cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Dilnur Kamilov blogi

Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали дунёда ҳамда жамиятимизда рўй бераётган турли диний-сиёсий ва ижтимоий воқеа-хабарларга ўз муносабатимни билдириб бораман.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 942
Obunachilar
+1124 soatlar
+127 kunlar
+25230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ЎЗБЕКИСТОНДА ДУНЁВИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ХАВФ ОСТИДА Янгиланган Конституциянинг 1-моддасида Ўзбекистоннинг дунёвий (секуляр) давлат эканлиги белгилангани яхши бўлди-ю, аммо бу билан иш битмас экан. Дунёвий давлатчиликни асраш ва ҳимоя қилиш учун жиддий амалий чоралар керак экан. Бугунги кунда Ўзбекистонда диний эркинликка йўл берилгани яхши. Лекин шоли баҳонасида курмак ҳам сув ичади деганларидек бугун Ўзбекистон жамиятида радикал кайфият кенгайиб ва кучайиб бормоқда. Содда қилиб айтганда Ўзбекистон жамияти тобора толибонлашиб кетяпти. Айниқса, ёшлар тушуниб-тушунмай шариат асосида яшашни ва ўрта асрларга қайтишни исташмоқда. Ўзидан дин пешволарини ясаб олган “қори ака” ва “ҳожи ака”ларнинг ошиғи олчи. Ҳозирги вазиятда Ўзбекистонда дунёвий давлатчилик реал хавф остида қолган. Дунёвий давлат ва диний тарзда яшаш тарафдорлари ўртасида кескин қутблашиш бошланган. Бу вазият фуқаролар урушини келтириб чиқариши ҳам ҳеч гап эмас. Энг ёмони шундаки, Ўзбекистон ҳукуматининг жамият диний радикаллашувининг олдини олиш бўйича ҳеч қандай тайинли режаси ва дастури мавжуд эмас. Ўзбекистон ҳукумати бир неча масалалар бўйича дунёвий давлатчилик позициясини бой бериб бўлди. Жумладан, Ўзбекистон Ҳукуматининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг 3-бандида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мажбурий мактаб формасини жорий этиш назарда тутилган эди. Аммо шариат талаблари асосида яшашни истовчи “дин ҳимоячилари”нинг оммавий босими сабабли ушбу банд Ҳукуматнинг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан ўзгартирилди. Яқинда ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга болани рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга беришини тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам “шариатпарастлар” ижтимоий тармоқларда додлагандан кейин “осилиб қолди”. Бу лойиҳа Қонунчилик палатаси сайтида умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди. Амалда эса бундай тартиб мавжуд эмас. Бир пайтлар Афғонистон ва Эрон дунёвий давлат бўлган. Аммо бу давлатларда секулярликни асраб қолиш ҳамда диний радикализм ва экстремизмнинг олдини олиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаганлиги сабабли бугун уларнинг аҳволи қандай эканлигини кўриб турибмиз. Улардаги диний радикализм, оммавий жаҳолат босқинчи ташқи кучларни қувватлантирди. Ўзбекистон ҳукумати ҳам дунёвий давлатчиликни сақлаб қолиш ва уни ҳимоя қилиш бўйича ҳозироқ оқилона чоралар кўрмас экан кейин кеч бўлиши аниқ. Бу кетишда яқин йиллар ичида диний радикализм ва экстремизм Ўзбекистон учун жиддий бош оғирига айланади. Яна бир ташвишли ҳолат шуки диний радикализм ва экстремизмга қарши курашадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари орасида ҳам радикаллашув кучайиб бормоқда. Масалан, ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти – ИИВ Академиясида яширинча намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, кодекс ва қонунларни ўрганмасдан диний адабиётларни ўқишга муккасидан кетган, Ўзбекистон ислом давлати дейдиган курсантлар сони ортиб бораётганлиги ташвишлидир. Бундай ҳолат ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳам авж олганини кўриб турибмиз. Дунёвийликни очиқдан-очиқ инкор қилувчи, шариат асосида яшашни жорий этиш ҳамда Ўзбекистонни ислом давлатига айлантиришини истовчилар сони ортиб бораётганлиги етмаганидек энди уларнинг талаблари ҳам конкретлашмоқда. Прогнозлар эса янада хавотирли: Ўзбекистонда дунёвийликни рад қилувчи ва шариат тузумини ўрнатишни истовчилар сони ортиб бориши билан улар энди сон кўрсаткичдан сифат кўрсатгичга ўтиш арафасида турибди. Яна ҳам даҳшатлиси, бу тоифадагилар институционаллашмоқда, яъни содда қилиб айтганда ислом давлати тарафдорлари бирлашиш босқичига яқин келиб қолган. Уларга битта дадил етакчи етишмаяпти холос. Ўзбекистон ҳукумати эса жараёнларни жим кузатишдан нарига ўтмаяпти. Ўзбекистон фақат дунёвий давлат сифатида ривожлана олади. Бизга диний давлат керак эмас, диний давлатда мутлақ адолат бўлади деган ваъдалар барчаси чўпчак эканини бошқа мамлакатлар тажрибасида кўрдик. ******* Eltuz нинг ушбу мақоласига 100% қўшиламан.
Hammasini ko'rsatish...
👍 28💯 21 2 1😱 1🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
“...Йигирма йиллаб мадрасаларда қандайдир фиқҳий китобларни ёд олишади, сўнг имом-домла бўлиб чиқади... Ёд олган китобларидан ташқари бошқа масалаларни ечиб бера олмайди... Уларнинг аксари 7-8 синф болалари ёшида ҳужраларга илм-олсин деб берилади ва сўнг ёшлари 40-50 ёшга келса ҳам дунёқарашлари тор ҳужралар каби 7-8 синф болалариники бўлиб қотиб қолган...” Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Hammasini ko'rsatish...
