cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал! https://t.me/shamsinur_reklama Рекламамиз https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
18 138
Obunachilar
-6624 soatlar
+5047 kunlar
+2 08130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#АЗОБ Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 38-қисм Паризодани шундай кунлари бўлардики оғриқ забтига олиб ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи дори ёки укол таъсир қилмасди. Ота она қизини атрофида қўлидан ҳеч нарса келмаслигидан азият чекишарди. -Она қизим сен кучлисанку бу дардни енгасан. Ҳамид ака қизини олдидан кетмай унга қараб ўтирарди. Дилзодани ҳам ўз қизидан аъло кўрарди. Паризодага бермаган мехрини шу набирасига берарди. Дилзодани болалиги бор эди. Отаси бўлмаса ҳам уни еру, кўкка ишонмайдиган бобоси бор эди. Паризода вақти вақти билан оғриқдан ҳушдан кетиб қолар, уч тўрт кун танаси фалажланиб ётиб қоларди. Шунда ҳам Аллоҳдан хайрлисини сўрарди. -Аллоҳим агар шу дардим менга хайрли бўлса розиман. Агар тузалишим хайрли бўлса ўзинг қўллаб юбор. Барчаси сенга осон. Бўл десанг бўлгувчидир. Жуда кўплаб даво чоралари кўрилгач Паризода бироз дардлардан қутиларди. Бир ёки икки ойдан сўнг яна оғриқлар забтига оларди. Оғриқ жуда кучлилигидан Паризода жудаям озиб кетганди. ✨✨✨ -Паризода сен Элёр билан қонуний ажрашганмидинг? Ҳаёти энди изига тушай деганда дадасининг дўстини гапи Паризодани сергаклантирди. -Йўқ. -Бу қанақаси, у қонуний яна уйланяптику. -Мен у билан ажримга борганим йўқку. -Тушунарли. Элёр пул ёрдамида Паризодасиз ҳужжатларни тайёрлаб ажримга эришганди. Аммо бу иши қимматга тушди. Паризода анча мунчани таниб улгурган, қолаверса маслаҳатдошлари бор. Жим қараб турмади. -Муяссар яхшимисиз? Улар тенгдош бўлганликлари учун сенлаб ҳам сизлаб ҳам гаплашишарди. -Яхши, ўзиз қандай? -Элйпр менсиз ажримни ҳал қилибди. -Шунақаям бўладими? -Ҳа бўларкан. Аммо мен уни судга бераман. -Нега? -Биз учун йўқ мен учун эмас, ҳеч бўлмаса қизи учун нимадир қилсин. Оталик қилмаганига яраша -Буни тўғри ўйлапсан. Паризода жим турмади Элёрга қўнғироқ қилиб ажримни қонунан ҳал қилмасанг судга бераман деди. -Сен мени қўрқитяпсанми? -Қандай тушунсангиз. -Нима хоҳлайсан мендан? -Қизимни номига уй олиб берасиз. -Эсингни едингми? -Йўқса имзони тушизда кўрасиз. -Ооо анча дадил бўлибсан. -Хайр. -Ман уйда яшамаганман сан билан, дадангга айтаман буниз фохишалик қилган. Шу сабаб ман кетганман деб. -Бемалол айтаверинг. Манга дадам ишонадилар. Қаёқдаги ваъдабоз сабаб қизларига гаоирмайдилар. Икки уч кун Элёр дағдаға қилиб юрди. Ахийри беш минг доллар бераман деди. -Пулни олиб нима қилсанг қил. Ман уйланяпман. -Пул қўлимга теккач имзо қўяман. Кейин тўрт томониз қибла. Элёр ўгай отаси орқали пул ва ҳужжатларни бериб юборди. Паризода пулни олгач ҳужжатларга имзо чекди. Шундай қилиб қонуний ажрашишди. -Қизим бу пулларни олиб нима қилардинг? -Дада менга қилган тухматларига бу кам аслида. -Майли ўзинг биласан. Паризодага Ҳамид ака тўққиз сотихли ер олиб берди. Ўша ерда Ҳамид ака билан биргаликда Паризода икки этажли уй қура бошлади. Ўзини ҳам топиши яхши бўлганига иморат тезликда қад кўтарди. -Жуда чиройли уй бўлади насиб бўлса. -Плани ҳам зўр тузилган. Паризода шу уйга қараб янада серҳаракат бўлоб қолар, дардларини бироз унитарди. ✨✨✨ Ҳожи аммалар аралашмаса бўлмаслигини тушинишиб Ҳамид акани уйига боришди. -Ҳамид бу нима аҳвол, келинни олиб келишни ўйламадиларингми? -Опа неча бора бордик келмади. -Бир йил бўладими яқинда? -Ҳа. -Биз ўзимиз олиб келамиз. Икки амма Ҳуснидаларникига бор узоқ баҳслашивдан кейин Ҳуснидани Муродни олдига қайтариб олиб келишди. -Уруш ҳамма оилада бўлади. Энди ёшлик қилмай аҳил яшанглар. Ўртада бола бор. Ҳуснида индамай бош эгди. Уйга қайтгач эса аввалгидан баттар бўлиб келганди. Энди Дилзодани ошкора жеркиб ташларди. Давоми бор... https://t.me/shamsinurijodi
Hammasini ko'rsatish...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 158😭 28🔥 15 5😱 5👏 4🥰 1
#АЗОБ Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 37-қисм Ахийри бўлмади, Ҳуснидани онаси қизини олиб кетди. Шу кетганича бир йил эрини уйига қайтиб келмади. У ерда туриб қилмаган тухмати қолмади. Йўқ жойдан, тухматларни бу оила бошига ёғдирарди. -Опаси ўзини айби билан қайтиб келган. -Икки қиз менга кун бермасди. -Онасиям турган битгани заҳарли илон -Уйда тузук овқат беришмайди. -Бой бўлса ҳам ҳасис -Эримни манга тезлагани тезлаган. Кунда жанжал шуларни дастидан. -Мен кун бўйи иш қилсам ҳам уларни номига ўтиб кетарди. Мени иш қилмайди дея фақат ортимдан гапирганлари гапирган. -Катта опасини деб уйдан тинчлик йўқолди. Ўша келгунича тинч яшардик. Ўзини оиласини бузгани етмагандек меники ҳам бузди. Ҳуллас жуда кўп гапларни гапириб ташлади. Аммо Муродлар оиласи бу тухматларга жавоб қайтармади. Ҳуснидани кетганига икки ойлар бўлгач Гулёрани бўлажак уйидагилар тўй қиламиз деб келишди. Ҳамма шароит тайёр эмасми, Ҳамид ака қизини тўйини қилиб берди. Оилада Ҳуснида ҳақида эсламасликка ҳаракат қилишарди. Кайфиятни бузмаслик учун. ✨✨✨ Паризода Муяссар билан янада яқин бўлиб қолганди. У орқали Паризода интернетдан буюртмалар оларди. Бугун Паризодани туғилган куни, афсус ҳеч кимни эсида йўқ экан. Ҳамма ўз ташвиши билан оввора. Паризодани ҳатто ўзини ҳам эсидан чиққанди бу кун. Тушдан кейин телефонда каналларни назорат қилиб турганда дарвоза тақиллади. -Ҳозир. Ҳамид ака дарвозани очишга кетди. Остонада нотаниш қиз қўлида букет ва торт кўтарганча турарди. -Ассалому алайкум. -Ваалайкум салом. -Паризода борми? -Ҳа, ҳа бор. Мен ҳозир. Ҳамид ака ёшига ярашмаган тезликда Паризодани хонасига чопди. -Пари қара кўчада бир қиз сени сўраяпти. Паризода ҳайрон бўлганча ташқарига чиқди. -Сюрпризззз. -Муяссар, наҳотки сен? Паризода қувончдан бақириб юборди. Виртуал ҳаётда танишган дугоналар реал ҳаётда илк бор кўришиб туришганди. -Ҳа мен. -Рости сени кўраман деб ўйламагандим. -Туришимни қара, бу сенга туғилган кунинг билан табриклайман. Шундагина Паризода бугун туғилган куни эканини эслади. Кўнгли бўшаб кетди. Уни туғилган кунида илк бир торт ва гул олиб берган инсон бу Муяссар эди. -Вой жинни нега йиғлайсан? -Хурсандман шунга, қани ичкарига кир. Паризода торт ва букетни қўлида кўтарганча Муяссарни мехмонлар учун доим безатиғлик хонага олиб кирди. -Мен ҳозир. -Дуҳош қўй ҳеч нарса керак эмас. -Йўқ, бунақаси кетмайди. Қани ширинликлардан олиб тур. Паризода тортни ошхонага олиб кирди. У ерда Робия опа ва Ҳамид ака бир нималарни гаплашиб турардилар. -Қизим дугонангни бу қиз? -Ҳа Муяссар исми. -Сен уни ёнида бўлиб тур. Биз овқатниям бошқа майда чуйдаларни ҳам