cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
512
Obunachilar
-224 soatlar
-67 kunlar
-1030 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди: “Менга куёвинг билан ўрталарингда бўлган жанжалларни айтма" Қизи ҳайрон бўлди, "Нега Отажон?" Ота жавоб берди: "Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ." ㅤㅤㅤㅤ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг илмий-маърифий канал
1 11114Loading...
02
НАМОЗНИНГ ХОСИЯТИ Бир кишининг қадрдон қуролдош дўсти жангдан қайтгач, унинг олдига келиб, борар жойи йўқлигини айтибди ва унинг уйида вақтинча яшаб туришликка рухсат сўрабди. У киши рози бўлибди. Бирга яшай бошлашибди. Уйидан дўстига жой берган кишининг ёш хотини бор экан. Бир куни шайтон йўлдан уриб, дўстининг уйида яшаётган йигит ёш хотинга гап отибди. Бундан ранжиган хотин эрига дўсти устидан шикоят қилибди. Эри бироз ўйланиб турибдида, хотинига: -Майли хотин, хафа бўлма, нобакор дўстим менга ҳиёнат қилиш йўлига ўтибди. Лекин биз ақл билан иш юритайлик. Бир гумроҳ бандани ибодатга кириб қолишига сабабчи бўлайлик. Сендан илтимос, у яна тегажонлик қилса, унга: "Мен бенамоз, бетаҳорат одамлар билан мулоқотда бўлмайман. Шунинг учун бир шарти бор. Агар сиз қирқ кун намоз ўқисангиз, сўнг талабингизга рози бўламан", деб шарт қўйгин. Эртасига бояги киши яна шилқимлик қилиб, аёлга тегиша бошлаган экан, хотин эри айтганидек қилиб унга шарт қўйибди. У уиши рози бўлиб, шу кундан эътиборан намоз ўқий бошлабди. Шарт муддати тугабди. Аёл ўша кишига бундан қирқ кун илгари қилган шартини эслатибди. Шунда қирқ кун бетўҳтов намоз ўқиб, Аллоҳни таниган, ибодат йўлига кирган йигит, ҳижолатдан қизариб, «Масжидга чиқиб шом намозини ажо этиб келаман», деган баҳона билан уйдан чиқиб кетганича, қайтиб келмаган экан. "Ибратли ҳикоялар" китобидан. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
1 7855Loading...
03
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух хурматли каналимиз азолари дуоларда эслаб куйингизлар Аллох кодир килганча Алхамдулиллох масжидимизда аёллар учун мулжалланган намоз хоналаримиз хам битди
1 5053Loading...
04
ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ КИМ? Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит ишёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ ҳотамтой экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "фалончи бойвачча" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Фалончи бойваччани" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари ҳам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф-харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил хаёлида ўйларкан: “Бугун мени қўлимда бойлик бор. Эртага агар қийин аҳволга тушиб қолсам, бугун менинг ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар”. Бадавлат ота боқий ҳаёт томонга кетар чоғи тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз қолганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада муҳтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Менинг насиҳатларимга қулоқ солмадинг. Бу охиргиси, шуни бажаргин" Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар ҳаммаси "фалончи бойвачча"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўридан пойгасига тушибди. Энди "фалончи бойвачча" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манба ҳам йўқлигидан "фалончи бойвачча" қашшоқ тиланчига айланибди. Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отанинг сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа, кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?! Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг ҳасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Кўзида ёш қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди ҳамки, сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади. Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди ҳаётда ким кимлигини билгандирсан ? Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма, болам! Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар дўст эмас. Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
1 5714Loading...
05
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 1 ИЮН  ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:10 ⏰ ҚУЁШ -    04:52 ⏰ ПЕШИН - 12:26 ⏰ АСР -        17:34 ⏰ ШОМ -      19:52 ⏰ ХУФТОН -21:30 Улашинг
2 4052Loading...
06
Тошкент вилояти Пискент тумани Собирхон ота жоме масжидида жума намози шукухи
1 5554Loading...
