“Муштум”га мурожаат Ботидан
БАЧЧАВОЗЛИК ИЛЛАТИ ОММАЛАШМАСИН!
Ижтимоий тармоқ инсониятга жуда катта афзалликлар бериши билан бирга салбий иллатларнинг урчишига ҳам катта имконият яратмоқда. Яқинда айрим ижтимоий тармоқларни кузатиб, хайратга тушдим. Наҳотки, шулар бизнинг юртдошларимиз? Наҳотки, шу ишлар бизнинг кўз ўнгимизда рўй бермоқда?
Айрим баччабозлар каналининг йигирма мингдан зиёд аъзоси бор экан, Астағфируллоҳ! Улар ўзаро танишув гуруҳларида бемалол шерик ва жой ахтаришмоқда. Ачинарлиси, улар нафақат бир жинс вакили экани, шунингдек, танишув гуруҳларида жинсидан қатъий назар пуллик интим хизматларни кўрсатиш ҳақида ҳам таклифлар беришмоқда. Биз далиллаган ва юртимизда урчиётган бу иллатни динимиз қаттиқ қоралайди, кўпгина давлатларда ЛГБТга таъқиқлар етарлича. Аммо нега бу қусур, бу иллатлар тобора зеҳниятимизга ўз таъсирини ва касрини кўрсатяпти? Бу маънавий бўшлиқ сабабми ёки бачкилаган бегона “маданият”нинг бизларнинг гулшанимизга иккиланмай қадам ташлашими?!
Бу исқирт унсурлар нафақат телеграм каналлари балки Тик Ток, Ютубе, Фаcебоок ва бошқа ижтимоий тармоқлар саҳифаларида ҳам турли йўсинда тарғибот қилинмоқда.
Бу иллатни қонунан жиловлашнинг имкони борми? Агарки, ҳозир сергак бўлмас эканмиз, орадан йиллар ўтиб, Болтавой билан Тешавой, Ойниса билан Холнисаларнинг никоҳ кечаларини нишонламаймиз деб ким кафолат беради?!
Ахир, ота-боболаримиз, ғоз ба ғоз, кабутар ба кабутар, деб бежизга айтишмаган. Зеро, огоҳлик давр талаби. Айниқса бу каби иллатлар қаршисида ғафлатда қолиш унинг янада оммалашувига замин яратади.
Диёрбек ТУРДИЕВ,
ёш журналист.
"Муштум" бободан
ҲОВЛИҚМАЛАР ДИҚҚАТИГА:
Ушбу пост ва фотолар тарғибот-ташвиқот учун эмас, балки, кўзларингни каттароқ очинглар, иллатдан ҳазар қилинглар, мақсадида жойланди.
⭕️
Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali