cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Qashqadaryo VIIB huquqiy targʻibot 🇺🇿

Qashqadaryo viloyat IIB yuridik taʼminlash boʻlimi rasmiy telegram kanali: https://t.me/Qashiibhuquqtargibot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
796
Obunachilar
-124 soatlar
-77 kunlar
-1330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#2024_йил_1_июлдан 🔍Қонунчиликка кўра, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#2024_йил_1_июлдан 📌 Қонунчиликка кўра, хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
❗️Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади
“Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-238-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади. ✔️ 2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади. 🗓 2024 йил 1 июлдан парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6986765
Hammasini ko'rsatish...
❗️Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча функциялар юкланди
“Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6986619
Hammasini ko'rsatish...
😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
#2024_йил_1_июлдан 📜Қонунчиликка кўра, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилади. 📁Шунингдек, корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади. 🔍 Бундан ташқари, кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имконияти яратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#2024_йил_1_июлдан ✔️ Қонунчиликка кўра, моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Суд-экспертиза соҳасида сўнги йиллар давомида жорий этилган янги экспертиза ва тадқиқотлар ҳамда уларнинг аҳамияти” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади
🎙Суҳбат спикерлари: ➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; ➖Ички ишлар вазирлиги; ➖Мудофаа вазирлиги мутахассислари. ⏰ Овозли чат 28 июнь куни соат 17:30да @huquqiy_gap каналида бошланади. 📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим ёшлар тил ўрганганлиги учун моддий рағбатлантирилади
🔰 Қарорга кўра: ➖имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади; ➖2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади. ✅ Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади. ❕Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади
🔰Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан: 🔸Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради; 🔸рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади. 🗓 2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади. 🔍 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади. 📘2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ёшлар ишлари агентлигига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди
“Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди ⚡️Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди: 🔹ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш, талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш; 🔹хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари (хусусий ўқув марказлари), ушбу йўналишда фаолият юритувчи бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш; 🔹хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни рағбатлантириш; 🔹ёшлар орасида касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танлов ва олимпиадаларни ташкил этиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.