07
Хурматли группа аъзолари Алхамдулиллох масжидимизда хизмат хонамиз пардалари хам битти иншааллох дуоларда эслаб куйингизлар
7966Loading...
08
#ТАБРИК 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! Бугун 2024 йил 31-май  ойининг  4- жума куни . Зул-каъда ойининг 3-жума куни маърузаси бугунги куннинг долрзаб мавзуси “ИСЛОМДА НАФС ТАРБИЯСИ ” хакида Устоз Садриддин домла Маликов маруза киладилар . Азизлар, Барчангизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб барча ният, тилак, дуоларимизни ижобатини насиб этсин! Жуманинг барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин! Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик! «Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад» ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• 👉@faqihlaruz
2 33514Loading...
09
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 31 МАЙ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:11 ⏰ ҚУЁШ -    04:52 ⏰ ПЕШИН - 12:26 ⏰ АСР -        17:33 ⏰ ШОМ -      19:51 ⏰ ХУФТОН -21:29 Улашинг
2 3642Loading...
10
Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг: - Қадамни; - Қаламни; - Қасамни. Уч нарсани пок тутинг: - Танани; - Кийимни; - Хаёлни. Уч нарсани ишга солинг: - Ақлни; - Ҳимматни; - Сабрни. Уч нарсадан парҳез қилинг: - Гуноҳдан; - Афсусдан; - Фарёддан. Уч нарсани булғаманг: - Қалбни; - Тилни; - Кўзни. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
2 13612Loading...
11
#асл_моҳият 🕌 Пайпоққа масҳ тортишда адашаётганлар ▶️ Мифтохиддин домла Рожиддинов Андижон шаҳар "Бош" (Девонабой) жоме масжиди имом-хатиби Улашинг:
1 7021Loading...
12
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 30 МАЙ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:12 ⏰ ҚУЁШ -    04:53 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:33 ⏰ ШОМ -      19:50 ⏰ ХУФТОН -21:28 Дустларингизга хам улашинг
2 3102Loading...
13
ҚАБР ВА ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар: Ўлик қабрга қўйилганда қабр унга шундай дейди: “Эй Одамзод, эссиз сенга! Нега мағрурлик қилиб, мени ўйламадинг? Мен фитна уйи, зулмат уйи, ёлғизлик уйи ва маъюслик уйи эканлигимни билмасмидинг? Нега мендан ғофил бўлдинг? Ҳаётлик чоғинг йўлинг мен томонга тушганда оёқларинг тезроқ кета қолиш пайида бўларди”. Агар ул зот солиҳлардан ва яхши кишилардан бўлса, ўлик айтишга ҳақли бўлган сўзларни ёру-биродарларидан бири қабрга хитоб қилиб дейдики: “Билмайсанми? У одамларни яхшиликка ундар, ёмонликдан қайтарарди!”. Шунда қабр бундай дейди: “Ундай бўлса, мен унга бир яшиллик бўламан (яъни юмшоқ майса бўламан) ва ўликнинг жасади нурга ўралади, сўнг Аллоҳга юксалади. Убайд ибн Умайр Лайсий айтади: Ҳеч бир ўлик зоти йўқки, кўмилганда лаҳад унга шундай деб хитоб қилмасин: Мен зулмат ва ёлғизлик уйиман. Агар тириклигингда Аллоҳга итоат билан яшаган бўлсанг, бугун сенинг устингда бир раҳмат бўламан. Йўқ, агар Аллоҳни танимай осийлик билан кун кечирган бўлсанг, бугун сенга бир жазо бўламан. Мен шундай макондирманки, Аллоҳга итоаткор бўлган зот менга кирса, мендан севинч билан чиқади; Аллоҳга осий ўлароқ менга кирган одам мендан зиёнга учраган ҳолда чиқади. Муҳаммад ибн Солиҳ айтади: Киши қабрга қўйилиб, бир оз азобга дучор бўлган вақтда қабристондаги бошқа ўлик қўшнилар унга шундай садо берадилар: Эй биздай қўшнилардан ва қардошларидан орқада, дунёда қолган киши! Биздан ибрат олмадингми? Биз, олдин кетганлар, сенда ҳеч бир фикр-ҳаёл уйғотмадикми? Ҳою-ҳавасларимиз биздан айрилиб қолиб кетганини кўрмадингми? Сенинг ҳали вақинг бор эди. Биз, биродарларинг қилиб улгурмаган солиҳ амалларни сен ҳам қилмадингми? Ундан ташқари, у кишига мустаҳкам ва дабдабали уйлари нидо этиб дерларки: Эй дунёнинг кўринишига алданган одам! Сендан олдин ҳам дунё ҳаётига мағрурланган, аммо сендан олдин қора тупроққа кириб ғойиб бўлган яқинларингдан ибрат олмадингми? Уларку дунё ҳаётига алдандилар. Сўнгра ажал келди, уларни қабрларга олиб кетди. Сен эса бу аҳволни ўз кўзинг билан кўрган эдинг. Уларни кафтингда кўтариб қабрга олиб борган эдинг! Язид Раққоший айтади: Ўлик қабрлар қўйилган пайтда амаллари бу ҳолдан қўрқиб, титрай бошлайдилар, Шунда Аллоҳ амалларни гапиртиради. Дерларки: Эй чуқурда ёлғиз қолган инсон! Дўстларинг ва оила аъзоларинг сендан айрилишди. Бугун бизнинг ёнимизда бошқа бирон дўстинг йўқ! Каъб айтади: Солиҳ киши ўлиб, қабрга қўйилган вақтда унинг намоз, рўза, ҳаж, жиҳод, садақа каби амаллари ундан айрилганларидан қўрқиб титрай бошлайдилар. Азоб фаришталари у кишининг оёқ томонидан келадилар. Шу асно НАМОЗ тилга кириб дейдики: Ундан узоклашинг! Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У, мана шу оёқларида Аллоҳ учун тик турди. Мени адо этди! Азоб фаришталари бу сафар ўликнинг бош томонидан келадилар. РЎЗА тилга кириб, дейдики: Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У дунёда Аллоҳ учун оч юрди, сувсиз юрди (яъни рўза тутди). Фаришталар бу сафар ён томондан келадилар. Лекин тилган кирган ҲАЖ дерки: У жонини ўртага қўйди, танини заҳмат-машаққатдан аямади. Шу туфайли сабр-тоқат нималигини билди, ҳаж қилди, сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ! Охири азоб фаришталари марҳум қўлининг учи томондан келадилар. Бу сафар эса САДАҚА тилга киради ва дейдики: Яқинлашманг менинг эгамга. У бу кўриб турганингиз икки қўл билан Аллоҳ ризоси учун қанча-қанча садақалар берган, қанча-қанча эзгу ишлар қилган, шунинг учун Аллоҳнинг ҳузурига чиқишга муносиб. Сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ! Шунда у кимсага шундай бир нидо келади: Хушхабар! Сен ҳаётдалигингда қандай гўзал, қандай яхши бўлган экансан! Ҳозир ҳам ўликлар ичида энг гўзал ўликсан! Шундан кейин раҳмат фаришталари келади. Унинг учун жаннатдан бир тўшак, бир чойшаб келтирадилар. Қабр кўз қамрай олмайдиган даражада кенгайтирилади. Яна жаннатдан келтирилган бир қандил билан қабр ёп-ёруғ қилинади. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
2 33214Loading...
14
Латоиф Росулимиз алайҳис салом дедилар гохида чиройли хазил килишлик мабрур амаллардан Лирик чекиниш
2 0478Loading...
15
Хақиқий эркак: • ота-онасини рози қилиш учун борини беради; • оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади; • оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади; • керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади; • гапирган гапига жавоб бера олади; • айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас; • аёлини эҳтиёт қилади; • аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади; • аёлини бегона эркаклардан қизғонади; • меҳрни ҳам, қахрни ҳам ўз ўрнида ишлатади; • аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди; • ҳар нимани валдиравермайди; • аёлига оғир юк кўтартирмайди; • ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди; • кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди. • аёлининг оиласидан хеч нарса кутмайди. • аёлининг пулини сарфламайди; • нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
1 5876Loading...
16
ТИЛ ОФАТИ Пайғамбаримиз ﷺ Аллоҳ таборак ва таолодан хабар беришларича, Аллоҳ айтди: ☝️«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар, эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар. Эй Мусо ибн Имрон, эй баён қилувчи Зот! Сўзларимни эшит! Мен мукофот берувчи подшоҳдирман. Мен билан сенинг ўртангда таржимон йўқ. Рибо еювчи кишига Раҳмоннинг ғазаби ва дўзахнинг зиёда азоби бўлсин. ☝️Эй Одам фарзанди! Агар қалбингда ғашлик, баданингда беморлик, ризқингда маҳрумлик, молингда камчилик топсанг, демак, билгинки, сен бефойда нарсани (кўп)гапирибсан. ☝️Эй Одам фарзанди! Тилингни тўғри қилмагунингча, дининг тўғри бўлмайди. Роббингдан ҳаё қилмагунингча, тилинг тўғри бўлмайди. ☝️Эй Одам фарзанди! Агар ўз айбингни унутиб, одамларнинг айбига назар солсанг, унда сен шайтонни рози қилиб, Раҳмоннинг ғазабини келтирибсан. ☝️Эй Одам фарзанди! Тилинг шер (каби)дир. Агар уни қўйиб юборсанг, сени ўлдиради. Сенинг ҳалокатинг тилингни қўйиб юборишингдадир». 📚Қирқ ҳадиси қудсий -》Имом Ғаззолий https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
2 26414Loading...
17
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29 МАЙ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:13 ⏰ ҚУЁШ -    04:53 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:32 ⏰ ШОМ -      19:50 ⏰ ХУФТОН -21:27 Улашинг
2 2372Loading...
18
ДУОНИНГ НИМА УЧУН ИБОДАТ МАҒЗИ ЭКАНЛИГИ ҲИКМАТИ Анас розияллоҳу анҳу ривояти: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуо ибодатнинг мағзидир". Банданинг дуо қилиши унинг ўз Парвардигори олдида кучсиз, қувватсиз эканлиги ва барча нарсалар Уники эканлигини эътироф этишидир. Банда дуо қилиб, ризқи, саломатлиги, неъматлар ёки жазони дафъ қилиш бўлсин, бари Аллоҳдан эканини тан олиши, Унга таслим бўлиб, Унга бўйсунишидир. Агар инсон Роббисига дуо қилса, куч-қудрат, қувват соҳиби эмаслигини намоён этади. Банданинг ўз ҳожатини Роббисидан илтижо қилиши унинг ҳокисор ва ожиз эеанини билдиришидир. Зеро, дуо дилдан чиқиб дилга ўтади, дилдаги дуо "убуда" деб, тилдагиси эса "ибодат" деб аталади. Каъб розияллоҳу анҳу ривояти: Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга деди: "Эй, Мусо, мўминларга айтинг дуо қилганларида (нега бермаяпти деб) мени шоширмасинлар, мени бахил деб ўйламасинлар, мен бахилликни ёмон кўришимни бимайдиларми, қандай қилиб мен бахил бўлишим мумкин. Эй, Мусо мендан катта нарсани сўрашга қўрқма, кичик нарсани сўрашга ор қилма, қўйингга хашак бўлса ҳам сўрайвер. Эй, Мусо мен хантал уруғини ҳам, ундан майдасини ҳам яратдим ва ҳар яратган нарсам менга ҳожатманд бўлишини ҳам билдим. Бандам сўраган нарсани бериш ёҳуд бермасликка қодир эканлигимни билиб туриб, мендан ҳожатини сўраса, сўраган нарсасини берганимда ҳамд айтса, бермаганимда ҳам сано этса, уни (жаннатдаги) ҳамд этувчилар масканига киритаман. Агар бандам мендан ҳожатини сўрамаса, мен эса унга берсам, унинг (қиёматдаги) ҳисоб-китоби қийин бўлади. Агарда мен бандамга берсам, у эса менга шукр қилмаса, ҳисоб куни уни азоблайман". Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу деди: "Мен намозларимда Аллоҳдан барча ҳожатларимни, ҳаттоки оилам учун туз ҳам сўрайман". Ал-Ҳаким Ат-Термизий. 📚"Ҳадисларнинг биз англаган ва англамаган ҳикматлари" китобидан. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
1 3188Loading...
19
«Халқимизнинг ишчисию мутасаддилари, савдогарию ҳунармандлари бир ойда бир бора Қуръонни хатм қиладиган савияга етсак, динимизга амал қилишда ўрта даражани эгаллаган бўламиз». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ https://t.me/faqihlaruz
8423Loading...
20
ЛУҚМОНИ ҲАКИМ АЙТАДИКИ: - Эй, ўғил! Ўлик қалбни тирилтирмоқ учун ўн ҳикматга амал этмоғинг лозим: 1. Фақир ва мискинлар билан бирга ўтирмоқ. 2. Дунёпарастларнинг мажлисларидан сақланмоқ, улардан узоқ бўлмоқ. 3. Бечораларга ёрдам қўлини узатмоқ, уларга ҳамдард бўлмоқ. 4. Қулларни озод қилиб, уларга эркинлик бермоқ. 5. Ғарибларни меҳмон қилмоқ. 6. Мол билан саҳоват қилиб, камбағалларни бойга айлантирмоқ. 7. Илмга амал этувчи олимларни ҳурмат қилмоқ. 8. Қарияларга ҳурмат кўрсатиб, уларнинг дуосини олмоқ. 9. Яхшиликка даъват этмоқ, ёмонликдан қайтармоқ, амалини ихлос ила бажармоқ. 10. Ибодатни жаннат умиди ёки жаҳаннамдан қўрқиш туфайли эмас, Аллоҳга муҳаббат қўйиб ихлос билан адо этмоқ. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
1 9825Loading...
21
Ўзингиз учун яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўринг Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
1 7965Loading...
22
Тавҳид ҳақида келган ҳадиси шариф! Убада ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Ким “Аллоҳнинг ўзига илоҳу маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси, Унинг Расулидир, албатта, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, Унинг Расули, Марямга ташланган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир”, деб гувоҳлик бўрса, қилган амалининг нималигига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, дедилар”. Икки шайх ривоят қилишган. Ушбу ҳадисда иймон ва тавҳиднинг, яъни қуйидаги нарсаларга иймон келтиришнинг фазли ҳақида сўз кетмоқда: 1. Бандаларнинг ибодатига сазовор Аллоҳдан ўзга илоҳу маъбуд йўқ. 2. Аллоҳ ёлғиздир. 3. Аллоҳнинг шериги йўқ. 4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир. 5. Ийсо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир. 6. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг Биби Марямга ташланган калимаси, яъни “Бўл!” деганида отасиз дунёга келган зотдир. 7. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳдан бўлган руҳдир. 8. Жаннат – ҳақ. 9. Дўзах – ҳақ. Ушбу нарсаларга шоҳидлик берган одам нима амал қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни жаннатга киритишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари алоҳида таъкидламоқдалар. “Руҳий тарбия” китобидан. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
1 7552Loading...
23
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27 МАЙ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:15 ⏰ ҚУЁШ -    04:54 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:31 ⏰ ШОМ -      19:48 ⏰ ХУФТОН -21:24 Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2 5745Loading...
24
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин: "Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар. Ибн Сунний ривоятлари https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
2 23911Loading...
