8 362
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-1067 kun
-51830 kun
Postlar arxiv
8 362
📝 Эрталаб оч қоринга ичилган сув энг яхши шифодир
Қандли диабет, семизлик, гормонал мувозанат, артрит, аритмия, мигрень, буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.
✓ Эрталаб бир стакан сув ичакларни тозалашга, ошқозон ости бези ва ошқозон ишини нормаллаштиришга ёрдам беради.
✓ Уйғонганингиздан сўнг дарҳол бир стакан илиқ тоза сув ичинг. Ҳожатдан сўнг яна 1 стакан сув ичинг, кейин нонушта қилинг!
✓ Бунда ошқозон ювилади ва кун давомида ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қиласиз.
©️taomlanish_ilmi👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ
Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз?
1) Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам рўза тутсалар, энди (бу ой охиригача) рўзаларини очмас эканлар, деб ўйлаб қолардик, рўза тутмай юрсалар, энди тутмас эканлар, деган ҳаёлга борардик. Рамазондан бошқа бирор ойда тўлиқ рўза тутганларини билмайман, Шаъбон ойида эса бошқа ойлардан кўра кўп рўза тутганларининг гувоҳи бўлганман», дер эдилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
2) Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам Рамазондан бошқа ойда тўлиқ рўза тутмаганлар», дейилади.
(Бухорий ва Муслим ривояти).
3) Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: «Ё Расулаллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) биронта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Ҳожасига кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар.
(Насоий ривояти).
4) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қачонки Шаъбон ойининг ярми ўтса, рўза тутманглар!» (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида: "Бу ерда Шаъбон ойини тўлиқ рўза тутиш билан ўтказмасликка таъкид борлиги, аммо баъзи инсонларнинг душанба ва пайшанба, ёки ҳар (Ҳижрий) ойнинг 13-14-15 кунларида тутадиган одатий (нафл) рўзалари бўлса, Шаъбон ойининг ярмидан кейин ҳам уларнинг рўза тутишларида ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошқа бир ҳадисларида: «Рамазондан бир ёки икки кун аввал рўза тутманглар. Бироқ, бир киши (нафл) рўза(ларини) тутаётган бўлса, тутаверсин»,– деганлар", – деб айтишади".
(Бухорий ва Муслим ривояти)
5) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар» . (Бухорий ва Муслим ривояти).
сайтдан ўқиш учун линк:👇👇
http://mehrob.uz/article/1306
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
"Агар онанг ака-укаларинг орасидан айнан сени бирор хизматга чақирса, билгинки, Аллоҳ таоло сени бир ибодатга йўллабди".
Ikrom Sharif👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.
Ибн Сунний ривоятлари.
©Mehrob_uz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Эслатма
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ ЯҚИН
Бароат кечасининг номлари ҳақида нималарни биласиз?
Бу кечанинг бир неча номлари бор:
1. Лайлатул муборока – баракали кеча;
2. Лайлатур роҳмаҳ – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган кеча;
3. Лайлатус сок – рўйҳатга олиш кечаси;
4. Лайлатул бароъа – дўзаҳдан қутилиш етадиган ва озод бўлинадиган кеча.
Урфда унга бароат кечаси дейилади.
Бароат сўзи араб тилида озод бўлиш, нажот топиш деган маъноларни англатади. Чунки, у кечада Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. Шунинг учун у кечани “бароат кечаси” дейилади. Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига тўғри келади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.
Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:
1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.
Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.
#ЭСЛАТМА:
Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
БАРОАТ КЕЧАСИНИНГ АСОСИЙ ЎРИНЛАРИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида)нималар бўлишини биласизми?” дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо:
“Эй, Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот:
“Ун(кеча)да Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва ун(кеча)да уларнинг аммаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади” дедилар”.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бир кеча мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўйиб, (ташқарига) чиқдим. Қарасам, у зот Бақеъ қабристонида эканлар. У зот:
“Аллоҳ ва Унинг Расули сенга адолатсизлик қилади деб қўрқдингми?” дедилар.
