cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Xo'jaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Xo`jaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @Hokimlik_matbuot_kotibi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 887
Obunachilar
-524 soatlar
-287 kunlar
+730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Шараф тасмалари улашилмоқда. Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан. Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Айни шу мақсадда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда бир гуруҳ  фаол ёшлар туманимиз марказида фуқароларга шараф тасмаларини улашдилар. @xojaobod_pressa
Hammasini ko'rsatish...
Хўжаобод туманида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида "ДХХ КУБОГИ" учун ўтказилаётган тумандаги барча маҳалла ёшлари ўртасида мусобақалар давом этмоқда. Бугун туманимизда жойлашган "Мустаҳкам", ҳамда "Хидирша" маҳалласида истиқомат қилувчи 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан ташкил топган жамоалар ўртасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Муросасиз ўтган ўйин натижаларига кўра туманнинг "Мустаҳкам" , "Хидирша" маҳалла ёшлари жамоаси 3 : 1 ҳисобида якунланди. @xojaobod_pressa
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 8-9 мая посетит город Москву с рабочим визитом. #Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #OYII Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
15 - МАЙ “ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ” Бугун Хўжаобод туманида жойлашган маданият марказида 15 - май “Халқаро оила куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи " бош ғояси асосида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари M. Сапиева, ҳамда "Оқила аёллар" ҳаракати етакчиси Н. Юлдашева ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда кўплаб ибратли оилалар иштирок этдилар. Тадбир давомида иштирокчи оилалар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар, қизиқарли ва муросасиз ўтган ушбу танловда ҳар бир сектордан 1 тадан фаол оилалар танлов ғолиблигини қўлга киритишди. Тадбир якунида танловда фаол иштирок этган оилаларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек танловда ғолибликни қўлга киритган оилаларга эса вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар берилди. @xojaobod_pressa
Hammasini ko'rsatish...
Хўжаобод туманида жойлашган Маданият ва истироҳат боғида бунёдкорлик ишлари авжида. Маданият ва истироҳат боғлари — аҳоли маданий ҳордиқ чиқарадиган, турли безакли дарахт ва гулзорлар билан жиҳозланган, кўкаламзорлаштирилган маскан. Унда аҳолига маданий хизмат кўрсатиш катта ўрин тутади. Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Жамшидбек Бозорбоев тумандаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб, боғ ҳолатини мавсумга тайёрлаш, ҳудудда ободонлаштириш  кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича масъулларга керакли вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. @xojaobod_pressa
Hammasini ko'rsatish...
Po'stilar arxiv