25
Агар олим илмига амал қилмаса Тарбияга оид назария ва услублар татбиқ этадиган, амалда қўллайдиган одамга муҳтож. Бусиз назариялар варақдаги сиёҳлигича қолиб кетади. Шунинг учун ҳам илоҳий манҳаж башариятни ислоҳ этишда, ҳидоятга чорлашда шариат таълимотларини амалий дастур сифатида кўрсатиб берувчи намунага суянган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан ўша намуна эдилар. Исломий манҳажни, шариат ҳукларини воқеъликка чиқарар, ҳаётда бажариб кўрсатиб берар эдилар. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики: “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди” (Аҳзоб сураси, 21-оят). Бу ишга салафи солиҳларимиз бепарво қарашмаган, алоҳида эътибор беришган. Тарбиячиларни бунга тарғиб этишган. Масалан, Умар ибн Утба раҳимаҳуллоҳни олайлик, у зот ўғлининг мураббийсига шундай деб уқтирарди: “Болаларимни ислоҳ қилишда биринчи қиладиган ишинг – ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки уларнинг кўзи сенга боғланган, диққат эътибори сенга қаратилган бўлади. Сен қилган ҳар қандай иш уларга тўғри ва яхши иш бўлиб кўринади. Сен тарк этган иш улар учун ёмон иш сифатида кўринади”. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Инсон илм талабида бўларкан, бу унинг хушуъсида, юрган йўлида, тилида, кўзида ва қўлида намоён бўлишига уриниши лозим”. Болалар ота-оналарига синчковлик билан қарайдилар, уларнинг тутган ишидан ўйлаб ўтирмай таъсирланадилар. Гоҳида ота ёки она парво ҳам қилмаган иш фарзанд учун катта иш бўлиб кўриниши мумкин! Намуна бўлган мўмин дин душманлари учун ҳар қандай қуролдан-да каттароқ хавф туғдиради. Шунинг учун ҳам одамлар Аллоҳ йўлида сарфлагани тиллоларни сўрашганда, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “ Мен эса Абу Убайда ибнул Жарроҳ, Муоз ибн Жабал, Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солимдек ҳақиқий эркакларга бош бўлиб, Аллоҳнинг сўзини олий қилиш йўлида улардан ёрдам олган бўлар эдим”. Суфён ибн Уяйна айтади: “Куним тентакнинг кунидек ўтса, туним билимсиз одамнинг тунидек ўтса, ёзган илмимни нима қиламан, унинг менга нима фойдаси бўлади?!”. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бундай дер экан: “Олимларнинг илмини, ҳакимларнинг ғаройиб ҳикматларини йиғиб, ўзи эса амалга келганда тентакларнинг йўлидан юрадиган одамлардан бўлма!”. Яхшилик борасида намуналар бор бўлганидек, залолатда намуна бўладиганлар ҳам топилади. Одамлар унга энг олий намунадек қарайдилар. У хато йўлга юрса, у билан бирга хато йўлга юрадилар. Бундан кейин у хатосини тушуниб тўғри йўлга қайтса ҳам, улар қайтмайдилар! Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ айтади: “Олим агар илмига амал қилмаса, мавъизаси қалбларга тушмайди, қалбларда жойлашмайди, худди ёмғир силлиқ тошнинг устига жойлашмай, сидирилиб тушиб кетганидек”. Ўзингизни шундай бир намунадек тутингки, фарзандларингиз сиз билан фахрланишсин ва сиз ҳам Аллоҳнинг ҳузурида у бирла фахрлана олинг! Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Илмий-маърифий канал https://t.me/faqihlaruz
1 6293Loading...
26
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26 МАЙ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:15 ⏰ ҚУЁШ -    04:55 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:31 ⏰ ШОМ -      19:47 ⏰ ХУФТОН -21:23
2 5472Loading...
27
Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди: - Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
1 6432Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди: “Менга куёвинг билан ўрталарингда бўлган жанжалларни айтма" Қизи ҳайрон бўлди, "Нега Отажон?" Ота жавоб берди: "Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ." ㅤㅤㅤㅤ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг илмий-маърифий канал
Hammasini ko'rsatish...
