QUVA OLX | QUVA BOZOR
👨💻Телеграм тармоғидаги энг оммалашиб бораётган "QUVA_OLX" каналимизга хуш келибсиз🤝 ☑Биз билан осон сотинг ва сотиб олинг ✔️Барча турдаги эълонлар каналга жойланади ЭЪЛОН БЕРИШ УЧУН ⬇️ 💻👉 @Maxsudbek_Tursunov 💻👉 @murodilov_707
Ko'proq ko'rsatish📈 Telegram kanali QUVA OLX | QUVA BOZOR analitikasi
QUVA OLX | QUVA BOZOR (@quva_olx) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 95 881 obunachidan iborat bo'lib, Haqiqiy mulk toifasida 72-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 638-o'rinni egallagan.
📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika
невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 95 881 obunachiga ega bo‘ldi.
27 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -41 733 ga, so‘nggi 24 soatda esa -686 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.
- Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
- Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 3.71% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 3.39% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
- Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 3 565 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 3 260 ta ko‘rish yig‘iladi.
- Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 7 ta reaksiya keladi.
📝 Tavsif va kontent siyosati
Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“👨💻Телеграм тармоғидаги энг оммалашиб бораётган "QUVA_OLX" каналимизга хуш келибсиз🤝
☑Биз билан осон сотинг ва сотиб олинг
✔️Барча турдаги эълонлар каналга жойланади
ЭЪЛОН БЕРИШ УЧУН ⬇️
💻👉 @Maxsudbek_Tursunov
💻👉 @murodilov_707”
Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Haqiqiy mulk toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.
Қонун (ЎРҚ–1128-сон, 13.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра: иккиламчи ижарага олган ижарачилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қонунчиликка мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги – БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги юқорида келтирилган майдонларда: ҳар йили 1 майгача мақбул экин экилмаган ер участкаси ва уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида, электрон шаклда тақдим этиши шартлиги кўзда тутилди. Мазкур ахборотга асосан ер участкасининг мақбул экин экилмаган қисми учун жорий йилги ер солиғи ставкаси 3 баравар миқдорда оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланди.Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. ЭЪЛОН БЕРИШ УЧУН ⬇️⬇️⬇️ @Maxsudbek_Tursunov ГА ЁЗИНГ✍️ Бизга қўшилинг👇👇👇 ➥@QUVA_OLX ➥https://t.me/joinchat/uZzpFwTKOv8yZjMy
Марказий Осиё халқаро хусусий тиббиёт университети талабалари билан кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликнинг олдини олишга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, пластик карталар орқали содир этиладиган фирибгарликлар, ҳисоб-рақамларга киберхужумлар ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, телеграм орқали келган номаълум APK файлларни очмаслик, нотаниш қўнғироқларга жавоб бермаслик, SMS кодларни бошқаларга бермаслик, банк маълумотларини ҳеч қачон улашмаслик кераклиги таъкидланди. Қўшимча равишда, онлайн қимор ўйинларидан узоқ бўлиш ва “пулни кўпайтириб берамиз” каби хабарларга ишонмаслик зарурлиги айтилди. Бундай ҳолатлар кўпайиб бораётгани сабабли фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш талаб этилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати Бизга қўшилинг👇👇👇 ➥@QUVA_OLX ➥https://t.me/joinchat/uZzpFwTKOv8yZjMy
➡️Мансабдор шахслар томонидан ноқонуний бойлик орттириш мақсадида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш – жамият ва давлат бошқаруви тизими учун жиддий хавф ҳисобланади. Бундай ҳолатлар қонун устуворлигига путур етказиб, адолат принципининг бузилиши ҳамда давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлиги пасайишига сабаб бўлади. Жумладан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси инспектори ўз хизмат мавқеини суистеъмол қилган ҳолда, ноқонуний бойлик орттирмоқчи бўлди. Хусусан, у Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарога тегишли 7 турдаги, жами 187 дона қадоқда бўлган минерал ўғит маҳсулотларини “Навоий” чегара божхона пости орқали ўтказиб берганлиги эвазига 20 млн сўм талаб қилган. Мазкур ноқонуний ҳаракат Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди. Инспектор сўралган пул маблағини пойтахтнинг Олмазор тумани ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.🌟 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. Бизга қўшилинг👇👇👇 ➥@QUVA_OLX ➥https://t.me/joinchat/uZzpFwTKOv8yZjMy
🚨 Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзларининг таниши бўлган – Қўштепа туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. фуқаронинг “Жентра” русумли автомашинасида Фарғона туманига бориб, қўшни республикадан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний ўтказилган 11 650 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб олишган. Сўнгра Қўқон шаҳрига қайтиб кетаётганларида тезкор гуруҳ томонидан Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилган вақтларида, улар автомашинадан дори воситаларини улоқтириб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлишган. Лекин, режалари амалга ошмаган. Аниқланишича, қонунбузарлар бу турдаги дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида яшовчи шахсларга сотиш билан шуғулланиб келишган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.❗️Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. Бизга қўшилинг👇👇👇 ➥@QUVA_OLX ➥https://t.me/joinchat/uZzpFwTKOv8yZjMy
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
