cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Statuslarim☘️

https://t.me/Baxtli_juftl1k

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganTil belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
178
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Zerikib qolmadiz degan umiddaman. Bu hikoya menga juda ham yoqdi shuning uchun sizlarga ham ilindim qadrdonlar. Tuningiz tinch va osuda o'tsin.
Hammasini ko'rsatish...
Бу тасвирлардан мутаасар бўлиб ўтирган меҳмонлар қўшиқ экрандан келяпти, деган хаёлда ҳамон кўзларини олишмасди… - Сенга нима бўлди? - Сардор кўз ёшларини тия олмаётган Маликага қаради. - Чидолмайман. Турамиз… - Ҳали вақт бор… Эндигина иккинчи овқат берилди. - Энди ўтиришга юзим ҳам, ҳолим ҳам қолмади… Сюрпризингиз ҳам бор бўлсин. Сардор ҳаммасига тушунди. Улар секин ўринларидан туришди. Меҳмонлар ҳам қўзғала бошлашди. Ресторан узра «Ёр-ёр» садоси янграр, келин-куёв шоҳона саҳнасидан тушиб келарди… TAMOM.
Hammasini ko'rsatish...
пастда эса ўзи ва онаси ўтирибди. - Оғажонлар, - Сардорнинг онаси - бўйчан, озғинлигидан кўйлаклари ҳам ўзига ярашмай қолган аёл дастурхон четини қайириб, ўтирганларга бир-бир нажоткорона қараб чиқди. - Сизларнинг ёрдамингиз билан келиннинг уйи битди. Сардоржоннинг вақтида коллежга ҳам бормай ишлаб топган, тўйга деб йиққан пулларимизнинг ярми ўзи шу уйга кетиб қолди. Лекин эримдан ёдгорим - шу Сардор. Шу боламнинг бировдан кам бўлишини истамайман. Майли, бугун ёшлар тўйида нима қилаётган бўлса, Сардор ҳам қилсин, боламнинг етимлиги, ёлғизлиги билинмасин. Сизларга ишонаман. Битта укаларингиз, битта кўнгли ярим жиянларингиз учун яна бир ёрдам берингизлар. Тўй яхшигина ўтсин. Мана, келин томон шунча нарса келтириб ташлади. Энди биз ҳам ресторанда чиройли тўй ўтказиб беришимиз керак. - Опа, сиз хавотир олманг. Ҳаммасини тўғрилаймиз. Сардор яхшиликни биладиган йигит. Ўзиям уйланаман деб, ишлайвериб, ичи куйиб кетди. Биз ҳам қўлимиздан келган ҳамма ёрдамни қиламиз. Мана, амакилари, қалин ошналари бор. Ҳеч ким қараб турмайди. Ҳозир келин-куёвлар тўйдан олдин қанақадир видео суратга олдираётган эмиш-ку. - Лав стори, - деди ошналарнинг бири гапга қўшилиб. - Ҳа, Лав сторими, пове историми деган даҳмаза чиқибди-ку. Ўшанга ёрдам беришмоқчи. Кейин Сардор ҳам қайтаради-да. - Ҳа, ака, шундай, - деди бояги ошна. - Биз учаламиз келишдик. Бир-биримизнинг тўйимизнинг лове историсини кўтарамиз. - Барака топинглар, - деди тоға дадиллик билан. - Мен жияннинг тўйининг машиналарини ўз ҳисобимдан қиламан. Мана, қолганига амакилари бел бўлиб