаатларга мазкур постда жавоб бериб ўтамиз. Ер кодексининг 33-моддасида Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар келтирилган бўлиб унга кўра, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарори, ижара шартномаси, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмаларининг ер участкасини бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари, суд қарори, олди-сотди шартномаси, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарори асосида берилади. Яъни сизда биттагина Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирманинг ўзи бўлиши ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Бошқа ҳеч бир хужжат ерга бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Hammasini ko'rsatish...
Repost from АДВОКАТ 24
Умумий мулк бўлган меросни тақсимлаш Мерос масаласида шахс вафитидан кейин меросхўрлар ўртасида турли низолар пайдо бўлади. Фуқаролик кодексининг 1114-моддасига мувофиқ, умумий биргаликдаги мулк иштирокчисининг ўлими умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқдаги унинг улушини аниқлаш ва тақсимлаш ёхуд вафот этган иштирокчининг улушини ажратиш учун асос бўлади. Бу ҳолда мерос вафот этган иштирокчининг улушига тўғри келадиган умумий мол-мулкка нисбатан очилади. Яъни биринчи навбатда умумий мол-мулкни нотариус томонидан бўлиниши керак бўлади. Бунда меросни тақсимлаш ҳаёт бўлган шахснинг умумий мол-мулкдаги улушига эмас, вафот этган шахснинг улушига қаратилади. Яъни масалан, умумий мол мулк иккита 2 хонали уй бўлса, нотариус умумий биргаликдаги мулкни 50/50 фоизида бўлиб берадиган бўлса биринчи икки хона уй ҳаёт бўлган умумий улишдаги шахсда қолади ва мерос объектига киритилмайди, меросхўрларга эса меросдан улуш вафот этган шахсга тегишли иккинчи 2 хонали уйдан тақсимланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Hammasini ko'rsatish...
Repost from АДВОКАТ 24
❗️Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор? ☑️ Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. ❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган. ⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади. 🔰 Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга: ▫️68 млн сўмгача миқдорда жарима; ▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари; ▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин. 🔰 Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали ҳақорат қилинса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор: ▫️68 млн сўмдан 136 млн сўмгача жарима; ▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари; ▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин. ✅ Агарда ҳақорат қилиш: ➖жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда; ➖хавфли рецидивист томонидан; ➖туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса: ▫️136 млн сўмдан 204 млн сўмгача миқдорда жарима; ▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ▫️1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Hammasini ko'rsatish...
👎 1
Repost from АДВОКАТ 24
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ МАЖБУРИЯТИНИНГ ТУГАТИЛИШИ ⚡️САВОЛ; Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ? ⚡️ЖАВОБ; Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш: ➖ бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда; ➖ фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда; ➖ суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда; ➖ меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда; ➖ алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
Бола пули олишнинг осон усули ёхуд 1 ўқ билан 3 қуённи уриш Одатда, бола пули масаласида кўп фуқаролар эътироз билдиришади. Уларнинг мазмуни деярли бир хил. Фуқаролар мурожаат қилади бироқ ариза рад этилади. Рад этиш асоси эса бир бирига ўхшаш. Кимгадир турмуш ўртоғинг давлат ишламаслиги туфайли бола пули берилмайди деса, баъзиларига оилада умуман ишлайдиган шахс йўқлиги учун бола пули берилмайди деган жавоб қайтарилади. Аслида расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади. Рад қилишнинг ушбу асосидан қонуний йўл билан чиқиб кетиш мумкин. Бунинг учун солиқ инспекцияга бориб ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб гувоҳнома олиш кифоя қилади. ❗️Бунда бир ўқ билан икки қуён урилади. Нега бундайлигини қуйидагича тушунтирамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига илова билан Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган. Масалан унда ЭРКАКЛАР УЧУН: 👉 Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) кабилар мавжуд бўлса; АЁЛЛАР УЧУН: 👉 Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва бошқалар мавжуд. Бунда Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади холос. Шунга кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Бунда Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан 2024 йил учун камида БҲМнинг 1 баравари миқдорида солиқ тўланиши етарли. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон  Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган. Агар ўзингиз хоҳласангиз, шу солиқни тўлаб, иш стажига эга бўлишингиз ҳам мумкин. Солиқ кодексининг 369-моддасига  мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан  олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бу эса сизга юқоридаги фаолият билан шуғулланишдан олган даромадингиздан солиқ тўламаслигингизни билдиради. ❗️Қисқасини айтганда, сиз иккинчи усулдан фойдаланган ҳолда, икки эмас, уч қуённи бирдан урган бўласиз. 1⃣ Биринчидан, бола пули олишни ишламайсан деган асос билан рад қилишдан қутуласиз ва бола пули олишга ҳақли бўласиз. 2⃣ Иккинчидан, пенсияга чиқиш учун ўзингизга иш стажини сотиб оласиз. 3⃣ Учинчидан, агар шу фаолият билан шуғулланиб даромад олсангиз унда солиқ тўлашдан ҳам қутуласиз. ✅ Хуллас, қонун сизга берган имтиёзлардан тўғри фойдаланинг ва керакли натижага эришинг. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️Мультирадарда аниқланган қоидабузарлик ўша жойнинг ўзида ҳайдовчига маълум қилиниши керакми? 🔰«Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим». Яъни «учоёқ» ёки мультирадарлар орқали ҳуқуқбузарлик аниқланди. ✳️ Бундай вазиятда ЙПХ ходими ҳайдовчига қоидабузарлик содир этгани ҳақида ўша жойнинг ўзида маълумот бериб, унинг иштирокида баённома расмийлаштиради. Масалан, 60 км/соат тезликда ҳаракатланиш керак бўлган жойда ҳайдовчи 90 км/соатда ҳаракатланиб, қоидани бузди. Қоидабузарлик мультирадарда қайд қилинди. Энди ЙПХ ходими ушбу ҳайдовчига қанча тезликда ҳаракатланиб қоидани бузганлиги ҳақида маълум қилиши шарт. Бу тартибга амал қилинмасдан чиқарилган жарима ноқонуний ҳисобланади. ❎ Афсуски, юқоридаги тартибга риоя қилинмай чиқарилган жаримани бекор қилишда барча судларда бир хил амалиёт шаклланмаган. Шунинг учун айрим ҳолларда фуқаролар мана шундай ноқонуний жаримани бекор қилишда қийинчиликка дуч келишаётганини рад этиб бўлмайди. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Hammasini ko'rsatish...
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га мурожаат қилинг.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Repost from АДВОКАТ 24
O’rindoshlarga “dekret puli” berilmaydimi? Shunday qaror chiqqan deyishyapti? ✅ O’rindoshlarga ham “dekret puli” beriladi. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qaroriga ilova “O‘rindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi to‘g‘risida” Nizomning 18-bandiga ko’ra, o‘rindoshlar o‘rindoshlik asosidagi ish joyi bo‘yicha vaqtincha mehnatga layoqatsizlik nafaqasi olish, ayollar esa, bundan tashqari, homiladorlik va tug‘ish nafaqalari olish huquqiga egadir. Nizomning 19-bandiga ko’ra, sog‘liqni saqlash muassasasi tomonidan berilgan mehnatga layoqatsizlik varaqasining belgilangan tartibda tasdiqlangan nusxasi ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan o‘rindoshlik asosidagi ish joyidan nafaqa olish uchun asos hisoblanadi. ❌ Unda o’rindoshlarga “dekret puli” berilmaydi degan asossiz gaplar qayerdan chiqdi? Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-sentabrdagi 515-son qaroriga 1-ilova “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha homiladorlik va tug‘ish nafaqasini tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 3-bandiga ko’ra, ushbu nizom budjet tashkilotlarida, shu jumladan, o‘rindoshlik asosida ishlaydigan ayollarga tatbiq etilmaydi. Mana shu normani ko’pchilik xato tushunib, endi o’rindoshlarga “dekret puli” berilmas ekan deb noto'g'ri talqin qilmoqda. ❗️Aslida esa o’rindoshlik asosida budjetdan tashqari tashkilotda ishlovchi ayollarga minimal iste’mol xarajatlarining 4⃣ baravari miqdori ya'ni 2 million 592 ming “dekret puli” davlat tomonidan kompensatsiya qilinmaydi, lekin bu holatda bu toifa ayollarga dekret puli to'liq ish beruvchilarning shaxsiy mablag‘lari hisobidan amalga oshiriladi. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz