Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy. Web-sahifa: http://yangikurgan.uz El.pochta: [email protected] Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot
Ko'proq ko'rsatish3 476
Obunachilar
-424 soatlar
-187 kunlar
-6430 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Бугун қабул
Туман ҳокимлигида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқаролар моддий ёрдам, уй-жой қуриш учун ер, деҳқончилик қилиш учун ер, ўзининг, фарзандининг соғлигини тиклаш, кредитдан бўлган қарзини тўлаш, оилавий можаролар каби масалаларда мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг айримлари тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди. Баъзи бир масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, яна айримлари ўрганиш учун йўналтирилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
🇫🇷🇺🇿 200 нафар ўқитувчи Францияга боради
🔵Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили ўқитувчиларини Франциянинг нуфузли олийгоҳларига стажировкага юбориш юзасидан янги лойиҳага старт берилди.
🔵Айни пайтда бутун Республикамиз бўйлаб ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
🔵Бунда барча ҳудудлардан француз тили устозлари “Ev@lang” платформаси орқали педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида тест топширишди.
🔵Тест натижаларига кўра танлаб олинган ўқитувчилар франциялик тажрибали мутахассислар томонидан 30 соатлик оффлайн шаклда ҳамда 15 соатлик онлайн шаклда малака ошириш курсларида ўқитилади.
⚡️ Маълумот ўрнида: ушбу лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.
🔵Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларни қайд этган француз тили устозлари 2024 йилнинг якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.
🔵Мазкур лойиҳа бўйича жорий йилда 200 нафар устозни қамраб олиш режалаштирилган.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍 1
🌤 ☀️🌦 Наманганда 11 май куни жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин
▫️Республика Гидрометеорология маркази 11 май, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
👍 2🥰 1
Қишлоқ хўжалигидаги юмушлар давом этмоқда
Янгиқўрғон туманида 2024 май-декабрь ойларида сув харжини камайтириш мақсадида 140 км. узунликдаги хўжалик ички ариқларни бетонлаштириш режалаштирилган.
Ҳозирги кунгача 110 та фермер хўжаликларининг 3, 96 км. узунликдаги ички ариқлари бетонлаштирилди.
Шунингдек, фермер хўжаликларининг ғалла майдонлари занг касаллиги, бегона ўтлар ҳамда зараркунандага қарши дориланмоқда.
👍 1
Бугун Янгиқўрғон туман прокурори О.Рахмонов томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган "Чўнгбагиш" маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув иштирок этган 16 нафар ёшлар томонидан уларни қийнаб келаётган 5 та масалалар кўтарилди. Мазкур масаларни 3 таси жойида ҳал этилди. Қолган 2 таси ўрганиш учун муддат талаб этганлиги сабабли, маъсул ташкилотларга ҳал этишлик учун юборилди ва ижро алоҳида назоратга олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития кожевенной и шелковой промышленности, а также обеспечения занятости населения.
#Mirziyoyev #videoselektor #charmsanoati #ipakchilik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Гилам ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш тажрибаси давом эттирилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатимиз раҳбари чарм кластерларига хорижий брендларни кенг жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президентимиз ипакчиликдаги муаммо ва имкониятларни таҳлил қилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X