cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Тарихий фактлар 2

"Alloh qaysi bandadan nafratlansa, undan ilmga bo'lgan ishtiyoqni olib qo'yadi". Hasan Basriy Rohimahulloh.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
893
Obunachilar
-524 soatlar
-147 kunlar
-3730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#БИЛАСИЗМИ? ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ 1.  ( آدم ) Одам алайҳиссалом Маъноси: Ер, тупроқ. Инглиз  тилида: Adam 2.  ( نوح ) Нуҳ алайҳиссалом Маъноси: Ҳодий – ҳидоятга чақирувчи. Инглиз  тилида: Noah 3.  ( إدريس ) Идрис алайҳиссалом (Биринчи бўлиб қалам билан ёзганлар. Аллоҳ таоло бу зотни тўртинчи осмонга кўтариб қўйган) Маъноси: Асос солувчи ва бағишловчи Инглиз  тилида: Enoch 4.  ( هود ) Ҳуд алайҳиссалом Маъноси: Рафиқ – дўст. Тўрт араб пайғамбар: Ҳуд, Солиҳ, Шуайб, Муҳаммад алайҳиссолату вассаломларнинг бири. Инглиз  тилида: Heber 5.  ( صالح ) Солиҳ алайҳиссалом Маъноси: Солиҳ – салоҳиятли Инглиз  тилида: Shelah 6.  ( لوط ) Лут  алайҳиссалом Маъноси: Беркинувчи, яширинувчи Инглиз тилида: Lot 7.  ( إبراهيم ) Иброҳим алайҳиссалом Маъноси: Умматлар отаси. Инглиз  тилида: Abraham 8.  ( إسرائيل ) Исроил алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ йўлида қаттиқ жидди жаҳд қилувчи, Муҳофаза қилувчи Инглиз  тилида: Israel Ибронийча исми:(ياعقوبي)  ёки  (يعقوب). Маъноси: Эргашувчи, ўринбосар бўлувчи. 9.  ( إسحق ) Исҳоқ алайҳиссалом Маъноси: Кулувчи, ҳушчақчақ. Фаришталар онаси Сорага хурсандчилик хабарини берганларида ҳайратда қолганидан қўлини юзига қўйиб кулиб юборди. Фарзандли бўлганида бу  фарзандим  хабари келганида кулган эдим, шунинг учун уни Исҳоқ деб номлагум деди. Исмоил алайҳиссаломга ота бир, она бошқа ини. Инглиз  тилида: Isaac 10.  ( إسمعيل ) Исмоил алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ қабул қилди. Ҳожар она Сафо ва Марва орасида чанқоғини босиш учун сув излаб бориб келарди. Олти маротаба бориб келди. Сув топа олмади. Еттинчи мартада Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилди. Шунда:«Аллоҳ дуойимни қабул қилди»,  деди. Шукр тариқасида ҳам дуою фиғонининг қабул бўлганидан эсдалик бўлиб қолиши учун фарзандини Исмоил – Аллоҳ қабул қилди деб номлади. Инглиз  тилида: Ishmael 11.  ( يوسف ) Юсуф алайҳиссалом Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Карим. Юсуф ибн Яқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссалом Маъноси: Аллоҳ зиёда қилади. Ҳақиқатда қўйилган исмдан соҳибига насиба бўлади деганларидек, Аллоҳ Юсуф алайҳссаломнинг чиройини ва бошқа яхшиликларини зиёда қилиб берди. Пайғамбаримиз унга бутун гўзалликнинг ярми берилган деганлар. Инглиз  тилида: Joseph 12.  ( يونس ) Юнус алайҳиссалом. Ироқдаги Найнаво аҳлига пайғамбар этиб юборилган. Балиқ қорнида уч кечаю уч кундуз қолиб кетган. Маъноси: Кабутар. Инглиз  тилида: Jonah 13.  ( أيوب ) Айюб алайҳиссалом Маъноси: Тўғри йўлда юрувчи. Инглиз  тилида: Job 14.  ( شعيب ) Шуайб алайҳиссалом Маъноси: Устун бўлувчи, ажралиб турувчи. Инглиз  тилида: Jethro 15.  ( موسى ) Мусо алайҳиссалом Маъноси: Қутқарувчи, халоскор. Инглиз  тилида: Moses 16.  ( هارون ) Ҳорун алайҳиссалом Маъноси: қувват жойи. Инглиз  тилида: Aaron 17.  ( إلياس ) Илёс алайҳиссалом Маъноси: Робб – менинг Илоҳим. Инглиз  тилида: Elijah 18.  ( اليسع ) Алясаъ алайҳиссалом Маъноси: Парвардигор – менинг халоскорим. Инглиз  тилида: Elisha 19.  ( ذي الكفل ) Зулкифл алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг қуввати. Инглиз  тилида: Ezekiel 20.  ( داوود ) Довуд алайҳиссалом Маъноси: Маҳбуб, суюкли. Инглиз  тилида: David 21.  ( سليمان ) Сулаймон алайҳиссалом Маъноси: Салом берувчи. Инглиз  тилида: Solomon 22.  ( عزير ) Узайр алайҳиссалом Маъноси: Ёрдамлашувчи. Инглиз  тилида: Ezra. 23.  ( دانيال ) Дониёл алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг қазоси, яъни ҳукми. Инглиз  тилида: Daniel 24.  ( زكريا ) Закариё алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг зикри, яъни зикр этувчи. Инглиз  тилида: Zachariah 25.  ( يحيى ) Яҳё алайҳиссалом Маъноси: Меҳрибон, ёқимли. Инглиз  тилида: John 26.  ( عيسى ) Исо алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ халос этади, қутқаради. Инглиз  тилида: Jesus 27.  ( محمد ) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Маъноси: Тўхтовсиз мақталувчи. Инглиз тилида: Muhammad @tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Напалёнга айтилди: Шарқни қайси қальаси, Франсияга қарши кўпроқ тўсиқ бўлади? Напалён: “Солиҳа оналар” деб жавоб берди! Шунинг учун уларнинг жанглари аёлларни бузишга қаратилган. Зероки она мадрасадир! @tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Pavlik Morozov kim edi? Pavlik Morozov 1918-yilda Uralda tugʻilgan. Uning otasi Trofim Morozov oʻsha paytda qishloq kengashi raisi boʻlgan va pora evaziga quloq qilinganlarga qalbaki hujjat tayyorlab bergan. Rasmiy manbalarga koʻra Pavlik otasining bu qilmishini hukumat vakillariga aytib bergan va uni 10 yilga qamattirgan. SSSR davrida Pavlik hushyor pioner sifatida bolalarga oʻrnak qilib koʻrsatilgan. Keyinchalik uni bu qilmishi uchun ukasi bilan oʻrmonda pichoqlab oʻldirishadi. Pavlikning oʻlimiga aybdor sifatida otasining qarindoshlari: bobosi, buvisi va amakisi hibsga olingan. Pavlik Morozov shaxsi haqida turli ziddiyatli fikrlar mavjud va hozirgacha uning otasini qamalishida qay darajada aybdorligi haqida turli taxminlar bor, lekin SSSR davrida undan qahramon yasashgan va boshqa pionerlarni ham xuddi unga oʻxshab dushmanlarga qarshi ayovsiz boʻlishga targʻib qilishgan. Qisqa qilib aytganda, otasini ham sotib yuboradigan “qahramonlar” yetishtirish uchun undan foydalanishgan! @tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...
АМЕРИКА СЕҲРЛИ ДИЁР! (Американинг уруш "маданияти" ҳақида) "Иккинчи жаҳон урушида Америкалик аскарлар Германиялик 190.000(бир юз тўқсон минг) дан ортиқ хотин-қизларни зўрлашган, номусига тегишган. Бошқа иттифоқдошларининг қилган қилмишлари бунга кирмайди. Британияликлар 45.000 дан ортиқ хотин-қизларни , Францияликлар эса 50.000 дан ортиқ хотин-қизларни зўрлашган ва ҳоказо... Бундан ташқари Америкаликлар французлар ўзининг иттифоқдоши бўлишига қарамасдан 3500(уч минг беш юз)та француз хотин-қизларини зўрлашган. Берхтесгаден яқинидаги Рамзау қишлоғи руҳонийси Михаэль Мерксмюллернинг айтишича, 1945 йил 20 июль куни Америкаликлар саккизта қизни ота-онасининг кўз олдида зўрлашган. Шимолда, ҳозирги Мюнхен аэропорти ўрнида бўлган Хааг дер Ампере шаҳарчасидаги руҳоний Андриас Вейнгард 1945 йил 25 июль воқеаларини шундай ёзади: "Америкаликлар келган кун жуда қайғули кун бўлди. Улар келган кунларида битта эрли аёлни, битта бева аёлни, битта 16 ёшли қиз болани зўрлашди. Аскарлар ароқ ичиб олишган эди!". Мёнчесберглик руҳоний Алоис Схими 1945 йил 1 августни шундай эслайди: "Америка ҳарбий ҳукумати буйруғи билан ҳар-бир хонадонда яшайдиган кишилар рўйхатини, уларнинг жинсини, ёшини улар эшигида ёзиб қўйиш жорий қилинди. Бу рўйхатнинг натижасини тасаввур қилиш унчалик қийин эмас. Ўн еттита аёлни жинсий зўравонлик билан шифохонага олиб келишди. Уларнинг кўпчилигини бир неча бор зўрлашган. Аёлларнинг энг каттаси 69 ёшли бўлса , энг ёши кичиги 7 ёшли қизалоқ бўлган!". Немис тарихчиси ва журналисти Мриам Гебхартнинг "Аскарлар келганида" китобидан. @tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Кечаги Испания...
