8 362
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-1067 kun
-51830 kun
Postlar arxiv
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿
✨ Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
🍃
✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.
🍃
✨ Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
24. Imom al-Buxoriy 24-qism
Imom al-Buxoriy rahmatullohi alayhning hayotlari
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Зира — кони фойда!
Тиш ва бош оғриғида плитада эҳтиёткорона бироз қиздирилган халтачадаги зирани оғриётган жойга босиб оғриқни қолдириш халқимиз орасида кенг тарқалган табиий воситадир.
Йўталда эса 1 ош қошиғида янчилган зира устидан 1 стакан қайнаб турган сув қуйилади, усти ёпилади, ўралади ва совугунича тиндирилади. Сўнг докадан ўтказилади. Суткасига 6-мартагача 2-3 ош қошиғидан ичилади. Ёш болаларга асал ёки шакар қўшиб, 1 чой қошиғидан суткасига 3-4 маҳал ичирилади.
Метеоризмда чой қошиғидан ҳам кичик десерт қошиғида кунига 1-2-марта зирани қуруқ ўзидан истеъмол қилинади.
Эмизикли оналарда камайиб кетган кўкрак сутини кўпайтириш учун 1 ош қошиқ майдаланган зира устидан 0,5 литр қайноқ сув қуйилади, усти ёпиқ идишда 5 минут қайнатилади, сўнг докадан ўтказилади. Қайнатма кун давомида овқатланишдан 15 минут олдин 3 га бўлиб ичилади.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#фарзанд_тарбияси
👉 Фарзандингизга
«деворга чизма» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз» денг!
👉 Фарзандингизга
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасанку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!» денг!
👉 Фарзандингизга
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!» денг!
👉 Фарзандингизга
«Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ақлинг етмидими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан!» денг.
👉 Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад евурма, тишларинг қорийиб чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта ейишингга рухсат бераман!» денг.
👉 Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз» денг!
👉 Фарзандингизга
«Сенга нечи марта айтганман, чап томонинг билан ётма-а-а, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар» денг!
👉 Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади. Билингки болангиз сиз ва суратингизнинг аксидир!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹
Азизлар!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:🤲🏻
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹
Азизлар!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:🤲🏻
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
✅ t.mesof_iibrat
8 362
📌 Бир кунда неча марта овқатланасиз?!
Ҳар овқат еб бўлгач гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми?
Муоз ибн Анасдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким таом егач, “Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувва”, деса, ўтган гуноҳлари кечирилади.
(Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган).
Дуонинг мазмуни: “Ўзимнинг куч-қувватимсиз менга ушбу таомни едирган ва уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
Сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашинг, у зотнинг суҳбатларига (Жаннатларда) эришиш ила саодатга эришасиз.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!
Сиз табассум қилишингиз учун бахт-саодатни кутиб яшаманг! Аксинча, бахтли бўлиш учун табассум қилинг ва эртанги куннинг гўзал бўлишига ишонинг!
"Ҳикматлар чашмаси"дан
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ ОҒИРИ
1. Ғазаби келганда ютуб юборишлик;
2. Қийналган вақтда эҳсон қилишлик;
3. Холи қолганда пок бўлишлик;
4. Қўрқадиган кишисига ҳақ сўзни айтишлик.
© Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Хурмо ҳақида 20 факт
1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.
2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.
3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.
4. Иммунитетни кўтаради.
5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.
6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.
7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.
8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.
9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.
10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.
11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.
12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.
13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.
14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.
15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.
16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.
17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.
18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.
19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.
20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!
• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Лаа илааҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
― Онажон, Аллоҳ менинг ҳам дуомни эшитадими?
― Албатта, эшитади, болажоним!
― Унда нима учун менга сўраган нарсамни бермайди?
― Чунки табиб бизга, биз муҳтож бўлган доримизни беради, биз яхши кўрганни эмас-ку. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ҳам доим бизга Ўзи ихтиёр қилган ва биз учун энг яхши бўлган нарсани беради, болажоним!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Она ҳурмати
Ибни Ҳажар Асқалоний р.а ўзларини “Ал-исоба” номли китобларида шундай дейдилар:
- ”Оналарни ҳурмат ва эҳтиром қилиш, уларга ғамхўр ва меҳрибон бўлиш, уларни олдиларидаги фарзандлик бурчини адо қилиш биз умматларга Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан меросдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг гўдаклик пайтларида оналари оламдан ўтганликлари учун Пайғамбаримиз (с.а.в.)га онанинг хизматини қилиш насиб этмаган, бироқ У зотни эмизган Ҳалима онамиз Пайғамбаримизни ҳузурларига келганларида ўрниларидан туриб, кийиб турган ридоларини Ҳалима онамизга тўшаб, устига ўтқизар эдилар”.
(“Ал-исоба” китоби)
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Савол
Кўпчиликни қийнаётган саволга жавоб бериб ўтсак.
Тарихда бир муслима аёл ўтган.
У аёлнинг отаси ҳам пайғамбар бўлган.
У аёлнинг укаси ҳам пайғамбар бўлган.
У аёлнинг эри ҳам пайғамбар бўлган.
У аёлнинг ўғли ҳам пайғамбар бўлган.
Савол: У муслима аёл ким???
Жавоб:
ЛАЙЙА бинти Яъқуб алайҳимуссалам.
У аёлнинг отаси Яъқуб алайҳиссалом,
У аёлнинг укаси Юсуф алайҳиссалом,
У аёлнинг эри Айюб алайҳиссалом.
У аёлнинг ўғли Зул кифл алайҳиссалом.
У аёлнинг исми ЛАЙЙА бинти Яъқуб алайҳимуссалом.
✅ https://t.me/sof_iibrat