туришибди. - Ҳа, биз тўйда нима етишмовчилик бўлса, ҳал қиламиз, янга. Бундан ҳам хавотир олманг, - деди катта амакиси. - Бировимиз гўштни кўтаряпмиз. Бировимиз ичимликларни, бировимиз ресторан харажатларини. Артистларни ҳам келишдик. Улар ҳам ҳал бўлган. Яна нима қолди? Дастурхоннинг майда-чуйдаси. Бунга Сардорнинг йиққани етади. Ҳали тўйгача бир ойча вақт бор. Сардор ҳар куни ишлаяпти. Насиб бўлса ҳаммаси чиройли бўлади. Хавотир олманг. - Раҳмат, - бирдан онаизорнинг кўзларида ёш ҳалқаланди. - Илойим, бизлар ҳам тўйларингизга қайтарайлик. Она чидаб туролмади, кўз ёшларини яшириш учун шарт ўрнидан туриб кетди. Катта амаки Сардорга ишора қилди. «Бор, қара». Сардор чиқиб, онаси ўтирадиган уйга кирди. Не кўз билан кўрсинки, онаси деворда осиғлик катта портретга қараб юм-юм йиғлаяпти. - Ойи, йиғламанг… - Сардор бошқа сўз айтолмади. - Болам, йиғламанг, дейсанда. Лекин мен йиғламай ким йиғласин? Даданг раҳматлик авариядан ўлмаганида, шундай кунларда ёнимизда бўлганида эди… Бунчалар тилимиз қисиқ бўлмасди-да, болам. - Ҳаммасини тушуниб турибман, ойи… - Сардор онасининг елкасидан қуч­ди. - Ҳали ҳаммасини қайтараман. Уларнинг бу яхшилигини унутмайман. Она нима дейишини билмас, фақат унсиз йиғлар, ўғлининг пешанасини силар эди… Бу тасвирларни кўр­ганда ўтирганлар бир қалқиб олишди. Айрим аёллар кўзларига ёш олишди. Малика эса экранга қарашни ҳам, Сардорга қарашни ҳам билмас, юраги тўлиб, овоз чиқармай йиғлар, ёнидаги жилмайиб турган инсоннинг бу табассуми ортида қанчалар заҳмат ва изтироблар ётганидан ноқулай аҳволга тушиб қолди… Кейинги кадрларда ҳа­қиқий муҳаббат манзалари акс этди. Ўша университет хиёбонидаги лўли боланинг сумка ўғирлаши, биринчи танишув, кейин эса ёшлар боғи олдидаги учрашув, сўнгра Шоҳи Зиндадаги унутилмас онлар намойиш этилди… Яна кадр алмашди. Мана, Шоҳи Зиндадаги тасвирга олишдан сўнг Сардор Маликани кузатиб, таксида уйга қайтди. Эшик олдида «Жигули» мшинасида уч киши уни кутиб турибди. - Ҳа, куёв бола. Маза қилиб қайтдингми? - деди уларнинг ёши каттароғи деразадан бошини чиқариб. - Тез кириб, кийимларингни алмашитириб чиқ. Яхши заказ бор. Кечаси билан ишлаймиз. Икки вагон ун келган. Шуларни туширишимиз керак. - Ҳозир, беш минут… Сардор уйга кирди-ю, онасига келганини ва яна ишга кетаётганини айтиб чиқди. Шериклари билан айтилган манзилга боришди. Вагон ёнида иккита «КамАЗ» турарди. Улар бирдан ишга киришишди. Ҳар бир халта учун пул берилади. Сардор терга ботиб ишлар, уст-боши оппоқ бўлиб кетган эди. Шу пайт «Ёр-ёр» садоси кела бошлади. davomi bor
Hammasini ko'rsatish...
