cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Musilmonlar Idorasi

Бу канал яхшилик қилиш, билган нарсаларимизни сизларга улашиш мақсадида очилган канал: Бу каналда сиз Намоз вақтларини, Қуръондан оятларни билиб оласиз ӯзингизни қийнаётган саволларни ёки таклифларни албатта бизга юборинг❗ @Musilmonlar_idorasiningbot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 208
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-97 kunlar
-8130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

🗣 “ЯГОНА ОЛИМПИАДА–2024” ҒОЛИБИ ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ! 🏆Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” билимлар беллашуви ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 21 май куни “Ягона олимпиада – 2024” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этди... 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
02:25
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ОҚ ФОТИҲА ОЛГАН ШАРИАТ ХОДИМЛАРИ ВА ЭҲТИРОМДАН МАСРУР УЛАМО
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил посольство Исламской Республики Иран и выразил глубокие соболезнования дружественному иранскому народу в связи с трагической гибелью Президента Ибрахима Раиси и сопровождавших его лиц в результате крушения вертолета на севере страны. #Mirziyoyev #hamdardlik #Eron #elchixona Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди  Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қ
...
Hammasini ko'rsatish...
Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди. Саҳл Тустарий Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
19:32
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙2-суҳбат: Ҳожиларга сафар олдидан тавсиялар 00:46 - Ният қилиш; 01:47 - Аразлашган кишилар билан ўртани ислоҳ қилиш; 03:30 - Қарзларни тўлаш; 04:52 - Доимий истеъмол қилинадиган дориларни олиш; 05:39 - Дабдабабозликка йўл қўймаслик; 09:23 - Ортиқча юклар олмаслик; 11:06 - Сафар давомида сабрли бўлиш; 13:06 - Беҳуда сўзлардан тийилиш. Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси манба: Fatvo.uz   MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда исломий молия тизимига оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади «Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади» дейди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев. – Ўзбекистонда исломий молиялаш тизимини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат қабул қилинса, қонунчиликка жуда кўп ўзгартиришлар киритиш талаб этилади. 18 май куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида «Ўзбекистон-2030» стратегиясида республикада ислом молияси қонуний асосларини шакллантириш ҳамда тартибларини жорий этиш белгилангани эслатилди. Беҳзод Ҳамраевнинг айтишича, ислом молиясини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳужжатни 2024 йил якунигача парламент муҳокамасига киритиш режалаштирилган. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22187 🕋 @islomuz
Hammasini ko'rsatish...
00:34
Video unavailableShow in Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ ҲАР БИР МЎМИН БИЛИШИ КЕРАК! (2 қисм) Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан”. Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан! Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”... 🖥 БАТАФСИЛ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
04:12
Video unavailableShow in Telegram
🕋 #ҳаж_суҳбатлари #Видео 🎙1-СУҲБАТ: МУҚАДДИМА Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 🌐 FULL HD манба: Fatvo.uz MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...