QUVA OLX | QUVA BOZOR
👨💻Телеграм тармоғидаги энг оммалашиб бораётган "QUVA_OLX" каналимизга хуш келибсиз🤝 ☑Биз билан осон сотинг ва сотиб олинг ✔️Барча турдаги эълонлар каналга жойланади ЭЪЛОН БЕРИШ УЧУН ⬇️ 💻👉 @Maxsudbek_Tursunov 💻👉 @murodilov_707
Ko'proq ko'rsatish📈 Telegram kanali QUVA OLX | QUVA BOZOR analitikasi
QUVA OLX | QUVA BOZOR (@quva_olx) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 95 257 obunachidan iborat bo'lib, Haqiqiy mulk toifasida 72-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 641-o'rinni egallagan.
📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika
невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 95 257 obunachiga ega bo‘ldi.
28 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -42 007 ga, so‘nggi 24 soatda esa -494 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.
- Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
- Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 3.78% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 3.40% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
- Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 3 619 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 3 251 ta ko‘rish yig‘iladi.
- Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 7 ta reaksiya keladi.
📝 Tavsif va kontent siyosati
Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“👨💻Телеграм тармоғидаги энг оммалашиб бораётган "QUVA_OLX" каналимизга хуш келибсиз🤝
☑Биз билан осон сотинг ва сотиб олинг
✔️Барча турдаги эълонлар каналга жойланади
ЭЪЛОН БЕРИШ УЧУН ⬇️
💻👉 @Maxsudbek_Tursunov
💻👉 @murodilov_707”
Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 29 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Haqiqiy mulk toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.
Amir Temur tavalludining 690 yilligiga bag‘ishlanadi.ЭЪЛОН БЕРИШ УЧУН ⬇️⬇️⬇️ @Maxsudbek_Tursunov ГА ЁЗИНГ✍️ Бизга қўшилинг👇👇👇 ➥@QUVA_OLX ➥https://t.me/joinchat/uZzpFwTKOv8yZjMy
1️⃣ Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ҳозирда пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасасининг 2-босқич талабаси Янгиҳаёт туманидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, моддий манфаатдорлик эвазига, 2014–2021 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ бериб келган. Текширув жараёнида 49 дона турли диний мазмундаги китоблар, 24 дона диний дарсликлар ёзилган дафтарлар ҳамда 1 дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, болаларга мажбурий равишда сабоқ берилган, айрим ҳолларда эса уларга турли даражада тан жароҳатлари ҳам етказилган. Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган. Ҳозирда ушбу манзилдан олинган диний адабиётлар ва компьютер техникаси юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, қонунбузар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, болаларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
2️⃣ Янгиҳаёт туманида кузатилган бошқа ҳолатда эса, юқорида келтирилган талабанинг нодавлат олий таълим муассасасидаги ўқитувчиси ҳам ижара хонадонда болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётгани маълум бўлди. Хусусан, 1987 й.т. ушбу шахс ва унинг турмуш ўртоғи томонидан 2009-2018 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар болаларга сабоқ берилган бўлиб, улар орасида Тожикистон Республикаси фуқаросининг ҳам фарзанди бор. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.🏪 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. Бизга қўшилинг👇👇👇 ➥@QUVA_OLX ➥https://t.me/joinchat/uZzpFwTKOv8yZjMy
❗️ Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий, Тошкент ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўналишида Чирчиқ шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Унга кўра, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи МЧЖнинг муқаддам судланган ходими Навоий вилоятидаги хусусий корхона иш бошқарувчисининг ишончига кириб, 2025-2026 йилларда 20 млрд сўм атрофида товар айланмаси бўлганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш орқали, мазкур корхона ҳисобига бюджетдан 2 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини солиқ идораларида ишловчи танишлари кўмагида қайтариб олинишида ёрдам беришини айтади. Ўз навбатида, ушбу “хизмат” ҳақи эвазига 340 млн сўм талаб қилади. ҚҚСни корхона ҳисоб рақамига тушириб бериш билан боғлиқ барча сохта амалиётларни унинг шериги – Андижон шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. якка тартибдаги тадбиркор амалга оширади. Яъни, тадбиркор ўзига таниш бўлган МЧЖ ва Навоий вилоятидаги хусусий корхона ўртасида электрон шартнома расмийлаштиради. Ушбу шартномага асосан, гўёки қиймати 18 млрд 670 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилганлиги, транспорт хизмати кўрсатилганлиги ва қурилиш материаллари етказиб берилганлиги тўғрисида 10 та сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, 2 млрд сўм ҚҚС қайтарилишига эришади. Шундан сўнг талаб қилинган пул маблағини улар ўзларининг жиноий шериклари – Қибрай туманида яшовчи, 1973 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1996 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Аниқланишича, ушбу шахслар талаб қилинган 340 млн сўмни ўзаро тақсимлаб олишлари керак бўлган.⚖️ Мазкур тўрт нафар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган солиқ идораларидаги танишларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бизга қўшилинг👇👇👇 ➥@QUVA_OLX ➥https://t.me/joinchat/uZzpFwTKOv8yZjMy
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
