cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Хукукий ахборот (Rasmiy)

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Реклама учун админ @my_heart_is_bleeding

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
8 364
Obunachilar
-624 soatlar
-417 kunlar
-85430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

❗️МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ МУДДАТИ ⚡️САВОЛ; Ҳозирги кунда йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги неча кунни ташкил қилади ? ⚡️ЖАВОБ; Амалдаги Меҳнат кодексининг 217-моддасида ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги келтирилган бўлиб, унга кўра ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади. ✏️ Бу муддат умумий ҳолатда шундай. Ишловчи ҳодимларнинг соҳаси, шахси ва соғлиги ҳолатига кўра бу муддатлар узайтирилади 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
❗️ТАДБИРКОРЛИК БИЛАН НОҚОНУНИЙ ШУҒУЛЛАНГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК. ⚡️Савол; Тадбиркорлик фаолияти билан давлат рўйхатидан ўтмасдан шуғулланган шахсларга қанча жарима солиниши мумкин ? ⚡️Жавоб; МЖтК нинг 176-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (1 700 000 сўм)дан етти бараваригача (2 380 000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ✅ Шунингдек юқоридаги моддада, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ЎТТИЗ КУН ИЧИДА солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
❗️КОНСТИТУЦИЯГА КЎРА ФУҚАРОЛАРНИНГ БУРЧЛАРИ ➖Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар. 🟢 Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар. 🟢 Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт. 🟢 Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. 🟢 Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. 🟢 Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. 📄 Асос; Янги таҳрирдаги конституциянинг 11-боби Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Hammasini ko'rsatish...
❗️МЕРОСГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ✅ Қонунчиликка кўра, меросхўр ўзига тегиши керак бўлган меросни ёки ўз улушини мерос очилган вақтдан олиш ҳуқуқига эга бўлади. ✅ Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. ✅ Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади. ❗️Нотариус тегишли гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома  6 ой ўтмасдан олдин берилиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Hammasini ko'rsatish...
❗️НЕЧА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАТҚ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛИШИ МУМКИН? 📄 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан, ➖ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Hammasini ko'rsatish...
❗️ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ? ⚡️САВОЛ; Интизомий жазо олган ҳодимдан қанча вақтдан кейин ушбу жазо олиб ташланади ? ⚡️ЖАВОБ; Амалдаги Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. ✅ Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади ва интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади. ✅ Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
❗️КОРХОНАДА ШТАТЛАР ҚИСҚАРГАНДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА ? ✅ Амалдаги Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан, корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. ❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади: 🟢 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга; 🟢 оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга; 🟢 мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга; 🟢 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида; 🟢 мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга; 🟢 ногиронлиги бўлган шахсларга; 🟢 уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга; 🟢 атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
❗️ЭР-ХОТИН ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ФҲДЁ ОРГАНЛАРИДА НИКОҲДАН АЖРАТИЛАДИ ? ⚡️ САВОЛ: Қайси ҳолларда судга мурожаат қилмасдан ФҲДЁ органларида никоҳдан ажрашиш мумкин? ⚡️ЖАВОБ: "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"га кўра, ФҲДЁ бўлимлари томонидан никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: ✅ Агар эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса; ✅ Руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса; ✅ содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади. ❗️Юқоридаги каби ҳолатларга ФҲДЁ органларига қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши керак; ➖ эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори; ➖ эр (хотин) уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг ўртадаги болалари ва мол-мулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги тилхат. ❗️Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
❗️ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ОЛДИН ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШНИНГ ШАРТЛАРИ ВА ТАЛАБЛАРИ. 📄 Жиноят кодексининг 89-моддасига асосан, ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин. ❗️Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юқорида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин. ⚖ Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш: а) ➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми; б) ➖ оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми; в) ➖ ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
❗️УМРБОД ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИ КИМЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИ? 📃 Жиноят кодексининг 51-моддасига кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатдир. ➖ Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади. ❗️Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши мумкин эмас. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...