НАМОЗНИНГ ХОСИЯТИ Бир кишининг қадрдон қуролдош дўсти жангдан қайтгач, унинг олдига келиб, борар жойи йўқлигини айтибди ва унинг уйида вақтинча яшаб туришликка рухсат сўрабди. У киши рози бўлибди. Бирга яшай бошлашибди. Уйидан дўстига жой берган кишининг ёш хотини бор экан. Бир куни шайтон йўлдан уриб, дўстининг уйида яшаётган йигит ёш хотинга гап отибди. Бундан ранжиган хотин эрига дўсти устидан шикоят қилибди. Эри бироз ўйланиб турибдида, хотинига: -Майли хотин, хафа бўлма, нобакор дўстим менга ҳиёнат қилиш йўлига ўтибди. Лекин биз ақл билан иш юритайлик. Бир гумроҳ бандани ибодатга кириб қолишига сабабчи бўлайлик. Сендан илтимос, у яна тегажонлик қилса, унга: "Мен бенамоз, бетаҳорат одамлар билан мулоқотда бўлмайман. Шунинг учун бир шарти бор. Агар сиз қирқ кун намоз ўқисангиз, сўнг талабингизга рози бўламан", деб шарт қўйгин. Эртасига бояги киши яна шилқимлик қилиб, аёлга тегиша бошлаган экан, хотин эри айтганидек қилиб унга шарт қўйибди. У уиши рози бўлиб, шу кундан эътиборан намоз ўқий бошлабди. Шарт муддати тугабди. Аёл ўша кишига бундан қирқ кун илгари қилган шартини эслатибди. Шунда қирқ кун бетўҳтов намоз ўқиб, Аллоҳни таниган, ибодат йўлига кирган йигит, ҳижолатдан қизариб, «Масжидга чиқиб шом намозини ажо этиб келаман», деган баҳона билан уйдан чиқиб кетганича, қайтиб келмаган экан. "Ибратли ҳикоялар" китобидан. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
Hammasini ko'rsatish...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух хурматли каналимиз азолари дуоларда эслаб куйингизлар Аллох кодир килганча Алхамдулиллох масжидимизда аёллар учун мулжалланган намоз хоналаримиз хам битди
Hammasini ko'rsatish...
ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ КИМ? Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит ишёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ ҳотамтой экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "фалончи бойвачча" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Фалончи бойваччани" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари ҳам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф-харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил хаёлида ўйларкан: “Бугун мени қўлимда бойлик бор. Эртага агар қийин аҳволга тушиб қолсам, бугун менинг ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар”. Бадавлат ота боқий ҳаёт томонга кетар чоғи тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз қолганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада муҳтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Менинг насиҳатларимга қулоқ солмадинг. Бу охиргиси, шуни бажаргин" Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар ҳаммаси "фалончи бойвачча"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўридан пойгасига тушибди. Энди "фалончи бойвачча" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манба ҳам йўқлигидан "фалончи бойвачча" қашшоқ тиланчига айланибди. Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отанинг сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа, кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?! Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг ҳасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Кўзида ёш қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди ҳамки, сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади. Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди ҳаётда ким кимлигини билгандирсан ? Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма, болам! Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар дўст эмас. Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
Hammasini ko'rsatish...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Photo unavailableShow in Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 1 ИЮН  ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:10 ⏰ ҚУЁШ -    04:52 ⏰ ПЕШИН - 12:26 ⏰ АСР -        17:34 ⏰ ШОМ -      19:52 ⏰ ХУФТОН -21:30 Улашинг
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Тошкент вилояти Пискент тумани Собирхон ота жоме масжидида жума намози шукухи
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Хурматли группа аъзолари Алхамдулиллох масжидимизда хизмат хонамиз пардалари хам битти иншааллох дуоларда эслаб куйингизлар
Hammasini ko'rsatish...
👍 4