cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Саботул ожизийн

Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор, На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор. رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
4 392
Obunachilar
+724 soatlar
+327 kunlar
+18030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ ХИСЛАТЛАР 1. Аллоҳ таоло банданинг гуноҳларини кечириш, айбларини беркитиш каби яхшилик эшикларини очиб қўйгани ҳам бу уммматга бериладиган шарафлардан биридир. Баъзи амаллар аввалгию кейинги гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади. Улардан бири – таҳоратни мукаммал қилишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда таҳоратни мукаммал қилса, Аллоҳ унинг аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради», деганлар (Имом Насоий ривояти). 2. Гуноҳга каффорат бўладиган амаллардан яна бири – азонга жавоб айтишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Кимки муаззин «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деганини эшитганда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деса, «Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набий ва расул деб рози бўлдим» деса, ўтган гуноҳлари кечирилади» (Имом Муслимнинг «Мухтасар»ида ривоят қилинган). Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бу ҳадисни «...унинг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», деб ривоят қилган эди, бир киши ажабланиб: «Эй Саъд, аввалгию кейинги гуноҳлари-я?» деб сўради. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: «Ҳа, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шундай эшитганман», деди» (Имом Муслим ривояти). “Энг шарафли уммат” китобидан. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Феъл-атворинг меваси мудом ўзингга тушар, Андишасиз боқма ҳеч, кўзлар кўзингга тушар. Қилма зинҳор ёмонлик туҳматдан яратиб тоғ, Билки, осмонга туфласанг, қайтиб юзингга тушар. ....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... Каналга обуна бўлинг👇 https://t.me/XONQA_MUSLIM_UZ
Hammasini ko'rsatish...
👍 6 1
​​​​ФАРИШТАЛАРНИ МАФТУН ЭТГАН ДУО ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه 📖 Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи. 🔖 Маъноси: «Эй Раббимиз! Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин». Шарҳ: Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Рифоъа ибн Рофиъ айтади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида намоз ўқиётган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак бошларини рукудан кўтариб, «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деганларида жамоатдан бир киши «Раббана ва лакал ҳамду ҳамдан касиран тоййибан муборакан фийҳи», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тугатгач: «Гапирган ким?» дедилар. Ўша киши: «Ё Расулуллоҳ! Мен ўқидим», деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валлоҳи, мен ўттиз нечта фариштанинг бу сўзни эшитиб, ким олдин ёзиш учун шошиб келаётганини кўрдим», дедилар. «Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак 101 дуолари» китобидан. ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлишни унутманг!👇🏼👇🏼👇🏼 https://t.me/+2a5MtekY8_JhOTAy https://t.me/+2a5MtekY8_JhOTAy
Hammasini ko'rsatish...
👍 7 2🙏 2🔥 1
00:09
Video unavailableShow in Telegram
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ 🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼 Бугун 17 июль чоршанба,+37° +23°☀️ Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Ўзидан. Бугун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ... 🕊 Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин! 🌷 Хайрли тонг, азизлар! Чоршанба кунингизни файзли, барокатли, хурсандчиликка тўла бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0878.MP41.69 MB
👍 3 1🥰 1👌 1
07:53
Video unavailableShow in Telegram
Аҳмад ибн Мискин ҳикояси Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/sufi_ollohyar
Hammasini ko'rsatish...
Ahmad ibn Miskin new music tggg.mp410.95 MB
👍 6 1
