cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

"SAYYIDBOY OʻGʻLI VALI XALFA" jome masjidi.

Toshkent viloyati Boʻstonliq tumani Xumsan qishlogʻi "Sayyidboy oʻgʻli Vali Xalfa" jome masjidi imom-xatibi Rashidov AbdulAzizning ilmiy-ma'rifiy kanali. @rashidov7979 Admin: @XumsonMasjidi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
366
Obunachilar
-324 soatlar
-107 kunlar
-2230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Тоатда ҳолдан тойишни ҳис қилдингизми, дарҳол бошқа тоатга ўтинг. Масалан, нафл намоздан чарчасангиз, Қуръон тиловатига ўтинг. Бундан ҳориб қолсангиз тасбиҳу таҳлилни бошланг ("Субҳаналлоҳ" ёки "Ла илаҳа иллаллоҳ" каби). Аллоҳнинг фазли кенг ва жаннатнинг эшиклари саккизта. Ҳилма-хиллик ҳимматни янгилайди. Қалбни очади. Нафс эса бир хилликдан малолланади. @MubashshirAhmad
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#NAMOZ_VAQTLARI. 🗓2024-yil 21-may 🕌 "SAYYIDBOY O'G'LI VALI XALFA" jome masjidi. 🏙 BOMDOD 04:20 🏞 PESHIN  13:00 🏞 ASR  17:35 🌇 SHOM  19:45 🌃 XUFTON  21:30 📌 Albatta namoz mo'minlarning zimmasiga  o'z  vaqtida farz qilingandir.( Niso surasi 103-oyat) ♻️Yaqinlaringizga ulashing. 🔗Kanalimizga obuna bo'ling. ✅OBUNA BULING Telegram va ULASHING
Hammasini ko'rsatish...
ҚАНДАЙ ЯШАСАК, ШУНДАЙ ВАФОТ ЭТАМИЗ Деярли ҳар куни турли ёшдаги одамларнинг ўлими ҳақида эшитамиз. Аммо буни танамизда ҳис қилиб, ўз ўлимимиз ҳақида деярли ўйлаб кўрмаймиз. “Ҳали бор...” деган номаълум шивирдан хотиржам юрамиз. Мусулмон киши  энг аввало, имонсиз, илмсиз вафот этишдан қўрқиши керак. Чунки инсон учун жонини имон билан топшириши олий саодат. Бунда эса илмнинг ўрни беқиёс. Одам табиатан ҳар нарсанинг яхшисини қўлга киритишни истайди. Масалан, ҳашаматли уй, замонавий улов, ҳеч кимда йўқ либослар. Буларга етишиб, боладек севинади. Ҳолбуки, тўғри ҳаёт кечириш тақво биландир: “Ким қандай яшаса, шундай вафот этади, қандай ўлим топса, шундай тирилтирилади”.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистон кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кенг кўламли шерикликни мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб келган. Ҳозирги кунда Қозоғистон Республикасининг кўплаб туманларидаги аҳоли табиий офатдан талофат кўриб келмоқда. "Хумсон" МФЙга Қозоқ миллий маркази раиси томонидан келиб тушган хатда кўрсатилган шахсий ҳисоб рақами ёки пластик карта орқали қўлдан келганича ёрдам берайлик.
Hammasini ko'rsatish...
