cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

АКМАЛ САЙЙИД

Ассалому алайкум, азиз шеърият ва адабиёт мухлислари! Сизни ушбу тармоғимизга таклиф этамиз! Агар, Сиз азизларда ижод намуналаримиз руҳий оламингизга бир чимдим ёруғлик ҳадя этса, биз бундан беҳад мамнун бўламиз!

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
525
Obunachilar
+124 soatlar
-77 kunlar
+4930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

TOJIDDIN MURODOV
Hammasini ko'rsatish...
📚📚📚📚📚📚 Nodonga iltifot qilmoq ne kerak, Johilni dilbar so'z hurkitar ayon. Dumini tarasang tepadi eshak, Boshini silasang nish urar chayon. © Erkin Vohidov 📖 Kanalimiz : @Kutubxona 📚 Kitob buyurtma bermoqchi bo'lsangiz : @Kitoblar_ulashamiz_1 https://t.me/Kutubxona/19081 @akmalsayyid
Hammasini ko'rsatish...
Repost from N/a
Уйғур хонандаси Абдураҳим Ҳайит. “Лейлим-лей” Туркларнинг машҳур қўшиғи биргина дутор ижросида! Аслида бу ижодкор ҳақида аввал ҳам эшитгандим. Ҳозир шу видео олдимдан чиқиб қолди. Бошида таниш дўппи, қўлида таниш дутор бу хонанда, бастакор ва шоир қашқарлик. Таваллуди википедияда 1961 деб ёзилган. Уйғурларнинг машҳур достони “Оталар”ни куйлагани учун 2010 йилда ҳибсга олиниб, Хитой концлагерларининг бирида қийноқлардан вафот этган. Тахминан 2019 йилда. Аммо Хитой томони бу маълумотни инкор қилади. Абдураҳим ҳофизга ўхшаган бир кишини видеомурожаатда чиқаришади. “Мен яхшиман, соғлигим жойида” деб гапиртиришади. Халқаро жамоатчилик, хусусан, Туркия бунга ишонмайди. Хуллас, мазлум халқ артисти тақдири ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ. https://t.me/Jasurbek_Usmon_auditoriyasi
Hammasini ko'rsatish...
АКМАЛ САЙЙИД: ФотографияАКМАЛ САЙЙИД: Фотография @akmalsayyid
Hammasini ko'rsatish...
Hammasini ko'rsatish...
Repost from N/a
АБДУЛЛА ҚАҲҲОР Танқид ва танқидчилар тўғрисида Асар тўғрисида энг тўғри, холис ёзилган тақриз кутубхонанинг дафтарида бўлади. Бировнинг ашуласини айтган танқидчи ўсмайди. Давримиз адабиёти... навқирон, чиройли йигит. Унинг эртага яна ҳам баркамол бўлиши, ҳусни яна ҳам тўлишуви турган гап. Бироқ, унинг баркамол бўлиши ва тўлишувига баъзан майда-чуйда иллатлар халақит беради, унинг ҳуснини бузади. Бу иллатларга барҳам бериш учун турли тадбирлар қаторида “қатрон қилувчи танқид”ни ҳам қўллаш керак. Катта кўрмаганни кичик кўради, кичик кўрмаганни катта кўради, иккаласи биргалашиб қараса ҳеч нарса кўздан қочмайди. Сукут- танқиднинг бир тури. Танқиднинг энг асосий вазифаси- истеъдод билан асарларни кашф этиш. Танқид адабиётни олға сурадиган куч бўлиши билан бирга ёшлар учун мактаб вазифасини ўтайди. Узоқдан отилган тош қаттиқ тегади. Уй оладиган киши уйни минорада туриб кўрмайди. Гўзаллик ва аёллар ҳақида Асал айнимайди, қиз қаримайди. Аёл бари бир аёл-да. Буларсиз бизнинг аҳволимизга маймунлар йиғлаши аниқ. Адабий асарнинг жони — унинг мазмуни, лекин бу жоннинг жон бўлиши учун жасад ҳам керак. Жонни жасадсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Иссиқ демаса, совуқ демаса, тракторда силкинса, комбайнда силкинса, уйга келиб бола боқса, бешик қучоқласа, тасанно, тасанно бу зотга! Пазандалик хотин кишининг нуқси эмас, ҳусни! Ўқишли китоб гўзалликдир, лекин гўзалликда ҳам гўзаллик бор. Қоронғи кечада отилган мушак ҳам гўзал, қуёшга қараб хандон ташлаб турган гул ҳам гўзал. Осмонда сочилиб кетган ранг-баранг олов ва оқиш излар гўзаллиги кўзни қамаштирса ҳам пуч гўзаллик, шунинг учун бебақодир. Гулнинг гўзаллиги эса тўқ гўзаллик, чунки унинг бағрида ҳаёт бор, шунинг учун абадий гўзалликдир. Ғунча гулдан ҳам гўзалроқ, чунки унинг бағрида икки ҳаёт — ўз ҳаёти ва яна гул ҳаёти бор. Хунукликда ягона қиз ҳам етилган вақтида йигитнинг диққатини жалб қиладиган бўлади. Яхшининг юзида зулук ҳам хол бўлиб кўринади. Ўз қадрини билган хотинга эркак киши ёмон кўз билан қарашга ботинолмайди. Талант ва маҳорат ҳақида Асар қовоқари чаққандай семиз... Семиз китобнинг юраги яхши тепмайди. Баъзи ёзувчига унинг асарини эшитиш учун текин қулоқ керак бўлади. Бу — унинг хотини. Бир хилда талантга эга бўлган икки одам бир хилдаги шароитда икки олам бўлиб колиши мумкин. Дарахтни ундирадиган, ўстирадиган ва мевасини лазиз қиладиган қуёш, ер ва сув бўлса, бадиий маҳоратни ундирадиган ва ўстирадиган, самарасини жозибали қиладиган халқ ҳаётидан олинган илҳомдир. Ёзувчининг маҳорати шундаки, бутун баҳорни атиги чигитдек келадиган ғўра ичига қамаб бера билади. Карнай бор, сурнай бор. Сурнай санъаткорнинг қўлида хуш садолар беради. Карнай ҳар кимнинг қўлида ҳам қулоқни қоматга келтиради, холос. Маҳорат ҳар бир сўз устида узоқ, тер тўкиб ишлашда эмас, айнан ўша сўзни топа билишдадир. Палағда тухумга мурч сепиб берган билан уни еб бўлмайди. Толстой бобонинг асарлари қазига ўхшайди, чайнаган саринг мазаси чиқаверади. Унинг асарлари тараша ёки пайраханинг ўтига ўхшаб ловуллаб ёниб бир зумда ўчмайди, балки саксовулнинг чўғига ўхшаб тутаб, суст ёнади, лекин ҳарорати зўр бўлади, анча фурсат ўчмай туради. Ўқувчига китобнинг «ориғи» маъқул. Ғафур Ғулом жуда катта, донишманд, файласуф шоир эди. Бугунги кунда кўкрагига уриб, ман-ман деб кариллаб юрган айрим шоирлар унинг тиззасидан ҳам келмасди. Қимматбаҳо ҳазина қолдирди. Лекин афсуски, мана шундай забардаст талант... кўп гапларини ўзи билан олиб кетди... Ҳали яна кўп нарсалар қилиши мумкин эди. Унинг қувваи ҳофизаси бепоён эди...