Мен:
“Аёлларингизнинг баъзиси олдига келдингизмикан деб ўйлабман” дедим.
У зот:
“Шаъбондан ўн бешинчи кечада Аллоҳ таборака ва таоло дунё осмонига тушиб, Калб қабиласининг қўйларининг жунларидан кўпроқ кишиларни мағфират қилади” дедилар”.
Бароат кечасида Аллоҳ таоло махлуқотларига раҳмат назари билан қарайди ва унинг барокоти сабабли бир неча кишилардан ташқари барча мағфират қилинади.
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло Шаъбондан ўн бешинчи кечада раҳмат билан назар қилиб, мушрик ёки хусуматчидан бошқа махлуқотларининг барчасини мағфират қилади” дедилар”.
Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлганида (Аллоҳ таоло томонидан бир) нидо қилувчи: “Мағфират сўрагувчи борми уни мағфират қилсам, Сўрагувчи борми унга берсам” деб, нидо қилади. Фаржи билан зино қилгувчи аёл ёки мушрикдан ташқари ким нимани сўраса, (сўраган нарсаси) унга берилади” дедилар”.
Бароат кечаси👇
https://t.me/mehrob_uz/44006
©mehrob_uz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
ДУО
اللهم ارحم أمة محمد رحمة عامة
#Ўқилиши: "Аллоҳуммарҳам уммата Муҳаммадин роҳматан ъамматан".
#Маъноси: "Ё Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини умумий раҳматингга ол".
Имом Ҳоким ривояти.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 💐
🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Тарозида ўлчанмайдиган 3 амал
Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:
1. Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).
2. Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).
3. Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).
Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар. Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.
🤲 Аллоҳим барчамизни ушбу нидо билан чақириладиганлардан қилгин.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#РУҲИЯТ
📝 Тонг
Эрта тонгда барака, сурур,
Аллоҳ берар мўминга шуур,
Руҳга қувват, вужудга сиҳҳат,
Пок қалбларни ёритгувчи нур.
Тонгги тасбеҳ, зикр ва дуо
Олтин-дурдан ҳатто бебаҳо,
Бедор бўлсанг саҳар чоғида,
Эшитгайсан Расулдан нидо:
"Роббим менинг, меҳрибон Аллоҳ,
Ўзингдирсан барчага гувоҳ.
Баракот бер умматларимга,
Эрта тонгдан бўлсалар огоҳ!"
Шаҳобиддин Одил
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🌴ҚАЗО ва ҚАДАР ёки
ҚАДАР ва ҚАЗО🌴
"Ҳар бир нарсани (аниқ)ўлчов ила ўлчаб яратган(тақдир қилган)"...
("Фурқон" сураси, 2-оят)
Ҳа, айнан ўлчаб, белгилаб қўйган. Ким қачон туғилади. Қанча умр кўради. Қанча ейди, ичади ва ҳатто қанча нафас олиб-чиқаради...
Қазои-қадар масаласидаги "қадар" сўзининг маъноси ҳам айнан шундай.
Соддароқ қилиб айтганда: "қадар–инсоннинг умри ва ризқининг ўлчаб, белгилаб қўйилишидир". Шундан ортиқ ҳам, кам ҳам бўлмайди.
Аммо, қазои-қадар масаласидаги "қадар"ни ҳар ким ҳар хил талқин қилади.
Мен баҳсларга аралашмасдан, барчамиз учун эътиборли бир манбаъдан баъзи жойларини айнан кўчириб келтираман:
"Қазо"–Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан БИЛИШИДИР".
"Қадар"–ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ вужудга келишидир..."
"Бунда жоҳил кишилар ўйлаганидек, Аллоҳ томонидан бандани МАЖБУРЛАШ ЙЎҚ, балки, Аллоҳ томонидан банда нима қилишини ОЛДИНДАН БИЛИШ БОР..."