ўзимиз тайёрлаб киритиб берамиз. Ҳамид ака қизини дугонаси олдига киритиб юборди. Кейин эса машинасида ресторанлардан бирига бориб кабоб учун қийма ва гўшт олиб келди. -Қани онаси аканг ўргилсин кабобни сайратиб юборайлик. Ўша кун ҳақиқатдан байрам бўлиб кетди. Оиладаги кўнгилхираликлар унитилди. Муяссар турмушга чиққан бўлиб оиласи, болалари бор эди. Паризода қизини ҳам дугонаси билан таништирди. -Бу менинг ёлғизгинам. -Пари ҳудди ўзинг а? -Ҳа қуйиб қўйгандек менга ўхшайди. -Сен ҳам ҳамон ёш қизлардексан. Мен сени 15 ёки 16 ёш деб ўйлаганман илк бор расмингни кўриб. -Қўйсангчи, анча қариб қолдим. Кечга томон Муяссар кетди. У кетиши билан Паризодани синглиси оилавий ташриф буюрди. Паризодани туғилган куни ҳақиқий байрамдек ўтди. Бу унинг ҳаётидаги энг эсда қоларли туғилган кун эди. (Шу ўринда айтиб ўтсам Муяссар исмли қаҳрамонимизни мен ҳам танийман. Каналимни илк очган вақтларим ўзларининг катта ҳикоялар каналларида текинга реклама қилиб берганлар. Ўша вақтлар энди каналимда обуначи йиғила бошлаган вақт эди. Аммо бу опа мени шахсан танимасалар ҳам кўкрагимдан итармадилар. Ҳеч қачон эсимдан чиқмай бу ёрдамлари. Буни қарангки бир куни у киши ҳақида ёзиб ўтишим ҳаёлимга ҳам келмаганди. Шамсинур) Давоми бор... https://t.me/shamsinurijodi
Hammasini ko'rsatish...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 349💋 24 17👏 9🥰 4
Ишларимни энди тугалладим. Ёзишни бошладим
Hammasini ko'rsatish...
👍 385🥰 37👏 35 8
40 dan ortiq kishi qoʻshilsa birinchi oʻringa chiqaman
Hammasini ko'rsatish...
👏 214👍 52🥰 4
Photo unavailableShow in Telegram
SOVG’ALAR👇👇 1-O’RIN: 👉FOTIX DUMANNING BARCHA KITOBLARI 9 TA 2-O’RIN:👉 PAYG’AMBARLAR TARIXI 4 talik 3-O’RIN:👉 MUKOSHAFAT UL QULUB 4-O’RIN:👉 BAXTIYOR OILA 5-O’RIN:👉 MUSULMON ERKAKNING AYOLI VA OILASI OLDIDAGI VAZIFALARI 6-O’RIN:👉 MUSULMON AYOLNING ERI VA OILASI OLDIDAGI VAZIFALARI Shartlar esa judda ham oson hammasi pasdagi Konkurs bot orqali tushuntirilargan botga start bosing👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/Muhsinjonshaxsiy_bot?start=5862630740
Hammasini ko'rsatish...
👍 42👏 4
«ОБРЎ» – Обрўйимга путур етказадиган бирор иш қилмаларинг! – эркак ўғилларига дўқ урганча, кеча мастликда ариққа йиқилиб лой теккан шимини қоқа-қоқа нари кетди. Нодирабегим Иброҳимова https://t.me/shamsinurijodi
Hammasini ko'rsatish...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

😱 74😁 47👍 18🤔 17
#АЗОБ Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 36-қисм Бобо гапни тўхтатиши билан аёл қуда сўзга тушди. -Мен мол туғмагандим, оқ ювиб оқ тараб турмушга берай, ҳам буларни ҳизматини қилсин, яна мол деган гапини эшитсинми? -Мен қизизни мол демагандим. -Хоо яна гапидан тонадиям. Кўпчилик бўлиб келишган эмасми, дарровда Ҳуснидани кийимларинию, мебелларини йиғишга киришиб кетишди. Уйда шуларни деб ҳар куни жанжал эди. Кейин бува сўзида давом этди. -Куёв набирамга бу уй опамники деркан. Агар опам бу уйдан кет деса ўша пайт чиқиб кетаман дебди. Ёки опам бошқа уй қилиб бер десалар қилиб бераман дебди. Нима энди қайнопасини деб қизимиз уйсиз қолсинми? Киёв айтаркан биринчи ўринда ман учун опам туради. Кейин ота онам деб. Набирам эса охирги ўриндамиш. Бу қанақаси? Нима мани набирам ердан чиққан қўзиқоринми? Опаси иккита эрдан ажраб келган, камига касал бўлса бу бизани