cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ulug'lar nasihati

Mazhabmiz: Ahli sunna va jamoa mazhabi. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бирор бир яхшиликка далолат қилса, унга ҳам ўша яхшилик қилган кишининг савобидек ажр бўлади" деганлар. 📚 (Муслим ривояти) رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
406
Obunachilar
-124 soatlar
-57 kunlar
-1430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Қалб сиррига эришган зотларни биласанми, қанақа бўлишади? Ғазабланмайдилар! Хафа бўлмайдилар! Қалбни вайрон қилмайдилар! Қалблари вайрон ҳам бўлмайди! Ҳар бир нарсада гўзалликни кўрадилар! Ҳар бир нарсани инсон боласидан деб билмайдилар, Роббиларидан деб биладилар! Ҳар бир нарсани Ундан умид қилиб, кутадилар! Сукут сақлайдилар! Сукут сақлаб туриб (сукут орқали, қалбдан) гаплашадилар! МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ ┄┄┅┅✿🍃❀🌺 🌺❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊
Hammasini ko'rsatish...
Энг оғир жазо Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир. Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?! Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин! @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
«Одамларнинг гапларига парво қилма. Ҳашаротлар ҳар доим ёруғлик таратувчи чироққа ўзларини урадилар». @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
00:43
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #таҳорат 🎙Жойнамоз устида ухлаб қолса таҳорат бузилмайдими? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Hammasini ko'rsatish...
​​#Тафаккур Сочингиз оқарибди… Кисро ҳасса ушлаб турган икки кишига қаради. Бирининг соқолидан олдин сочи оқарганди. Иккинчисини сочидан олдин соқоли оқарганди. Иккисидан бу ҳолат ҳақида савол қилди. Биринчиси: «Соқолимдан олдин сочим оқарганини сабаби: сочим сақолимдан олдин чиққан. Катта кичикдан олдин қарийди», деди. Иккинчиси: «Соқолим сочимдан олдин оқарди. Сабаби соқолим ғам, ташвиш ўрни бўлган қалбимга яқин», деди. Ҳабиб айтади: Кўнгил оқлигига экан аломат, Сочдаги оқлар қилманг, маломат. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: 1-Сочни пешона томондан оқариши кароматдир-улуғлик белгисидир. 2-Икки (қулоқ) томонидан оқариши вараъ-тақвони юксак чўққисидандир. 3-Мўйловнинг (биринчи) оқариши фаҳшдандир. 4-Елкадан оқариши шумликдандир. Ҳакимлар айтади: «Сочнинг оқариши унинг ўлимидир». Муъаммар ибн Сулаймон: «Сочнинг оқариши ўлим босқичларидандир. Баҳжатул мажолис. Ибн Абдул Барр. 2/223. Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Инсон бошидаги битта соч оқарса инсонга хитоб қилар экан: «Эй инсон тайёргарлигингни кўр. Чунки сенга ўлимдан хабар келди», дер экан. Одамлар оқарган тукларни эмас, қалбдан гуноҳларни юлиб ташлаши керак! ️Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Sabotul_ojizinn
Hammasini ko'rsatish...

#muftiy_minbari 🌐 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДА 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
" Баъзи шўрлик кишилар:  Фатволардаги куфр ҳукмлари қўрқитишдир ҳақиқат эмасдир"- дейдилар. Бу сўзлар ботилдир. Халолни, ҳаромни , куфрни , исломни баён қилган олимлар Аллоҳнинг амин бандалари бундай ахволдан узоқдирлар. Улар фақатгина Аллоҳнинг росули таблиғ этган- етказган ҳақиқатлардан гапирадилар.                               "Баззозия"                 https://t.me/Sabotul_ojizinn
Hammasini ko'rsatish...
Саботул ожизийн

Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор, На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор. رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير

#Иқтибос. "Дунё ёвузлик қилгувчи одамлар туфайли эмас, балки ўша ёвузликларни лоқайд томоша қилиб, ҳеч нарса қилмайдиганлар сабабли хавфли жойга айланган". Альберт Эйнштейн. https://t.me/Sabotul_ojizinn
Hammasini ko'rsatish...
Саботул ожизийн

Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор, На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор. رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير

Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! Бугун сешанба! 21 май, 2024 13 зулқаъда, 1445 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! https://t.me/Sabotul_ojizinn
Hammasini ko'rsatish...
​​​​“Банда тўрт ҳолатнинг бирида бўлади, уларнинг бешинчиси йўқдир. Улар: Неъмат, бало, тоат ва гуноҳ. Агар сен неъматда бўлсанг, демак, Ҳақ таоло сендан шукрни талаб қилади. Агар балода бўлсанг, Ҳақ таолонинг талаби сабр қилмоғингдир. Аммо, тоатда бўлсанг Ҳақ таоло сендан У зотнинг сенга бўлган эҳсонини мушоҳада қилишингни талаб қилади. Лекин, агар сен гуноҳда бўлсанг, Ҳақ таоло сендан истиғфорни талаб қилади”. Абул Аббос Мирсий қуддиса сирруҳ. Бир танга миқдорда закот бермоқлик, минг тангалик нафл садақадан савоб жиҳати мислсиз миқдорда кўпдир. Зеро, закот бир тангалик бўлса ҳам, Аллоҳнинг буйруғини бажаришдир. Қанотсиз қуш уча олмагани каби, ақида ва фиқҳ илмисиз тасаввуф хатарлидир. Тасаввуфнинг улуғ муршидлари - қалб табибларидир. Имом Раббоний Аҳмад Сарҳиндий. Ошиқ Қалблар Учун 💙🕊✨ 💞💞💞💞💞💞💞💞💞 ┄┄┅┅✿🍃❀🌺 🌺❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊
Hammasini ko'rsatish...