cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Hokim yordamchilari

Республикадаги барча ҳоким ёрдамчилари фаолияти ёритиб борилади Реклама учун — @U_Qurbonov

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganO'zbek13 331Siyosat12 641
Reklama postlari
2 404
Obunachilar
-124 soatlar
-127 kunlar
+14230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#ТАЙИНЛОВ Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди Сардор Шукуруллаев - Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ-сервис» ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
03:11
Video unavailableShow in Telegram
❗️Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошевнинг «Ҳисорак» сув омборидаги вазият бўйича расмий баёноти Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...
master_1.mp425.19 MB
👍 1
Қурбон ҳайити арафасида қайси кунлари дам олинади? Президент Қарорига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...
👍 12👏 3
⚡️Юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади — Президент Қарори. Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
❗️«Ҳисорак» сув омборида юзага келган ҳолат тўғрисида маълумот Бугун, 10 июнь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида жойлашган «Ҳисорак ГEС» УК бошқармасига қарашли «Ҳисорак» сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши кузатилган. Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб борилмоқда. Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлиги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳурматли фуқаролар, ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
#Биласизми ❗️Айрим маҳсулотларни етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари мавжуд Қонунчиликка кўра, ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2026 йил 1 январгача белгиланган. Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
#Биласизми ❗️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди 🏬 Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган. 📌 Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан (84 млн сўмдан) ошмаган қисмига татбиқ этилади. Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...
👍 3🤔 1
❗️Манфаатлар тўқнашувини аниқлашда фаол ёрдам берган шахслар мукофотланади Қарорга кўра, 2024 йил якунигачаE-anticor.uz” электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилади. Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида қуйидаги амалиётлар жорий этилади: — давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули бериш; — Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар, уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш. 2024 йил 1 октябргача манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакллари тасдиқланади. Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
❗️“Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни (Қонун) билан ўрнатилган талаблар ва механизмларни давлат органлари ва ташкилотларида самарали жорий этиш, бу жараёнда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда улар учун зарур тушунтириш ишларини олиб бориш давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади. Қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди. Комиссия 2024 йил 1 июлгача Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантиради. Қонун кучга кирганидан кейин қуйидагилар таъминланади: — ҳар чоракда Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари кесимида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар таҳлил қилиниши, бундай ҳолатлар кўпайган давлат органлари ва ташкилотларига кечиктириб бўлмайдиган чораларни белгилаш учун тегишли тақдимномалар киритилиши; — ҳар ярим йилда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар Республика идоралараро комиссияси йиғилишларида тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилиши. Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
⚡️Декларация ҳар йили 15 февралгача умумлаштирилади ва таҳлил қилинади Қонунга мувофиқ, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими шахсга доир маълумотлари ўзгарган тақдирда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдириши ва ҳар йили 15 январдан кечиктирмай махсус бўлинмага тақдим этиши керак. Давлат органига ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинаётган номзод, шунингдек бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керак. ❗️ Махсус бўлинма: — эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ҳар йилги декларацияни ҳар йили 15 февралгача умумлаштиради ва таҳлил қилади; — эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) таъминлаш учун ҳар йили 1 мартга қадар одоб-ахлоқ комиссиясига таклиф киритади; — одоб-ахлоқ комиссияси томонидан қабул қилинган хулосага асосан эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг бевосита раҳбарига ёхуд давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг юқори турувчи раҳбарига таклиф киритади. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлигига номзод ишга қабул қилинаётганда ёхуд давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими бошқа ишга ўтказилаётганда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этганидан кейин махсус бўлинма юқорида назарда тутилган ишларни 5 кунлик муддатда амалга оширади. ⚠️ Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742 Ҳоким ёрдамчилари канали
Hammasini ko'rsatish...