cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Yurist_Nargiza

Юрист Наргиза Фахриддинованинг каналига хуш келибсиз ! Ушбу канал орқали Сиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги қабул қилинаётган ҳамда амалда бўлган Ўзбекистон Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардор бўлиб борасиз !!!

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
818
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-157 kunlar
-2030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

❗️2024-йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди ✅"2024-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди. ✒️ Фармонга кўра, 2024-йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: 📊барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 22-март – жума; 11-апрел – пайшанба; 18-июн – сешанба; 3-сентябрь – сешанба; 31-декабрь – сешанба. 🗓 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: ▫️2-январ – сешанба; ▫️23-март – шанба; ▫️12-апрел – жума; ▫️31-август – шанба; ▫️30-декабрь – душанба. 🗓 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади: ▫️6-январ – шанба кунидан 2-январ – сешанба кунига; ▫️13-апрел – шанба кунидан 12-апрел – жума кунига; ▫️14-декабрь – шанба кунидан 30-декабрь – душанба кунига. 👉https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
Yurist_Nargiza

Юрист Наргиза Фахриддинованинг каналига хуш келибсиз ! Ушбу канал орқали Сиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги қабул қилинаётган ҳамда амалда бўлган Ўзбекистон Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардор бўлиб борасиз !!!

👍 2
1 декабрдан "Суюнчи пули” миқдори қанчага ошиши маълум бўлди Пенсия жамғармаси берган маълумотларига кўра, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Яъни ҳозирги кунда бу миқдор 688 минг 940 сўмни ташкил этади. Президент фармони билан жорий йил 1 декабрь кунидан мамлакатда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Хусусан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 минг сўмдан 1 миллион 50 минг сўмга кўтарилади. Бунда “суюнчи” пули миқдори ҳам 728 минг сўмга етади. 👉https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
Ногиронлиги бўлган болаларга нафақа мурожаат қилинганлигидан қатъий назар тайинланади Низом билан қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақаларни тайинлаш тартиблари белгиланди: 🔸ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга; 🔸ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга; 🔸давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга; 🔸давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига; 🔸давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга. 👉https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
Yurist_Nargiza

Юрист Наргиза Фахриддинованинг каналига хуш келибсиз ! Ушбу канал орқали Сиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги қабул қилинаётган ҳамда амалда бўлган Ўзбекистон Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардор бўлиб борасиз !!!

👍 3
📌Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш учун жавобагрлик: «478-модда. Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»; 👉 https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
Yurist_Nargiza

Юрист Наргиза Фахриддинованинг каналига хуш келибсиз ! Ушбу канал орқали Сиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги қабул қилинаётган ҳамда амалда бўлган Ўзбекистон Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардор бўлиб борасиз !!!

Ёшим 65 да, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. 30 йилдан ортиқ иш стажим бор, 2013 йил умрбод II гуруҳ ногиронлигига чиққанман. 2023 йил март ойида ёшга доир пенсиясига ўтгандим. Ҳозирда 900 минг сўм пенсия оламан. Яна қайта ногиронлик пенсиясига ўтсам бўладими, тартиби қандай? ▶️ Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонунчилик билан қўйиладиган иш стажини ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади. Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади. ◼️ Ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди. ✅ Қайта ногиронлик пенсиясини ҳисоблашда фуқарога биринчи марта ногиронлик пенсияси тайинланган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи ва иш стажи олинади. Бунда, биринчи марта ногиронлик пенсиясини тайинлаш вақтида амалда бўлган қонунчиликда назарда тутилган пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ва иш стажини ҳисоблаш шартлари қўлланган ҳолда аниқланади. 👉 https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
Yurist_Nargiza

Юрист Наргиза Фахриддинованинг каналига хуш келибсиз ! Ушбу канал орқали Сиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги қабул қилинаётган ҳамда амалда бўлган Ўзбекистон Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардор бўлиб борасиз !!!

👍 2
🔰 Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади: ➖ I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи; ➖ II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи; ➖ кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи; ➖ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи; ➖ II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи. ⚡️ Маълумот учун: ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўмни ташкил этади. 👉 https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
Yurist_Nargiza

Юрист Наргиза Фахриддинованинг каналига хуш келибсиз ! Ушбу канал орқали Сиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги қабул қилинаётган ҳамда амалда бўлган Ўзбекистон Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардор бўлиб борасиз !!!

👍 3
❗️Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–874-сон, 31.10.2023 й.) билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 🔰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра: 🔸 Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш: БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 🔸Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш: ➖БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 🔸Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш бундан мустасно. 🔸Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш: ➖БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 👉 https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
Yurist_Nargiza

Юрист Наргиза Фахриддинованинг каналига хуш келибсиз ! Ушбу канал орқали Сиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги қабул қилинаётган ҳамда амалда бўлган Ўзбекистон Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардор бўлиб борасиз !!!

👍 5🔥 1
#2023_йил_1_ноябрдан ❇️ Қонунчиликка кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилади ва юритилади (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно)./ 👉 https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
Yurist_Nargiza

Юрист Наргиза Фахриддинованинг каналига хуш келибсиз ! Ушбу канал орқали Сиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги қабул қилинаётган ҳамда амалда бўлган Ўзбекистон Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардор бўлиб борасиз !!!

👍 1👎 1
#2023_йил_1_ноябрдан 🔰 Тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланади: ✅ Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида; ✅ Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида; ✅ Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида; ✅ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида; ✅ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида. 👉 https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
#2023_йил_1_ноябрдан 🔰 "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатувчи туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси мавжуд ташкилотларга нисбатан қуйидаги қўшимча лицензия талаб ва шартлари қўлланилади. ✅ камида 100 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захирага қўйиш; ✅ зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисларини тайинлаш; ✅ туроператор штатида диний (исломий) мутахассиснинг бўлиши; ✅ хизматларни вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик; ✅ хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот орқали амалга ошириш. 📌 Бунда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди. 👉 https://t.me/yurist_targibot
Hammasini ko'rsatish...
👍 1