Ғазаб вақтида суҳбатлашмаслик керак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлариникида навбати билан тунар эдилар. Ўшанда навбатлари Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳужраларида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳужрада баъзи саҳобалари ҳам бор эди. Улар эр-хотинлик ҳаёти ҳақида буюк бир дарс арафасида эдилар. Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо онамиз таом пиширдилар. Набий алайҳиссалоту вассалом емасларидан у овқатдан ейиш онамизга татимади. Бир товоқда овқатдан олиб ходимлари орқали уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бериб юбордилар. Бу ишдан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг рашклари келди. Бунақа ҳолатлар кундошлар орасида бўлиб туради. Буни Оиша онамиз ўз ҳақларига тажовуз деб билдилар. Ходимнинг қўлидаги товоқни уриб юбордилар. Идиш ерга тушиб синди. Овқат тўкилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
11678. Солиҳлардан бирлари айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини: “Алҳамдулиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳоналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” осмонлару ер оралигини тўлдиради”, ўқиганимдан сўнг алҳамдуллиҳнинг қалбга ажиб таъсирини билдим. Сўнгра дедим: Уфқларнию тарозиларни тўлдирар экан, ахир қалбларимизни тўлдирмас эканми?! Аллоҳим, қалбларимизни Сенинг ҳамдинг, шукринг ва зикринг ила обод қилгин! Аллоҳим тилларимизни ҳамиша зикринг ила хўл қилгин! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Расулуллоҳ совчи бўлган аёл Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари орасида Жулайбиб исмли хунук бир киши бор эди. Пайғамбар алайҳиссалом унга уйланишни маслаҳат бердилар. У: “Менга турмушга чиқадиган аёл топилмаса керак”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аммо сен Аллоҳнинг ҳузурида қадрлисан”, дедилар. Сўнгра Жулайбибни уйлантириш учун қулай фурсат бўлишини кутдилар. Кунларнинг бирида ансорийлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга у зот уйланишлари учун ўз қизини таклиф қилиб келди. Шунда у зот: “Мен уни ўзим учун эмас, балки Жулайбибга сўрайман”, дедилар. “Ундай бўлса, аёлим билан маслаҳатлашиб олай”, деди ансорий. Кейин хотинининг олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизимизни Жулайбибга сўраяптилар”, деди. Хотинининг жаҳли чиқиб: “Аллоҳга қасам, қизимни Жулайбибга бермайман. Уни казо-казолар сўраганида ҳам бермадик-ку!” деди. Ота ташвишга тушди. Ноилож қизини Жулайбибга узата олмаслигини айтгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига отланди. Шунда қизи парда ортидан: “Менга ким совчилик қилди?” деб сўраб қолди. Улар: “Расулуллоҳ”, дейишди. Қизи: “Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илтимосларини рад этмоқчимисиз? Мени Расулуллоҳ сўраган кишига узатинглар. Чунки у зот мени номуносиб жойга бермайдилар”, деди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бўлган гапларни айтиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом мамнун бўлдилар ва қизни Жулайбибга никоҳлаб: “Аллоҳим, уларга яхшиликларингни мўл-кўл қил, ҳаётларини оғир қилмагин”, дея дуо қилдилар. Уларнинг тўйига эндигина бир неча кун тўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотга чиқадиган бўлдилар. Жулайбиб ҳам у зот билан бирга жангга йўл олди. Жанг ниҳоясига етганда саҳобалар орада йўқ кишиларни қидира бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Орангиздан бирор кишини йўқотиб қўймадиларингми?" деб сўраган эдилар, саҳобалар: “Фалончи фалончилар йўқ”, дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен эса Жулайбибни йўқотиб қўйдим”, дедилар. Саҳобалар Жулайбибни жанг майдонига яқин жойдан, етти мушрик жасади ёнидан топишди. Жулайбиб уларни ўлдиргач, уни ҳам бошқалар ўлдирган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жасадига қараб: “Жулайбиб етти мушрикни ўлдирди, кейин уни ўлдиришди. У мендандир, мен унданман”, дедилар. Сўнг унинг жасадини поклаб, қабр кавлаб, ўзлари лаҳадга қўйдилар». Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳга қасамки, ансорлар орасида ўша аёлдан кўра совчиси кўпи бўлмаган. Жулайбибдан кейин барча эркаклар унга совчи қўйишга мусобақалашиб қолишган эди”.
Hammasini ko'rsatish...
1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қуръонга_муҳаббат Агар кўзларим кўрганида Қуръонни жуда кўп ўқиган бўлардим… Туркиянинг Хатай вилояти Искандарун туманида яшайдиган 31 ёшли Зайнаб Эсро Оқурнинг кўзлари туғилганидан бери кўрмайди. Шунга қарамай, у Қуръони Каримни ёдлашнинг уддасидан чиқди. Зайнаб тўрт йил муқаддам Қуръон курсига қатнай бошлаган. Курсдаги устози плеер совға қилгач, Қуръонни эшитган ҳолда ёдлай бошлади ва бу ишни уч йил ичида тугатди. Шундан сўнг ҳофизлик имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, Қуръон ҳофизи номини олди.    «Агар кўзларим кўрганида Қуръонни жуда кўп ўқиган бўлардим», – дейди у. Telegram va ULASHING
Hammasini ko'rsatish...
😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
🔹 Уч нарса ортга қайтмайди: - Айтилганидан кейин сўз; - Отилганидан кейин камон ўқи; - Ўтиб кетганидан кейин замон. @arabicuz
Hammasini ko'rsatish...
1