cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Конспект

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир. Абдулла Авлоний Реклама: @pekin8017

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
34 373
Obunachilar
-3824 soatlar
-937 kunlar
-80430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

«Аёл киши эрининг уйида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур» Исломда оила бекалиги буюк шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Оиланинг бекаси бўлганидан кейин, унинг ички ишларининг ҳаммаси ўша беканинг қўлида, ихтиёрида бўлади. Оиланинг иқтисоди беканинг тежамкорлигига, ўзига ишониб топширилган тирикчилик воситаларига хиёнат қилмаслигига ва исроф қилмаслигига боғлиқ бўлади. Энг улкан масъулиятлардан бири эса, фарзандни туғиб, чиройли боқиш, етук инсон қилиб тарбиялашдир. Бу масъулиятни муслима аёллар доимо шараф билан адо этиб келганлар. Хулоса қилиб айтилганда, муслима аёлнинг оиладаги масъулияти беқиёсдир. Эрнинг ишлари муваффақиятли бўлишида аёлнинг тутадиган ўрнини ҳеч ким инкор қила олмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, ер қиладиган ҳам хотин» деб бежиз айтилмаган. Гап ҳар бир муслима аёл ўз масъулиятини тўла тушуниб етишида қолган, холос. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ("Бахтиёр оила" китобидан) @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
👍 78 10🔥 2🤗 1
Бугун отамга нонушта тайёрлар эканман, болалик чоғларим эсимга тушаверди. Ота-онам бир-бирларини тушунолмасдилар. Уйда дойим жанжал бўларди. Лекин улар бир-бирига ўчакишганларида ҳам бизни яхши кўришни, бизга ғамхўрлик қилишни унутмасдилар.  Бизга ўхшаб илмли эмасдилар, лекин билганларининг энг яхшисини  бажаришга ҳаракат қилардилар. Бир куни қаттиқ оғриб қолдим. Бир неча кун овқат егим келмади. Бир томондан онам ёлворадилар, бир томондан дадам. Бир қарасам дадам "Онанг сенга сеҳрли пюре тайёрлади, буни есанг бир зумда соғаясан" дедилар.Онам аралаш-қуралаш бир нарса олиб келдилар. Устига бир нечта печенье ҳам қўйибдилар. Хуллас, кўндим ва едим. Таъми ҳалиям оғзимда.  Жуда ҳам ёққанди, ё мени кўндириш учун қўлланилган жумлалар, ёхуд егуликнинг таъми чиндан ҳам маззали эди. Бир неча кундан кейин онамдан "ичида нима бор эди?", дея сўрадим.  "Оҳҳо, йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди" дедилар.  Орадан йиллар ўтди. Энди отам бемор ва бир неча ойдан бери тузук бирор егулик емайдилар. Буган эрталаб чақалоққа  тайёрлагандек, нонушта тайёрладим. "Сизга сеҳрли пюре тайёрладим" дедим. "Ичида нима бор?" дея сўрадилар. "Сўраманг, дадажон, меҳрим бор, севгим бор, шифо, дуо, олма, нок, хуллас нима йўқолган бўлса, шу ерда бор" дедим. Жилмайдилар: — Фарзандинг бир куни онанг бўларкан, ота-онанг эса фарзандинг, десанг-чи ҳали, дедилар... Демоқчи бўлганим,  хайрли фарзандлар тарбиялаб, етиштирмоқчи бўлсангиз ҳар қандай ҳолатда ҳам болаларингизни яхши кўринг, севинг. Балки бахтли оила муҳити яратиб бериш, истаганини олиб бериш борасида ҳар доим ҳам имкониятингиз бўлмас. Лекин болангизга меҳр бериш борасида ҳар доим имкон топинг!  ИНСОН ҲАММА НАРСАНИ КЕЧИРАДИ, лекин МЕҲРГА ЗОР ҚОЛГАНИНИ КЕЧИРМАЙДИ! Болалигимда эҳтиёжманд ўсдим, лекин ота-онамдан бутун ва мукаммал меҳр кўрдим. Бугун ота-онамнинг устида жон беришга тайёрлигим ҳам шундан. Бир куни болангизнинг боласи сиз бўласиз. Фарзандингиз сизга сиздан кўрган меҳр, муҳаббат ва шафқатдан андоза олиб ғамхўрлик қилади. Фарзандларимиз хайрли бўлишлари учун аввало биз хайрли ота-она бўлишимиз керак... Тилак ЖАСУР @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
👍 166 17😢 13🔥 11
- Хотинига эҳтиром ва муҳаббат билан муомала қилган эркакни ғарбда жентльмен дейишади, бизда эса "иссиқ-совуқ қилинган" - Солиҳа, иболи қизга уйланиш бўлажак фарзандингиз олдидаги дастлабки бурчингиздир. Аслида, унданам аввалги бурч — шундай қизга мос бўлиш! - Қанчалаб ақлли эркакларни аҳмоқ аёллар билан кўрасиз, бироқ ақлли аёлни ҳеч қачон аҳмоқ эркак билан кўрмайсиз. Агар хотинингиз нодон бўлса, ўзингизни тафтиш қилишингиз керак! @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
😁 163👍 131 24🔥 15👎 4😢 3
Шундай ўғилни биламан, онаси билан телефонда гаплашаётиб, гаплари тугаганидан кейин онаси (қизилни босиб) ўзи ўчирмагунича ўғил гўшакни қўймайди, токи онамнинг гапи тугамай ўчириб қўйсам, онамга оқ бўлиб қолмайин, дейди... Аллоҳ шундай фарзандлардан рози бўлсин! @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
👍 399 74🔥 47😢 33👎 3🤗 3
Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар: • ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй; • гапираётганларида жим тур; • раъйларини қайтарма; • гапларини маъқуллаб тур; • уларга ўзини ҳокисор тутиб қара; • уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур; • уларга хурсандчилик хабарларини улаш; • ёмон хабарларни олдиларида гапирма; • улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта; • эришган ютуқларини доим тилга олиб тур; • қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур; • ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма; • отиқча гаплардан четлан; • ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир; • фикрларини паст ва ноқис санама; • гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма; • ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма; • ҳузурларида набираларини жазолама; • ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил; • ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат; • уларга овозни кўтарма; • улардан олдин ёки олдиларидан юрма; • таомга улардан олдин қўл узатма; • уларга тикка қарама; • улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам; • ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма; • Сўкилишларига сабаб бўлма; • ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил; • олдиларида чарчоқ ва хафаликни зохир қилма; • улардан содир бўлган ҳатоларга кулма; • ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар; • доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма; • улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат; • ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил; • Уларни ҳамма нарсадан устун қўй. @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