(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Сунний ақийдалар" китоби,"Қазо ва қадар" боби)
Изоҳ: "қазо" ва "қадар" сўзларининг ўрни алмашганида ҳам масаланинг моҳияти ўзгармайди.
©laa_ilaaha_illallohu
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#АЁЛ_ҲАҚИДА
• Аёл учун арзимас нарсалар ҳам улкан аҳамиятга эга эканини кўп эркаклар билмайди, шунинг учун доим тутилиб қолишади.
© Маҳбубий.
• Аёлда фикр бўлмайди, деганлар адашади, чунки аёлда ҳар куни янги фикр бўлади.
© Бернард Шоу
• Аёл икки нарсага ҳеч қачон ишонмайди:
эркакка ва атирга.
© Ҳинд бинт Маҳлаб.
• Аёл машъалага ўхшайди, эркак уни қандай тутишни билса йўлини ёритади, тутишда хато қилса куйдиради!
© Анис Мансур.
• Эркак ўтиндир, аёл олов. Шайтон эса олов ва ўтин орасидаги пуфланган ҳаводир.
© Фаранг мақоли.
• Хиёнатни аёл энг охири билади лекин энг биринчи сезади.
© Маҳбубий.
• Аёл қудратини менсимайдиганлар менимча онасиз катта бўлишган.
© Нажиб Маҳфуз.
• Аёл латофатини уч нарса йўққа чиқаради:
- қайсарлик;
- асабийлик;
- баланд овоз.
© Вильям Шекспир
• Аёлнинг гўзаллиги кўринмайди, у кашф этилади.
© Маҳбубий
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
📝«ШИФО ОЯТЛАРИ»
«Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
(Тавба сураси, 14-оят).
وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
(Юнус сураси, 57-оят).
فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
3. Унда одамлар учун шифо бордир.
(Наҳл сураси, 69-оят).
وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
(Исро сураси, 82-оят).
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
(Шуаро сураси, 80-оят).
قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
(Фуссилат сураси, 44-оят).
«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.👇🏻👇🏻
©Sof_iibrat
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР
👉 Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.
👉 Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.
👉 Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.
👉 Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.
👉 Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.
👉 Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.
👉 Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.
👉 Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.
👉 Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.
👉 Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.
👉 Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.
👉 Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.
👉 Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.
👉 Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.
©mehrob_uz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
АЛЛОҲ деганимизда–улуғ неъматларни берувчи Роҳман,
Қиёмат куни фақат мўминларга раҳим қилувчи Роҳийм,
тинчлик-хотиржамлик ва роҳат берувчи Салом,
иймон ва омонлик берувчи Муъмин,
айбларимизни, гуноҳларимизни кечиб юборувчи Ғаффор,
ризқ берувчи Раззоқ,
оз амал учун кўп савоб берувчи Шакур,
дуоларни ижобат қилувчи Мужийб,
мўминларнинг дўсти Валий,
улуғ яхшиликлар қилувчи Барр,
ўта шафқатли ва меҳрибон Роууф,
бойлик бериб, бошқалардан беҳожат қилувчи Ғаний,
тўғри йўлга солиб қўювчи Рошийд ва бошқа барча исм ҳамда сифатларни тушунамиз.
Биргина АЛЛОҲ исми мана шу барча сифатларни ифода этади.
©laa_ilaaha_illallohu👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Барака келтирувчи 5 та сабаб...
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#долзарб
❗️Мияни бузиб ишдан чиқарувчи 7 та одат
1. Нонушта қилмаслик
2. Уйқусизлик.
3. Ширинликлар
4. Кун давомида кўп ухлаш
5. Овқатланаётганда смартфон ва телевизорни томоша қилиш
6. Пайпоқда ухлаш ёки бошингизни бутунлай ёпиш
7. Фаст-фуд ва газланган сувни тез-тез истеъмол қилиш👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Дуо
Истиғфор дуоси
ربِّ اغفر لي وتُب عليَّ إنك أنت التواب الرحيم
Ўқилиши: Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат Тавваабур Роҳийм.
Маъноси: Аллоҳим, мени (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
©mehrob_uz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
