cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Energetika xabarlari

Ўзбекистон ёқилғи-энергетика соҳасига оид энг тезкор ва ишончли, шу билан бирга холисликка йўғрилган маълумотлар канали.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
422
Obunachilar
-224 soatlar
-27 kunlar
+1630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Туғилган кун Бугун энергетика соҳаси фидойиларидан бири, соҳа ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган инсон Хусанжанова Жамола Джураевнанинг туғилган кунлари. Жамолахонга барча яхшиликларни тилаймиз. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
🔥 3👍 1
Сенатда махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати таҳлил қилинди. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Туғилган кун Бугун Энергетика вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Тошходжаев Ҳасан Джавляновичнинг туғилган кунлари. Ҳасан акага мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, ишларида муваффақиятлар тилаймиз! 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
👍 6🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
USAID Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигига 50 минг долларлик ускуналарни топширди. Бугун, 26 июнь куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигига қиймати қарийб 50 минг долларлик IТ-ускуналарини топширди. Ускуналар энергетика секторидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга оширишда Агентлик ходимларини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган компьютерлар, принтерлар ва телекоммуникация ускуналарини ўз ичига олади. Янги жиҳозлар Агентлик барча ходимларининг иш самарадорлигини ошириб, уларга тартибга солиш жараёнларини янада самарали бошқариш имконини беради. Бу, ўз навбатида, энергетика соҳасида янада яхлит ва жавоб берадиган меъёрий-ҳуқуқий базани яратишга хизмат қилади. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
💡Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида янги кабел тармоқлари ётқизилиши туфайли 40 дан ортиқ кўча электр таъминотидан узилган Қарағанданинг Жануби-Шарқий минтақа ва ўнлаб кўчалари электр энергиясиз қолган. ЭТК томонидан янги кабел линияларини ўрнатиш ишлари олиб борилаётгани сабабли электр таъминотида режали узилиш бўлиши ҳақида хабар берилган. Ҳозирда шифохоналар ва шошилинч хизматлар генераторларга уланган, ички ишлар ходимлари эса кўчаларда ҳаракатни тартибга солиш устида ишламоқда. Ўз навбатида, тадбиркорлар ноқулайликларга дуч келишган: дўконлар нақд пулда савдо қиляпти, банкоматлар ишламаётгани боис одамлар ўз ҳисобрақамларидан пул ечиб ололмаяптилар. Масъулларнинг айтишларича, электр тармоқларидаги модернизация ишлари ёз охиригача якунланиши режалаштирилган. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
#Экология_барқарорлиги Лайлаклар 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида тонгни кутиб олмоқда😍 Табиат бойликларидан ҳисобланган лайлаклар одатда электр узатиш ташмоқларида “уя” қуриб, у ерда кўпайишади. Бугун Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида улар тонгни кутиб олишаётгани ҳолати суратга олинди. Ўз ўрнида, энергетика тармоқлари экологияни асрашда ўзига хос ҳисса қўшади. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
01:22
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент вилоятида барпо этилаётган “Пскем” ГЭС: Сув кўплиги ёқди, кўз тегмасин. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0591 (video-converter.com).mp420.57 MB
👍 2
Кеча Энергетика вазирининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди (фото) Унда вазир Ж.Мирзамаҳмудов, вазирлик тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган 200 нафардан ортиқ ёшлар, бир қатор олий таълим муассасаларининг талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун ўз соҳасининг фидоийси, тажрибали энергетик, соҳа ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган инсон — Фитратилло Набиевнинг туғилган кунлари. Фитралтилло акага Ватанимиз равнақи йўлида қилаётган катта хизматларида куч-қувват тилаймиз. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
👍 12🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Электр энергетика тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. 👉@energetikauzb_dunyo
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.