cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

IBRAT UZ

Фарғона тумани "Йўлдош хожи" жоме масжиди имом хатиби Мамасаидов Мукаррамжоннинг расмий телеграм канали! Ruhsatsiz reklama spamga sabab buladi t.me/ibrat_uzbekistan https://youtube.com/channel/UCCn5mLuwxXBIiiwkUp_GY_g

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
361
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
-930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Таъзия бор бугун соат 16:00 да "Хизир Мозор" кўчасида яшовчи Аҳмедова Мабудахола оламдан ўтдилар. Яқинларинга АЛЛОҲдан чиройли Сабр сўраймиз.
Hammasini ko'rsatish...
БИРГИНА СУННАТНИНГ ФОЙДАСИ... Яқинда Германия пойтахтида жойлашган Ғарбий Германия руҳшунослик институтида антиқа янгилик эълон қилинди: 🕊 "Инсон ерга йиқилаётган пайтда ўнг оёғи олдинга ташланган бўлса олдинга  қараб йиқилар экан... Чап оёғини ташлаб қўйган бўлса, орқага қараб йиқилади..! Ушбу шов~ шувли хабар борасида турли суҳбатлар, катта катта маърузалар ҳамда тадбирлар ўтказилди... Мусулмонлар эса буни оддий  ҳолатдек кузатишмоқда... Чунки Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ўз умматларига масжидга кираётганда ўнг оёқ билан киришни, чиқаётганда чап оёқ билан чиқишни буюрганлар... Ҳожатхонага кириш~чиқишда эса аксинча... Германиялик руҳшунослар томонидан яна бир бора исботланган мантиққа асосланадиган бўлсак, киши масжидга кираётганда ўнг оёғи олдинда масжидга йиқилиши, масжиддан чиқаётганда чап оёғи билан орқага~ яна масжид йиқилиши аниқ бўлади... Ҳожатхонага кирилаётганда олдинга қўйилган чап оёқ инсонни орқага ~ халодан ташқарига тисариб ташлайди... Чиқилаётганда ҳам ўнг оёқ уни ҳожатхонага йиқилмаслигини таъминлайди... Ушбу воқеълик бутун дунёни ҳайрат  кўчасига етаклаган бўлса~да, Аллоҳга  иймон  келтирган мўминларни янада ҳотиржам қилиш учун хизмат  қилди... Зеро, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг ҳаётга нақадар чамбарчас боғлик эканликларини ғарбликларнинг ўзлари исботлашмоқда... Қиёматгача Қуръони Карим оятларида ва Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларида айтилган ҳолатлар тасдиқланади... 🕋🕌🕋🕌🕋🕌🕋🕌🕋🕌🕋🕌🕋 Ҳақиқий мўминлар бошқалардан фарқли ўлароқ, у воқеалар дунёвий масалада тасдиқланмаса~да, иймон келтираверадилар...  Буни фақат ва фақат Аллоҳнинг ҳидояти билан топиш мумкин... Бу кўчага бошқа йўл билан киришни асло иложи хам йукдир... 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊 Жаннат эшигини биринчи тақиллатувчи  йўлбошчимиз Наббийюл Анбиё МУҲАММАД (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га ва аҳли~байтларига, саҳобаларга, ул сафда бўлган барча мўминларга саловоту~саломлар ёғилсин.. ПАРВАРДИГОРО, Бизларни Сенинг зикрингдан чалгитадиган нарсалардан қутқаргин ва Ўзингга яқинлаштирадиган ҳамма нарсаларни маҳбуб қил ва бизларни ўзингга дўст бўлганларнинг жумласидан эт... https://t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
IBRAT UZ

Фарғона тумани "Йўлдош хожи" жоме масжиди имом хатиби Мамасаидов Мукаррамжоннинг расмий телеграм канали! Ruhsatsiz reklama spamga sabab buladi t.me/ibrat_uzbekistan

https://youtube.com/channel/UCCn5mLuwxXBIiiwkUp_GY_g

Photo unavailableShow in Telegram
#Оят جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدَ الرَّحْمَٰنُ عِبَادَهُ بِالْغَيْبِ ۚ إِنَّهُ كَانَ وَعْدُهُ مَأْتِيًّا. "Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган адн жаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келгусидир". (Марям сураси, 61-оят). Тафсир: Улар «адн жаннатлар»га дохил бўладилар. Бу жаннатларни Аллоҳ солиҳ бандаларига ваъда қилгандир. Аллоҳнинг ваъдаси муқаррар келгусидир. Келмасдан қолмас. Улар дохил бўладиган адн – иқомат жаннатлари шундай жаннатларки: Улар унда беҳуда сўз эшитмаслар, илло, салом эшитурлар. Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур. Ушбу жаннатлар шу қадар ажойиб ва шу қадар роҳат-фароғат диёрики, у ерда қулоқларга бирор оғиз беҳуда сўз эшитилмайди. Эшитиладиган садо фақат «салом» — табрик, тинчлик, омонлик, хурсандлик сўзларидан иборатдир. Адн жаннатларида мангу қолувчилар учун фақат маънавий эмас, балки моддий неъматлар ҳам керагича. 👉 https://t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
Туғилганимизда қўлимизга бир янги дафтар берилади. Биз унга яхши-ёмон ёзув(амал)ларимизни ёзамиз. Лекин бу дафтар ҳали "чўрнавой", унда ёзишни машқ қиламиз холос. Балоғатга етгач, у дафтаримизни ташлаб юбориб, қўлимизга яна бир янги дафтар тутқазишади. Энди буниси ҳақиқий, ҳар ёзувимизнинг ҳисоби бор. Лекин меҳрибон Парвардигоримиз карамини қарангки, бу дафтаримиз ташлаворилмасада, ундаги хатоларни ўчириб, ўрнига яхшисини ёзиш имкони берилади. Аммо бу дафтар саҳифалари тугагач, у ёпиб, сақлаб қўйилади, ёзувлари ўзгартирилмайди. Шунга қараб ҳисоб берилади. Келинг ҳаёт дафтаримиз очиқ экан, унга яхши нарсалар ёзайлик, хатолардан тозалаб, ўрнини эзгуликларга тўлдирайлик. "Гуноҳдан тавба қилувчи, гуноҳи йўқ киши кабидир". Ибн Можжа ривоятлари. https://t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
IBRAT UZ

Фарғона тумани "Йўлдош хожи" жоме масжиди имом хатиби Мамасаидов Мукаррамжоннинг расмий телеграм канали! Ruhsatsiz reklama spamga sabab buladi t.me/ibrat_uzbekistan

https://youtube.com/channel/UCCn5mLuwxXBIiiwkUp_GY_g

00:09
Video unavailableShow in Telegram
🍃🕊Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ . Ибодатларини гўзал бажарган қадрлигим!!! Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин мўминаларим. Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим. Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи... Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин. Субҳаналлоҳ... Алҳамдулиллаҳ... Лаа илаҳа иллаллоҳ... Аллоҳу Акбар... 👇👇👇👇👇 t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
video.mp46.45 KB
00:05
Video unavailableShow in Telegram
Жаннат гўзалроқ ва боқийдир 🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃 Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин. 🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат. 🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат. 🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат. 🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд. 🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин! 🌹🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃 👇👇👇👇👇 t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
7.79 KB
00:04
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! 👇👇👇👇👇 t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
5.03 KB
Photo unavailableShow in Telegram
#Дуо Уйқуда тинч ухлаб, фаришталар ҳимоясида қиладиган дуо اللَّهُمَّ ربَّ السَّمواتِ السَّبْعِ وما أَظَلَّتْ، ورَبَّ الأَرَضِينَ وما أَقَلَّتْ، ورَبَّ الشَّياطِينِ وما أَضَلَّتْ، كُنْ لي جارًا مِن شَرِّ خلْقِكَ أَجمَعينَ، أنْ يَفْرُطَ عليَّ أَحَدٌ مِنهُم أو يَطْغَى، عَزَّ جارُكَ، وتَبارَكَ اسمُكَ. Аллооҳумма роббас-самааваатис-сабъи ва маа азоллат, ва роббал-ародзийна ва маа ақоллат, ва роббаш-шаяатыйни ва маа адзоллат, кун лий жаарон мин шарри холқика ажмаъийн, ан яфруто ъалайя аҳадун минҳум ав ан ятғо, ъазза жаарук ва табаарокасмук. Маъноси: Эй Аллоҳ! Етти осмон ва улар соя солган нарсалар Роббиси, ерлар ва улар кўтариб юрган нарсалар Роббиси, шайтонлар ва улар адаштирган нарсалар Роббиси, мени барча махлуқотларингнинг ёмонлигидан, уларнинг бирортаси менга ҳаддидан ошиб зулм қилишидан ҳимоячи-паноҳ бўл, Сенинг ҳимоянгдаги киши (доимо) ғолиб – азиздир ва Сенинг исминг муборакдир. Хайрли Тун 👇👇👇👇👇 t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди. Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди. – Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди. – Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди. Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди: – Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар. «Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан 👇👇👇👇👇 t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
IBRAT UZ

Фарғона тумани "Йўлдош хожи" жоме масжиди имом хатиби Мамасаидов Мукаррамжоннинг расмий телеграм канали! Ruhsatsiz reklama spamga sabab buladi t.me/ibrat_uzbekistan

https://youtube.com/channel/UCCn5mLuwxXBIiiwkUp_GY_g

ЭЗГУ НИЯТ. Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ният қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қилади. Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин. Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир. Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат... Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин. Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим". Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди: "Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!". Нияти покларга жаннат ато қилсин! 👇👇👇👇👇 t.me/Yoldoshhoji
Hammasini ko'rsatish...
IBRAT UZ

Фарғона тумани "Йўлдош хожи" жоме масжиди имом хатиби Мамасаидов Мукаррамжоннинг расмий телеграм канали! Ruhsatsiz reklama spamga sabab buladi t.me/ibrat_uzbekistan

https://youtube.com/channel/UCCn5mLuwxXBIiiwkUp_GY_g