- Йиғламанг. -Сардор чўнтагидан қўлрўмолча олиб, Маликанинг ёноқларини артди. Сўнгра костюми чўнтагидан бир дона қип-қизил олма чиқарди. - Энди буни енг. - Ҳозир-а? - Малика таажжубда эди. - Ҳа. Ҳозир. Катта тишланг. Ҳамма бизга қараб турибди. Бахтнинг еттинчи осмонида тургандек қувончдан кўзлари чақнаб турган Малика «ғарч» эткизиб олмани тишлади-ю, «Вой, тишим!» деб юборди. Олманинг тишланган жойига қараса, узук турибди. Ол­ма ичидан узук чиққанидан кўрган атрофдагилар баттар қийқириб юборишди. Малика узукни олди-ю, Сардорга қаради. - Менгами? - Қабул қиласизми? Малика жавоб ўрнига яна кўзларига ёш олди. Узукни ушлаб турган қўллари қалтиради. Сардор унинг қўлидан узукни олди ва шундай деди: - Малика, бизни Яратган қодир эгамнинг пок номи ҳаққи, мана шу зиёратгоҳда ётганларнинг руҳи поклари ҳаққи, қалбимиздаги покиза муҳаббат ҳаққи сизни севаман! Мана шу муқаддас зиёратгоҳга келган юраги поза, имони тоза инсонлар гувоҳлигида сизга мана шу никоҳ узугини топшираман. Қабул қиласизми? Малика қувончдан фақат йиғлар эди. Шу баробарида кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетган ўнг қўлини Сардорга узатди. Сардор унинг бармоғига узукни тақди. Шу пайт беихтиёр атрофдан қийқириқлар эшитила бошлади. - Горка, горка! Малика титраб кетди. Сардор ўйланиб қолди. Атрофдаги овозлар тинавермагач, Маликага яқинлашди ва титраб, ҳам қувончдан, ҳам юзлаб одамларнинг нигоҳидан ийманиб турган бўлажак рафиқасининг пешонасидан оҳистагина ўпиб қўйди… Шоҳи Зинда зиёратгоҳидаги ишлардан сўнг бўлажак куёвда ҳам, келинда ҳам яна «Муҳаббат тарихи»нинг бироз эпизодини суратга олишга хоҳиш бўлмади. Уч кун олинган видотасвирлар етарлича бўлганди. Қудалар эса тўй кунини белгилашган, ҳамма тўй ташвишлари билан овора эди. Сардор билан Малика ҳам ўзларининг тўйолди ташвишлари билан овора эдилар. Малика ора-сирада Сардордан «Муҳаббат тарихи»нинг монтаж ишлари тугаган-тугамаганлигини суриштириб турар, Сардор эса ҳар галгидек унинг кўнглини хотиржам қилиб қўярди. - Хавотир олманг! Ҳаммаси сиз кутганингиздан ҳам зиёда бўлади. …Тўй куни куёв билан шаҳар айланган, энг кўзга кўринган жойларда, университет хиёбонида, Амир Темур ва Мотамсара она ҳайкали пойида суратларга тушган, «Бахт уйи»да бармоғига никоҳ узугини таққан, бирга юрган дугоналарининг ичига олов ёққан Малика келинлик либосида ял-ял товланиб, қувончу ҳаяжонларга тўлиб юрган бўлса, ҳали қизлар, меҳмонлар кечқурун ресторанда «Love story»ни кўришганида қандай аҳволга тушишларини ўзича тасаввур қилар, уни Сардордай мард ва танти йигитга йўлиқтаргани учун тақдиридан ҳам миннатдор бўлаётган эди. Ниҳоят, кутилган фурсат келди. Бахт оқшомининг энг авжи палласида лаби-лабига тегмай гапираётган қилтириқ бошловчи йигит барчанинг эътиборини ресторанга ўрнатилган таблога қаратишини сўради ва энди замона зайли - икки ёшнинг «Муҳаббат тарихи» намойиш этилишини эълон қилди. Тўйхонада ўтирган катта-ю кичикнинг нигоҳлари экранга қадалди. Сардор босиқлик билан бу вазиятни кузатиб турар, аммо Малика негадир ҳаяжонда эди. У ҳозир намойиш этиладиган севги изҳори тасвирлари бошқаларни ҳам тўл­қинлантириб юборишига ишончи комил эди. Аммо… Экран ёришиб, аввал шаҳар четида жойлашган маҳалланинг тошлоқ йўли, ўз ҳаёт ташвишлари билан юрган оддий ва заҳматкаш одамлар, сўнгра ғарибгина бир ҳовли кўзга ташланди. Ҳовлига киравериш оддийгина дарвозахонадан бўлиб, ичкарида олди тушликка қараган одмигина уй, унинг ёнида янги кўтарилаётган икки хонали иморат. Усталар том устини ёпишяпти. Сардор лой қоряпти, уйни сувоқ қиляпти. Уст-боши хароб. Шу пайт «Йигитлар, ҳорманглар!» деб тоғаси келди. - Саломат бўлинг, тоға. - Сардор пешанасидаги терни артиб, тоғаси билан саломлашди ва ҳазиллашди. - Ҳашарга келибсизда? - Ҳа, ҳашарга. Манавини олиб қўйгин. Мен опам билан бир саломлашиб чиқай. Тоғасининг қўлидан бир даста пулни олган Сардор том устида шефер қоқаётган амакиларига зимдан қаради-да, изтиробини сездирмаслик учун яна ишга шунғиб кетди… Кейинги кадрда яна ўша ҳовлининг бошқа кўриниши жонланди. Куёвга аталган уй битган. Деразалар қўйилган, мебеллар киритилган. Уй тўрида яна ўша тоға, кейин амакилар, Сардорнинг иккита яқин синфдоши,
Hammasini ko'rsatish...
LOVE STORY (Узунроқ, лекин зўр) Ёлғиз аёлнинг ёлғиз ўғ­ли Сардор севган қизи Ма­ликага тўй олдидан «Love story» - «Муҳаббат тарихи»ни суратга олдиришга сўз берди. - Раҳмат, - деди Малика қувончдан кўзлари ёниб, беихтиёр йигитнинг қўлларидан тутиб. - Сизнинг шунақа мардлигингизга борманда. - Ҳаммаси сен учун! - Сардор жилмайиб, қизнинг кўзларига боқди. - Ҳозир ҳамма шунақа қилдиряпти. Мендаям орзу-ҳавас бор. Қолаверса, сенинг бош­қалардан кам бўлишингни истамайман. Қизлар қулоғи билан севади. Маликанинг вужуди титраб кетди. Тўлқинланиб, ажиб бир ҳаяжон билан Сардорнинг елкасига бош қўйди ва узоқ-узоқларга тикилди. Уфққа қизариб ботаётган қуёш, шаҳарга, улар сайр қилиб келган ва бир чеккасидаги ўриндиққа ўтирган боққа чўккан сал­қинлик, қушларнинг кечки чуғур-чуғури, ҳув нарида бо­лаларини етаклаб юрган ёш оилалар, улар каби боғнинг бир четида каптарлардек ўтиришган йигит-қизлар, буларнинг бари Маликанинг руҳиятига сокинлик бахш этди. - Лав сторига қаерларни оламиз? - сўради Малика ширин хаёлларга берилиб. - Сен-ку университетни битиряпсан, тўйгача дипломингини ҳам оласан, лекин мен коллеждаям тузук ўқиганим йўқ. Онам учун, рўзғорнинг кам-кўстини тўғрилаш учун ишлаганман. Аммо мени биласан-ку, ҳаммасини ўйлаб қўйибман. - Сардор кафтида турган қизнинг момиқ қўлларига секингина уриб-уриб қўйди. - Суратга олдириш учун ҳатто шундай нарсаларни ўйлаб қўйибманки, ҳайрон қоласан. Уларни кўриб, биздан олдин тўй бўлган, «Лав стори» суратга олдирганлар калласини деворга уриб қолади. - Қачондан бошламоқчисиз? - Эрта душанбадан. - Душанбадан? - яна Маликанинг кўзлари чақнаб кетди. - Бир видеочи жўрамни гаплашганман. Етти кун еттита жойда суратга оламиз. Нақд кино бўлади. - Бунча зўр! - Малика хотиржам сўзлаётган Сардорнинг кўзларига тикилди. - Зўр бўлсинда энди, шунча қилганга яраша. - Унда мен соат нечага чиқай? Қаерга борай? Қанақа кийимда бўлай? - Бошланди! - кулди Сардор. Кейин шумлиги тутди. - Сен момонгдан мерос қолган эски кийимларни кийиб, душанба куни эрталаб Сиёб бозорининг кириш дарвозасига борасан-да, тагингга битта шолча ташлаб ўтирасан. «Ху­до йўлига садақа қи­линг» деб. - Ие-ее, жиннимисиз? - Малика бирдан хумрайди. - Тўғри гапиринг. - Ҳазил! - Сардор Маликанинг ингичка бурнидан чимдиб қўйди. - Сен душанба куни дарсдан чиқиб, чиройли, иложи бўлса, оддийроқ кийиниб, соат бешда тайёр бўлиб турсанг бўлди. Ўзим уйларингдан олиб кетаман. Қолгани сюрприз! Келишдилар. Хурсандлигидан бир-бирини эркалаб, қоронғи хилватда ўпиш­дилар. Қиз яшайдиган кўчанинг бошида эса ақлли бўлиб, қўл силкиб хайрлашдилар. Биринчи кун. Танишув. Айни пешин вақти. Оқ кофта, қора