Тарих китобларида келишича, Умавийлар султони Ҳишом ибн Абдурраҳмон тахтга чиққанида ҳали уйланмаган эди. Турмуш қуриши учун бўлажак келин Қуръони каримни тўла ёд олган бўлишини шарт қилиб қўяди. Шунда Галин деган жойнинг ўзидан етти юз йигирма нафар Қуръон ҳофизи қизлар чиқди. Кейин султон иккинчи шартни қўйишга мажбур бўлди: бўлажак завжаси Имом Моликнинг “Муватто”сини ҳам ёд билиши керак эди. Шунда ҳам келинликка номзодлар камаймади: Қуртубанинг ўзидан беш юз нафар қиз ҳам Қуръонни, ҳам “Муватто”ни ёд билиши маълум бўлди...
@tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...
​​Биз бу инсонни ҳақида биламизми? Бу инсон 1994-йилда Қирол Файсал мукофотини қабул қилишдан бош тортди ва шундай деди: “Мен ёзганларимни фақат қудратли Аллоҳ учун ёзганман, шунинг учун мени васвасадан қутқаринг“. Ушбу шахс орқали Ислом ўзи яшаган ярим аср давомида Францияда 40 мингдан ортиқ одамни қабул қилди. У 22 тилни яхши биларди ва у ўрганган охирги тил 84 ёшида Тайланд тили эди !! У бир нечта тилларда 450 та илмий асар, шунингдек, дунёнинг турли тилларида 937 дан ортиқ мақола ёзган. У Покистон президенти Муҳаммад Зиё-ул-Ҳақнинг ажойиб иши учун энг юқори мукофотга сазовор бўлган бир пайтда жуда юқори илмий мақомига эга бўлишига қарамай, у Францияга сафари давомида шогирдлари билан идишларни ўз қўллари билан ювди. У бир миллион рупий бўлган барча гонорарни Исломободдаги Исломшунослик институтига совға қилди ва шундай деди: «Агар мен бу ўлик дунёда совринни олсам, абадий ҳаётда нима оламан ?!» Бу Шайх Муҳаммад Ҳамид, у 2002-йилда 94 ёшида вафот этган. Биз билмаган буюклари бор. @tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...

Photo unavailableShow in Telegram
ҚАТОҒОН Ҳақиқатни айтган тиллар кесилди, Ўйилди зулматга тик боққан кўзлар. Хушомадлар ёққан бир султон келди, Ултон* бўлди табаррук сўзлар. Бошлар бирин-кетин учар танадан, Риё кўрпасига ёпинди ҳамма. Руҳи илоҳийдан келган бўлса ҳам, Худо деб маҳлуққа топинди ҳамма. Яйрашар саройда, Ишрат чоғида, Бир тўда бедиллар мазза қилишиб: Шароб ичиб мазлум бош чаноғида, Кесилган тиллардан газак қилишиб... --------------------------------- ултон – пойабзал патаги @tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Илк марта фазога чиққан Юрий Гагарин" Фазога чиқдим, лекин у ерда ҳеч қандай яратувчини кўрмадим", деган инкорини очиқ- ойдин баён этарди. Шундан кейин эса ўзи" қўлга киритган" оқибатни топди ва бир учоқ фалокатида ёниб, жон таслим қилди. Ҳа," Яратувчи йўқ" деган фазогирни Аллоҳ ана шундай йўқ қилиб юборди." Аполло- ІІ" нинг астронавтларидан бири Эдвин Олдрингнинг сўзлари эса айнан мана шундай эди:" Осмонингга, яратган нарсаларингга ва жой- жойига қўйганинг Ой ва Юлдузларга термулиб қарарканман, шундай дейман:" Эй Буюк Роббим! Инсон ким бўлибди? У коинот ичида бир заррадан бошқа нарса эмас... Лекин Сен унга шунчалар аҳамият бергансанки..." @tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Iqtibos: Hotini ho‘jayin bo‘lgan erkak erkak emas, to‘g‘ri u hotin ham emas, balki hech kimdir. Napoleon Bonapart @tarixiy_faktlar2
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.