МЕССЕНЖЕРЛАР ОРҚАЛИ ЁЗИЛГАН САЛОМГА ОҒЗАКИ АЛИК ОЛИШ КИФОЯМИ? ❓CАВОЛ: Турли мессенжерлар орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиб қўйса кифоями ёки жавобни ёзма тарзда ёзиш ҳам керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Турли мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиш вожиб бўлади. Ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтариш мустаҳаб саналади. Бу борада Аллома ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: (قَوْلُهُ وَيَجِبُ رَدُّ جَوَابِ كِتَابِ التَّحِيَّةِ) لِأَنَّ الْكِتَابَ مِنْ الْغَائِبِ بِمَنْزِلَةِ الْخِطَابِ مِنْ الْحَاضِرِ مُجْتَبًى وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ ط .أَقُولُ : الْمُتَبَادَرُ مِنْ هَذَا أَنَّ الْمُرَادَ رَدُّ سَلَامِ الْكِتَابِ لَارَدُّ الْكِتَابِ. яъни: “Мактуб орқали келган саломга алик олиш вожиб бўлади. Чунки ғоиб кишидан келган мактуб гўёки ёнида турган кишининг оғзаки хитоби кабидир (“Мужтабо” китоби). Одамлар эса бунга бепарводирлар. Шунга кўра айтаманки, мактуб орқали келган саломга оғзаки алик олиш вожиб бўлади, ёзма жавоб қайтариш эмас” (“Раддул-муҳтор” китоби). Шунингдек, “Кувайт фиқҳ энциклопидяси”да ушбу масала тафсилот билан зикр қилинган: ﻭﻛﺬا ﻟﻮ ﺑﻠﻐﻪ ﺳﻼﻡ ﻓﻲ ﻭﺭﻗﺔ ﻣﻦ ﻏﺎﺋﺐ ﻭﺟﺐ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ اﻟﺴﻼﻡ ﺑﺎﻟﻠﻔﻆ ﻋﻠﻰ اﻟﻔﻮﺭ ﺇﺫا ﻗﺮﺃﻩ. ﻭﻗﺪ ﻭﺭﺩ ﻓﻲ اﻟﺼﺤﻴﺤﻴﻦ ﻋﻦ ﻋﺎﺋﺸﺔ - ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻬﺎ - ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﺎﻝ ﻟﻲ ﺭﺳﻮﻝ اﻟﻠﻪ - ﺻﻠﻰ اﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ: ﻫﺬا ﺟﺒﺮﻳﻞ ﻳﻘﺮﺃ ﻋﻠﻴﻚ اﻟﺴﻼﻡ، ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﻠﺖ: ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ ﻭﺭﺣﻤﺔ اﻟﻠﻪ . ﻭﻳﺴﺘﺤﺐ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ ﻋﻠﻰ اﻟﻤﺒﻠﻎ ﺃﻳﻀﺎ ﺑﺄﻥ ﻳﻘﻮﻝ: ﻭﻋﻠﻴﻚ ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ “Шунингдек, бир кишига ғоиб – бошқа жойдаги одамдан мактубга ёзилган салом етиб келса, унга ўқиган заҳоти дарҳол сўз орқали алик олиш вожиб бўлади. Зеро, “Икки саҳиҳ тўплам”да ворид бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил фаришта сенга салом айтмоқда”, деб айтдилар. Мен айтдим: “У зотга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳолатда саломни етказувчига ҳам: “Сизга ва унга ҳам салом бўлсин”, каби иборалар билан алик олиш мустаҳаб саналади” Бугунги кундаги мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломлар ҳам – мактубда ёзилган салом билан ҳукми бир хил. Шунга кўра, ғоиб одамдан келган салом хоҳ ёзма равишда бўлсин, хоҳ бирор элчи орқали бўлсин, уни қабул қилган кимса дарҳол оғзаки алик олиши вожиб бўлади ва шунинг ўзи кифоя қилади. Лекин ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтарса, янада зиёда ажру савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Hammasini ko'rsatish...
👍 9👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Муҳаммад исмининг баракоти "Қайси уйда бирор Муҳаммад исмли кимса бўлса, у уйда барака бўлади". Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ: ما كان في أهل بيت اسم محمد إلا كثرت بركته Яъни: "Қайси хонадонда Муҳаммад исми бўлса, у уйнинг баракаси зиёда бўлади" деганлар. Мавлоно Арслон ибн Ахтар Майман ҳазратлари. Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/sufi_ollohyar
Hammasini ko'rsatish...
👍 12 3👏 1
#Ота_онага_ҳурмат Имом Абу Ҳанифанинг “Фиқҳи Акбар” китоби шарҳида шундай ривоят нақл қилинади. Бир куни одамлар Имоми Аъзамнинг ўғли Ҳаммодни намоз ўқиб бериши учун олдинги сафга чиқарадилар. Буни кўриб қолган Абу Ҳанифа ўғлининг кийимидан тортиб, имомликка ўтишига қаршилик кўрсатадилар. Намозни эса бошқа биров ўқиб беришига рухсат берадилар. Бундан бироз ноқулай ҳолатга тушган ўғли Ҳаммод отасига: – Мени хижолатга қўйдингиз ота, – дейди. – Буни атайин, билиб қилдим. Кимдир мени сенинг орқангда турганимни билиб қолиб, намозларингизни қайта ўқинг деса нима бўларди? Кейин бу ҳолат китобларга ёзилиб, қиёматгача одамларнинг оғзидан тушмасди, – дейди Имом ўғлига. Уламоларимиз ўғил отасига нисбатан ҳур эмасдир дейдилар. Отаси ҳар қанча жоҳил бўлса-да, ўғли ҳар қанча олим бўлишига қарамай, отаси ўғлига нисбатан устун бўлади. Сув олиб келмоқчи бўлганида, ўғли ҳар қанча олим бўлмасин, жоҳил