юпкали, ўрта бўйли, дўмбоққина, узун сочларини тутамлаб, елкасига ташлаб олган, сумка кўтарган, бир қўлига яна тўрт-беш китоб ҳам олган қиз дарсдан чиқиб, университет хиёбони ўртасидаги йўлакдан хаёл суриб кетаётган эди бир лўли бола орқадан келди-да, қизнинг сумкасига ёпишди ва бир силтаб тортиб олди. Қиз қўрққанидан чинқириб юборди. Лўли бола эса сумкани олиб, гулзор оралаб, аввал ён томондаги йўлакка чиқди ва орқа томонга қараб қочди. Шу йўлакдан барваста, аммо озғингина, чайир, одмигина кийинган бир йигит қўлида «Айген» елимхалтасини кўтарганча ҳорғин, хаёлга чўмиб келаётган эди. Лўли боланинг бу ёққа қараб чопганини кўриб, унинг яқин келишини кутди ва шарт билагидан ушади. Юзига бир таркаси уриб, сумкани олиб қўйди. 👇
Hammasini ko'rsatish...
- Нега ўғирлик қиляпсан? Ҳозир сени милицияга топшираман! - деганди лўли бола бир силтаниб, унинг қўлидан чиқди-да, панжарадан ошиб, ўзини одамлар орасига уриб кетди. Йигит унинг ортидан қараб, «Ву, кенгуру бўл-е» деди ва кулиб қўйди. Сўнг­ра сумкани кўтариб, хиёбон ўртасида қўрқув ва ҳайратдан қотиб турган ёқимтой қизнинг ёнига борди. - Сумка сизникими? - Ҳа. - Мана, олинг. - Раҳмат. - Қиз шундай дея сумкасини очди-да, ичидан бир боғлам пул чиқариб, санамасдан бир қисмини суғуриб, унга узатди. - Бу сизга. - Мени ҳақорат қиляпсиз. Яхшиликнинг баҳоси пул эмас. Жонингиз соғ бўлсин. Менга фақат исмингизни айтсангиз бўлди. - Исмим Малика. - Жуда чиройли исмингиз бор экан. Илойим, ҳамиша маликалардай бўлиб юринг. Фақат лўлибачалардан эҳтиёт бўлинг. Қиз бундай самимиятни кутмаган эди, пиқ этиб кулиб юборди. - Сизнинг исмингиз нима? - Сардор! - Сиз ҳам исми-жисмига мос бола экансиз. Сиз ҳам ҳамиша сардор бўлиб юринг. - Сумкасини ўғирлатганларнинг сумкасини олиб бериб-а? Қиз яна кулди. - Жуда гапга бало экансиз. - Сизни кузатиб қўйсам майлими? Қиз ҳеч нарса демади. Иккаласи атрофига ўриндиқлар қўйилган, гуллар очилиб ётган гўзал ва ёруғ хиёбон йўлаги бўйлаб юриб кетишди. Иккинчи кун. Учрашув. Ёшлар боғининг кириш қисми. Айни пешин вақти. Қиз - Малика дарсдан чиқиб боққа кириб келяпти. Дарвоза олдида чап қўлини орқага қилган йигит - Сардор турибди. - Ассалому алайкум, - ийманибгина салом берди Малика. - Ва алайкум ассалом. - Сардор қўл бери кўришишга чоғланган эди, Малика унамадими, ийманиб, ерга қараб тураверди. Йигит вазиятни қўлга олди. - Яхшимисиз? Мана бу гул сизга! - Сардор орқасига яшириб турган атиргулни узатди. - Вой, раҳмат. - Малика қип-қизил атиргул ғунчасини юзига яқинлаштириб ҳидлаб кўрди. Гул ҳидига қўшимча атир ҳам сепилган эди, хушбўй ҳиддан боши айланиб кетгандек туюлди. Сўнгра миннатдорчилик ифодаси