8 362
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-1067 kun
-51830 kun
Postlar arxiv
8 362
🕌 ЖАННАТДА КИМЛАРГА УЙ ҚУРИЛАДИ?
1⃣ Зуҳо намозини адо этувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки ўн икки ракат зуҳо намозини ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда бир уй барпо қилади” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Байҳақий ривояти).
2⃣ Масжид қурувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким Аллоҳ розилигини истаб масжид бино қилса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй барпо этади” (Имом Аҳмад, Баззор ривояти).
3⃣ “Ихлос” сурасини ўқувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн маротаба ўқиса жаннатда у киши учун бир қаср бино қилинади”, дедилар (Имом Доримий ривояти).
4⃣ Таровеҳ намозини адо этувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки таровеҳ намозини адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади”, дедилар.
5⃣ Сабр қилувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир инсоннинг ёш боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига айтади: “Бандамнинг гўдагини жонини олдингларми?”. Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Унинг қалбининг мевасини қабз қилдингларми?” деб сўрайди. Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Бандам нима деди?”, деб сўрайди. Улар: “У Сенга ҳамд айтди ва албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз,- деди”, деб жавоб берадилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандам учун жаннатда бир уй барпо этинглар ва уни “ҳамд” уйи деб атанглар!” деб буюради”, дедилар.
6⃣ Хушфеълларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен хушфеъл инсонга жаннатнинг энг юқорисидан уй берилишига кафилман” , дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
✏️ Яқинларингизга улашинг!
@Muxlisuz
8 362
"Агар, қалбларимиз пок (соғлом) бўлганида, Роббимизнинг каломига тўймаган бўлар эдик. Мен, Мусҳафга қарамаган бирор куним ўтишлигидан ҳаё қиламан".
Усмон Ибн Аффон розияллоҳу анҳу
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam vidolashuv xutbasida birinchi nimani vasiyat qilganlar?
8 362
Ким мол-мулкига суянса, моли камаяди.
Ким ақлига суянса, адашади.
Ким обрўсига суянса, хор бўлади.
Ким Аллоҳга суянса, на моли камаяди, на адашади ва на хор бўлади.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Эр уйга кеч қолганда билинтирмасдан, оёқ учида хонага кириб оларди. Хотин эса НАСА ҳам ихтиро қилолмайдиган янгилик билан кутиб турганини у ҳали билмасди.
©️ Мубашшир Аҳмад👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
💎 Маслама ибн Абдулмалик роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Солиҳа аёл мўмин учун икки кўзи, икки қўли ва икки оёғидан ҳам яхшироқдир".
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.
👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
👍Ilm insonning darajasini ko’taradi
©️Hasan al Muqriy
🟢Yaqinlaringizga ham ulashing.
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.
«Ҳа» , деди у.
«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:
«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#ибрат
МЕН
Устозларимдан бирлари айган эдилар:
"Кишининг пули кўпайгани сари Аллоҳ сақласин "мен ақллиман", "мен ҳақман", "мен гапиришим керак", "улар ким бўлибди", менинг фикримни барча олиши лозим", "мен...." каби фикрлари ривожланиб боради. Агар уни чегараламаса охири "мен сизнинг олий роббингизман" деб юборади. Бу тажрибадан ўтган".
Аммо у билмайдики, "мен"лагани сари инсонлар наздида пастга қулаб бораверади!
Бугунги кунда устознинг гапларига ишончим ортиб бораяпди...
Абдулқодир Полвонов👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Тақво, иффат ва беҳожатликни сўраш дуоси
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
👉«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний асалукал ҳудаа ват-туқо валъафафа валғинаа», дер эдилар».
(Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман».
©BintuSodiq
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