👍 171 42😢 16🤗 10🔥 6
Бахтли яшашнинг олтин қоидаси • Сендан кичкиналар сени ранжитса, ичингда 15 гача санаб, кейин жавоб қайтар; • Сен тенгилар сени ранжитса, ичингда 30 гача санаб, кейин жавоб қайтар; • Сендан катталар сени ранжитса, ичингда 50 гача санаб, кейин жавоб қайтар; • Агар хотининг сени ранжитса, ичингда санаб тур, лекин жавоб қайтарма! @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
😁 429👍 79 12🔥 10👎 5😢 2
Кунларнинг бирида бир деҳқоннинг эшаги қудуққа тушиб кетибди. Деҳқон уни чиқаришга ҳар чанд уринмасин, чиқара олмабди. Охири деҳқон тақдирга тан берибди ва: эшагим ўзи қариб, анча ишдан қолган эди. Энди уни шу ерга кўмиб қўя қолай, барибир қудуқнинг ҳам суви йўқ, дебдида атрофидаги қўшниларини ёрдамга чақирибди. Ҳаммалари қудуқдаги эшакнинг устидан тупроқ ташлай бошлашибди. Устига тупроқ ташланаётган эшак бир силкиниб, устидан тупроқни тушуриб юборар, тупроқ тушган сари оёғининг ости кўтарила борар эди. Охир оқибат ташланган тупроқлар эшак учун юқорига чиқишга зинапоя вазифасини ўтади ва натижада эшак қудуқдан чиқиб, ўлимдан қутилиб қолди. P.S.: Ҳаёт сизнинг устингизга қанчадан қанча тупроқ, кир чирларни сочади. Сиз ўзингизга отилаётган тошми, тупроқми, яна шунга ўхшаш ахлатларни устингиздан ирғитиб ташланг. Улар сизни кўмиб ташлашига қўйиб берманг. Аксинча, ўз мақсадингизга эришиш йўлида ҳаракатдан тўхтаманг. Бу ҳаётда сиз рўбарў келаётган ҳар қандай муаммо сиз учун юқорига кўтарилиш пиллапоясидир. Шу пиллапоялардан кўтарилиш орқалигина юқори даражаларга эришасиз. Улар сизга ташлаган тупроқдан олдинга бориш учун фойдаланинг!!! Бахтли бўлиш учун 5 қоидани ёдда тутинг: 1. Юрагингизни нафратдан озод қилинг. 2. Фикрингизни озгина бўлсада чалғитадиган нарсалардан озод қилинг. 3. Ҳаётингизни соддалаштиринг. 4. Кўпроқ беринг ва камроқ кутинг. 5. Кўпроқ севинг ва ... лойларни қоқиб ташланг, чунки бу ҳаётда сиз муаммо эмас, балки ечим бўлишингиз керак! @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
👍 186 24🤗 11🔥 7
• 4 ёшингда муваффақият — иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг. • 8 ёшингда муваффақият — уйингни мустақил топиб кела олишинг. • 12 ёшингда муваффақият — атрофингда дўстларинг бўлиши. • 18 ёшингда муваффақият — машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши. • 23 ёшингда муваффақият — олийгоҳни битиришинг. • 25 ёшингда муваффақият — иш топа олишинг. • 28 ёшингда муваффақият — ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг. • 30 ёшингда муваффақият — фарзандли бўлишинг. • 35 ёшингда муваффақият — мол-дунёга эга бўлишинг. • 45 ёшингда муваффақият — кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг. • 50 ёшингда муваффақият — фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг. • 55 ёшингда муваффақият — эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг. • 60 ёшингда муваффақият — машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг. • 65 ёшингда муваффақият — хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг. • 70 ёшингда муваффақият — бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг. • 75 ёшингда муваффақият — атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши. • 80 ёшингда муваффақият — уйингни мустақил топиб кела олишинг. • 85 ёшингда муваффақият — иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг. Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди: "Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир". ("Рум" сураси, 54-оят). Мубашшир Аҳмад @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
👍 247😢 72 25🔥 13👎 1
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди. Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди. – Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди. – Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди. Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди: – Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар. «Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
👍 254😢 79 26🔥 21
• Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олган экансиз. • Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни шижоатлантирмас (рухлантирмас) экансиз. • Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан сухбатлашмас экансиз. • Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз. • Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп химоя қилар экансиз. • Фарзандингиз бошқаларни хурмат қилмаяптими? Демак, сиз нисбатан тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол (дағал) муносабатда бўлар экансиз. • Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз. • Фарзандингиз сизни қизғонаяптими? Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз. • Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз. • Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарсаларни талаб қилар экансиз. • Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз. Ториқ ал-Хабиб @konspektor
Hammasini ko'rsatish...
👍 132😢 27 17🔥 17👎 2