ўлароқ Сардорнинг билагидан тутди ва иккаласи боғ ичкариси томон юриб кетишди. Учинчи кун. Зиёрат. Шоҳи Зинда - сирларга бой зиёратгоҳ. - Биз ҳозир юқорига зиналарни санаб чиқамиз, - деди Сардор Маликага. - Биласиз-а, кимки мана шу чилзинани юқорига чиқишда ҳам, пастга қайтиб тушишда ҳам адашмасдан қирқтадан санаса, ўйлаган ниятига етармиш. Биз ҳам ният қилиб, қўл ушлашиб санаб чиқамиз. - Майли. Зўр ўйлабсиз! - қувониб кетди Малика. - Сиз шунақа сюрпризлар қилишни яхши кўрасизда. - Бариси сиз учун! - Сар­дор Маликанинг ҳайрат тўла кўзларига тикилди. - Биламизми, айримлар юқо­рига чиқаётиб, мана бу чиптахонадан сал наридан бошланувчи икки зинани ҳам қўшиб санаб, қирқ иккита чиқаради ёки бир деб, санаб бошлашади-а, энг юқоридаги зинани санамайди-да, ўттиз тўққизта чиққач, кўнгиллари хира бўлиб юришади. - Ҳа, мен ҳам кўпинча қирқта чиқаролмайман. - Бугун чиқарасиз, - деди Сардор. - Шарти шу, иккаламиз бирга санаймиз. Ҳар қандай шароитда ҳам юқорида нима бўлаётганига қарамаймиз, бир-биримизга гапирмаймиз. Келишдикми? - Майли… - Малика Сардорнинг ниманидир режа қилганини сезди. - Кетдик. Би-ир… Улар зинага биринчи қадамини ташлашлари билан зиналар бўйлаб атиргул барги сепилган йўлак пайдо бўла бошлади. Зинадан қадам ташлаган са­йин яна атиргул барглари сепилар, гулдор йўлак улар билан бирга юқорилаб борарди. Буни кўриб, қувонч­дан Маликанинг икки юзи лов-лов ёнди. Юраги хап­қириб, қалби меҳр-муҳаббатга тўлиб кетди. Уларнинг қувончига бошқа зиёратчилар ҳам шерик бўлишиб, зина санаш ҳам ёдларидан кўтарилиб, қарсаклар билан уларни кузата бошлашди. Сардор эса жим, Малика нимадир демоқчи бўлса ҳам гапиришга қўймас, чалғимасдан зиналарни санашда давом этарди. - Етти, саккиз… ўн олти, ўн етти, ўттиз икки… ўттиз тўққиз ва қирқ! Юқорига чиқиши билан уларнинг устидан атиргул барглари сепилди. Малика қувончдан кўкка боқди ва икки қўлини кенг ёйди. Бир маҳал «ширқ-ширқ» этказиб уларни суратга олиш бошланиб кетди. Қарашса, уларни Сардорнинг дўст­лари билан бирга, зиёратчилар, ҳатто хорижлик меҳмонлар ҳам ўраб олишибди. Қувониб кетган Сардор Маликанинг қўлидан тутди ва сўради: - Менга турмушга чиқасизми? Малика жавоб ўрнига Сардорнинг кўксига бош қўйди-ю, ҳиқиллаб йиғлаб юборди. 👇
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Yaratganinga rahmat
Hammasini ko'rsatish...
00:13
Video unavailableShow in Telegram
Jumaning fayz va barokati sizga bo'lsin, qadrdonlar
Hammasini ko'rsatish...
Salovot aytaylik🤗Anonymous voting
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
  • Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
0 votes
Photo unavailableShow in Telegram