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Repost from N/a
Абдулла Орипов МЕҲРУ ОҚИБАТ ҲАҚИДА БАЛЛАДА Дема кўтарилди меҳру оқибат, Биргина чора бор бундай чоғ фақат. Токи танангда жон, оғзингда сўзинг, Энди хабар олгин ўзингдан ўзинг. Хотин нонуштага олиб кирса чой, Ўзингни таклиф қил: — Ич, фалончибой! Тонгда ишхонангга қўйсанг гар қадам, Жумладан, салом бер ўз-ўзингга ҳам. Илгакка палтонгни ҳурмат билан ос, Кўрсат ўзингга ҳам садоқат, ихлос. Одатда бир кимса ишга бўлар ғов, Ҳайфсан эълон қилгин ўзингга дарров. Балки йўл оларсан узоқ сафарга, Йироқ қишлоққами, олис шаҳарга, Ҳол сўраб дадангдан, туққан онангдан, Ўзингга мактуб ёз борган жойингдан. Дема, кўтарилди меҳру оқибат, Бунинг чораси бор, изла, топ фақат. Туғилган кунингни балки биларсан, Ўзингга нимадир совға қиларсан. Ногоҳ тушиб қолсанг касалхонага, Кўз тиккил на дўсту на бегонага. Яхшиси, ўғлингга тезликда сим қоқ, Дегил: Келмасанг гар, оқ қиламан, оқ! Магар шоир бўлсанг ғазал ёз, ёз фард, Лекин топилмайди ўқийдиган мард. Ижро эт шеърингни ўзинг баралла, Дегил: қотирибман, уҳ, баракалла! Набиранг кўнглига изласанг калит, Бир жуфт чақич беру ўзингни танит. Улфат изламагин кўча юзидан, Ҳозир ҳамма кетган пулнинг изидан. Ниҳоят қартайиб, ҳориб толгайсан, Барча ташаббусни қўлга олгайсан. Бир кун трамвайга чиқсанг ҳойнаҳой, Сенга бирор кимса бўшатмагай жой. Холи ўриндиққа тушса гар кўзинг, Ўтиринг, домла! — де ўзингга ўзинг. Кимлардир тортмасин, ташвиш, жабрингни, Албатта, қаздириб қўйгин қабрингни. Бир жуфт сўз ўйдиргин мармар тошга ҳам: "Бу ерда ётибди Энг Яхши Одам!" Ахир тиригингда йўқлашмади, бас, Ўлганингдан сўнг ҳам ҳеч ким эсламас. Хуллас, йўқолмагай меҳру оқибат, Бунинг чорасини изла, топ фақат. ✍️1994 @abdullaorifijodi
Hammasini ko'rsatish...
НАЖМИДДИН КУБРОГА Бир ҳайқириқ келяпти, Эшитсанг, у -- Ватандир! Оёққа тур, деяпти, Қочсанг, иснод -- кафандир! Юртга келди, зўр хатар, Ёвга бермас тупроқни! У оёқда, музаффар, Туғ қилади байроқни! ... У олдинга йиқилди, Дайди камон ўқидан! Бўғзидан оҳ, тўкилди, Осмон қулар оҳидан! Атроф тўла тутунлар, Қоришарлар тупроққа. Қаранг, гала малъунлар, Ёпишарлар байроққа! Ай, нима бўлди, бўлганди, Тинган эди нафаси? Чангалида қолганди, Қонли байроқ парчаси! ... Бир ҳайқириқ келяпти, Баданларим қақшайди, Оёққа тур, деяпти, У бобомга ўхшайди!... -- Бобожон, ўлмагансан, Сен -- муқаддас тупроғим! Ҳилолсан, тўлмагансан, Сен кўтарган байроғим! Акмал САЙЙИД. ✍ @akmalsayyid
Hammasini ko'rsatish...
Repost from N/a
* * * Аммо кун ботмоқда, кун ботмоқда, ахир. Асқад МУХТОР Бу кун кечди, қуюлди оқшом, Мен ҳақимни олурман тундан. Тун ажойиб фикрга ўхшар, Хотиралар қолмишдир кундан. Кун айланди, менинг бошимда Одамларнинг фикри айланди. Кўрганларим ичутошимда Ҳукм-фармонимга бойланди. Ҳеч ким мени хафа қилмади, Ҳеч ким хурсанд қилмади мени. Юрагимни кимдир билмади, Кимдир кўтармади кўнглимни. Бу кун кечди. Бир ҳасрат қолди, Бир қувончим қолди орқада. Кўз ўнгимдан бу кун йўқолди, Қуёш кетди уни орқалаб. Бу кун кечди тилини тишлаб, На хурсандман, на хафа ундан. Бу кун кечди. Қуйилди оқшом, Мен ҳақимни олурман тундан. Рауф ПАРФИ
Hammasini ko'rsatish...