👍 85💯 39🤣 3 2
Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг ушбу видеопарчаси тарқатилиб ҳам аксар динийлар томонидан ҳам секулярлар томонидан салбий муносабатларга дучор бўляпди. Буниям тўғри тушунса бўлади. Муллалар шундай аҳволга келиб қолишдики, нима гапирсаям салбий қабул қилиняпди ва бунга сабабчи аввало ўзларидир. Бу видео давомида нималар гапирилган билмадимкуя, аммо айнан шу контекстдан келиб чиқадиган бўлсак, Термизий тўғри гапиряпди. Ўзларининг (мулла-мурид кастаси) динни ижобий кўрсата олмаганликларини тан оляпди. Қарши томонни тўғри тушуниш кераклигини айтяпди. Диний таълимни талаб қилишдан аввал дунёвий-секулярларга яхши томонларини кўрсатиб исботлаш кераклигини назарда тутяпди. Термизий домла, имкониятлар жуда кенг эди, бироқ сизлар бу имкониятлардан унумли фойдалана олмадингизлар. Кўрмуридларингизни тўғри йўлга бошлай олмадингизлар. Шахспарастликни, муллаларни илоҳийлаштиришни тарғиб қилишдан бошқа бирорта жўяли ишларингизни кўрсата олмадингиз. Ҳали ҳануз диндорман деган одам борки, исламафобиянинг ўсиб боришига хизмат қиляпди. Диндан бездириш ишларини зўр бажаришяпди. Диндорлар орасида соғлом муҳит йўқлигини бот-бот исботлаб беришяпди. Кўрмурид зомбилар эндиям сизларнинг гапингизга кирмайди. Қон қусиб, сўлак сачратиб Ислом дини агрессив ва ўта зарарли дин қилиб кўрсатишда давом этаверишади. Термизий домла, ижтимоий фикрни сиз айтган ҳолатга қайтариш энди осон бўлмайди!
Hammasini ko'rsatish...
👍 36💯 27🏆 4😁 1
00:29
Video unavailableShow in Telegram
Анча кечикмадингларми домла?
Hammasini ko'rsatish...
8.34 KB
😁 29🤣 16💯 10👍 4🤔 3
00:21
Video unavailableShow in Telegram
Буратулло ёхуд Бурунмулла😀
Hammasini ko'rsatish...
IMG_1079.MOV3.24 MB
🤣 64😁 10💯 3👍 2😱 2
Дўстлар, Наманган ўзбек халқига зўр-зўр санъат ва маданият арбобларини етиштириб бергани билан бирга террорчи радикалларнинг аслзодалари ҳам шу ҳудуддан чиқиб келавериши сир эмас. Диний фон энг юқори бўлган вилоят бу Намангандир. Мактабда 10 минг сўм фаррош учун пул йиғса дод вой соладиган бу оломон ўз болаларини аламзада террор уруғлари қилиб етиштириш учун ойига 350 доллар пулларини аямайди. Ҳолатни видеода кўришингиз мумкин. Ман эса ҳукуматдаги мутасаддиларга мурожаат қилмоқчиман! Бу жаҳолат мактабларини тугатишнинг самарали усулларидан фойдаланилмас экан, Ўзбекистоннинг келажагига зарба бераётган бу манқуртбаччалардан қутулишнинг иложи бўлмайди. Бир тийинга олмай издеваться қилиб яна шу ишларини давом эттираверадилар. Таклифларим: 1.Ноқонуний ҳужра ташкил қилганларга нисбатан жиноят моддаларини киритиб қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши керак. Ҳужрачиларнинг фаолияти болаларга нисбатан жиноят содир қилганлик билан тенглаштирилиши лозим. 2. Ҳужралар ташкил қилинган бино-иншоотлар давлат ҳисобига мусодара қилинишини кўзда тутувчи поправкаларни киритиш керак 3. Ҳужра ташкил қилинган сана аниқланиб, шундан бери ҳужрачининг ноқонуний пул айланмаси ҳисобланиб, ҳамма пуллар давлат ҳисобига қайтарилиши таъминланиши лозим. Ҳурматли мутасаддилар, қуролланган жиҳодчилар армиясини кўргингиз келмаса, шу кунлардан бошлаб бу фанатикларга қарши кескин курашишингиз керак. Келажак авлод олдида жавобгарликни унутмайлик!
Hammasini ko'rsatish...
👍 49💯 29 3🔥 3🤬 1
03:56
Video unavailableShow in Telegram
Жаҳолат мактаблари!
Hammasini ko'rsatish...
86.32 MB
🤬 20😢 13👍 5💯 2😱 1
00:35
Video unavailableShow in Telegram
Туркистон вилоятида тезкор-қидирув амалиёти натижасида сайрамлик диний террорбашара қўлга олинди. Қозоғистонда ҳам исломий экстремизм ва терроризмга қарши кураш кетяпди. Дўстлар, бежизга бутун минтақада бу шариатчи жоҳилларга қарши кураш кетаётгани йўқ. Марказий Осиёда дунёвий давлатчиликни тугатиш учун динийлар томонидан ғимир-симирлар бошлангани хақида инкорсиз маълумотлар олиб бўлинган. Диний террорчилар ҳокимиятни ўз қўлларига олишлари учун уларга айнан диндор қатлам орасидаги фанатиклар итдек хизмат қилишини кўриб келдик. Дарвоқеъ, Сайрам ўзбеклар яшайдиган регион.
Hammasini ko'rsatish...
IMG_1073.MOV6.75 MB
👍 49😱 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.