cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Shuhrat Musayev

Uychi tumani hokimi Shuhrat Mirsodiqovich Musayevning telegramdagi rasmiy sahifasi Мурожаат учун:🤖 @Uychihokimligi_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
239
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-37 kunlar
-730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК! Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан “Ибратли оила” кўкрак нишонига тавсия этилган намунали оилаларни  тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Уйчи туманидан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови  Наманган вилоят босқичининг 2023 йилги  ғолиби, 4-сектор ҳудудидаги Ҳуррият МФЙда яшовчи Наргиза ва Муҳаммадали Қамбаровлар оиласи ҳам “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди. Кўкрак нишонини Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов топширди. @uychihokimligi
Hammasini ko'rsatish...
#Online
«Оила кичик Ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса, Ватан тинч бўлади» Ш.Мирзиёев
Бугун Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан “Ибратли оила” кўкрак нишонига тавсия этилган намунали оилаларни ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанада Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, мамлакатимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оиланинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардан жами 14 та намунали оилаларга “Ибратли оила” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бошланди.
Мазкур танлов оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадига қаратилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
#Online Норин ГЭСлар каскади муҳим объектлардан бири. Қурилиш тез ва сифатли бажарилиши керак. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари жараёнида Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин  ГЭСлар каскади қурилишининг боришини кўздан кечирди.
Норин ГЭСлар каскади 6 та ГЭСдан иборат бўлиб, ҳар бир ГЭСнинг қуввати 38 МВтни (9,5 МВт қувватли 4 тадан гидроагрегат ўрнатилади) ташкил қилади. Ушбу истиқболли лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1 025 млн. кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Уйчи тумани Янгиер МФЙ ҳудудида  бошланган Норин ГЭСлар каскади қурилиши жадал олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими мазкур лойиҳанинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб, қурувчиларга тегишли топшириқлар берди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ! Ҳурматли ота-оналар! Уйчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими сизларни фарзандларингиз таълим олаётган барча умумтаълим мактабларида жорий йилнинг 16 май, пайшанба куни соат 14:00 да бўлиб ўтадиган ота-оналар йиғилишига таклиф этади. Йиғилишда 2023-2024 ўқув йили якунлари, “Оила-маҳалла-мактаб” узвий тизими ҳамкорлиги борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилади. Ёзги таътил даврида болаларнинг қизиқиши ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича суҳбатлашилади. Фарзандингиз келажаги ва билим олишига бефарқ эмассиз, деган умиддамиз. Ҳурмат билан Уйчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими. @uychihokimligi
Hammasini ko'rsatish...
#Online Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда, энди замонавий музлаткичлар ҳам кўпайиши керак. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Деҳқонобод МФЙда “Бир контур - бир маҳсулот” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар, истиқболли лойиҳалар билан танишди.
ЯТТ “Ҳасанов Илҳом Абдуғаппарович” томонидан  музлаткич омбори қурилмоқда.  Тадбиркор  500 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш имконига эга бўладиган мазкур музлаткич  омборини ўз маблағи ҳисобидан бунёд этяпти.
Лойиҳа билан танишув жараёнида вилоят ҳокими қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
#Online Хонадон файзи ва саришталиги томорқада ҳам акс этади. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг Уйчи туманидаги ўрганишлари давом этмоқда. 1-сектор ҳудудидаги Зиёкор МФЙда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Маҳаллада "Энг сариштали хонадон",  "Тадбикорлик билан шуғулланадиган хонадон", "Томорқасидан самарали фойдаланаётган хонадон"лар кўплаб топилади.  Улардан бири Маъмуржон Мамадалиев хонадони. 2 сотих томорқада  сабзи, бодринг, карам, картошка каби кўплаб рўзғор учун зарур турдаги маҳсулотлар етиштирилмоқда. Комилжон Хўжаев хонадони эса сариштали, дея эътироф этилган.
Вилоят ҳокими томорқадан фойдаланиш бўйича тажрибаларни оммалаштириш лозимлигини таъкидлади. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
#Online Қолоқ фермер қолоқлигича қолмасин! Амалий кўмакни кучайтириш керак. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов  бошчилигидаги ишчи гуруҳи  Уйчи  туманидаги ўрганишлари давомида ғўза майдони қаровсиз қолган ҳолатга ҳам дуч келди. "Зарбол Навоий”  ММТП ҳудудидаги "Ҳурнисо бегим" фермер хўжалиги томонидан 29  гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган.
Айни пайтда ушбу хўжаликда ғўза майдонларини бегона ўт босган. Чигит ола чиққан ҳолат яққол кўзга ташланиб турибди. Ундириб олинган ниҳолларга ҳам агротехник тадбирлар сифатсиз бажарилган.
Вилоят ҳокими ҳолатни жойида муҳокама қилиб,  камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
#Online Май ойи далада техника ва ишчи кучи тинмаслини керак. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи  Уйчи  тумани 1-сектор ҳудудидаги А. Эгамбердиев номли ММТПда жойлашган фермер хўжаликларида ғўза парвариши, агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши билан танишди.
“Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўжалиги миришкорлари жорий йилда 34,6  гектар  майдонда пахта, 32 гектар майдонда ғалла етиштиришади. Хўжаликда барча агротехник тадбирлар  сифатли амалга оширилмоқда.
Вилоят раҳбари ғўза парвариши жараёни билан танишиб,  чуқур чопиқ ва чала ягоналашни тезлатиш, агротехник тадбирларнинг сифати масаласига эътибор қаратди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Po'stilar arxiv