айбимизни? Мурод ҳаммани ичида айтилган бу гапларга чидаб тура олмади. -Ўчииииир овозингни. Чиқиб кет уйдан. Ҳамманг йўқоооол. Муродни ғазаби қайнаб борарди. Ҳозир унга бобони гапи қаттиқ таъсир қилган, шу туришда хотинидан ҳам кечвиргулик аҳволда эди. Ўтирганларни барини оғзи очилиб қолди. Муроддан бунақа гап кутишмаганди. Ҳатто Паризода бошқа хонада бўлиб укасини гапини эшитиб ҳайрон бўлди. Чунки Муродга опаси борми йўқми аҳамиятсиз эди. -Мурод жиян ташқарига чиқайлик. Қўшни бўлган Ҳамид акани акаси Муродни рашқарига мажбурлаб олиб чиқди. Қуда томондан келган аёллар ҳаттоки Паризодани буюмларигача ўраб, чирмаб юкларга қўшиб олишди. Паризода кўрсаям индамади -Битта идиш билан бойиб қолармидим деб. Бу орада аёллар ичида шовқин бўлди. Паризода онасига Ҳуснидани аммаси бақираётганини эшитиб қолиб аёллар ичига кирди. -Ойи бўлди гапирманг. Робия опа асабийлашиб бошини ушлаб ўтирарди. -Қизим сан чиқавер, ўзимиз ҳал қиламиз. -Без бўлиб бўлишган, гапизни фойдаси йўқ буларга. Паризодани келинойиси чиқариб юборди. Ана шу вақтда Робия опа нима учундир келинини олдига ўтган. Пайтдан фойдаланган амма эса Паризодага эшитарли қилиб ичидаги айтди. -Сан шунақа ифлос бўлганинг учун иккита эрдан ажраб келиб ўтирибсан. Йўқса қайтиб келармидинг? Худо уриб қўйибдику шундай юрибсан. Паризода бор кучини тўплаб ортига ўгрилди. -Сизга ҳам Аллоҳ бор кўриб турибди. Бошқа сўз айтмади, айтолмади. Хонасига чиқиб йиғлаб юборди. Онасини кўнгли сезгандек қизини хонасига келиб уни йиғлаётганини кўрди -Пари нега йиғлаяпсан? Паризода чидолмай ҳаммасини айтиб берди. -Ҳали шунақа дедими ҳозир кўради мандан. Робия опа жахл отига миниб тўғри келинни аммасини олдига борди. -Қуда қизимга бир нима дебсизми? -Нима дебман? -Эрдан чиққанини юзига солибсиз. Робия опа бақира кетди. -Вой айланай, унақа демабман. Жинни бўлганим йўқку. Амма ўзини сўзида тониб айтмаганман дея туриб олди. Давоми бор... https://t.me/shamsinurijodi
Hammasini ko'rsatish...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 420😭 164🔥 16😱 15 12👏 3🥰 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
😔 Пулсизлик муаммоси сизни хали хам кийнайдими? Пуллар доим бой инсонларга келади деб ўйлайсизми? 14-Июнь 20:00 да Тажрибали Психолог Жамила Тохировна билан муаммоларингизга йечим топасиз😍 🫵 Чунки турмуш ўртогизни  даромади юқори бўлишида  сизни фикрлариз жуда ҳам муҳим Ишонинг энг яхши вебинар булади❤️ Ссилкаси учирилади 👇 👇  👇  👇  👇 https://t.me/+duS-LC92bNE4MDYy
Hammasini ko'rsatish...
7.65 MB
👍 16
😍 Хозирок кушилиш
🔥 Кироличалар мактаби
​​Суюнчи Палатадан оғзи қулоғида чиққан ҳамшира шанғиллаганча деди: ㅡ Фалончиеванинг яқинлари борми? ㅡ Ҳа, ҳа бор! Мен турмуш ўртоғиман. ㅡ Куёвбола, суюнчи беринг, пахлавондек ўғилли бўлдингиз! ㅡ A? Ҳааа, ўғил денг, раҳмат, раҳмат... Ота чўнтак кавлашга тушди. ㅡ Мана, мана суюнчиси... Ҳамшира кутганидек суюнчи олмади чоғи ҳайратини яшириб ўтирмади: ㅡ Ие, ўғил кўрганам шунақа суюнчи берадими? ㅡ Қизлик бўлдингиз, деб чиққанингизда боримни бериб, камига ўйнаб ҳам берардим! Расул Жураев https://t.me/shamsinurijodi
Hammasini ko'rsatish...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

🥰 191👍 65👏 34😭 11 6
00:44
Video unavailableShow in Telegram
Қўллаб юбормасангиз бўлмайди😭 3-ўринга тушибман.
Hammasini ko'rsatish...
3.47 MB
👍 133😱 15