cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Meros.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали. Канал манзили 👇👇👇 https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
309
Obunachilar
+124 soatlar
-37 kunlar
-1230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади. Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади. Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир. Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган. Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Каналимизга аъзо бўлинг! https://t.me/meros_uz
Hammasini ko'rsatish...
Meros.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали. Канал манзили 👇👇👇

https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi

«Meros.uz» каналига уланиш учун линкни босинг! ⬇️https://t.me/meros_uz
Hammasini ko'rsatish...
Умр берди Аллоҳим шукурлар бўлсин. Исломда яратди зикрлар бўлсин. Қалбингиз илм-нурига тўлсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Hammasini ko'rsatish...
​​НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ #назр ❓1250-CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бориб, ўша ерда садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Худога шукр, фарзандим тузалди. Яқин орада ҳажга боришга имконим йўқ. Қилган назримни ўша ерга бормасдан, шу ерда амалга оширсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда Маккага бормай, ўз шаҳар ёки қишлоғидаги муҳтожларга садақа қилиш жоиз. Чунки “Фалон жойда қўй сўйиб, садақа қиламан”, “Фалон куни шунча нафл намоз ўқийман”, “Фалончиларга садақа қиламан”, деб назр қилинса ҳам, айнан ўша жой, вақтда қилиш ёки ўша шахсга бериш шарт бўлмайди. У назрини истаган вақтда ва жойда ёки истаган шахси учун адо қилиши жоиз. Фақатгина назрнинг бериладиган ўрни фақир ва мискин каби закот олувчилар билан бир хил бўлади. Гарчи фақир бўлсалар ҳам ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотинига бера олмайди. Бой кишилар назр қилинган пулни олиши, ҳайвон назр қилинган бўлса, ейишлари дуруст эмас. Бу ҳақида “Мабсути Сарахсий” китобида садақа қилишни назр қилиш мисолида батафсил тушунтирилган: إما أن يعين الوقت بنذره فيقول: لله علي أن أتصدق بدرهم غدا أو يعين المكان فيقول: في مكان كذا أو يعين المتصدق عليه فيقول: على فلان المسكين ...وفي الوجوه كلها يلزمه التصدق بالمنذور عندنا، ويلغو اعتبار ذلك التقييد حتى لو تصدق به قبل مجيء ذلك الوقت أو في غير ذلك المكان أو على غير ذلك المسكين ...خرج عن موجب نذره “Киши “Эртага бир дирҳам садақа қилишни назр қилдим”, деб, қиладиган назри учун муайян вақтни айтиши мумкин, ёки “Фалон жойда садақа қилишни назр қилдим” деб, муайян бир жойни айтиши мумкин, ёки “Фалончига садақа қиламан”, деб муайян бир инсонни айтиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасида назр қилинган нарса зиммага лозим бўлиб, қайдлаб айтган нарсаларининг аҳамияти йўқолади. Масалан, айтилган вақтдан, айтилган жойдан ёки айтилган шахсдан бошқага садақа қилса, қилган назрини адо қилган бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...

​​ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ #ғусл #таҳорат ❓1249-CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган: وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ." “Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ، “Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...

Фарзандга МУҲАММАД деб исм қўйса бўладими? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар". Бухорий ва Муслим ривоятлари. "Куня" деганда кишининг исмидан аввал айтиладиган, бош фарзандининг исмига қўшиб "Фалончининг отаси" маъносидаги нарса тушунилади. Масалан, Абу Абдуллоҳ, Абу Дардо, Абу Мусо каби. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб саҳобаларга куня қўйиб, ўша билан чақирар эдилар. Масалан, Абдураҳмон ибн Сохр ад-Давсий розияллоҳу анҳу деган саҳобанинг мушукнинг боласини ўйнатиб ўтирганларин кўриб, у кишини "Абу Ҳурайра", яъни "Мушукчанинг отаси" деб чақирганлар. Бир куни ҳаво жуда ҳам исиб кетганида бироз салқинланиш учун дам олишга ётган Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг тупроққа беланиб ётганларини кўрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини "Абу Туроб", яъни "Тупроқ отаси" деган куня билан чақирганлар. Шунингдек, Али розияллоҳу анҳунинг "Абул Ҳасан" деган кунялари ҳам бор. Бизда ҳам баъзи хонадонларда аёллар турмуш ўртоғларини бош фарзандларининг исми билан чақиришлари одат тусига кирган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари эса Абул Қосим эди. Юқоридаги ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини ўз исмларини қўйишга тарғиб қилмоқдалар. Баъзилар ўйлаганидек, агар Муҳаммад исми фарзандга оғирлик қилганида ёки фарзандни Муҳаммад деб номлаш мумкин бўлмаганида, "Исмимни қўйинглар" демасдилар. Қолаверса, барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг улуғи, оламларга раҳмат бўлган зотнинг исмлари қандай қилиб оғирлик қиладиган, фарзанднинг боши касалликдан чиқмаслигига сабаб бўладиган исм бўлади?! Бундай гапни айтиш севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан беҳурматлик ҳисобланади. Абул Қосим деб куняланиш борасида эса уламоларимиз ораларида турли фикрлар мавжуд. Баъзи уламолар Абул Қосим деб куняланиш мутлақ мумкин эмас, десалар, баъзилари ҳадисдаги гап Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларига тегишли, дейишган. Айтгандек, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, Али розияллоҳу анҳу каби улуғ саҳобаларнинг Муҳаммад исмли ўғиллари бўлган. Шунингдек, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ каби улуғ муҳаддисларимизнинг исмлари ҳам Муҳаммад бўлган. Фарзандига Муҳаммад деб исм қўйган ота-она ўша фарзандини ҳурмат қилиши, уни ҳақорат қилмаслиги, мажлисларда жой бериши, юзига деб сўкмаслиги лозим бўлади. Хуллас, туғиладиган фарзандларимизга биз умматлари учун кўп қайғурган, охиратда шафоатчимиз бўлган севиклигимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини кўпроқ қўйишимиз ва ушбу исмнинг ҳурматини сақлашимиз керакдир. Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади https://t.me/meros_uz
Hammasini ko'rsatish...
Meros.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали. Канал манзили 👇👇👇

https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi

#kun_oyati Айтинг: "Агар қалбингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ биладир. Ва осмонлардагию ердаги нарсаларни ҳам биладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир" (Оли Имрон сураси, 29-оят). 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
«Meros.uz» каналига уланиш учун линкни босинг! ⬇️https://t.me/meros_uz
Hammasini ko'rsatish...