отасига сув келтириб беради. Ўғли хато қилса ҳам хато қилмаса ҳам отасининг унга дашном беришига ҳаққи бор дейилади. Сен нима учун болангга қаттиқ гапирдинг деб айтилмайди. Отаси хато қилса ўғли отасига аччиқланса, ўғлининг ўзи айбдор бўлиб қолади. Масалан, бир одамнинг олим бўлган ўғли кўп кишиларга ўтириб дарс бериб турган бўлса, отаси келиб қолса, маърузасини тўхтатиб, ўрнидан туриб, отасига пешвоз чиқади ва ҳурмат кўрсатиши лозим. Агар шундай қилмаса унинг олимлиги қолмайди. Агар бу дарсга бошқа олимлар келиб қолсалар ваъзини давом эттириши мумкин. Маърузасидан кейин ҳурмат ва илтфотда бўлади Шундан келиб чиқиб, фарзанд ҳурмати ҳаммадан олдинда турадиган отасига ҳам имомлик қила олмайди дейдилар уламоларимиз. Бу худди жоҳил одам атайин билиб туриб, олимнинг илми сабаб олдига ўтиб имомлик қилиши кабидир дейилган. Агар шундай зарурат бўлиб қолса, “Мен ўғлимга олдимга ўтиб, имомлик қилишига рухсат бердим” демасдан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнниг “Отаси фарзандига пайғамбар кабидир” (“Рамуз-ул Аҳодис”, 2619-ҳадис) деган ҳадисларига мувофиқ, ота ўғли наздидаги мавқеи ва даражасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баён этганларидек маълум қилган ҳолда, кейин ўғлига имомликка ўтишга рухсат берилади дейилади. Шунинг учун ҳам уламоларимиз ўғил отаси наздида ҳур эмас, балки хизматчига ўхшайди деганлар. Ҳузур билан намоз ўқиб турган вақтида эсига отаси келиб қолиши мумкин ёки ота-онаси чақириб қолишлари мумкин. Вайсал Қарони юксак даражага онасининг сўзларига итоати сабаб эришди. Онасига берган ваъдасига мувофиқ, ойлаб йўл босиб борганига қарамай севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан, У зотни кўрмасдан ортига қайтади. Агар Вайсал Қаронийнинг ота-онаси унга жамоат бўлсалар, у имомликка ўтган бўлармиди? Албатта йўқ. Қолаверса, унинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришдан воз кечиши, онасининг “у ерларда айланиб юрмасдан” тезда ортингга қайтгин” деган сўзларига итоат этишининг натижаси эди. (бу ривоят қуйироқда батафсил нақл қилинади) Ислом олимларидан бўлган Ибн Шурайҳ раҳматуллоҳи алайҳ талабаларига масжидда таълим бериб турганларида оналари келиб: “Ўрнингдан тур! Товуқларга дон бер!” десалар, дарҳол оналарига итоат қилиб, дарсни тарк этиб ҳузурларига борар эканлар. “Онажон узр, мен дарс беряпман, бироздан кейин бажараман, ҳозир вақтим йўқроқ эди, кейинроқ қиламан...” деган важларни қилмаганлар. Аслида ота-онага хизмат ва яхшилик қилишда фарзанд ўзини қандай тутиши кераклигини, мана шу азизларнинг ҳаётларини ўрганиб, билиб олишимиз лозим. Ўтмишдаги олиму фузалоларимиз, азизларимизнинг ҳолу ҳаёти ҳар биримиз учун етарлича дарс бўлиши даркор. Манба: muslim.uz https://t.me/sufi_ollohyar
Hammasini ko'rsatish...
Soʻfi_Allohyor

بسم الله الرحمن الرحيم Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни-хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. Алақ сураси 3-4 оятлар .

👍 15👏 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
Энг яхши дўст шуки, Сенда бирор яхшилик кўрса ҳаммага айтади, Бирор айб кўрса яширади, Дунё сенга кулиб боқса ҳасад қилмайди, Дунё сендан юз ўгирса ташлаб кетмайди. Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/sufi_ollohyar
Hammasini ko'rsatish...
👍 10 3👏 3
#Саботул_ожизин Кима берса жаҳолат хамридин жом, Биҳишт олдиға келса, босмағай гом. Аллоҳ таоло бир бандасига нодонлик ва куфр қадаҳидан бир жом ичирса, ул банда қаршисида ўз кўзи билан жаннатни қўриб турса-да, эътиборсиз қолар. Аъмоли солиҳа қилмас. Аммо ёвузлик ишлари кўринибтурса, завқланар. Байтдаги “жом” — қадаҳ маъносида, “гом” эса — қадамдир. Етар раҳмат суви кўк кавкабина, Етишмас қатраи гумроҳ лабина. Қарангки, Аллоҳнинг раҳмат суви кўк юзидаги юлдузлар ва ердаги қумурсқалар сонича бўлса-да, Аллоҳ таоло бирор кишига эзгуликни тақдир қилмайин, балки ёвузлик ва йўлдан озишликни пешонасига битган бўлса, шу қадар раҳмат сувидан бир томчиси ҳам бу кимсанинг лабига тегмас. https://t.me/joinchat/AAAAAFP5-P0xlmh8zhD0hw
Hammasini ko'rsatish...
👍 5👏 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.